Мўминларга эслатма

Description
«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман» (Бақара сураси 152 оят)
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

4 days, 8 hours ago

1446 йил 18 Жумадул аввал
2024 йил 20 Ноябр Чоршанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (05:55 — 07:17)
ПЕШИН 12:13
АСР 15:19
ШОМ 17:01
ХУФТОН 18:19
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

6 days, 8 hours ago

КУН ОЯТЛАРИ
📖«Мўминлар орасидан ўз хоҳиши билан садақотлар қилувчи кишиларни ва (инфоқ-эҳсон қилиш учун) кучлари етган нарсани топиб келган кишиларни айблаб, масхара қиладиган кимсаларни Аллоҳ масхара қилур ва улар учун аламли азоб бордир»
(Тавба сураси 79 оят)
*📖«Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмни масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар...»
(Ҳужурот сураси 11 оят)
*📖«…кулиб истеҳзо қилиб юрган нарсалари уларни ўраб олур»
(Худ сураси 8 оят)*
📖«У (Нуҳ) кемани ясар экан, қачон олдидан ўз қавмидан бўлган (кофир) кимсалар ўтсалар, уни масхара қилиб кулдилар. У деди: «Агар (бугун) сизлар биздан кулсангизлар, бас, яқинда худди сизлар кулганингиз каби биз ҳам сизлар(нинг устингиз) дан кулурмиз»
(Худ сураси 38 оят)
📖«Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир»
(Шууро сураси 40 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кўп кулманглар! Чунки, кўп кулиш қалбни ўлдиради»
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Борди-ю, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Восила ибн Асқаъ (р.а).дан)

1 week, 3 days ago

КУН ОЯТЛАРИ
📖«Ва бирон нарса ҳақида: «Мен албатта бу ишни эртага қилгувчиман», дея кўрманг, магар Иншооллоҳ –(Аллоҳ хоҳласа, денг!)…»
(Каҳф сураси 23 оят)
*📖«Бас, Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўргувчи қавмгина хотиржам бўлур»
(Аъроф сураси 99 оят)
*📖«улар: "Биз ғолиб жамоатдирмиз", дейишар?! Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!»
(Қамар сураси 44-45 оятлар)*
📖«..Ҳар бир илм соҳибининг устида (ундан устунроқ) билимдон бордир»
(Юсуф сураси 76 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1.ўз бахиллигига бўйсуниш
2.ҳавойи нафсга эргашиш
3. кишининг ўзидан ғурурланиши»

Табароний ва Байҳақий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларинг ёки белини уздиларинг», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти*
📚Расулуллоҳ ﷺ нинг Азбо номли туялари билан бирорта туя мусобақалаша олмас эди. Балки мусобақалашишга яқинлаша олмасди ҳам., бир аъробий туясига ўтириб олиб, Расулуллоҳнинг ﷺ ўша туяларидан ўзиб кетди. Бу воқеъа мусулмонларга оғир ботди. Расулуллоҳ ﷺ уларнинг хафа бўлганларини билиб: «Дунёда бирор нарса баланд бўлса, Аллоҳ уни пасайтирур», дедилар»
Бухорий ривояти
(Анас (р.а).дан)*

1 week, 5 days ago

1446 йил 10 Жумадул аввал
2024 йил 12 Ноябр Сешанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (05:46 — 07:06)
ПЕШИН 12:12
АСР 15:25
ШОМ 17:08
ХУФТОН 18:25
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

1 week, 6 days ago

КУН ОЯТЛАРИ
📖«..улар кибру ҳаво қилдилар ва жиноятчи қавм бўлдилар»
(Юнус сураси 75 оят)
*📖«(Дўзах фаришталарига): "Уни ушлаб дўзахнинг ўртасига судраб олиб боринглар, сўнгра боши устидан қайноқ сувдан қуйинглар!" (Мана бу азобни) тотиб кўргин! Ахир сен "қудратли ва улуғсан-ку"...»
(Духон сураси 47-49 оятлар)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бу дунёда шуҳрат либосини кийса, Қиёмат Куни Оллоҳ унга хорлик либосини кийдириб, унга ўт ёқдириб қўяди»
Ибн Можа ривояти
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қалбида хардал уруғининг бир мисқолича кибр бўлса, Оллоҳ ундай одамни дўзах ўтига улоқтиради»
Имом Аҳмад ривояти*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки кишилар унинг учун саф бўлиб ўринларидан туришларини яхши кўрса, жойини дўзахдан тайёрласин»
Абу Довуд ривояти
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Кибр — ҳақни қабул қилмаслик ва одамларни менсимасликдир»
Имом Муслим ривояти
(ибн Масъуд (р.а).дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч тоифа кишилар борки, Аллоҳ таоло Қиёмат куни улар билан гаплашмайди ва покламайди. Уларга қарамайди хамда улар учун аламли азоб бордир.
1) Зинокор қария.
2) Ёлғончи подшоҳ.
3) Мутакаббир камбағал»

Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*

2 weeks, 3 days ago

КУН ОЯТЛАРИ
📖«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас»
(Луқмон сураси 18 оят)
*📖«Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяр»
(Ғофир сураси 35 оят)
*📖«Албатта бизнинг оятларимизни ёлғон деган ва улардан кибру ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар..»
(Аъроф сураси 40 оят)
*КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, ҳаттоки, шафқатсиз золимлар қаторига ёзилади. Ва уларга келган азоб бу кишига ҳам келади»
Имом Термизий ривояти
(Салама ибн Акваъ (р.а).дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...қалбида хантал уруғи мисқолича кибри бор бирор киши жаннатга кирмайди»
Имом Муслим ривояти
(Абдуллоҳ (р.а).дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сизларга аҳли дўзах кимлар эканини айтайми? Улар қўпол, дағал, гердайиб юрувчи мутакаббирлардир»
Бухорий ва Муслим ривояти
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таоло: «Азизлик изорим, кибрлик эса ридоимдир (яъни бу икки сифат менга хосдир). Кимки менинг бу сифатларим устида мен билан низо қилса, уни азобимга гирифтор қиламан» деди
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

2 weeks, 6 days ago

1446 йил 2 Жумадул аввал
2024 йил 4 Ноябр Душанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (05:38 — 06:58)
ПЕШИН 12:11
АСР 15:33
ШОМ 17:16
ХУФТОН 18:32
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

2 weeks, 6 days ago

КУН ОЯТЛАРИ
📖«У иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларнинг (дуоларини) ижобат қилур ва уларга (сўраган нарсаларини ато этиб, ва) Ўз фазлу карамидан зиёда қилур...»
(Шўро сураси 26 оят)
*📖«Инсон (Аллоҳдан) яхшилик сўраб дуои хайр қилгани каби ёмонлик тилаб дуоибад ҳам қилур. Инсон (мана шундай) шошқалоқдир»
(Исро сураси 11 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди»
Имом Аҳмад ривояти
(Савбон (р.а).дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «…Аллоҳ ҳаёли Карим, саховатли зотдир. Бандаси Унга қўлларини кўтарган пайтда уларни қуруқ-бўш қайтаришдан ҳаё қилади»
Имом Термизий ривояти
(Салмон Форисий (р.а).дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Беморларни зиёрат қилинглар ва улардан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранглар. Чунки касалнинг дуоси фаришталарни дуоси каби мустажобдир..»
Имом Байҳақий ривояти
(Анас (р.а).дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мазлумнинг дуосидан сақланинглар. Зеро У булутларга кўтарилади. Аллоҳ "Иззатимга ва Улуғлигимга қасамки, гарчи озгинадан кейин бўлсада сенга албатта ёрдам бераман" дейди»*Табароний ривояти

3 weeks, 3 days ago

КУН ОЯТЛАРИ
📖«(Эй Муҳаммад) айтинг: Агар дуо қилмас экансизлар, Роббим сизларга парво қилмас»
(Фурқон сураси 77 оят)
*📖«..унга (Ёлғиз Аллоҳга) илтижо қиладиган кишиларни ҳидоят қилур»
(Шўро сураси 13 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни дуоси қабул бўлишини ва дард ғамларнинг кетишини ҳоҳласа, қийин аҳволдаги бирор кишини қувонтирсин»
Имом Термизий ривояти
(Ибн Умар (р.а).дан)
*📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳга дуо қилиб сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг қийинчилик ва ғам-ғусса пайтидаги дуосини Аллоҳ таоло қабул қилиши хурсанд қилса, фароғат пайти дуони кўпайтирсин»
Имом Термизий ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*

3 weeks, 6 days ago

1446 йил 25 Рабиъус сони
2024 йил 28 Октябр Душанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (05:31 — 06:50)
ПЕШИН 12:12
АСР 15:41
ШОМ 17:25
ХУФТОН 18:40
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago