Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 day, 14 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months, 1 week ago
Last updated 2 years, 11 months ago
**ОНА ЎЗБЕКИСТОН
Юртга мақтов эмас, муҳаббат керак,
Яна ўз сўзимга қайтдим, гумон йўқ:
«Ўзбек кўп бутун ер юзида, аммо
Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ!»
Азизлар исмига ватандир нисбат,
Елгай юрт номида суворий бўлиб:
Бежизми, Исмоил ўғли Муҳаммад
Жаҳонга танилди Бухорий бўлиб!
Жаҳолат нажотга бўлолмас гаров,
Гарчи дунё иши бўлур нисбатан.
Ватанни юксакка кўтарса биров,
Бировни юксакка кўтаргай Ватан!
Маҳшар талошида иймондан булак
Нима бор нажотга бергувчи имкон? –
Термизий бермаса маънодан дарак,
Термизни танирди қайси бир инсон?!
Пайғамбар боғида туш кўриб озод,
Фақиҳ деб аталди, бўлди юртга зеб:
Дунёни ғафлатдан уйғотган бу зот
Аталди Абул-Лайс Самарқандий деб!
Адолат зимнида гуркирар ҳаёт,
Бўлмас муҳаббатсиз шижоат, азм.
Ошиқ Хоразмийлар қоқмаса қанот,
Қайга ҳам учарди буюк Хоразм?!
Ёзувсиз харита қитъаларидек,
Юракка ёзилур Бистомий, Шомий.
Туғилиш ва ўлим нуқталаридек,
Мавлоно аталмиш Балхий ва Румий!
Азиз Ўзбекистон! Сени ким севмас,
Азизлар бешиги, эй шонли юрак!
Эл бахти сен билан бўлса чамбарчас,
Сенинг ҳам эл билан бахтинг муштарак.
Йўлинг пок, сафаринг бехатар бўлсин,
Абадият сари талпин, елиб уч!
Ким аслий Ватандан бехабар бўлса,
Умри пуч, сўзи пуч, ғоялари пуч!
Қайтсанг, яхшиликка қайтгил, эй дунё!
Мен ҳам ўз сўзимга қайтдим, гумон йўқ:
"Ўзбек кўп бутун Ер юзида, аммо
Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ".
Мирзо КЕНЖАБЕК**
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
САМАРҚАНД:
VIII ХАЛҚАРО КОНГРЕСС
ХАБАРЛАРИ
2024 йил 25-август куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси маркази тасарруфида Буюк аждодлар мероси - Учинчи ренессанс асоси мавзуйидаги VIII халқаро конгресси ўз ишини давом эттирди.
Бу кунги анжуман муқаддас Қуръони карим мавзуларига бағишланди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизациси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқовнинг ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ 114 ҚАДИМИЙ НУСХАСИ лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа Конгресс иштирокчилари этиборига сазовор бўлди.
Анжуманда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидан келган илм-фан, маърифат, маданият вакиллари, давлат, жамоат ва дин арбоблари нутқ сўзладилар.
Анжуманда муқаддас Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги таржимаси - "Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН" тақдимоти ўтказилди.
Янги таржима хусусиятлари ҳақида мутаржим, фахрий профессор Мирзо Кенжабек нутқ сўзлади.
Янги изоҳли таржимага доктор, профессор, ўн қироат бўйича ижоза соҳиби бўлган ҳофизи Қуръон, муфассир аллома Ҳасан Таҳсиннинг турк тилидаги таржимаси ва саҳиҳ таъвиллари асос қилиб олинган.
Қуръони каримнинг янги таржимаси олдинги ўзбекча таржималарнинг яхши хислатларини ўзида жамлаган.
Китоб Шайх Абдулазиз Мансур, Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, Сайфиддин Сайфуллоҳ, Баҳриддин Умурзоқов, Нодирхон Ҳасан, Одинахон Саидаҳмедова каби нашр ҳайъати иштирокида чоп этилган.
Янги таржима анжуман иштирокчиларида жиддий қизиқиш уйғотди.
25-август, 2024 йил,
Самарқанд шаҳри.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈
Шайх, устоз, кўнгул дўсти, мураббий, Саййид Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратларининг
ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ
ТАВСИЯЛАРИ1. Вақтнинг қийматини билинг ва вақтни яхши қадрланг - ундан унумли фойдаланинг.
Ҳар куни бир қанча оят, бир қанча ҳадисни албатта ўқинг.
Имом Бухорийнинг "Саҳиҳи Бухорий" ("Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ") асарини, лутфан (илтимосим) бола-чақангиз билан бирга ўқинг.
Ҳар кун пайғамбарлардан бошлаб саҳобаи киромларнинг мўътабар шахсиятлари ҳаётларини ва ибратли сўзларини ўқиб боринг.
Янги дўст-биродарлар топинг, уларнинг зиёратига боринг, уларни (яхшиликка) даъват этинг, хабарлашиб туришни пайсалга солманг.
Чет элларга зиёратлар ва саёҳатларни ташкил этинг, у ерлардаги инсонлар билан дўстлик, таълим ва тижорат алоқаларини ўрнатишга ҳаракат қилинг.
Шайх Саййид Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари.
Ақра. Медия.
Мирзо Кенжабек таржимаси.@m_kenjabek
┈┈• ❀ ?☘️? ❀
Президент Шавкат Мирзиёев “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, юртдошларимиз учун муборак Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.
@m_kenjabek
┈┈• ❀ ?☘️? ❀ •┈┈•
МАРҲАБО, РАМАЗОН!
Ҳақнинг неъматлари билмас ниҳоя,
Улуғ ой бошларга солмоқда соя,
Муъаззам, муборак, қутлуғ ҳимоя,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Ойларнинг султони – уммат ойи бу,
Ихлос-ибодатга рағбат ойи бу,
Муҳаббат аҳлига ғайрат ойи бу,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Саховат ойидур, Қуръон ойидур,
Жаҳон нурга тўлар, Субҳон ойидур,
Тасбиҳ ва таровиҳ, эҳсон ойидур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Бир ойки, аввали раҳматга ёрдур,
Ўртаси мағфират, поклик шиордур,
Охири – дўзахдан қутулмоқ бордур,
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Шайтонлар кишанда – қилинган қамал,
Нетар шайтонсифат инсонлар бу гал? –
Энди нафсимизга боғлиқ ҳар амал!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Рўза – руҳ шифоси, беқиёс ажр,
Аллоҳ ва банданинг ўртасида сир,
Охират мулкида бор кўшку қаср!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Борлиқда ўзгариш, файз ичра олам,
Қалбларда инқилоб, руҳларда байрам,
Коинот Илоҳий Каломдан хуррам!
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Бир тунга тенг келмас тунлар нечаси,
Минг ойдан яхшидур қадр кечаси,
Бир тунда саксон йил яшаш режаси –
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Ё Раб! Бандаларга раҳматинг чексиз,
Яхшию ёмонга давлатинг чексиз,
Моҳи Рамазонда неъматинг чексиз!..
Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!
Ё Раб! Нурларингни эт бизга ато,
Ўзинг мададкор бўл, қилмайлик хато,
Мирзо дер келгунча то вақти видо:
“Марҳабо, Рамазон! Салом, Рамазон!”
Мирзо Кенжабек.
Асcалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
ДУШАНБА.
Ҳижрий-қамарий 1445 йил,
Муборак РАМАЗОН ойининг 1-куни.
Милодий 2024 йил 11-март.
Ё РАББИМИЗ! РАМАЗОН ОЙИНИ БИЗ УЧУН ВА БУТУН ДУНЁ МУСУЛМОНЛАРИ УЧУН ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА!
Асcалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!
БУГУН:
Пайшанба
Ҳижрий 1445 йил,
ШАЪБОН ойининг 12-куни.
Милодий 2024 йил 22 февраль.
Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун миллат ва уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!@m_kenjabek |instagram | youtube
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 day, 14 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months, 1 week ago
Last updated 2 years, 11 months ago