🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
2024 йил учун ижодий ҳисобот ёзмоқчи эмасман: бир эркин ижодкор чин юракдан қилиши лозим бўлган ишни қилдим, баҳосини халқимиз, савоб ва ажрини Аллоҳ берар.
Фейсбук 2019 йилги ҳисоботимни эслатди. Бир кўз ташлашга, биргалашиб яна нималар қилишимиз мумкинлигини ўйлашга арзийди шекил:
Эски гаплар ва ўлик адабий ғурур
“Замонавий адабиётимизни ривожлантириш мақсадида пойтахтимизда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг муҳташам биноси барпо этилди, янги ижод уйлари қурилди. Самарали ижод қилаётган адиблар имтиёзли асосда янги уй-жойлар билан таъминланди. Ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Зомин семинари қайта тикланди. 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари”, 30 жилддан иборат “Мустақиллик даври навоийшунослиги”, “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари”, “Мард аскарга совға” сингари адабий мажмуалар нашр этилди.”
Иқтибос тугади.
Ҳеч қанақа янги гап ё ташаббус йўқ. Йиллар аввал хиёбон ва муҳташам бино қурилгани билан яна неча йил мақтаниш мумкин? Имтиёзли эмас, шунчаки уй-жойлар тақдим этилганлар-чи? Нима иш қилибди улар?
Истеъдодлиларнинг оҳи ҳисоботларга тушиб, уларга тегишли шароит ва кўмак берилгунча, ҳаммаси тумтарақай қўшни ва узоқ ўлкаларга меҳмон ишчи бўлиб қочиши ва ё мукофот-у имтиёзларга илиниши учун маддоҳга айланиши қолдими?
Қатор дурдоналар нашр этилибди-ю, ҳеч йўқ Навоийнинг бир дона китобини инглиз тилига таржима қилиш хаёлларига келмабди. Ижод уйи барпо этишибди-ю, биронта халқаро адабиёт фестивали, халқаро шеърият фестивали, ҳеч йўқ халқаро ижод уйи очиб, бу борада илғорроқ халқлар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйишни ўйлашмабди.
Ҳа-я, бу ишларни ким ҳам қила оларди? Ҳукумат фақат бир ҳовуч маддоҳларнигина тан олса, қўлласа, мукофотласа. Адабиёт, санъат, кино ва театр мустақллиги деган тушунча ва ҳаракатлар бу ерларга ҳам етиб келгунча “Шуҳратин олам ичра пайдо қил, Олам аҳлин аларга шайдо қил” дегувчи Навоий ҳам унутилиб кетади.
Сиз бу борада қандай фикрдасиз?
Тайинланган тўда, халқнинг устини
Тим қора қуюндай ёпдинг, бос, бос-а!
Анжуманинг артмас кам-у кўстини,
Ухлоқ мажлисларинг оқартмас коса!
Агентлик, уюшма, вазирлик, марказ,
Жамғарма, кенгашлар -- нақ қўзиқорин.
Паст-баланд ваколат-мансабли ҳар кас
Фикр-у зикри бойлик, ҳам ўзи қорин!
Тайинланган тўнка,
Кўмил, кон, зарга!
Қадрдан қабрга етмоқ-чун тезроқ –
Усти юпунларга, қорни очларга
Битта текисроқ йўл қуриб бер, олчоқ!
Шунда ҳам дуода сен учун тун-кун,
Ўзбекнинг тутуми валийга хос-а!
Гарчанд билар – унга
Йўқ бунда устун!
Билар –
Унда ҳечам оқармас коса!
Бу -- Аюбхон, талаба, атайин Андижондан келди, топишмоқларимни тезда топгани учун унга китоб ваъда бергандим.
Ёзганларимни мунтазам кузатиб бораётган, шарҳлар ва саволлар ёзаётган, каналимиз линкини бошқаларга ҳам илинаётганларга ҳам китоблар бор, бемалол олиб кетинглар! Бошқа топқирларнинг китобларини ҳам машинага солиб қўйганман, айтсалар, йўл-йўлакай ташлаб ўтишим мумкин.
Қобул Дўсов ёзяпти:
"Айтишларича китоб ўқиш бўйича дунё давлатларининг топ 10 талигида дунёнинг биринчи рақамли иқтисодиёти бўлмиш Хитой биринчи ўринда экан. Кейин эса Россия, олтинчи ўринда АҚШ. Бу ўнталик орасида биронтаям мусулмон давлатлари йўқ. Биз ҳалиям хаждан келганларни дабдаба билан кутиб олиш жоизми ёки йўқми, поёндоз солиб кутиб олса савоб бўладими гуноҳми-деган масалаларни ҳал қиляпмиз.
Бир биримизни кофирдан олиб салафийга солиб, намозда кимдир жаҳрий амин деб юборса оғзига уриб, итдай калтаклаяпмиз. Ўзимиз эса, тақвони ёқиб олиб Худо кимлигини билмаган Хитойнинг молларини мақтаб сотаяпмиз, машинасини минаяпмиз, кийимларини кийяпмиз...
Олимга, таълимга, китобга, мактабга бир сўм беришни жон беришдан ҳам оғир биладиган, артисга 10 минг долларлаб пул сочадиган, овқат, уй, машина ва дабдабага ўч бир ажойиб, ғалати миллатимиз, ғалати элмиз, ўзлигини унутган, чегараларда қўшниларидан калтак еб юрадиган қолоқ ва қўрқоқ халқ бўлиб қолдик..."
Ёзувчи дўстим Азамат Қоржовов ёзяпти:
“Тўғри, ёзувчи деган инсон ўз ҳисобидан китоб чиқаришини эшитсам ҳайрон қоламан. Озроқ пул жамғаргандим, шу пулимга қанча китоб чиқаршим мумкин деб мендан кўп сўрашади. Китобга меҳри борлигидан қувонаман, шу билан бирга ўз пулига китоб чиқаришни тушунмайман.
Аъзам ака айтганидек, зудлик билан тўхтатинг! Сизга нима зарил нашриёт эшикларида сарғайиб, аллақандай бефойда йиғилишларда қатнашиб, ҳеч кимга кераксиз тақдимотлар ўтказиб, қандайдир уюшма ва партияларга аъзо бўлиб... Буларнинг ҳаммаси ёлғон эканини ҳаммамиз билиб турибмиз-ку.
Унвон, аъзолик, моддий рағбатлар, ўлганидан кейин ҳайкал шаклидаги санам ўрнатиш, бир умр "халқ ёзувчиси" деган унвон олиш ҳасратида яшаш... Америка ёки Европа адабиёти олдида жуда кучсиз эканликларини тан олишлари лозим.
Бизга бегона Америка ва Европа тугул, бизга қардош ва диндош бўлган халқлар адабиётида юзага келган мусулмон бадиий адабиёти (МБА) йўналиши ҳам ривожланмаётгани ачинарли. Ўтган йили бир ношир МБА йўналишидаги ёшлар севгиси ҳақида асар топиб беринг, деди. Бир-иккиталардан "мусулмон ёшлари севгиси ҳақидаги асар борми?" деб сўрасам, бор деб, менга совет адабиёти услубидаги севги-муҳаббат қиссаларини беряпти. Гўёки севги ота-онадан ҳам, имондан ҳам, Яратгандан ҳам устун илоҳий туйғу эмиш. Бу совет мафкураси эмасми? Шу ғоя сингдирилган қисса ислом бадиий адабиёти йўналиши бўла оладими?
Қани йигит ва қизнинг мусулмончилиги, қани уларнинг ибодатда ва имонда эканию ўртадаги севги сабаб кучли ва зиддиятли жараёнга тушиб қолиши? Қани ота-онага қарши чиқмаган ҳолда, мусулмон бўлган ҳолда ёр васли учун кураш йўллари... Бусиз ундай асарлар Туркияда қандай чоп этиладию шарқона экспорт адабиёти сифатида турк, араб, афғон ёзувчилари асарлари сафида қандай қилиб Европа китоб дўконларидан жой олади?.. Шундан кейин ҳам юксалишнинг йўли партия, уюшма, унвон, давлат туҳфа қилган уй деб ўйласалар, ўзлари билишади.
Мен ҳеч нарса демадим. Раҳмим келганидан ёздим. Уларга айтадиган сўзим: сиз нотўғри замонда туғилиб қолдингиз, мустақил Ўзбекистонда эмас, СССР даврида туғилганингизда, бу уюшма ва бу партия билан жуда катта ютуқларга эришардингиз. Аммо ҳозир на социализм, на капитализм. Аъзам ака айтганидек, ё тўхтанг, ё Ҳиндистонга кетинг.”
Эсладингизми? Кардиология шифохонаси ҳовлиси. Бугун туғилган кунлари эди. Дуоларингизда эслаб қўйинг, руҳлари шод бўлсин.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago