Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Xojagon.Uz

Description
​​ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО!

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм.
(Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.)

Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.
Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 months, 1 week ago

МАРҲАБО, РАМАЗОН!

Ҳақнинг неъматлари билмас ниҳоя,
Улуғ ой бошларга солмоқда соя,
Муъаззам, муборак, қутлуғ ҳимоя,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ойларнинг султони – уммат ойи бу,
Ихлос-ибодатга рағбат ойи бу,
Муҳаббат аҳлига ғайрат ойи бу,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Саховат ойидур, Қуръон ойидур,
Жаҳон нурга тўлар, Субҳон ойидур,
Тасбиҳ ва таровиҳ, эҳсон ойидур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Бир ойки, аввали раҳматга ёрдур,
Ўртаси мағфират, поклик шиордур,
Охири – дўзахдан қутулмоқ бордур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Шайтонлар кишанда – қилинган қамал,
Нетар шайтонсифат инсонлар бу гал? –
Энди нафсимизга боғлиқ ҳар амал!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Рўза – руҳ шифоси, беқиёс ажр,
Аллоҳ ва банданинг ўртасида сир,
Охират мулкида бор кўшку қаср!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Борлиқда ўзгариш, файз ичра олам,
Қалбларда инқилоб, руҳларда байрам,
Коинот Илоҳий Каломдан хуррам!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Бир тунга тенг келмас тунлар нечаси,
Минг ойдан яхшидур қадр кечаси,
Бир тунда саксон йил яшаш режаси –
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ё Раб! Бандаларга раҳматинг чексиз,
Яхшию ёмонга давлатинг чексиз,
Моҳи Рамазонда неъматинг чексиз!..
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!

Ё Раб! Нурларингни эт бизга ато,
Ўзинг мададкор бўл, қилмайлик хато,
Мирзо дер келгунча то вақти видо:
“Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!”

Мирзо Кенжабек.

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 1 week ago

Асcалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ДУШАНБА.
Ҳижрий-қамарий 1445 йил,
Муборак РАМАЗОН ойининг 1-куни.
Милодий 2024 йил 11-март.

Ё РАББИМИЗ! РАМАЗОН ОЙИНИ БИЗ УЧУН ВА БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ УЧУН ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!

@m_kenjabek |instagram | youtube

2 months, 3 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

Асcалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба
Ҳижрий 1445 йил,
ШАЪБОН ойининг 12-куни.
Милодий 2024 йил 22 февраль.

Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун миллат ва уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!@m_kenjabek |instagram | youtube

3 months ago

Асcалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Жумъа
Ҳижрий 1445 йил,
ШАЪБОН ойининг 6-куни.
Милодий 2024 йил 16 февраль.

Жумъа айёмингиз муборак бўлсин!@m_kenjabek |instagram | youtube

3 months ago

Асcалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
Пайшанба
Ҳижрий 1445 йил,
ШАЪБОН ойининг 5-куни.
Милодий 2024 йил 15 февраль.@m_kenjabek |instagram | youtube

4 months, 3 weeks ago

Жумъа табриги
ЖУМЪА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
   * 
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин.

Ҳазрати Лубоба ибн Абдул-Мунзир ал-Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш хислат бордир:
1) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда яратди;
2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди;
3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди;
4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади.
5) Қиёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли (муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни (ҳайбати)дан қўрқиб турадилар”
(Ҳазрати Имом Ибн Можа).

ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЖУМЪА КУНИДА ЖАННАТДАН ЧИҚАРИЛИШЛАРИ ҲИКМАТИ
2. Одам алайҳиссаломнинг Жаннатдан чиқарилиб, ерга туширилишлари  жумъанинг фазилатларидандир, у зот учун ҳам бир имтиёздир.
Чунки бу воқеъа кўп хайрларга сабаб бўлган. Энг буюк хайр – охирзамон Пайғамбари, коинотнинг саййиди, пайғамбарлар имоми, оламларга раҳмат қилиб юборилган ҳазрати Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ер юзида дунёга келишлари ва дунёга шараф бахш этишлари лозим эди.

Аллоҳ таоло у зотнинг исмларини юксакка кўтариб қўйди: тоййиба ва шаҳодат калималарида, азон ва қоматда, жумъа хутбаларида Ул Ҳазратнинг муборак номлари Аллоҳ таолонинг буюк номи  билан бирга зикр қилинади (соллаллоҳуалайҳи ва саллам).

Аллоҳ таоло ва фаришталар Ул Ҳазратга салот айтади, барча мўъминлар ҳам Ул зотга салоту салом айтадилар.

Соллаллоҳу ъало Муҳаммад,
**соллаллоҳу алайҳи ва саллам!

Мирзо Кенжабек@m_kenjabek | @xojagon_uz |**instagram

4 months, 3 weeks ago

Асcалому алайкум  ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1445 йил,
Жумодус-соний ойининг 16-куни.
Милодий 2023 йил 29 декабрь.

КУНЛАРНИНГ УЛУҒИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!@m_kenjabek | @xojagon_uz

4 months, 3 weeks ago

УМРА
Умранинг шартлари (4 шарти):

  1. (Ният) + Эҳром боғлаш - Ҳарам ҳудудидан ташқарида, Мийқотда боғланиши лозим. Эҳромга кириш жойи Мийқот дейилади.
  2. **Тавоф (муқадас Каъбани 7 марта айланиш бир тавоф ҳисобланади. Кейин мақоми Иброҳимда 2 ракат намоз ўқиш афзал, бу намоз тавоф туфайли вожиб бўлгани учун макруҳ саналган вақтда ҳам ўқиш жоиз.
  3. Саъй қилиш. Сафо ва Марва тепаликлари орасида 7 марта саъй қилинади. Ҳожар онамизнинг машаққат билан саъй қилганларини эслаймиз.
  4. Сочни қирдириш. Эркакларга сочни тагидан қирдириш афзал, ёки 1 см.дан ошмайдиган қилиб қолдириб қисқартириш мумкин. (Аёллар сочнинг учидан бир оз кесадилар). Сочингизни эҳромдан чиққан одамгина кесиб қўйиши мумкин, сиз ҳам эҳромдан чиқмагунингизча ўзингиз ёки бировнинг сочини кесманг.
    Эҳромда бўлган вақтда ҳаром (тақиқланган) амаллар:
    Хушбўй чойлар ва ичимликлар ичиш, мандарин артиш, ейиш, тук, соч, соқол юлиш, кесиш, тирноқларни олиш, ҳашарот ва ҳайвонларни ўлдириш, эҳромда бўлиб туриб бировнинг сочини кесиш, хушбўй ҳўл салфетка, совун, шампунь, крем, атр-упа, хушбўй нарсалар ишлатиш кабилар. Аёллар зийнатланмайди, тақинчоқ тақмайди, кийимлари сипо бўлади.
    🕋Тавоф (муқаддас Каъбатуллоҳни тавоф қилиш) фазилати. Ҳарами шарифда нафл тавоф нафл намоздан афзал ҳисобланади, савобини ўтганларга ҳам, ҳаётдагиларга ҳам бағишлаш мумкин. Нафл тавоф учун эҳром шарт эмас.
    Ҳарамдаги намознинг савоби бошка жойда ўқилган намоздан юз минг даража кўп. Агар фарз намозини Ҳарамда жамоат билан ўқиса юз мингни 27 баробарга кўпаяди.
    ⚫️Ҳажарул-асвад (Қора тош). Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ҳажарул-асвад сутдек оппоқ эди, кейин инсонларнинг гуноҳидан қорайиб кетди" деганлар. У инсонларнинг гуноҳини ўзига тортиб олади ва покланишига сабаб бўлади.
    🕌Мадинадаги энг афзал амал ибодат ва кўп саловот айтишдир, кўп саловот айтганларга кароматлар бўлади.
    "Мадинага қалбида нифоқи бор одам сиғмайди" деганлар жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Шунинг учун Маккага қачон кетамиз деяверманг.
    🪦Равзаи шариф. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйлари билан Минбарлари орасидаги жой – жаннат боғларидан бир боғчадир. Равза Аършдан устундир. Равзага кирган жанатга кирган ҳисобидадир. Агар бир киши жаннатга кирдим деб қасам ичса, қасами нотўғри бўлмайди. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари олдиларида битта бўш жой бор, ҳазрати Ийсо алайҳиссалом ўша ерга дафн қилинадилар. Қандай мўътабар жойда эканингизни унутманг.
    "Мадина – темирчининг босқонидир, кирларни кетказади". Мадинада покланиб чиқиб, кейин Каъбага борамиз. Макка хаққига ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом дуо қилганлар, Мадинаи мунаввара ҳаққига севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилганлар. Мадинанинг асл номи Мадинатур-Расулдир.
    Каъба. Ҳазрати Иброхим алайҳиссалом ҳазрати Исмоил алайҳиссалом билан бирга қурганлар, лекин Аллоҳнинг кўрсатмаси билан аввалда Одам алайҳиссалом даврларида айни шу ерда маъбад бўлган.
    🎁Хаж ва Умрага борганда у ердан икки улуғ неъматдан олиб келиш дуруст саналади: 1) Зам-зам суви. 2) Хурмо (Мадина ёки Маккадан олингани фарқи йўқ. Хурмонинг афзали Ажва хурмосидир).
    Ҳадялар. Ҳадяларни ўз юртингиздан сотиб олиб қўйиб, зиёратингизга келган меҳмонларга ҳаждан олдим деб ёлғон гапирманг, балки “Ҳаж қилиб келган инсондан ҳадя” деб айтинг. Умрада нарсаларни арзонроқ сотиб олиш учун ҳазрати Имом Бухорий, Имом Термизий номларини майда нарсаларга шафиъ келтирманг, бу одобдан эмас.
    ❤️Умра, Хажга боришдаги энг биринчи эътибор – Руҳиятни тайёрлашдир. Норозилик, эътироз, қайсарлик, талабчанлик қилиш, у ёқмади, бу тўғри келмади каби сўзларни дейиш яхши эмас. Руҳий озуқа олишга боряпмиз, у жойда ибодат, зикр, саловот, тасбиҳларни кўпайтириб, гуноҳлардан фориғ бўлишга бораётганимизни эсдан чиқармаслик керак.
    Ҳар амал ниятингизга боғлиқ. “Амаллар ниятларга кўра тақдирланади”. Кимнинг Мадинага ҳижратдан мақсади Аллоҳ ва Расулининг розилиги учун бўлса, албатта уни топади ва ҳижратнинг ажрини олади. (Уй, мол-дунё, уйланиш ва бошқа нарса учун бўлса, ўша бўлади.)
    Мирзо Кенжабек
    @m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram
6 months, 2 weeks ago

Куннинг ояталари

ЗОЛИМЛАР НАЖОТ ТОПМАСЛАР!..
اَعُوذُ بِالله مِنَ اشَّيْطانِ الرَّجِيم
بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Бақара сураси, 47-48-оятлар (маъноси):
47. Эй Исроил авлодлари! Сизларга инъом этган (шунча) неъматимни ва (вақтида тавҳид эътиқодида бўлганингиз боис) сизларни (яъни ўз замонидаги аждодларингизни) олам аҳлидан устун қилганимни эсланглар.

  1. Бас, шундай бир Кундан қўрқингларки, (ул кунда азобдан қутулмоқ учун) ҳеч бир киши бошқа киши ўрнига бир ишни ўтай олмас. (Аллоҳнинг изни бўлмагунича) ҳеч кимдан шафоат қабул қилинмас; ҳеч кимдан бадал ҳам олинмас ва (Қуръон келгани ҳолда) уларга (унга ишонмаганларга) ёрдам ҳам берилмас.

ЎЗ ПАЙҒАМБАРЛАРИНИ ЎЛДИРГАН ЯГОНА ҚАВМ
Бақара сураси, 91-оят (маъноси):
Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага (Қуръонга) иймон келтиринглар» дейилса: «Бизлар фақат ўзимизга нозил қилинган нарсага (Тавротга) иймон келтирамиз» дейдилар ва ундан бошқасини инкор этадилар. Ҳолбуки, у (Қуръон) ўзларидаги нарсани (Тавротнинг аслини) тасдиқ этувчи бир ҳақиқатдир. (Эй Расулим!) Айтинг: «Агар (ҳақиқатан) иймон келтирган бўлсангизлар, нима учун илгари Аллоҳнинг пайғамбарларини ўлдирар эдингизлар?»

Қасас сураси, 37-оят (маъноси):
Мусо: «Раббим Ўзининг ҳузуридан ким ҳидоят келтирганини ва охират диёрининг (хайрли) оқибати кимники бўлишини яхши билур. Дарҳақиқат, золимлар нажот топмаслар» деди.
("Файзул-Фурқон".)

@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | youtube

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago