?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🛰 “Космик фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг асосий мазмун - моҳияти нималардан иборат?
➖Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 январь куни Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг космик тадқиқотлар ва технологиялар борасидаги фаолиятини ҳуқуқий томонлама мусҳамкамлаган “Космик фаолият тўғрисида”ги Қонун имкзоланди.
➖Мазкур ҳужжат Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил декабрь ойида ўтган навбатдаги ялпи мажлисида сенаторлар томонидан қабул қилинган эди. Қонун 37 та моддадан иборат бўлиб, у орқали Вазирлар Маҳкамаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Мудофаа вазирлигининг космик фаолият соҳасидаги ваколатлари белгиланмоқда. Қолаверса, иқтисодиёт тармоқларидаги қонунчилик бузилиши ҳолларини космик суратларга ишлов бериш орқали аниқлашга кўмаклашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этиляпти.
➖Шунингдек, ҳужжат билан космик соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш, космик тизимларнинг турлари яъни ерни масофадан зондлаш, давлат космик мониторинги, космик алоқа тизими, юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими, космик ракета комплексларидан (космодромлардан) фойдаланиш, космик объектларни тамғалаш, ижарага бериш, космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш, космик инфратузилма ва фаолият хавфсизлиги, фаолиятни молиялаштириш асослари ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилган.
➖Қонунда илм-фан, ижтимоий-иқтисодий, экология, мудофаа, хавфсизлик ва бошқа соҳаларга оид мақсадларга эришиш учун космик технологиялар воситасида космик фазони ва ерни тадқиқ етиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек, космик фаолиятнинг атроф-муҳит, табиий ресурслар ва аҳоли соғлиғига таъсирини назорат қилиш каби масалаларга алоҳида эътибор берилган.
➖Шу билан бирга, космик фаолият соҳасидаги стратегик йўналишлар ҳамда давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, иқтисодиёт тармоқларидаги қонунчилик бузилиши ҳолларини космик суратларга ишлов бериш орқали аниқлашга кўмаклашиш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги назарда тутилган.
➖Қонуннинг қабул қилиниши натижасида космик фаолият соҳаси тартибга солиниб, масъул органлар, уларнинг ваколатлари ва вазифаларини аниқ белгиланади, юзага келиши мумкин бўлган хатарларни олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, мудофаа ва хавфсизликни таъминлашда космик фаолиятни амалга оширишнинг ҳуқуқий кафолати яратилади.
➖Шу билан бирга, бу мамлакатимизнинг барча соҳаларида, жумладан,
ер муносабатлари, геология, сейсмик хавфсизлик, транспорт, қишлоқ, ўрмон ва сув хўжалиги соҳаларида шаффофлик ва рақамлаштириш даражасини оширишга замин яратади.
▪️Қонуннинг тўлиқ матни билан “Lex.uz” портали орқали танишишингиз мумкин.
Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
❗️Мудофаа вазирлиги огоҳликка чақирди
Муддатли ҳарбий хизматга юбориш, контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш, мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларида амалга ошириладиган ҳар қандай ҳужжат ишлари мутлақо бепул.
Ушбу масалалар юзасидан ишингизни моддий маблағ эвазига ҳал қилиб беришни таклиф этишдими? Ундай кимсаларга ишонманг! Жиноятчиларга шерик бўлиб, келажагингизни барбод қилманг.
2024 йилда судлар томонидан биринчи инстанцияда 3 015 189 та (фуқаролик, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик, иқтисодий, маъмурий) иш мазмунан кўриб тамомланган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 43 фоизга, шу жумладан, фуқаролик ишлари 59 фоизга, иқтисодий ишлар 61 фоизга ошган.
Биринчи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд қарорларининг 3,5 фоизи бўйича келтирилган шикоят ва протестлар асосида вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг апелляция ва кассация инстанцияларида қайтадан кўрилган. Шу билан бирга 96,5 фоиз ишлар бўйича суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтирилмаган. Яъни, бу ишлар бўйича қабул қилинган суд қарорлари билан ишда иштирок этган тарафлар тўлиқ рози бўлишган.
Шунингдек, биринчи инстанция судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг юқори инстанцияларда атиги 0,8 фоизи бекор қилиниб, янги қарорлар қабул қилинган, 0,7 фоизи эса ўзгартирилган.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago