PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 2 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 4 months ago
***Менку, билмай алдандим,
Xуснингиз xийлосига.
Сизчи, билиб кетдингиз,
Ёт ёрнинг тиллосига.
Боғлаганди чинданам,
Қошларингиз қораси.
Энди билдим, бир қадам,
Вафо, нафрат ораси.
Кўтаргандим кўкларга,
Қўлим етмас мохим деб.
Муштлаяпман кўксимга,
Севганим-гуноxим деб.
Ёлғиз қолдим ишқ билан
Кетганда ёр қайрилмай.
Баxтга еетмоқчи эдим,
Севганимдан айрилмай.
Тақдир бўйнимга армон,
Ойқизга маржон илди.
Зарни севган ёримга,
Севишим камлик қилди.
✍ АЗАМАТ ЗИЁ@azamattziyo яқинларингизга ҳам улашинг...***
Менга зарра тикон кирса куюнганим,
Шод кунимда мендан зиёд суюнганим,
Мунисгинам, беозорим, Хақ берганим,
Номинг айтсам ёришади кунглим мени,
Сен онамдай меҳрибоним синглим мени.
Гоҳи дунё ташвишига елиб-елиб,
Ярим дилинг кетганида дарддан тўлиб
Ойда бир бор йўқлолмадим ака бўлиб,
Соғинчлардан мунчоқ кўзи мунглим мени,
Онамдайин меҳрибоним синглим мени.
Волидамдан омонатим йўғу борим,
Қаддимни тик айлагувчи номус орим,
Оқбулутдай кўнгли тоза беғуборим,
Тўлиб кетар бир кулгингдан кўнглим мени,
Сен отамдан ёлғиз ёдгор синглим мени.
Кел мехрга ташнагинам, армони мўл,
Ўзим бўлай кўзёшингни артувчи қўл,
Хақни рози қилар сенга элтувчи йўл,
Ака десанг тоғ бўлади кўнглим мени,
Сен онамдай хушзабоним синглим мени.
Азамат Зиё
Сингилларга юбориб қўйинг!
Йиллар сепиб кетди сочларига қор,
Кўзидан нур қочди, белидан мадор
Гоҳо кўрмаса ҳам зарра эътибор,
Дардини хеч кимга айтмаган онам.
Ташвиш тугунларин бирма бир ечиб,
Болам деб орзулар баридан кечиб,
Хаётнинг энг тахир оғусин ичиб,
Дардини хеч кимга айтмаган онам.
Тинмай ютиб борар рўзғорнинг ғори,
Боламга деб турар топгани бори,
Тунлар хароратда ичса ҳам дори,
Дардини хеч кимга айтмаган онам!
Фаришта сийратим, пойи жаннатим,
Хизматингда бўлай фарзим, суннатим,
Тангрим инъом этган тенгсиз неъматим,
Дардини хеч кимга айтмаган онам!
✍Азамат Зиё
@azamattziyo яқинларингизга ҳам улашинг
Қанот қоқар эдим ўхшаб бир қушга,
Қошига етардим зум хам ўтмасдан,
Берган ваъдалари айланиб тушга,
Тегиб кетган қизни, мени кутмасдан.
Кетдинг йиғламадим гувох ер-само,
Оқлибос ортидан термулдим холос.
“Буткул унутаман“ дедиму аммо...
Қўлимда суратинг турганлиги рост.
Бир кунда минг бора қайта ўқийман,
Хов ўша кечада берган хатингни.
Сен эса... унутгин, хар бир сатрдан,
Муҳаббат қидирган Азаматингни.
АЗАМАТ ЗИЁ
Кўп бора эслайманда,
Тол кўчадан ўтганда,
Сизни илк бир ўшанда,
Кўргандим...
Бир лахза, бир нафасда,
Юрагим бўлди хаста,
Исмингизни билмасдан,
Суйгандим...
Бўлиб сирли жанона,
Кетдингиз қай томона,
Хажрингизда пинхона,
Ўртандим...
Юрак курғур уюшди,
Қўйгин деди бу ишкни,
Севилмайин севишни,
Ўргандим...
Ёпилиб ишк китоби,
Боқмади бахт офтоби,
Айрилиқнинг азобин,
Туйгандим...
Эдим сиздан умидвор,
Насиб этмади дийдор,
Ёнингизда ўзга ёр,
Мен-хеч ким...
✍ Азамат ЗИЁ
Ўша яқинингизга юбориб қўйинг?
***Баландда юрасиз мендан "салгина",
Талпинаверади бу кўнгил қурғур.
Етишмоқ мушкулу қилмайман гина,
Борингизга шукур, боризга шукур.
Ердаман сизничи пойингизда таxт,
Қайга қўл узатманг тутганингиз баxт,
Дейман олисдан бир кўриб қолган вақт:
Борингизга шукур, боризга шукур.
Бир садо бермайсиз бағримни ўйсам,
Қайғуни жимгина қисматга йўйсам,
Билинар-билинмас пичирлаб қўйсам:
Борингизга шукур, боризга шукур.
Чарxлари тескари айланиб дунё,
Менман деганига боқмайин қиё
Десангиз: Соғиндим Азамат Зиё,
Борингизга шукур, боризга шукур!
✍Азамат Зиё
Шунақа яқинингизга юбориб қўйинг...***@azamattziyo
***Бугун мана ғурур поймол, бошлар эгик,
Биз сиз билан махшар қадар чин дўст эдик
Кўнгилдаги ишонч тоғин қулатиб сўнг,
Хиёнатнинг кўзларига боқдингиз тик.
Mен ишонган тоғдан кетди кийикларим,
Қачон битар дўстдан етган куюкларим,
Хиёнатнинг қўлларида синди чил-чил,
Неча йиллар асраб келган кўнгил зарим.
Дейдилар:-Дўст мадор бўлар хаста жонга,
Асл дўстла уланади тунинг тонга,
Tерс келдими чархи дунёнинг ишлари,
Зор айлади хақийқий дўст қадрдонга.
Овунди жон гоҳ ғаму гоҳ шоди билан,
Кўкни безор қилди оху доди билан,
Сиз ўзга дўст қўлин тутиб кетдингизу,
Яшаяпман Яратганни ёди билан.
Хар иш борки, ўзимизга қайтар куни,
Бизлар эмас, амаллар сўз айтар куни,
Қайтишингиз қувонтирмас зарра ҳам, йўқ,
Энди дўстим учрашамиз махшар куни!
✍АЗАМАТ ЗИЁ***@azamattziyo
Асл дўстларга юбориб қўйинг!
Сизга айтар хикоям,
Сирлар пинхонаси бу.
Юракларни титратган,
Севги афсонаси бу.
Улар қанчалар шодон,
Жуда бахтли эдилар.
“Бизни хеч ким хеч қачон,
Ажратолмас“ дердилар.
Мактуб битар кетма-кет,
Бир-бирига пинхона-
“Муҳаббатим чироғи,
Ёлғизимсан ягона.“
Ёлғон дунё кимга бахт,
Кимга эса дор экан.
Муҳаббатда топиш ҳам,
Йўқотиш ҳам бор экан.
Оқиб қанча анхорлар,
Қанча ойлар тўлибди.
Замон зайли йигит хам,
Ўқимоқчи бўлибди.
Севмоқликка то-абад,
Ва кутишга ахдлашди.
Икки ошиқ севгида,
Бирга бахтлар тилашди.
Кетди йигит юракда,
Осмон-осмон орзу бор.
Ёлғиз қолди қиз шўрлик,
Қайтишини кутиб зор.
Порлашига ишониб,
Бир кун севги қуёши.
Фақатгина номалар,
Бўлди қизнинг йўлдоши.
Ох, севгининг кўзлари,
Басир экан, кўр экан.
Севишганлар ахдидан,
Тақдир хукми зўр экан.
Ойлар эмас, кун санаб,
Қиз интизор кутарди.
Йигит эса ўзганинг,
Қўлига гул тутарди.
Минг турфа хил ишвалар,
Олди йигит хушини.
Бир умрга учирди,
Бошидан бахт қушини.
Ўзга ёрни эркалаб,
Сочларидан силарди.
Қиз бечора буларни,
Қаёқданам биларди.
У битарди ёр учун,
Тинмай севги номалар.
Муҳаббатни хар сатри,
Гох “жон бериб, жон олар.“
Биров савоб-гунохин,
Ўзга биров олмайди.
Бу дунёда хеч бир сир,
Пинхон бўлиб қолмайди.
Хиёнатнинг доғидан,
Қиз хам бўлди хабардор.
Қисматнинг бу дардига,
Айтинг қайда даво бор.
Айрилиқнинг юкидан,
Осмон йироқ, қаттиқ ер.
Кўзлар тўла маржон ёш,
Муҳаббатга видо дер.
Қайтар дунё на чора,
Ўткинчидир бу дамлар.
Ташлаб кетди уни ҳам,
Йигит суйган санамлар.
Бахорларни қувди у,
Хазон билан, куз билан.
Қайтар қизни ёнига,
Энди қайси юз билан.
Чўғдай хижрон гулхани,
Қалбига ўт солибди,
Қиздан фақат номалар,
Ёдгор бўлиб қолибди.
2002-йил.
✍ АЗАМАТ ЗИЁ
Kanalga obuna boʻlishni unutmang)
Хазил
***Қўнғироқлар қиласиз хатто,
Тун, ўн икки, гоҳ бир яримда.
Шахсийгаям ёзасиз аммо,
Кўринмайсиз коментларимда!
Тинмай ’’лайк’’лар босишингиз рост,
Сўзларингиз чин муҳлисга хос
Бордир сизга битта эътироз,
Кўринмайсиз коментларимда!
"Баҳам кўриб" ҳар бир қайдимни,
Ёқтирасиз ёзган байтимни,
Аммо хайрон қолдириб мени,
Кўринмайсиз коментларимда!
Кўнгил тўлмас "лайк"лар тўлсаям,
Туюлади яна недир кам,
Хеч йўқ кўнгил учун бўлсаям,
Кўринмайсиз коментларимда!
Ўрнингиз хўп бўлакча сизни,
Суратлари чиройли қизни,
Бошқалардан уяласизми?
Кўринмайсиз коментларимда!
Лекин дўстмиз, ўша-ўшамиз,
Ҳар сатрга мехр қўшамиз,
Яхшиси бир телефонлашамиз,
Ёзмасангиз коментларимга!
✍ АЗАМАТ ЗИЁ@azamattziyo Ўзига юбориб қўйинг!**?*
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 2 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 4 months ago