✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 8 months, 4 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 5 days, 6 hours ago
Эрнинг бўйдор бўлгани яхши,
Ёки пулдор бўлгани яхши,
Ҳар кимнинг ўз суйгани яхши
Шукур қилинг, шукрона айтинг
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Дугонамнинг эри зўр, деманг,
Эрим эса эпсиз, ғўр, деманг,
Ах, пешонам мунча шўр, деманг,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
Юзи тўла тиртиқ бўлса ҳам,
Кийимлари йиртиқ бўлса ҳам,
Бир қилиғи ортиқ бўлса ҳам,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Чўнтаги бўш дея ўйламанг,
Меҳрга бой бўлиши мумкин!
Бошқа боққа асло бўйламанг,
Омад кетиб қолиши мумкин.
Дуо қилинг, дуогўй бўлинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Куйинманг, тепакал бўлса ҳам,
Тепангизда соя бўлади!
Майлига, пакана бўлса ҳам,
Сиз суянган қоя бўлади!
Кўз тегмасин кўзмунчоқ тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
Мен Қиличдай шоир бўлмасин,
Тракторчи бўлса ҳам майли.
Илло, қалби мажруҳ бўлмасин,
Жисми мажруҳ бўлса ҳам, майли!
Кўз тегмасин, кўзтумор тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
🇴 '🇿 🇧 🇪 🇰 🇹 🇴 🇸 🇭 AKA TO'RAXONLI
🌜🌜🌜🌜🥀
"БИР ПАЙТЛАРИ..."
✍Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ
🎤Муҳайё ҚУР-ВОНАЛИЕВА,
Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби ўқувчиси
🥀🥀🥀🥀🍂
БОШИМНИ БАЛАНД ҚИЛ, БОЛАМ ОЛДИДАМағлуб кунларимни кўрмасин болам,
Бошимни баланд қил унинг олдида.
Билмасин, орзу кўп бахт, ғалаба кам,
Келажакка ишонч ёнсин қалбида!
Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ
08.10.2022 йил
*** https://t.me/uzbektoshijodi
Ватаннинг осмони – жаннат осмони,
Халқ қалбин тимсоли, ҳам соябони,
Миллион йилларки ўчмагай шони,
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
Сувингдан сипқордим, Она Сирдарё,
Ичи тўфон сиртдан сокин бир дарё,
Сирли гапларим бор сенга бир дунё:
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
Тупроғим, чангитиб отлар чоптирдим,
Гоҳ кетмон, омочда бағрингни тилдим,
Зарбалар бердим-у гуллар ундирдим,
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
Ҳаётим қиймати – бир нафас ҳаво,
Мендан айрилмади бир нафас ҳаво,
Томиримда сузган, муқаддас ҳаво,
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
Сардобага элтар бугун бор йўллар,
Уйсиз қолганимдан хабардор йўллар,
Бир ошиқ қиз каби менга зор йўллар,
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
Она адабиёт, сўзингга қондим,
Сеҳрингга берилиб ўзимдан тондим,
Ичимда гоҳ йиғлаб, гоҳи қувондим,
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
Сувингдан сипқордим, Она Сирдарё,
Сендан куч симириб бўлдим бир дарё,
Ўғлим Ўзбектош, де сен ҳам бир, дунё,
Мен сендан розиман, сен ҳам рози бўл.
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ
ТЕАТР ДЕНГИЗИДенгиз одамларга борса тошқиндир,
Одам денгиз томон боргани роҳат.
Театр бу денгиздай кўнгилга кўзгу,
Бу ерда уйғундир санъат, нафосат.
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
Гоҳ ерда, гоҳ ойда шоир қалами,
Гоҳ зим-зиё жойда шоир қалами,
Энг тез саёҳатчи, зеҳни ва қалби,
Мозор ё саройда шоир қалами.
Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ
25.06.2022 йил
https://t.me/uzbektoshijodi/3075
**БЕРГАН ВАЪДАСИДА ТУРМАДИ ҲАЁТ
Берган ваъдасида турмади ҳаёт,**Ёмоннинг жазосин бермади, ҳайҳот!
... қариса отин унвонин берди,
Мискин ғариб умрин айлади барбод.
Берган ваъдасини унутди ҳаёт,Дуогўй ўрнида дуо билмаслар,
Олим пойда, тўрда қарға насл зот,
Пайғамбар авлодин қадрин билмаслар.
Берган ваъдасида турмади ҳаёт,Ёрга хиёнаткор – муҳаббат рамзи,
Севги минбарида ўша мавжудот,
Юракда синиққан ҳақиқат арзи.
Берган ваъдасида турмади ҳаёт.
Берган ваъдасида турмади ҳаёт,Қассоб ардоқланар жарроҳ ўрнида.
“Бахтиқаро Керри” бахт топгани рост,
Сатанглар макони пирлар ёнида.
Берган ваъдасида турмади ҳаёт,Тоғни камситдилар совуқ тошсан, деб.
Мукаммаллик тушди тубанга наҳот?!
Шайтон ҳакам бўлди ўзга ҳақин еб.
Берган ваъдасида турмади ҳаёт.Бугунги комедия, фожеа ҳам шу!
Янграсин Ўзбектош шеъри умрбод,
Берган ваъдасида турмади ҳаёт.
**Берган ваъдасида турмади ҳаёт...
Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ**04.07.2023 йил
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 8 months, 4 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 5 days, 6 hours ago