🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Депутатлар болалар манфаатлари ҳимоясида
Андижонда мактаб ўқувчиларини уч кунлик ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақидаги гаплар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлганди. Масала бўйича Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов ўз муносабатини билдириб, бундай ташаббусларнинг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
Депутат аралашганидан кейин мактабдаги бу ҳолат бекор қилинди. Энди болалар мактаб дарсликларидан чалғимай, ҳарбий хизматга ўз вақтида, 18 ёшдан борадиган бўлишди.
Ўқувчиларга ватанпарварлик руҳида тарбия бериш муҳим, буни инкор қилмайман. Лекин бу жараён ўқувчиларнинг таълим сифатига, соғлиғи ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак. Депутатларнинг болалар манфаатлари учун бундай жонкуярлиги давом этади деб умид қиламан.
Қонунчилик палатаси депутати туфайли мактаб ўқувчиларини армияга юборишнинг олди олинди
Мактаб ўқувчиларини ҳарбий хизматга жалб қилиш ҳақидаги хабарлар ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг хавотирига сабаб бўлди. Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқи конституциямиз билан кафолатланган, шунингдек, уларнинг соғлиғи, хавфсизлиги ва таълим жараёнидаги тўсиқларсиз ривожланиши халқаро мажбуриятларимизга ҳам мувофиқ.
“Болалар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра ҳам, ҳар бир бола ўз ёшига мос таълим олиш ва соғлом шароитларда ривожланиш ҳуқуқига эга. Ҳарбий хизматга тайёргарликка келсак, бу иш яхши ният билан бошлангандир, лекин бу қонунчилик талаблари ва болалар манфаатларига зид.
Шу маънода, Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Қулматов бу масалага тўғри ва ўз вақтида аралашди деб ўйлайман. Болаларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг таълим жараёнига бўлган ҳар қандай ноқонуний аралашувни тўхтатиш – давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам асосий вазифаси.
Бу воқеа бизга яна бир марта болалар манфаатлари ҳар доим устувор эканлигини ва бундай масалаларда ҳам қонун, ҳам соғлом ақл асосида ёндашиш зарурлигини кўрсатиб қўйди. Ҳар қандай чора-тадбир қонун доирасида бўлиши ва болаларга манфаат келтириши керак.
☝️Конституция куни байрами ҳамда Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
👉 Конституция куни байрами муносабати билан:
7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба – барчага қўшимча дам олиш куни.
14 декабрь (шанба) — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.
👉 Янги йил байрамида:
28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни.
МУНОСАБАТ
Мамлакатимизда кейинги йилларда таълим-тарбия тизимини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида, маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш долзарб вазифа этиб белгиланди.
Андижонда мактаб ўқувчиларини ҳарбий тайёргарлик учун сафарбарлигига жалб қилиниши умуман олганда ёмон эмас, лекин, мактабларда ўқув жараёни давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида олиб борилишини унутмаслик керак.
Бу каби ташаббуслар давлат таълим стандартларида ва ўқув режаларида кўзда тутилмаган. Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларини харбий хизматга тенглаштирилган тадбирларда иштирок этишининг концепция ва ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилиши, аниқ дастур ва харбий хизмат ўташнинг методологияси бўлмасдан, фақат маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси асосида амалга оширилиши ёшларни ҳарбий хизматга нисбатан муносабатига салбий таьсир қилиши мумкинлиги билан бир қаторда, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласида ҳам катта муаммолар юзага чиқиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Шу манода таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги асосий ваколатларидан бири эканлигини унутмаган ҳолда, ёшларни мактабда ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбия қилишнинг методологиясини ишлаб чиқиш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш, режасиз ҳаракатлар билан қош қўяман деб кўз чиқармаслик керак.
Мазкур масала юзасидан шошмашошарликка йўл қўймасдан, таълим стандартлари ва мақсадларимизга уйғун ҳолда иш тутишга чақирамиз.
❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰 Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланди:
▫️меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш;
▫️меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни тақиқлаш;
▫️меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик;
▫️меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва меҳнат мажбуриятлари бажарилишининг кафолатланганлиги;
▫️ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги.
📌 Жумладан, меҳнат эркинлиги ҳар кимнинг меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, машғулот турини, касбни ва мутахассисликни, иш жойини ҳамда меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
✅ Давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлайди.
📁 Бунда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
▫️ 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, шунингдек кўп болали оилалардаги ота-оналар;
▫️ умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактаблари ва коллежлари ҳамда техникумларини тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар;
▫️“Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим ташкилотларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
▫️ Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидаги муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
▫️ ногиронлиги бўлган шахслар;
▫️ пенсияолди ёшидаги шахслар (қонунда белгиланган пенсия ёшига қадар икки йил олдин);
▫️ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар ёки суднинг қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар;
▫️ одам савдосидан жабрланганлар.
❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
⚠️ Қонун кучга кириши билан “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (21.12.1995 й.) ўз кучини йўқотади.
Фуқаролар қандай ҳолатда ўз кўчмас мулкини сотишдан олинган даромаддан солиқ тўлайди?
Жисмоний шахсларнинг қуйидагиларни сотишдан олинган даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади:
▫️нотурар жойларини;
▫️36 календар ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни.
👉Солиқ кодексининг 378-моддаси
Турар жой жисмоний шахснинг мулкига, хусусан, мерос ёки хадя тартибида ёхуд олди-сотди шартнома асосида ўтганлигидан қатий назар 3 йил ичида сотилса, даромад солиғи тўлаши лозим.
Жисмоний шахснинг мулкида 3 йилдан кўп муддатда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадларига солиқ солинмайди ва уч йиллик муддат солиқ тўловчининг мулкида бўлган ҳар бир обекти бўйича алоҳида ҳисобланади.
Жисмоний шахс мулкида 3 йилдан кам муддатда турар жойни сотишдан олган даромадлари тўғрисида доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-апрелидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси ) жами даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши ва даромад солиғи суммасини 1-июнга қадар тўлаши лозим.
👉 Солиқ кодексининг 398-моддаси
“my.soliq.uz” сайтидан жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Шунингдек, жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари мазкур мол-мулкни ҳужжатлар бўйича сотиб олиш ва сотиш қиймати ўртасидаги ошган қисми сифатида аниқланади. Кўчмас мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати билан сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.
👉Солиқ кодексининг 375-моддаси 4-банди
❗️Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси – 12%.
🔰 Қонунчиликка кўра:🔹жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;
🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago