Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
?????
"АГАР ЎРТАМИЗДА УММОНЛАР БЎЛСА..."
✍Ўзбектош ТЎРАХОНЛИ
✍ЗУЛХУМОР
?????
Бошга ёғилганда ташвиш тошлари,
Билмасликка олиб ўзин тортганлар.
Мотам келганида ҳолим сўрмади,
Тўйимнинг тўрига ўзин отганлар.
30.05.2024 йил
https://youtu.be/W1esLuY8F44?si=OsyXLauyCGpFtyT0
ЎЗБЕКТОШ ТЎРАХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
Қанча гўзалларга гул тутганим рост,
Тунлар қучоғида бол тотганим рост,
Бир сенинг ифоринг унутмадим рост,
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг.
Aёллар қасрида ҳурсан бетимсол,
Кўнгилгинангда ким, кимда шум хаёл⁉️
Художон, шу қизнинг кўнглига ишқ сол...
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг.
Севгимга чегара йўқ менга ишон,
Ўттизда ҳақиқий муҳаббат меҳмон,
Бошқа учратмадим сендайин жонон,
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг.
Aҳди қатъий ошиқ изҳорига қўй,
Соғинчнинг булоғи – кўзларига тўй,
Худбинлигим учун кечиргин, хушрўй,
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг.
Вақт туюлсин, тўхтаб ўтмаётгандай,
Бўшаб қолган дунё ёнаётгандай,
Нимадир етишмай руҳ йўқотгандай...
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг.
Ғурур қафасини парчалаб ташла,
Гумонларни қувиб дилга мос яша,
Шеър баҳона шаъма, им қоқиб қўша,
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг
Шеърдай ёғиляпти ҳижронбахш ёмғир,
Сен ҳам эгил, енгил, юзимга ёғил,
Рақиблар томонга кетмасдан охир,
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг.
Ўлим шарпалари жон олмай бурун,
Соч қорга бурканиб кетмасдан бутун,
Мавҳумот эртани кутмасдан бугун,
Мени соғинсайдинг, мени севсайдинг!
ЎЗБЕКТОШ ТЎРAХОНЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр.
????✍️????️????
20.05.2024 йил
Эрнинг бўйдор бўлгани яхши,
Ёки пулдор бўлгани яхши,
Ҳар кимнинг ўз суйгани яхши
Шукур қилинг, шукрона айтинг
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Дугонамнинг эри зўр, деманг,
Эрим эса эпсиз, ғўр, деманг,
Ах, пешонам мунча шўр, деманг,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
Юзи тўла тиртиқ бўлса ҳам,
Кийимлари йиртиқ бўлса ҳам,
Бир қилиғи ортиқ бўлса ҳам,
Шукур қилинг, шукрона айтинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Чўнтаги бўш дея ўйламанг,
Меҳрга бой бўлиши мумкин!
Бошқа боққа асло бўйламанг,
Омад кетиб қолиши мумкин.
Дуо қилинг, дуогўй бўлинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
Куйинманг, тепакал бўлса ҳам,
Тепангизда соя бўлади!
Майлига, пакана бўлса ҳам,
Сиз суянган қоя бўлади!
Кўз тегмасин кўзмунчоқ тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши.
Мен Қиличдай шоир бўлмасин,
Тракторчи бўлса ҳам майли.
Илло, қалби мажруҳ бўлмасин,
Жисми мажруҳ бўлса ҳам, майли!
Кўз тегмасин, кўзтумор тақинг,
Ҳаммадан ҳам эрингиз яхши!
? '? ? ? ? ? ? ? ? AKA TO'RAXONLI
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago