🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 месяц, 2 недели назад
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 2 дня, 14 часов назад
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 дня, 23 часа назад
ёзишга вақт йўқ. шуларни кўриб туринглар
Тун
(ҳикоя)
Қўрқинчли тушдан уйғониб кетдим. Бўйнимдаги шилимшиқ тер – шамоллашдан қўрқиб, совутгични ўчириб ухлаш бадали.
Муздек ичимлик билан балконга чиқдим. Тиқ этган шамол йўқ. Газли сув шўр тотни берди.
Чуқур нафас олдим. «Ҳар қалай ташқарида кислород кўпроқ.»
Мени уйғотиб юборган туш қўрқинчли таъсири ёдимда-ю, мазмунини эслолмадим. Нафасим бир оз ростланиб, хушим софлашар экан, туш тафсилотини эслай бошлади.
Кўрганим: қоронғуликда турганмишман, қўлимда қандайдир идиш. Ундан бир-икки қултум ичдим, таъмини сезмадим. Туш назарим тепага, зим-зиё осмонга боқди. Ҳеч нарсалик. Бирдан қоп-қора махлуқ рўпарамда ўсиб чиқди. Тикилиб қарадим. Кўршапалак калласидан тарвақайлаган катта қулоқлар, ўткир учи тепага қараган, катаклари кенг очиқ бурун, олхўридек чақчайиб чиққан икки кўзлар, оғзи маймун оғзидек катта, икки ўткир тишчалари орасидан кобранинг тили вишиллаб чиқарди. Орқага тисралиб ичкарига ўзимни олмоқчи бўлдим-у, аммо жойимдан қўзғала олмадим. Бақиришга уриндим, бўғзимдан бирон ун чиқмади. Совуқ терга ботиб уйғониб кетдим. Бор йўғи шулар ёдимга келди.
Кўзларимни очиб, юлдузсиз осмонга қарадим. Пастда етим чироқлар кўчаси. Бирдан олдимдан яна у пайдо бўлди. Қора жасадли махлуқ, кўршапалак башара. Тикон тишчалари орасидан вишиллаб чиқаётган тилча... Ҳаракатсиз мен.
26.05.2024
Даҳолар музокараси
Ва ниҳоят учрашувнинг расмий қисми якунланди. Меҳмонлар тарқалди, фото-видео операторлар жиҳозларини йиғиб чиқиб кетишди. Энди бемалол суҳбатлашса бўлади.
Икки даҳонинг бир бирига айтар мавзулари кўпайиб қолган: геосиёсий комбинациялар, глобал инқирозларни миниб олиш, душманларни дўстлар билан тўқнаштириб, дўстларни маҳкам қучоқларда ушлаб туриш, тўсиқларни айланиб ўтиб, рақибларга қўққисдан зарба бериш, норози тилларни кесиб, мухолиф думларни тугиш ва ҳоказо, ва ҳоказо...
Бундай суҳбатлар баёнотларга тушмайди. Тушиши ҳам қийин-да. Қош қоқилиши ва табассум миғийини хатлаб бўладими? Йўқ,
хосларнинг суҳбати чумолиларнинг ис олди-бердисига каби мураккаб ахборотлашувидир.
Суҳбат мазмунга бой ва узоқ бўлди. Икки буюкнинг кайфиятлари ўзаро аниқлашди, компас ўқлари соат милларига мосланди, хаёлий йўл хариталар чизилди, имо-ишорали битмлар тузилди... Хуллас вақт зиқлигида бир амаллашди. Хонага тиббий ҳодим кириб келди, ва суҳбатдошлардан бирининг тирсагидан ушлаб муолажа хонага олиб кетди.
30.03.2023
Kosmosdan yangi hikoya signallari kelyapti.. Nomi ham tayyor: "Master Klass". Birinchi bo'lagi indinga chiqadi, nasib qilsa.
Yangi “Ofis” TITI binosida ekan…
Aytganday, bu yerda yozilganlari to’qima bo’lsa ham, O’zbekistonda trollar fabrikalari judayam ko’p. Ba’zilari kimga tegishliligi ham ma’lum.
Byudjet pulidan juda katta mablag’lar sarflanadi bunga.
Trollarning qiladigan ishi ikki turga bo’linadi:
1) Izohlarda kerakli insonning ketini yaxshiroq yalab qo’yish.
2) Yalashga qarshi bo’lganlarga mag’zaba ag’darish.
Ba’zilari shu yerdagi izohlarda ham paydo bo’lishadi.
Shining uchun izohlarga e’tibor berib bahslashib o’tirmang.
—-
Выше был рассказ от сотрудника фабрики троллей. Перевести мне его было лень, можете воспользоваться переводчиком.
Даже если текст там вымышлен, в Узбекистане очень много таких фабрик. Некоторые уже известно кому принадлежат.
Из бюджета тратятся большие деньги на них.
Их задача делится на два:
1) Подлизать поглубже.
2) Закидать камнями тех, кто не хочет лизать.
Некоторые появляются и здесь в комментариях.
Поэтому советую не верить всему, что творится в комментариях.
~~МЕН – ТРОЛЛ (ҳикоя охири)
Самандар ака, халоскорим! Давомат ва синовларни барбод қилиб, энди ҳайдалай деб турганимда мени қутқариб қолганди. Эвазига бир интернет лойиҳасида бир-оз ёрдам беришимни сўраган. Шундай қилиб «фабрикага» кириб қолганман...
– ...Мазанг йўқми? Рангинг ўчган?
Бўғзимга нимадир келиб, қотди. Қўлим билан томоғимни ушладим.
– Томоқ оғрияптими? Шунақа демайсанми? Бугун вақтлироқ уйга борақол. Халиги вазифа нима бўлди?
Шеф мониторга тикилиб сичқончамни ғилдиратиб кетди.
– Ҳа, яхши! Анча ёзишибти шоввозлар.. Бугунга етади. Ўзи нега олдинга келгандим? Буни қара.
Телефонидаги расмни юзимга қаратди. Ўттиз кишилик каттагина зал. Янги столлар устида икки–уч мониторли компютерлар. Устидан целофани олинмаган геймерлик креслолар.
– Янги офис очяпмиз. Катта ишлар қиламиз. Фақат фитначиларга қарши эмас, балки буюртма саҳифалари остида мақтаган изоҳларни ёзамиз, бошқа ишларам бўлади. Сенга бошлиқликни таклиф қилмоқчиман. Zava эмас (“Zava” – «Аваз» текскариси, «фабрикамиздаги» тахаллусим, фош бўлганимиздан бошлаб ҳамманинг код номи бор. Троллик ники эмас, ички истеъмол учун) «Зав.Залом» бўласан.
«Зав.залом» заведующий залом – ресторан залига қараб турувчи бош официант.. Тушунарли. Ёғлиқ мансаб...
– Фикс ойлигинг, KPI тўловлар ва мукофот пуллари бўлади. – кулиб давом этди шеф.– Хозирги конторамизда мен қилаёган ишни қиласан. Масофали ишчи чумолиларни ҳам бошқарасан. Ўзим ўргатиб тураман. Кунинг келди, Авазбой!
Ана холос... Энди кетай деб турганимда, сюрприз. Оддий тролл эмас, катта тролл, троллар сардори! Трейдер–мрейдерклик, СММчилик бунинг олдида ҳеч нима. Кеча пули йўқ ҳеч ким эдим, бугун оз–моз топармон ҳеч ким, эртадан эса пули кўп кимдир. Насиниэмасин... Уч минут олдинги Аваз йўқлик қаърига кетиб, янги реал Аваз туғилди. Яшасин.
Қўлтиқдан тарвуз тушиб қоқ иккига бўлинди. Атом парчаланди. Парчалар йўқ бўлиб, йўқликдан қора энергия пайдо бўлди.
– Аммо мазанг йўқлиги аниқ, бола. Уйинга бора қол. Икки-уч кун ётиб тузалиб кел. Янги офисни барибир кейинги ой очяпмиз. Менга соғлом Завзалом керак.
Ташқарида ноябр майда ёмғирли шабодаси юзимга урди. Хали ёғмаган қор ва чириётган барглар исини ўпкамга тўлдириб тортгим келди. Беҳос икки бармоғимни лабимга қапштириб, чуқур нафас тортдим... Қизиқ. Ҳеч қачон кашандалик қилмаганман, болалигимдан сигарет тутунига тоқатим йўқ, ҳеч қачон шу зормандага одатланмасликка ўзимга ваъда берган эдим. Энди эса жудаям чакиб юборгим келди–я... Бунақаси бўлмаганди.
Эҳ, Аваз, худди шу бармоқларинг орасидаги сигарет сохта бўлганидек, ҳаётинг сохта, фейк. Орзуларинг сохта, фейк. Қилаётган ишларинг сохтакорлик, фейкпуруштлик. Сохтакорликка бунчалик талаб бўлмаса... Бунчалик истиқболли бўлмаса! Салом ФЕЙКСОЗЛИК САНОАТИ! Салом ФЕЙКШУНОСЛИК САНЪАТИ! Шўринг қурди, ҳилолалалар.
Эпиграф.
«Варрагинга шамол ҳамиша ёр бўлсин, болам!»
~ Теодор мактублари, V аср, Рим (Византия)
Ҳикоя тамом.~~
~~Шу жойда ўзим ўша шоқоллардан эканим эсимга тушиб кетди.
Ҳилолалинг «шу ишингиз ўзингизга маъқулми?» деган гапи учрашувдан кейин анчагина вақт қулоғимда янграб юрди. Олти йилча олдин «шу ишим яхшими?» деган савол билан қийналганим эсимга тушди. Бир блогер ички ёзишмаларимиз скринларини олиб чиққиб «цехимизни» роса «машҳур» қилганда бўлганди. Кейинчалик бу блогер ўзи шунақа фабрика очгани ҳақида хос доирамизда гап бўлди. Бунга ишонмайман (троллар оламида жуда кўп ёлғонлар юради). Аммо факт шуки, у бошқа бундай кескин материал чиқармайдиган бўлиб, соққа қилишга ўтиб кетди... У қандай келишган бўлса (ёки келиштиришган бўлса), мен ҳам аста секинлик билан ўзим билан келишиб, «шу ишим тўғрими?» каби саволлар билан бошимни қотирмайдиган бўлгандим. Аммо Ҳилола ўша эски ярамни кўчирганди.
Бу қиз-ку ўз меҳнати, илми, ютуқлари ва орзуси учун курашяпти? Мен кимман ўзи? Пул учун Ҳилола ва унга ўхшаганларнинг томирини қирқишда иштирок этишда иштирок этадиган бир виртуал «жангчи». Яна қанча вақт бунақа ишлар қилиб юраман? Ёш ўттизга қараб кетяпти. Келажакда болаларим, «дада, институдан кейин нима ишлар қилгансиз?» деган саволига қандай жавоб тайёрлаяпман?!
Бирдан видео остида қизнинг кўнглини кўтарадиган изоҳ ёзгим келиб кетди:
«Ҳилола, бардам бўлинг! Буларга эътибор берманг! Булар ҳаммаси сохта! Сиз менинг кўзимни очдингиз! Ҳаётимни бошидан бошлайман...»
Албатта ёзмадим. Тролл акаунтлар ҳаммаси назорат остида. Лекин қарорим қатъий. Эртагаёқ трейдингни қайта ўрганишни бошлайман. Ёки СММни. Ёки, онасини эмсин, дастурлашни. Ҳозир эса шефнинг олдига бораману, ишдан кетишимни айтаман...
Елкамга кимнингдир оғир қўли тушиб, чўчитиб юборди.
- Ҳа, Авазбой, ишлар қалай кетяпти? Мазанг йўқми? Рангинг ўчган?
Шефимиз Самандар ака тепамда менга қараб турарди.
(давоми бор)~~
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 месяц, 2 недели назад
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 2 дня, 14 часов назад
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 дня, 23 часа назад