Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago
Онадан ҳам меҳрибонроқ
Аллоҳ таоло айтади: “Мени зикр қиладиганлар муҳаббатим аҳлидир. Менга шукр қилувчиларга неъматларимни зиёда қиламан. Менга маъсият қилганларни раҳматимдан ноумид қолдирмайман. Агар тавба қилсалар, уларни яхши кўраман. Агар тавба қилмасалар, Мен уларнинг табибиман, уларни гуноҳлари ва айбларидан тозалаш учун мусибатлар билан синайман. Яхшилик Менинг ҳузуримда ўн баравар ёки ундан кўпроқдир, ёмонлик эса ўз миқдорича ва уни (истасам) кечираман. Мен бандаларимга боласига меҳрибон онадан ортиқ меҳрибондирман” (Имом Байҳақий ва Ҳоким ривояти)
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда
❓1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
Ҳақиқий дўст
Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
👉 @Shayx_Muhammadsodiq
Яширин солиҳ амалларимиз ҳам бўлсин!
Жанубий минтақалардан бирида бир оила яшар эди. Оиланинг катта қизи 22 ёшда эди. Бир куни оиланинг отаси тонг саҳар соат учларда ғалати бир овоздан уйғониб кетди. У ўрнидан туриб, уйнинг ичини кўздан кечира бошлади. Меҳмонхонани, бошқа хоналарни қараб чиқди, лекин овоз қаердан келаётганини топа олмади. Ўғиллари ётадиган хонага қараса, ҳаммаси ухлаб ётибди. Қизларнинг хонасига қараса, қизлар ухлаб ётишибди, лекин катта қиз йўқ. Бўш ўринни кўриб, ота қўрқувдан ақлдан озай деди, қизларини уйғотиб, «Опанг қани?» деб сўради. Қўрқиб кетган қизлар: «Билмаймиз», дейишди. Бутун хонадон оёққа туриб, уйнинг ичию ташини, ҳар тарафини қидира бошлашди.
Шу пайт томдан онанинг қичқирган овози эшитилди. Ҳамма жон ҳолатда томга югурди. Чиқиб қарашса, она фарёд уриб йиғлаяпти, ёнидаги жойнамоз устида эса катта қиз мук тушиб ётибди. Қизнинг ёнида мусҳаф ётар, ўзи эса саждада турган ҳолатда, лабларида ним табассум билан жон таслим қилган эди. Бу манзарани кўрган ота қизининг хотимаси гўзал якунлангани учун Аллоҳга шукрлар айтиб, дод солиб йиғлаганча саждага йиқилди.
Кейинчалик билишса, қиз ҳар куни кечаси уйнинг томига чиқиб, бомдодга азон айтилгунча таҳажжуд намозини ўқир экан. Тонг ёришганда эса мусҳафи шарифни олиб, Қуръон тиловат қилар экан. Қарангки, оиласи йиллар давомида буни билмаган экан.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда ташқариси ичкаридан, ичкариси ташқарисидан кўринадиган хоналар бор», деганлар.
Шунда бир аъробий: «Улар ким учун, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўраган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ширинсўз, таом улашган, рўзада бардавом бўлган, кечаси ҳамма ухлаб ётган пайтда Аллоҳ учун намоз ўқиганлар учун», деганлар. (Имом Термизий ривояти, 1984).
Ким билсин, эҳтимол, ўша қиз шу ҳадисни эшитиб, жаннатга муштоқ бўлгандир?
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
Яхшилигингга ишонган киши салтанатинг давомли бўлишини хоҳлайди.
Изоҳ. Ҳамманинг ўз салтанати бор. Кимдир оила бошлиғи, оила доирасида ҳукмини ўтказади, оила аъзоларининг итоатидан мамнун бўлади. Кимдир бир корхонани бошқаради, фаолияти давомли бўлиши учун корхонада муайян тартиб-қоидаларни жорий қилади, жамоанинг бу тартиб-қоидаларга риояти, ўзига нисбатан эса уларнинг ҳурматини сезиб, кўнгли тоғдай кўтарилади. Хуллас, бошлиқ ва тобе орасида бундай ишончли муносабатнинг пайдо бўлиши ҳамма учун қувонарли ҳодиса.
Бундай муваффақиятга эришишни, унинг давомли бўлишини хоҳламайдиган банда борми?! Йўқ, албатта. Демак ҳар бир инсоннинг қилган яхшилиги жавобсиз қолмайди. Яхшилик яхшиликни эргаштириб келади. Битта яхшилик қилган эдингиз, кўпчилик ундан баҳраманд бўлди ва шу яхшилигингиз орқали уларда сизга ишонч пайдо бўлди. Одамлар орасида ўзаро ишонч муҳитининг юзага чикиши жамиятни гуллаб-яшнатадиган бахту саодат эмасми?! Бу бахту саодатнинг бардавом бўлишини ким хоҳламайди?!
Бас, яхшилик кетидан яхшиликлар қилишга шошайлик...
“Унвонул баён”дан.
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
Тилла ва кумушдан қиммат дуо
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар:
«Агар одамлар тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни ёдлаб олгин: “Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри, вал ъазиймата ъала рушди, Ва ас’алука шукро ниъматика, ва ҳусна ъибаадатика, ва ас’алука лисаанан соодиқон, ва қолбан салийман. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу, ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууб”.
Маъноси: "Ё Аллоҳим, албатта, мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азимат, ният сўрайман. Неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билган нарсадан истиғфор сўрайман, албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан"».
Имом Аҳмад ривояти.
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
?*➖*Пайғамбаримиз ﷺ га БИР ДОНА саловат айтишнинг фазилати:
?➖ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
??? ўнта раҳмат йўллайди,
??? ўн даражага кўтаради,
??? ўнта ҳасанот ёзади,
??? ўнта хатосини ўчиради»
Насоий, Табароний, Баззор.
?➖ Пайғамбар алайҳиссаломга хохлаганингизча саловот айтинг илтимос!
Аллоҳ рози бўлсин сиздан!??
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
??➖Аллоҳумма солли аълаа набиййинаа Муҳаммад
??➖ Аллоҳумма солли аълаа набиййина Муҳаммад
☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни якинларингизга ҳам юборинг.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ?ЖАВОБ:
?** https://t.me/Shayx_Hazrat/37277
Тақводорларнинг сифатлари
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу тақводорларнинг сифатларини қуйидагича таърифлайдилар:
«Улар фазилат соҳиблари, тўғрисўз, тежамкор, камтар, кўзларини ҳаромдан тиядиган, фойдали илм ва сўзларни эшитувчи, илмига амал қилувчи, кўп гапирмайдиган, нафсларини тергайдиган, қилган амалларидан Яратганнинг ризосини тилайдиган кишилардир. Уларнинг аломатлари – динида барқарор, олийжаноб, иймон ва иродаси мустаҳкам, илмга ташна, молу дунёсини тежаб ишлатадиган, хушу билан ибодат қиладиган, ораста, қийинчиликка сабр қиладиган, ҳалолдан топадиган, тиришқоқ, тамадан йироқ, эзгу амалларга чоғланган, ҳар қандай ҳолатда шукр қиладиган, илм ва ҳилм билан ҳазил қилувчи ва айтганига амал қилувчилардир».
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
? @Shayx_Muhammadsodiq
ҲАЁТДАН ЎРГАНДИМ
“Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман:
• Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим.
• Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим.
• Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим.
• Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим.
• Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим.
• Пиёз эккан одам ҳеч қачон райҳон йиғиб олмаслигини тушуниб етдим.
• Умр тугаса ҳам ишлар, юмушлар тугамаслигини тушундим.
• Одамларнинг мени эшитишларини истасам, мен ҳам уларни тинглашим кераклигини ўргандим.
• Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим.
• Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим.
• Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим.
• Ўликларини дафн этиб ҳам кўзи очилмай, ғафлатда юрувчилар кўплигини билдим.
Эй Роббим, хотимамизни гўзал қилгин! Ҳаётимизни солиҳ амалларга бой қилгин! Вафот этганларимизни раҳмату мағфиратингга олгин!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
? @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●?????●○•••••••
✅Каналга аъзо бўлинг?⤵️
https://t.me/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago