Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi

Description
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

СУВ ТАҚСИМЛАШ ИНШООТИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ «Сурхон-Шеробод» ирригация тизим бошқармаси тасарруфидаги Жарқўрғон тумани ҳудудида жойлашган «Жарқўрғон» сув тақсимлаш иншооти вилоят сув хўжалиги соҳасининг муҳим объектларидан биридир. Сурхондарё дарёси ҳамда «Жанубий Сурхон» сув омборидан келаётган обиҳаётни воҳанинг олтита туманидаги 64,2 минг гектар экин майдонларини суғоришга тенг тақсимлашга хизмат қиладиган ушбу объект 1967 йил қурилган. Сурхондарё дарёси ўзанида жойлашган сув тақсимлаш иншоотининг максимал сув ўтказиш қобилияти: катастрофик ташламага секундига 1000 метр куб, «Занг» каналига секундига 86 метр кубни ташкил қилади.
          Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан «Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси бош мутахассислари галдаги семинарни ушбу объектда ташкил этишди. Семинарда «Сурхон-Шеробод» ирригация тизим бошқармаси ва «Занг» канали вакиллари ҳамда иншоотда меҳнат қилаётган мутахассислар тўлиқ иштирок этди. Семинарда сув тақсимлаш иншоотидан хавфсиз ва техник соз ҳолатда фойдаланиш ҳолати ўрганилди.
          Иншоотнинг сел-тошқин сувларини беталофот ўтказиб юбориши учун жамоа аъзолари кузги-қишки таъмирлаш ишларини қай даражада ташкил этаётгани, энерготежамкор қурилмаларни ўрнатиш аҳволи, иншоотдаги сув чиқариш затворларининг созлиги кўриб чиқилди. Шунингдек, вазифадор  мутахассислар томонидан ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига оид йўриқномалар билан таништирилгани ҳамда иншоотда бўлиши шарт бўлган иш журналларининг тўғри юритилиши билан ҳам танишилди. Иншоот таъмири ва журналларни тўлдиришдаги камчиликлар аниқланиб, ходимларга хатоларини зудлик билан бартараф этиш тавсия қилинди.
            Семинар якунида жамоа аъзоларига Ўзбекистон республикасининг «Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тўғрисида»ги қонуни мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча бериб ўтилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

1 month, 2 weeks ago

Ҳозирги кунда вилоят сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган ирригаторлар, канал бошлиқлари, мироблар, насос станциялари мутахассисларининг кўпчилиги Рустам Алимовни ўзларига устоз деб билишади.
          Рустам Алимовнинг соҳадаги узоқ йиллик меҳнати ҳукуматимиз ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда. Унинг кўксини «Сув хўжалиги аълочиси», «Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 ва 30 йиллиги» нишонллари безаб турибди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

1 month, 2 weeks ago

КАТТА ЖАМОАНИНГ РАҲБАРИ -60 ЁШДА! Ҳар бир инсон турли тантаналарни, байрамларни ва ҳар йили туғилган кунини нишонлаши мумкин. Аммо ҳозирги шиддатли даврда олтмиш ёшини инсон бир марта нишонлайди. Шундай улуғ ёшни, нафақага чиқишини нишонлаш кимгадир насиб этади, кимгадир йўқ. Сув хўжалиги соҳасида қарийб чорак асрдан бери самарали меҳнат қилиб келаётган Рустам Абдураҳмонович Алимов бугун қутлуғ 60 ёшлик юбилейини нишонламоқда.
          Рустам Алимовни кўп қиррали мутахассис дейиш мумкин. У дастлаб Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг иқтисод ва уни ташкил этиш факультетида таҳсил олган, сўнгра Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг гидромелиорация факультетини битирган.
            Р.Алимовнинг таржимаи ҳолига назар ташласангиз,1983-1999 йиллар орасида иқтисодчи, аудитор, ҳисобчи, тафтишчи, фирма директори каби қатор вазифаларда ишлагани ойдинлашади ва энг қизиғи, у  меҳнат қилган жамоаларнинг ҳаммаси ҳам қишлоқ хўжалигига алоқадор корхоналардир. Амаки акалари ва дўстларининг кўпчилиги сув хўжалиги мутахассиси бўлганига ҳавас қилган Рустам Алимов: «Мен ҳам ирригация институтида ўқийман, ҳунар ва билим ҳеч қачон зиён қилмайди,олган  димломим бирор кун керак бўлиб қолар» деб орзу қилганди. Нияти 1999 йили амалга ошди, ўша йилдан вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида ишлаб чиқаришни технологик жиҳозлаш бўлими бошлиқлигига тайинланди. Бироз вақтдан кейин Денов минтақавий насос қурилмалари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлди. 2003 йили «Аму-Занг» магистрал канали бошлиғи этиб тайинланди. Ўша йил охирида унга ишонч билдиришиб, Аму-Сурхон ИТҲБнинг транспорт, механизация ва таъминот бўлими вазифасини  топширишди.
                 2006 йили вилоят сув хўжалиги соҳасидаги йирик тизимлардан бири ҳисобланадиган Сурхондарё магистрал тизим бошқармаси бошлиқлигига тайинланди. Шу йиллар мобайнида Рустам Алимов 200 нафардан кўпроқ ирригатору муҳандислар меҳнат қиладиган жамоада ишлаб, раҳбарлик ва одамлар билан ишлаш санъатини мукаммал эгаллади ва вилоят ирригация -мелиорация тармоқларининг қаерда жойлашувидан тортиб, қандай муаммолар ва қийинчиликлари борлигигача пухта ўрганди. Вилоятнинг тенг ярмидан кўпроқ даласига сув берадиган бошқармага қарашли 20 га яқин йирик каналларни бетонлаштириш, таъмирлаш ва гидротехник иншоотларини созлаш, истеъмолчиларга сувни тенг тақсимлаш каби юмушларни бамаслаҳат ҳал қилишда жамоа аъзолари билан оға-инидек иноқлашиб меҳнат қилди. Ирригаторлар орасида катта обрў қозонди, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлди.
         Ўтган йилнинг май ойида Рустам Алимовнинг соҳадаги кўп йиллик меҳнати, тажрибаси, маҳорати, ишчанлиги ҳамда билимдонлиги инобатга олиниб, Сурхондарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиқлигига тайинланди. Айни дамларда Рустам Алимов «Жанубий Сурхон», «Оқтепа», «Учқизил», «Обшир»,  «Дегрез Намуна»  сув омборлари раҳбарлари, платина ва участка бошлиқлари Абдувоҳид Самадов, Шавкат Холиёров, Мирзашариф Ханнаев, Алибой Абдурасулов, Хайрулла Қаршиевлар билан  ҳар бир муаммони ҳал қилишда ўзаро маслаҳатлашиб меҳнат қилишаётир.
               «Келиннинг оёғидан, чўпоннинг таёғидан..» деганларидек, Рустам Алимов бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаётганидан буён охирги икки йил орасида сув тўплаш ҳавзаларига нисбатан эътибор янада кучайди, иншоотларнинг моддий- техник базаси мустаҳкамланди, катта миқдордаги маблағлар ажратилиб таъмирлаш ва замонавий қурилма ҳамда мосламалар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилди ва оширилмоқда.
           Рустам Алимовнинг фъелидаги ажойиб хислатларидан бири шуки, димоғдорликни билмайди. Шунинг учун унга бўлим бошлиғи ҳам, оддий мутахассис ҳам бемалол фикрини айта олади, ходимларнинг дардини тинглайди, юзага келадиган муаммоларни биргаликда ҳал қилишади. Оиласига, фарзандларига қанчалик ғамхўр бўлса, ходимлари ва шогирдларини ҳам шу қадар эъзозлайди. Энг яхши ишчилар, ишда намуна кўрсатиб, фидойилик билан меҳнат қилаётганларни тақдирлайди, рағбатлантиради. Шунинг учун бўлса керак, шогирдлари ҳам бир талай.

1 month, 3 weeks ago

ИНШООТНИНГ СЕЛ-ТОШҚИН СУВЛАРИНИ БЕТАЛОФОТ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРЛИК ҲОЛАТИ ВА БУ ЖОЙДА КИЧИК ГЭС ҚУРИШ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛДИ    
             «Сурхон-Шеробод» ирригация тизим бошқармаси балансидаги «Шеробод» сув тақсимлаш иншооти Шеробод дарёсидан оқиб келадиган обиҳаётнинг асосий қисмини Шеробод тумани  ва қисман  Қизириқ тумани экин майдонларига тенг тақсимлашга хизмат қилади. «Сувхўжаликназорат» инспекцияси бош мутахассислари «Ўзбекгидроэнерго» АЖ вакиллари билан ҳамкорликда сув тақсимлаш иншоотида семинар ўтказди. Иншоотда меҳнат қилаётган барча мутахассислар ҳамда «Сурхон-Шеробод» ИТБ ходимлари семинар жараёнида иншоотда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари сифатини кўздан кечирди. Кўҳитанг тоғларида ёғадиган қор-ёмғир сувларидан шаклланадиган Шеробод дарёсида айниқса баҳор ойлари сел-тошқин сувлари ҳажми ортади. Шу боис  иншоотнинг сел-тошқин сувларини беталофот ўтказиб юбориши учун ҳозирдан жамоа аъзолари томонидан қилинаётган ишлар кўздан кечирилди, уларга хато-камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
          Семинар жараёнида сув тақсимлаш иншоотининг «Истара» ва «Хўжақия» каналлари ҳамда дарёга сув ташлама иншоотларидаги затворлар, кўтариш-ёпиш дарвозалари, винтлар ва редукторлар, панжара ҳамда тўсиқларнинг қай даражада созлиги, сув эрозиясига қарши қилинган ишлар ҳолати ҳам ўрганилди.
          Семинар давомида ирригация тизим бошқармаси раҳбарлари билан бирга «Ўзбекгидроэнерго» АЖ вакиллари дарё ва иншоотда тўпланадиган обиҳаётдан дуал тарзда самарали фойдаланиш мақсадида сув тақсимлаш иншооти ва унга туташ ҳудудларда кичик гидроэлектр станциялари қуриш учун жой танланди.
          Семинар якунида сув тақсимлаш иншооти ҳудудида ташкил қилинган ёрдамчи хўжалик фаолияти билан танишилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

1 month, 3 weeks ago

ПУЛИ БОР СУВЧИ ТЕХНИКА ХАРИД ҚИЛДИ        
            Сув хўжалиги соҳасида  изчил давом эттирилаётган ислоҳотлар натижаларидан бири бу -туманлардаги собиқ ирригация бўлимлари негизида  ташкил этилган «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларидир. Яширмаймиз, дастлабки пайтларда бу тузилманинг келажагига ишонқирамаганлар ҳам бўлди. Президентимизнинг жорий йил 5 январдаги 5-сон қарорига асосан таъминотчилар томонидан фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари, деҳқон хўжаликлари ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи истеъмолчиларнинг экин майдонларига етказиб берилган сув ва сув ресурсларидан фойдаланганлик хизматлари кўрсатганлик учун солиқ идоралари томонидан сув ҳақини ундириш вазифалари белгиланганида  ҳам айримлар соҳада  ижобий ўзгаришлар бўлишига ишонқирамашганди. «Сув пулини ундириб бўлармикин?» деганлар йўқ эмасди.
      Бугун ислоҳотлар самара бериб, орзулар ҳақиқатга айланмоқда. Масалан, Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳисоб рақамига истеъмолчилар даласига етказиб берилган сув ва бошқа хизматлар кўрсатилгани учун 1 миллиард 200 миллион сўм ўтказиб берилган.
           Аму-Сурхон ИТҲБнинг «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мутахассислари тақдим этган маълумотларга кўра, туман ирригаторлари жорий йилнинг ўтган ўн ойи орасида истеъмолчилар экинзорларини суғориш учун 368,8 миллион метр куб сув етказиб берган. Агар солиқ идоралари ирригаторларга етказиб берилган сув ва бошқа хизматлар учун тўловларни тўлиқ ундириб берса, Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ хазинаси 10,6 миллиард сўмга бойийди. Шубҳасиз, бу маблағ ДМ ходимларини рағбатлантириш, суғориш тармоқларини таъмирлаш, сув хўжалиги объектлари ҳолатини яхшилаш ва бетонлаштириш, ишлаб чиқариш зарурати учун янги техникалар харид қилишга сарфланади.  Қисқаси, хазинасида пули бор ирригаторнинг иши беш бўлади.
           Аёнки, ҳозир ирригаторларнинг асосий вазифаларидан бири бу- биринчи навбатда суғориш тармоқларини бетонлаштиришдир. Бетонлаштиришни сифатли бажариш ва жадаллаштириш учун техника зарур. Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ раҳбарлари ирригаторлар ишлаб топган пулга бетонлаштириш ишларида ас қотадиган замонавий бетонқоргич техникасини харид қилди.
       ДМ директори Жасур Бўриевнинг айтишича, бу ҳали бошланиши. Сув етказиб берилгани учун ҳамма маблағ хазинага келиб тушса, ирригаторларнинг турмуши яна ҳам фаровонлашади ва ишлари енгиллашади.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

1 month, 3 weeks ago

НАСОС АГРЕГАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН БАЖАРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ Қумқўрғон туманидаги 1340 гектар экин майдонларини сув билан таъминлашга хизмат қилиб келаётган «Қумқўрғон» насос станциясининг ишга туширилганига бу йил 40 йил тўлди. «Боботоғ» каналидан сув тортиб чиқарувчи станциядаги 4 та 20НДС русумли насос агрегати ва электр двигателлар жамоада меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ишбилармонлиги ҳамда давлат мулкига худди ўзлариникидек қаров кўрсатаётганлиги боис тўхтовсиз ишлаб турибди. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бош мутахассислари  Қумқўрғон тумани ҳудудида жойлашган насос станциялари участка бошлиғи Д.Эшбоев ҳамроҳлигида ўтказган семинарда станцияда ишлаётган ходимлар агрегатлардан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг сув чиқариш қувватини ошириш учун айни таъмирлаш ишлари давом этаётган ҳозирги кунда бир нечта жиҳозларни янгисига алмаштириш, битта  замонавий ва энергия тежамкор янги агрегат ўрнатиш зарурати борлиги хусусидаги таклифларини билдиришди. Шунингдек, электр двигателлар кабеллари эскиргани, уларни янгилаш ва энергияни тежаш учун станция ичкариси ва ташқарисига диод лампалар ўрнатиш зарурлиги айтилиб, бошқарма раҳбариятидан ёрдам сўрашди.
             Семинарда таъмирлаш ишларини бажариш жараёнида юзага келаётган камчиликлар муҳокама қилинди. Ходимларга сменадан бўш пайтлари станция атрофини ободонлаштириш, бўш ерларга экилган тўқсонбосди экинлар ҳамда ёш дарахт ниҳоллари парваришини кучайтириш, мевали-манзарали дарахт кўчатларини кўпроқ экиш тавсия қилинди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

2 months ago

БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, КЕЛГУСИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИАёнки, мамлакатимиз раҳбари ҳамда ҳукумат сув хўжалигини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратмоқда. Шу йилнинг ўзида кучга кирган президентимизнинг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида»ги 74-сонли фармони ҳамда «Қўйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5-сонли қарори соҳани тубдан тараққий эттиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Хўш, ушбу фармон ва қарор ижросини таъминлаш юзасидан  жорий йилнинг ўтган ўн ойлари орасида Аму-Сурхон ИТҲБ ва тизим ташкилотлари, шунингдек, туманлар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМлар мутахассислари томонидан  қандай ишлар амалга оширилди?
         Аму-Сурхон ИТҲБ мажлислар залида Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев иштирокида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят сув хўжалигида эришилган ютуқлар, ҳал бўлмай турган муаммолар, йўл қўйилган хато-камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар таҳлил қилинди. Тизим ташкилотлари раҳбару бош мутахассислари ҳамда туманлар «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директорлари тақдимотида фармон ва қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича бажарган ишлари юзасидан ҳисобот беришди.
        Тақдимот жараёнида раҳбару бош мутахассисларнинг ҳар гектар майдонга сарфланадиган сув сарфи, ўзлари меҳнат қилаётган тумандаги истеъмолчилар ер майдонига талаб қилинадиган сув ҳажми,  мавсум давомида етказиб берилган сув миқдори ва истеъмолчилар билан тузилган шартномаларнинг қай даражада амал қилаётгани ва нафи, бир метр куб сувнинг таннархи, сув етказиб бериш харажатлари ҳамда обҳаётнинг йўқотилиши кўрсаткичларига доир маълумотлардан қанчалик хабардорлиги ҳам таҳлил этилиб, бу масалаларни билиш ва амал қилиш юзасидан тавсиялар берилди.
        Соҳа раҳбарларининг тақдимотидан аён бўлганидек, воҳа хўжаликларида сувни иқтисод қилиш мақсадида жорий йилда 83,2 минг гектар майдонда тежамкор технологиялар жорий қилинган. Воҳада сув хўжалигини рақамлаштиришга эътибор кучайтирилгани боис мелиоратив кузатув қудуқларига 501 дона «Дайвер» ҳамда сув хўжалиги объектларига 304 дона «Ақлли сув» қурилмалари ўрнатилган. Ушбу тадбирлар натижасида вилоятда 240,0 миллион метр куб сувни иқтисод қилишга эришилган.
       Шунингдек, тармоқдаги ислоҳотлар натижасида вилоятдаги фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари балансидаги 38,2 минг гектар заминнинг сув таъминоти ва 36,8 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, шу ҳисобда 315 миллион метр куб сув иқтисод қилинган.
          Йиғилиш давомида йилнинг ўтган даври орасида бажарган ишлар юзасидан тақдимот қилган раҳбару бош мутахассислардан 2025 йилда сув хўжалиги соҳасида сув сарфини камайтириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан ишлаб чиққан чора-тадбирлари ҳам сўралди. Йиғилиш якунида барча тоифадаги раҳбару ходимлар зиммасига соҳани янада тараққий эттириш бўйича бажарилиши зарур бўлган долзарб вазифалар юкланди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

2 months ago
Amu-Surxon irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi
2 months ago

СУРХОНДАРЁЛИК ИРРИГАТОРЛАР КУЗГИ-ҚИШКИ МАВСУМДА 420 КИЛОМЕТР КАНАЛЛАРНИ БЕТОНЛАШТИРАДИ Сурхон воҳасида кузнинг сўнгги ойи анча қуруқ ва илиқ бўлиб турибди. Боз устига воҳа ғаллакорлари асосий майдонларда бошоқли дон экинларини экиб бўлиб, ҳатто бир марта тўлиқ суғоришди ҳам. Бу эса вилоят ирригаторларига каналлар, шоҳариқ, ариқ ва бошқа суғориш тармоқларини  тозалаш ҳамда бетонлаштиришга қулайлик яратмоқда. Барча туманлар ирригаторлари кузги-қишки мавсумда ўзларининг балансида турган каналларнинг  420 километр узунликдаги қисмини бетонлаштиришни режалаштирган. Ҳамма туманларнинг «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари ҳисоб рақамига цемент, қум, шағал ва бошқа турдаги қурилиш хомашёлари хариди учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилди. Натижада ДМлар раҳбарлари ҳамма  ходимларини бу ишга сафарбар қилиш ҳамда фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларидан техника ижарага олиш эвазига каналларни бетонлаштиришни жадаллаштиришмоқда. Аму-Сурхон ИТҲБдан олинган маълумотга кўра, аллақачон каналларнинг 190 километр қисми сифатли бетонлаштирилди.
         Бундан ташқари, ДМлар мутахассислари фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари раҳбарларига ички суғориш тармоқларини бетонлаштириш талаби билан мурожаат қилиб, бажараётган ишлари сифатини назорат қилиб боришаяпти.
        Суратларда: туманларда каналларни бетонлаштириш жараёнларидан лавҳалар акс этган.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

2 months, 1 week ago

ВОҲАДАГИ ЙИРИК СУВ ОМБОРИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ     
           Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси таркибидаги сув тўплаш объектлари орасида йириги- «Жанубий Сурхон» сув омборидир. 1967 йили қурилиб, фойдаланишга топширилган ушбу йирик сув хўжалиги иншоотининг асосий вазифаси  қор ва ёмғир сувларидан шаклланадиган дарё сувларини йиғиш ва айни ёз ойлари вилоятнинг жанубий минтақасидаги туманларнинг 154,2 минг гектар экинзорларини обиҳаёт билан таъминлашга хизмат қилади.
          Сув хўжалиги вазирлиги тасдиқлаган ҳафталик режа-графикда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ниятида «Сувхўжаликназорат» инспекцияси вилоят бошқармаси томонидан галдаги семинар ушбу йирик сув тўплаш иншоотида ўтказилди. Унда Сурхондарё сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси раҳбару бош мутахассислари ва бошқарма таркибидаги бошқа сув омборлари вакиллари иштирок этди.
          Семинарда сув омборини хавфсиз, ишончли ва техник соз ҳолатда ишлатиш, гидротехник иншоотлардан фойдаланиш тартиб-қоидаларига амал қилиш, иншоотлардан самарали фойдаланиш, гидротехника иншоотларини бошқариш масалалари муҳокама қилиниб, иштирокчиларга «Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонун, шунингдек,  жорий йилнинг 18 июлдаги «Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ларига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 936- сонли қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 457- сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча бериб ўтилди.
          Семинар жараёнида сув омборида кузги-қишки тадбирларнинг бажарилиши ҳолати жойида ўрганилди. Айни дамларда вилоятдаги барча сув омборларида бўлгани каби  «Жанубий Сурхон» сув омборида ҳам кузги-қишки таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаётир. Ўтган вақт орасида ушбу объектдаги режалаштирилган бир донадан затвор ҳамда гидропост созланиб, босимли қияликнинг ПК30+00дан ПК36+00 қисмидаги бетон қопламаларни таъмирлаш (9,5 куб метр бетонлаш ва 1,8 тонна битумни бетон чокларига қуйиш) ишлари якунланди.   
               Семинар якунида қатнашганлар билан ҳамкорликда ушбу объектдаги дренаж тармоқлари атрофини бегона ўтлар ва чиқиндилардан тозалаш, дренаж тармоқларидаги гидропостларни созлаш, дренаж қудуқларидаги ёзувларни тиклаш, дамбадаги 186 дона гиодезик марка ҳамда белгиларни бўёқлаш, дамбанинг босимсиз қиялиги ва инспекторлик йўлини ободонлаштириш юмушлари бажарилгани кўриб чиқилди ва бошқа сув омборларида ҳам ишни шу зайлда ташкил этиш тавсия қилинди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago