Омбудсман матбуот котиби |Фотима Мадрахимова

Description
Фотима Мадрахимова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича Вакил маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: ombudsman.uz
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

4 weeks, 1 day ago

#Омбудсман #ИнсонҲуқуқлари #ФуқароларҚабули #Мурожаат
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда уй-жой, алимент маблағларини ундириш, оилавий зўравонлик, ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, банк-кредит, мурожаат этиш ҳуқуқи, суд-тергов масалаларига оид масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

📎батафсил     🗣lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

1 month, 2 weeks ago

*▶️*Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан 2024 йилнинг ўн ойида амалга оширилган ишлар юзасидан
БРИФИНГ

2024 йилнинг 10 ойда Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 774 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Омбудсман тавсиясига кўра, 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхона негизида 50 ўринли аёллар бўлинмаси очилди.

Вакил тавсияси асосида Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани, Жиззах шаҳар ҳамда Дўстлик туманидаги, Самарқанд вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги шароитлар яхшиланди.

Мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган ёпиқ муассасаларда ишловчи 56 нафар ходимга ҳайфсан берилди, 2 нафар ходим жаримага тортилди, 3 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 6000 минг нафарга яқин маҳкум ва маҳбуслар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 158 та шикоят келиб тушди.

Шикоятларнинг 14 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг мурожаатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.

10 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чораси қўлланилган. 3 та ҳолатда ходимларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қолганлари...

📎батафсил    🗣 lotin yozuviga o'tish

🌐Cайт |🔵Telegram | 🔵Facebook |📷Instagram | 🌐Twitter | 🎞Youtube

1 month, 3 weeks ago

*❗️*Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари малака оширди

*🔴 Шу йил 18-27 ноябрь кунлари Давлат бошқаруви академиясида вазирлик, давлат органлари ва ташкилотларининг 32 нафар матбуот котиби учун ўқув курслари ташкил этилди.*

Машғулотлар давомида тингловчиларга замонавий билимлар билан бирга, музокаралар олиб бориш, инқирозли вазиятлар, стресс ҳамда руҳий зўриқиш шароитларида ҳам хатосиз, тезкор равишда ўз фаолиятини замонавий услубда ташкил қила олиш кўникмаларини етказишга алоҳида аҳамият қаратилди. Ахборот хавфсизлиги, фактчекинг мавзусидаги ўқувлар ҳам мунозараларга бой ўтди.

📌 Натижада ахборот хизматлари раҳбарлари сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари, ахборот билан ишлаш, бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш йўналишларида малака оширдилар. Якунда уларга сертификатлар топширилди.https://t.me/FotimaMadraximova

3 months, 2 weeks ago
4 months, 1 week ago

🏠Уй-жой сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш лозим?

Янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олмоқчимисиз? Унда бу роликни албатта охиргача томоша қилинг. Чунки ҳозирда Омбудсманга фуқаролардан қурилиш ташкилотлари билан расмийлаштирилган шартномалар ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги бўйича кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.

Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган айрим тадбиркорлик субъектлари турли баҳоналар билан қурилиш ишларини хаттоки бир неча йилларга кечиктираётгани ёки айрим ҳолларда фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига илиниш ҳолатлари ҳам учраб турибти.

❗️Мана шундай ҳолга тушиб қолмаслик учун баъзи тавсияларимизга қулоқ тутинг.

📎батафсил     lotin yozuviga o'tish

Cайт |Telegram | Facebook |Instagram | Twitter | Youtube

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago