? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
МУҲСИН БАНДА
Доим Юсуф алайҳис саломнинг яхши инсон, муҳсин банда бўлгани ҳақида ўйлайман. У ёшлигидан умрини бешафқат ҳаёт билан курашда ўтказди.
Аммо таажжуб, шунча қийин вазиятларда ҳам муҳсинлардан бўлиб қолаверди.
Юсуф алайҳис саломнинг қиссаси келмиш сура охиридан бунинг сирини англагандек бўлдим. Сура охирида Юсуф алайҳис салом: "Дарҳақиқат У (Аллоҳ) менга яхшилик қилди!", дейди.
У бу қийинчилик ва синовларда ҳам фақат Аллоҳнинг эҳсонини, яхшилигини, лутфини кўради.
Зиндонга ташланганида "Мен мазлум бўлдим" демади. Аксинча қамоқдан чиққанида: "У менга яхшилик қилди, мени қамоқдан чиқарди!", деди.
Акалари унга зулм қилишганда "Нега акаларим менга зулм қилишди?", деб акаларини айбламади, балки отасига: "Шайтон мен билан акаларим ўртасига низо солгач, биёбондан сизларини (бу ерга) жамлади!", деди.
Ҳатто Миср азизининг хотини билан фитналанганда ҳам унинг яхшилигини унутмаган эди: "Аллоҳ сақласин, ахир у(Миср азизи) жойимни яхшилаб берган хўжам-ку!", деган эди. Яъни, менга шунча яхшилик қилган инсоннинг хотини билан бузуқлик қиламанми, деган эди.
Юсуф алайҳис салом бошига тушган ҳар балода Аллоҳнинг яхшилигини, лутфини кўра олган эди. Умрининг ҳар бир тафсилотида Аллоҳнинг фазли ва карамини идрок қила олган эди. Табиийки, унинг қалби шукрга, нурга тўлиб атрофидагиларга ҳам тошар эди.
Аллоҳ унга доимий эҳсон қилар экан, қандай қилиб у ҳам муҳсин банда бўлмасин?!
Агар тадаббур қилсак, ҳаммамиз Аллоҳнинг эҳсони ичидамиз!
Payg‘ambarimiz Rasululloh (s.a.v)ning ahli baytlari, ayollari
Hadija binti Huvaylid
Savda binti Zam'a
Oisha binti Abu Bakr
Hafsa binti Umar
Zaynab binti Huzayma
Ummu Salama binti Abu Umayya
Zaynab binti Jahsh
Juvayriya binti Horis
Sofiya binti Huyay
Ummu Habiba binti Abu Sufyon
Maymuna binti Horis Joriyalari
Joriyalari
Rayhona (r.a)
Moriya Qibtiyya (r.a)
Payg'ambarimiz Muhammad sallollohu alayhi vasallamning ismlarining ma'nolari.
1.Муҳаммад — мақталувчи.
2.Аҳмад — Аллоҳга ҳамд айтувчи.
3.Ҳамид — Аллоҳга ҳамду сано айтувчи.
4.Маҳмуд — мақталган.
5.Аҳид — фазилатлар бобида ягона.
6.Воҳид — ахлоқ — одобда ягона.
7.Ҳошир — ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи.
8.Оқиб — ҳамма пайғамбарлар охири.
9.Тоҳо — бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум.
10.Ёсин — бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум.
11.Тоҳир — тоза, пок.
12.Мутаҳҳар — дили покланган.
13.Таййиб — пок, хуштабиат.
14.Саййид — Хожа.
15.Расул — элчи, пайғамбар.
16.Набий — пайғамбар.
17.Расулур-роҳма — раҳмат пайғамбари.
18.Қаййим — тўғри йўлдан борувчи.
19.Жомиъ — барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи.
20.Муқтафий — эргашувчи (ҳақ йўлга).
21.Муқаффий — эргаштирувчи (ўзига).
22.Расулул-малоҳим — жангу жаҳон пайғамбари.
23.Расулур — роҳа — роҳат пайғамбари.
24.Комил — етук.
25.Иклил — тож.
26.Муддассир — қўрқувдан матоҳга ўраниб олган.
27.Муззаммил — муддассир.
28.Абдуллоҳ — Аллоҳнинг бандаси.
29.Ҳабибуллоҳ — Аллоҳнинг суюклиси.
30.Сафийюллоҳ — Аллоҳнинг танлагани.
31.Нажийюллоҳ — Аллоҳнинг сирдош дўсти.
32.Калимуллоҳ — Аллоҳ билан сўзлашувчи.
33.Хотамул-анбиё — набийлар охири, уларнинг хотимаси.
34.Хотамур-росул — Расуллар хотимаси.
35.Муқйий — динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи).
36.Мунжий — халоскор.
Музаккир — эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни).
37.Носир — ёрдам этувчи.
38.Мансур — ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган.
39.Набийюр — роҳма — раҳмат пайғамбари.
40.Набийют-тавба — тавбага тарғиб этувчи пайғамбар.
41.Ҳарисун алайкум — умматларига меҳрибон.
42.Маълум — ҳаммага маълум.
43.Шаҳир — ҳаммага машҳур.
44.Шоҳид — гувоҳ.
45.Шаҳид — гувоҳ.
46.Машҳуд — гувоҳлик берилган.
47.Башир — хушхабар берувчи.
48.Мубашшир — хушхабар берувчи.
49.Назир — азоблардан огоҳлантиргувчи.
50.Мунзир — охират азобларидан огоҳлантиргувчи.
51.Нур — нур.
52.Сирож — чироқ, қуёш.
53.Мисбоҳ — чироқ.
54.Ҳудо — ҳидоят қилгувчи.
55.Мухтор — танлаб олинган.
56.Ажир — динга хизмат қилгувчи.
57.Жаббор — айбларни ёпгувчи.
58.Абул — Қосим — Қосимнинг отаси.
59.Абул — Тоҳир — Тоҳирнинг отаси.
60.Абут — Таййиб — Таййибнинг отаси.
61.Абу Иброҳим — Иброҳимнинг отаси.
62.Мушаффаъ — шафоат ҳуқуқи берилган.
63.Шафиъ — шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи).
64.Солиҳ — яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи.
65.Муслиҳ — ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани).
66.Муҳаймин — умматлари ишини кузатиб турувчи.
67.Содиқ — ростгўй.
68.Мусаддиқ — тасдиқ этувчи.
69.Сидқ — ростгўй.
70.Саййидул-мурсалин — пайғамбарлар ҳожаси.
71.Имомул-муттақин — тақводорлар пешвоси.
72.Қоидул-ғуррил — муҳажжалин — қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи.
73.Ҳалилур-Раҳмон — Раҳмоннинг дўсти.
74.Барр — хайрли, солиҳ амаллар қилувчи.
75.Мабарр — ҳамма яхшиликлар манбаи.
76.Важиҳ — гўзал юзли.
77.Насиҳ — насиҳатгўй.
78.Носиҳ — насиҳатчи.
79.Вакил — вакил, ишонч эгаси, кафил.
80.Мутаваккил — таваккал этувчи.
81.Кафил — кафил, кафолатига олувчи.
82.Шафиқ — шафқатли, меҳрибон.
83.Муқимус — сунна — суннатни тикловчи.
84.Муқаддас — улуғланувчи, гуноҳлардан пок.
85.Руҳул-Қудус — муқаддас руҳ.
86.Руҳул-Ҳақ — ҳаққоний руҳ.
87.Руҳул-Қист — адолатли руҳ.
88.Кофий — кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга).
89.Муктафий — кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан).
90.Болиғ — олий даражаларга етган.
91.Мубаллиғ — Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи.
92.Шофий — шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан).
93.Восил — етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига).
95.Мавсул — етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ).
96.Собиқ — барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи.
97.Соиқ — умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи.
98.Ҳодий — тўғри йўдга бошловчи.
99.Муҳдий — ҳадия, эҳсон соҳиби.
Абдуссомад Абдулбосит ўғли тайёрлади
muslim.uz
• “Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
• “Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
• “Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
• “Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
• “Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
• “Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
• “Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
• “Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
• “Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
• “Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
• “Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid