Mustanova Dildora

Description
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

2 months ago

Ана холос!

Қизлар ҳам худди йигитлардек севадими?

Қизлар ҳам худди йигитлардек соғинадими?

Қизлар ҳам худди йигитлардек рашк ўтида куядими?

Қизлар ҳам худди ошиқлардек ҳижрон ўтида куядими?

Қизларнинг ҳар бири Лайли - ю Ширин бўлиб, ошиқ бағрига талпинадими?

Дилдора Мустанованинг ушбу шеърини ўқиб, менда беихтиёр ана шундай саволлар туғилди. Буни қарангки, бу саволларнинг ҳар бирига ушбу шеърда жавоб бордек. Назаримда, ушбу шеър аёллар шеъриятидаги ҳижрон ҳақида битилган ўзига хос янги бир дурдона бўлибди. Кимки ушбу шеърдан қаттиқ таъсирланган бўлса, демак, мен каби бир ошиқ, мен каби бир бечорадир. Гўзал шеър шайдосиманки, мендин ортиқ бечора йўқ ...

Муаллим АСЛИЙ.

2 months ago

У КЕТДИ

Тунларим қаро айлаб,
Юрагим яро айлаб.
Қалбимга исмин жойлаб,
У кетди. У кетди!

Ишқнинг оҳанги тинди,
Муҳташам кўнглим синди.
Кимнинг боғида энди?!
У кетди. У кетди!

Қувончларим тийилди,
Гўё ризқим қийилди.
Ишқсиз яшаш қийиндир,
У кетди. У кетди!

Садо бермас, соғинсам,
Бардошим тугаб битди.
Мен ишқида оғринсам,
У кетди. У кетди!

Мени эсдан тондириб,
Алангасиз ёндириб.
Қайси чаманга етди?
У кетди. У кетди!

Ишқнинг оҳанги тинди,
Муҳташам кўнглим синди.
Кимнинг боғида энди?!
У кетди. У кетди!

Дилдорбегим Мустанова.
1.01.2025

2 months ago
5 months ago

МЕНГА БОШҚА ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛМА

Менга бошқа қўнғироқ қилма,
Овозингдан маъюс тортаман.
Ўтинчимни ҳазил деб билма,
Шунча дардни қайга ортаман?!

Юрагимга юклай олмайман,
Кўнглим менинг МУҲАББАТ УЙИ.
Кечалари ухлай олмайман,
Туйғуларим чалар ишқ куйин.

Муҳаббатдан ўзгаси ёлғон,
Айрилиққа чидагай инсон.
Эй, ғурури еттинчи осмон,
Билсанг сени ЯХШИ КЎРАМАН.

Менга бошқа қўнғироқ қилма,
Бу савдолар ўтиб кетади.
Олислардан кўнглимни тилма,
Хаёлингни ўзи етади.

Менга бошқа қўнғироқ қилма,
Нетай кўнглинг мени сайласа?
Учрашармиз бир кунмас, бир кун,
Агар ХУДО НАСИБ АЙЛАСА!

Менга бошқа қўнғироқ қилма.

ДИЛДОРБЕГИМ
(Дилдора Мустанова)
29.09.2024.

5 months, 1 week ago

СЕВИШНИ БИЛМАЙСИЗ

Сиз севишни билмагансиз, билмайсиз ҳам,
Умрингизда кўрмагансиз ярим ойни.
Муҳаббат, деб, бағрингизни тилмагансиз,
Қайдан билинг кўксимдаги оғриқ жойни?!

Сиз севишни билмагансиз, билмайсиз ҳам,
Сувда сузган оққушларни кўрмагансиз.
Тунлар бедор ёр ишқида мастонаҳол,,
Бедазорда қўшиқ айтиб юрмагансиз!

Сиз севишни билмагансиз,билмайсиз ҳам,
Қалбингизда "ишқ бўрони"бошланмаган.
Бағрингизда" гур-гур"олов ёнмаган-ов,
Юрагингиз чўғ ўчоққа ташланмаган.

Сиз севишни билмагансиз, билмайсиз ҳам,
Ёрни ўйлаб, ширин хаёл сурмагансиз.
Бир қаноти синган, гулнинг остидаги,
Мажруҳ оппоқ капалакни кўрмагансиз.

Сиз севишни билмагансиз, билмайсиз ҳам,
Қароғингиз соғинчларга тўлган эмас.
Эътироз йўқ, келишгансиз, мағрур, вале,
Билмайсиз-да толе сизга кулган эмас.

Сиз севишни билмагансиз, билмайсиз ҳам,
Амри Худо-ишқ элидан қувилгансиз.
Ўзингизга кўпам бино қўяверманг,
Бу дунёда сиз бор-йўғи "севилгансиз"!

ДИЛДОРА  МУСТАНОВА.
4.07.2021.

5 months, 3 weeks ago

Ассалому алайкум Дилдорахон. Ушбу шеър сизнинг шеърингиздан илхом олиб ёздим. Узур кўп вақтдан буён севги ҳақида ёзмаган эдим. Фақат афғонлар ва уруши ҳақида ёзар эдим. Саёзроқ бўлсада ёзишга жазм этдим. Кўнглингизга тегадиган жойи бўлса узур сўрайман.

5 months, 3 weeks ago

Шерқувот Қодирович Примов

.....ГА

Хабарларинг ўқирдим ҳар вақт,
Ботинмадим ёзишга жавоб.
Мен севгимни дардга ўрадим,
Ва юрагим айладим кабоб.

Ғурурлисан, кибрнинг бир дунё,
Пастдагини назарга илмас.
Қалбимдаги ишқ туғёнидан,
Забонимга калом ҳам келмас.

Мен ғарибман бечора ошиқ.
Жим бўлишдан бошқа чорам йўқ,
Сен учган ул хаёл отига,
Етолмайин дилда ором йўқ.

Кўнглимга сен киришинг учун,
Аразлама, қалбимга боққин.
Кел севгининг оташ тафтида,
Қучоғимда гул бўлиб балққин.

Шерқувот Примов.

5 months, 3 weeks ago

..... ГА
Хабарларим жавобсиз қолар,
Мен йўллашдан ҳеч тўхтамадим.
Муҳаббатим ҳар кун дод солар,
Мен ўзимга ҳеч ўхшамадим.

Ғуруримдан асар қолмаган,
Бу кибрни қайдан йиққансиз?
Гапирмайсиз, жимсиз  ва лекин,
Юрагимга эга чиққансиз.

Аразладим, ҳар куйга солдим,
Ўзимни тинч юришим учун.
Айтинг, нима қилишим керак ?
Кўнглингизга киришим учун!

ДИЛДОРБЕГИМ

6 months ago

Ассалому алайкум азиз Ватандошларим. Байрам муборак бўлсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Доимо юртимиз байроғи баланд ҳилпираб турсин илоҳим.

Айирмасин бизни Ўзбекистондан.
????????????????????????
Тоғлар садо берар, айтиб ривоят,
Яратган инъоми, бизга иноят,
Танлаган йўлидир нурли ҳидоят,
Оллоҳнинг назари тушган макондан,
Айирмасин бизни Ўзбекистондан.
????????????????????????
Ўзлигин англаган халқи миллати,
Тарихи буюкдир кучли қудрати,
Юксакда байроғи, баланд шуҳрати,
Оллоҳнинг назари тушган макондан,
Айирмасин бизни Ўзбекистондан.
????????????????????????
Ердаги жаннатга этгайман қиёс,
Муҳаббатим меҳрим  қалбда беқиёс,
Каъбам деб тиз чўкиб, қиламан ихлос,
Оллоҳнинг назари тушган макондан
Айирмасин бизни Ўзбекистондан.
??????????????????????
Заминга чўп сўқса дарахт бўлади,
Гўзаллигин кўрган сармаст бўлади
Юртга содиқ бўлмоқ чин бахт бўлади
Оллоҳнинг назари тушган макондин,
Айирмасин бизни Ўзбекистондан
????????????????????????
Озод юртда бахтли кўнгли осмонмиз,
Бирлашган қудратли халқмиз Ватанмиз,
Келажаги буюк ҳур Ўзбекистонмиз,
Оллоҳнинг назари тушган макондан,
Айирмасин бизни Ўзбекистондан.
????????????????????????

Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago