Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 6 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Топганимни йўлга харж қиламан мен,
Онам дийдорини важ қиламан мен.
Каъба тавофидир она дийдори,
Бир йилда ўн марта ҳаж қиламан мен.
СЕВГИ
Кўкка сиғди,
ерга сиғди,
бир уйга сиғди,
бир сатр,
бир чизги,
бир куйга сиғди,
бир қатра,
бир қадаҳ,
кўзага сиғди,
жуссага,
ғуссага,
бўсага сиғди,
бир лаҳзага сиғди,
минг йилга сиғди,
кўзга сиғди,
кўнгилга сиғди,
бир инжа киприкда қалқиб турди у,
шунда ҳам эсини йиғмади:
ақлга сиғмади,
ақлга сиғмади.
Мансур Жумаев
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Аллоҳнинг тақдири, нима ҳам деймиз. Яхшиларни чақириб олиши ҳақида айтишарди.
Истеъдод, Инсон, Севикли ёр, Яхши ота, Яхши дўст...
Бунчалик яхши бўлманг эди, Мансур...
Бу на аруз, на-да бармоқ,
Вале ёзмоққа чоғландим.
Туроқлар тентираб тарқоқ,
Ҳижолар ҳам ҳижолатдир...
Талпинарман туну тонгда,
Йўлим поёнига етмас.
Ҳар лаҳза минг ўлиб ёнсам,
Ўлим поёнига етмас.
Қаршимда у, кўзим юмсам,
Кўзим очсам Аршда гўё.
Бул ҳажрдан битай "Хамса",
Шудир сўзнинг гашти гўё.
Бу бахмал қош...
Буюк Наққош
бисотим бунчалар ночор.
Хасаддан ҳасрати яққол
Хилол лов-лов ёнар ночор.
Фалак, раҳм этгил андак,
Байтлар юбор олмос-олмос.
Эҳ-ҳ-ҳ, Навоий эмасман-да,
Шаҳаншоҳ ҳам Бoйқаромас.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
✍ Nurmuhammad AZIZ
🎤 Firdavs Shokirzoda
Yaxshiyam Firdavs bor,
yaxshiyam shu she'rim bor.
БАХТ
Димоғимда қизғалдоқ иси,
Руҳим қанот қоқар самода.
Йўқламасин Ҳазрати Хизр
Мен шундоғам бадавлат одам.
Воҳ-ей-воҳ-ей, шоирман тағин,
Мадх этгали ҳайрату ҳолим.
Юрагимга йўламас яқин
Бахтиқаро ғуллар замони.
Ким оламни олган жахонгир?
Унга тенгман,
Йўқ, ундан баланд.
Бағримдаги митти баҳорнинг
Қошларини сийпалаган пайт.
Бу лахза минг севишга арзир,
Димоғимда қизғалдоқ иси.
Қизғонади ўғлим - йўлбарсим,
Ачом қилиб ухлайди қизим.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
Камалакни кафти билан ушлаганлар,
Сояси ҳам тавозени хушлаганлар,
Жиғилдондан бўлак жавҳар лоф аларга,
Ақча бўлсин, балчиқда ҳам соф аларга,
Ҳар хатосин шароб ила ювган қавм,
Шоир бўлсанг шаккок дея қувган қавм,
Маишатга дуру гавҳар сарфлаганлар,
Овлоқларда Ватанни ҳам нархлаганлар,
Ҳақиқатнинг ҳассос тилин суғургандир,
Ой қароли, шамоллар ҳам югурдакдир,
Кўз олдингда кўз ўйнатиб, кўз ўярлар,
Мажнун бўлсанг мозорингга ўт қўярлар.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
Ичимда бир бургут,
ичимда бир ғул,
ичимда бир турку,
ичимда бир хун,
ичимда бир ҳадис,
ичимда минг шарҳ,
ичимда бир жадид,
ичимда бир шайх,
ичимда бир нолиш,
ичимда бир ҳамд,
ичимда бир золим
найранг билан банд,
ичимда бир қарғиш,
ичимда бир oҳ,
ичимда бир дарвеш,
ичимда бир шоҳ,
ичимда бир жоно,
ичимда бир ҳирс,
ичимда бир Раҳмон,
ичимда Иблис,
ичимда бир ҳаёт -
манглайимдай талх,
ичимда бир мамот -
ичимда минг завқ.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
На пирим, на йўлим бордир,
Ёқамда ўз қўлим бордир,
Бир бошга бир ўлим бордир,
Юракда ранжу додим бор.
Мен-да Чўлпон - ёғду бўлиб,
Қад ростладим ботир бўлиб,
Алдади ким Боту бўлиб?...
Хавотир бор, хавотир бор.
Жийрон эдим, жон жўралар,
Бу не кун қалб қон жўралар?
Ёлғон-яшиқ мафкуралар
Хароб қилган ҳаётим бор.
Кўзим равшан, сўзим қушдир,
Оёғим бут, тойиб тушдим.
Бутун ақлим, бутун муштим
Ва мажруҳ эътиқодим бор.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
Шоир - чақмоқ,
мудроқ лаҳзага
Уйғотгувчи ҳаяжон сочар.
Юракларни солиб ларзага
Она, чақмоқ бўламан қачон?
Бир сеҳрлаб, сўнг дом-дараксиз
Мўжизакор сўзлар бор экан.
Неча замон ташнаман, шаксиз
Шеърсизликда дўзах бор экан.
Бисотимда ширин гуноҳлар,
Қудуқмиди кўнгил - тўлмади?
Азиз бўлди оғриқлар, оҳлар,
Нурмуҳаммад Азиз бўлмадим.
Эй, қалби ҳам қароғи дарё,
Мен - ёмғирда адашган сўқир.
Япроқдай чирт узилган фарёд -
Кўз ёшим бу - йиғламай ўқи.
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
Эшик тарс ёпилди, зарбидан
сесканди паришон дераза.
Жаҳлинг ҳам жозибдир, фусунгар,
Жон берсам, сен жабр берасан.
Эшик тарс ёпилди, зарбидан
юраги ёрилди хонанинг.
Аччиқ дуд сачради юзимга,
Кўз олдим бемисл қоралик.
Эшик тарс ёпилди, зарбидан
булутлар ҳўмрайди ғашланиб.
Аразинг умримдан узундай,
Ҳузндай ёприлди ташналик.
Эшик тарс ёпилди, зарбидан
на дунё татир, на тожу тахт.
Қоларга бу оғриқ фузундай,
Кетарга макон йўқ ложувард.
Эшик тарз ёпилди...
✍ Нурмуҳаммад АЗИЗ
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 6 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago