ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

Description
Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 Monat her

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 11 Monate her

Last updated 3 Jahre her

4 months, 3 weeks ago

...

Ҳинд ва Евфрат оралиғида жойлашган бу макон ўзида 18 дан 20 миллионгача одамни сиғдириши маҳол. Лекин Форсиядаги аҳоли қанчалик кўп бўлмасин, адолат ҳаққи уни икки турга бўлиш мумкин: табиий аҳоли ёки шаҳару, қишлоқларда яшовчиларга ва кўчиб юрадиган қабилаларга.
Форслар дейиладиган ушбу давлатнинг ибтидоий аҳолиси Татлар ёки Татжиклар номини кўтариб юради. Улар истабми, истамайми Муҳаммад динини қабул қилган, моҳияти бўйича хилма-хил халқларнинг - Араблар, Гебрлар (гебр - оромий тилида одам/қаҳрамон дегани; зардуштийлик динини сақлаб қолган кичик бир элат, улар Эронда ҳеч қачон кофир деб аталмаган, негаки улар "китоб одамлари" деб ҳисобланади), Яҳудийларнинг аралашмасидир.

Элатлар ёки қабилалар Форсларнинг ҳарбий кучини ва бу давлат аҳолисининг каттагина қисмини ташкил қилади. Уларнинг бошлиқлари ўз фуқароларининг содиқлигидан фойдаланиб меросий зодагонларга айланган. Бу Элатларнинг катта қисми келиб чиқиши бўйича Туркийлардир; улар Турк тилида гапиради ва ўз аждодлари бўлган Скифларнинг урф-одатларини сақлаб келади...».

А.Э. таржимаси.

Изоҳ: А. Журден 1788-1818 йилларда яшаган француз шарқшуноси ва тарихчиси эди. У форс адабиёти билан европаликларни таништиришда кўп хизмат қилган. Жумладан Фирдавсийнинг ,,Шохномаси"ни сўз бойлиги ва тил чиройи учун кўкларга кўтариб мақтаган. Шу билан бирга у ,,Шохнома" тарихий асос ва манбаларга эга эмаслигинии ҳам ростича айтиб кетган.
"Шохнома" тарих эмас, тўқима бадиий асардир. Фирдавсий ўз халқининг шарафини юқори кўтармоқчи бўлган ва шу мақсадда асосан сосонийлар даврида тўқилган ривоятлардан фойдаланган.
Тарихий тўқимами, бадиий тўқимами, барибир у тарих билан бир нарса эмас. "Шохнома"ни тарих деб ўйлайдиганлар ҳам топилади. Лекин пропаганда таъсирида шундай бўлиб қолганини тушуниш керак.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

Telegram

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.

...
4 months, 3 weeks ago
А. Журдендан:

А. Журдендан:

Эрондаги туркий қабилалар Элатия деб аталган. Шу ондаёқ Элатия деб аталган 92 ўзбек қабилалари эсга тушади, форслар эса тожиклар деб аталган ва улар араблар билан қадимги форсларнинг аралашмасидир.

Амабль Журден «Персия или описание управления, верований и литературы этой империи», 1814 год.

Таржимаси: «Форсия ёки бу салтанатнинг бошқаруви, эътиқодлари ва адабиётининг тавсифи», 1814 й.

"... Форсия анча узоқ вақт Ғазнавийлар, Хоразмийлар, Салжуқийлар, Тўғрулийлар, Чингизхоний Мўғуллар ва Галуговлар (Хулагуийлар деяпти), Темурийлар, қора ва оқ қўйли Туркоманлар, Ўзбеклар, Афғонлар, Курдлар ва бошқа тез-тез бири кетидан бошқалари келиб-кетиб турган халқлар ҳокимиятлари остида бўлган. Бундайин тўхтовсиз босқинлар халқда шундай аралашув чиқариши лозим эдики, энди ҳозир соф форс қони оқаётган одамни топиш қийиндир.
Шарден Форсиядаги халқнинг сонини қирқ миллонгача деб тахмин қилади. Г. Чиннейр ушбу ҳисобни жуда оширилган ҳисоблайди, ва шубҳа қиладики,

...

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

4 months, 3 weeks ago

...

бири бўлиб, айнан у одамларга оловни совға қилган Прометейниег онаси бўлган. Океаннинг ўзи бўлса, Уран билан Геянинг ўғли бўлиб ердаги қуруқликн ўраб турган океанда яшаган. Колумб фойдаланган Тосканелли харитасида эса, Атлантика океани "Маре Океанум" - Океан Денгиз" дейилган.

Осиёни кўпинча туяда ўтирган аёл қиёфасида тасвирлашган. У бир қўлида шарқ зираворлари солинган қутини, бошқа қўлида - қалқонни ушлаб турган.

Лекин хариталарда ҳеч қанақа Осиё ёзилмаган давр ҳам бўлган. Масалан, машҳур Марко Поло 13- асрда Осиёга эмас, "Катай"га борган. Кейин эса, Буюк географик кашфиётлар даврида, шарқни белгилаш учун грекларнинг эски атамасини ёдга олишга тўғри келган. Негаки латинча "ориент" - "шарқ" атамаси бу вақтга келиб фақат мусулмонлар яшайдиган шарқнигина белгилашда ишлатиладиган бўлиб қолганди.

Шундай қилиб Осиё - Кун чиқиш томондир.

А. Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

Telegram

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.

...
4 months, 3 weeks ago
Греклар Осиёни нега шу ном билан …

Греклар Осиёни нега шу ном билан атаган?

Эгей денгизидан шарқда чўзилиб ётган ерларни қадимги греклар турли номлар билан атаган: Иония, Ғалатия (Галатия), Каппадокия, Ликия, Памфилия, Киликия... Бу вилоятлар орасида Осиё (Азия) ҳам бўлган.
Лекин Азия сўзи грекча эмасди. Бу сўз оссур ёзувларида учраган. Уларда бу сўз "асцу" ёки "асу" деб ёзилган ва "қуёшнинг чиқиши"," кун чиқиш" маъноларини англатган.
Баъзи тадқиқотчилар эса "Азия" сўзини санскритча "ушас", "узас" сўзи билан боғлайди. Бу "тонг", "тонготар" дегани.

Страбон эса Каспий ортида яшайдиган ва Грек-Бақтриянинг подшолари билан урушиб юрган скиф қабилаларини "азияликлар, азианлар" деб атаган. Кейин эса азианлар - осиёликлар деб Римнинг Осиё Минор провинциясига қарашли Иония шаҳарлари аҳолисини атай бошлашган. Осиё Минор - Кичик Осиё дегани. Лекин бу Осиё Минор бутун Кичик Осиёнинг кичиккина қисмини ўз ичига олган холос.

Грек мифологиясида ҳам Осиё (Азия) бўлган, у титан-худо Океаннинг кўп сонли қизларидан

...

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

4 months, 3 weeks ago
«Бутун ҳокимият битта қўлда тўпланган мамлакатдан …

«Бутун ҳокимият битта қўлда тўпланган мамлакатдан қочинг: у қуллар мамлакатидир».

Симон Боливар.

Боливарку, француз маърифатчиларини ўқиб шундай ўйлай бошлаган, лекин маърифатчиларни ўқимаган ҳозирги одамларнинг буни тушуниши қийинов!

А. Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

4 months, 4 weeks ago

...

Улар Катта Кенгашнинг 45 та аъзосини ажратиб олади, бу 45 танинг ҳар бирига камида 7 тадан овоз берилиши керак. Шундан кейин анча ҳолдан тойган ўша бола яна қуръа тортади ва бу 45 та орасидан 11 кишини танлаб олади.

Ҳа, энди тамом, 11 тоқ сон, демак қандай овоз берилмасин, бир томон кўпчилик бўлиб чиқади ва сайлов тугайди дерсиз! Қаёқда! Улар дожни сайламайди, балки 41 та сайловчини сайлайди. Бу 41 сайловчининг ҳар бири камида 9 тадан овоз олиши керак бўлади. Бунга ҳам анча вақт кетади. Ниҳоят 41 сайловчи ҳам танлаб бўлингач, улар шу заҳотиёқ яширин овоз беришга киришади: уларнинг ҳар бири қутига ўзининг дожликка номзодининг исми ёзилган қоғозчани ташлайди.

Энди овозлар санаб чиқилса керак деб кутсак, хато қиламиз. Бу номзодлар учун берилган овозлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди. Расмият холос.

Хизматкорлар бу орада бирор бурчакда ухлаб қолган ўша саҳарда ушлаб келинган болани уйғотиб, саройнинг унча катта бўлмаган ёпиқ залига олиб келишади. Бу ерда сайловчилар тўпланиб ўтирган бўлади. Ва бола уларнинг кўзи олдида дожликка номзоднинг исми ёзилган қоғозни тортиб чиқаради. Исми чиққан номзод муҳокама қилинади, кейин уни залга чақириб саволлар берилади. Номзод бари саволларга жавоб бериши шарт. Савол-жавоблар тугагач, номзод очиқ овоз беришга қўйилади,агарда номзод 25 та овоз олмаса, наригиси чақирилади, у ҳам етарли овоз олмаса навбатдагиси чақирилади, агар биронтаси 25 овоз олса - сайлов тугайди: Яшасин ДОЖ! Қолган барча номзодларнинг исми ёзилган қоғозлар ташлаб юборилади.

Бунақа сайлов бемаъниликдек кўринмадими? Афтидан бунда қандайдир мазмун бўлган. Акс ҳолда бунақа кўп босқичли сайлов 5 аср яшамаган бўларди. Аслида, бунақа босқичлар борлиги, олдиндан келишиб олишларни, сайловчиларни сотиб олишлар ва қўрқитиб қўйишларни камайтирган, демакки охирги натижага таъсир кўрсатган.
Венециядаги Катта Кенгаш ва Сенатда, таъсири кучли оилалар асрлар давомида ҳокимият учун курашиб келган,шунинг учун сайлов вақтида улардан биронтасига ҳам афзаллик бермаслик учун шундай қилинган.

Ҳар бир босқичда қуръа ташлаб,тасодифий равишда бўлса ҳам сайловчиларни танлашда фильтр ишга солинган,бу эса бемаъни кўринса ҳам,ҳар қалай хавфли номзодлар ҳамда бирон бир қудратли оила вакилининг ҳокимият тепасига келиб қолиши эҳтимолини камайтирган.

Энг осон ва ҳокимиятдагилар учун фойдали сайлов тизими бизда ўрнатилган. Ҳамма нарсага ҳукуматнинг ўзи бош-қош бўлади. Ҳукумат танлаган номзодлар сайловга қўйилади, бунда ҳукумат тузган ва боқиб турадиган партиялар номзод кўрсатган бўлади, ҳукумат (ҳокимлар) тузган сайлов комиссиялари айтилган рақамларни ёзиб беради. Ҳукумат истаганлар депутат бўлади, ҳокимлар ҳам депутат бўлади - бусиз иложи йўқ. Ҳоким ахир! Сайланган депутатлар ҳукумат айтган қонун лойиҳаларини кўриб чиққандек, тузатишлар киритгандек бўлади ва тасдиқлайди. Олам соз! Бош қотириб ўтиришга ҳам ҳожат қолмайди.Фақат чет давлатлардан ва халқаро ташкилотлардан таклиф қилинган кузатувчиларга хизмат қилишга қўйилганларгина чарчаб қолиши мумкин холос. Шу билан тамом. Эски арава яна ғижирлаб айланаверади.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

Telegram

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.

...
4 months, 4 weeks ago

...

келган 10 ёшлардаги болани ушлаган. Уни Катта Кенгаш саройига олиб келишган, бу ерда Катта Кенгашнинг ёши 30 дан ўтган бари аъзолари тўпланиб ўтирган. Бола олдиндан 30 та исм ёзилган қоғозчалар солинган шарчаларни қутидан чиқариб олиши керак бўлган.Кейин худди шу усулда бу 30 киши орасидан 9та сайловчи ажратиб олинган.Тўғридан-тўғри 9 та сайловчини ажратиб олинса бўлмасмиди дерсиз?! Афсуски, ҳаммаси ҳали олдинда турган.

Кейин бу 9та сайловчи овоз бериш орқали кейинги 40 та сайловчини танлаб олган. Бунда уларнинг ҳар бири камида 7 овоз олиши керак бўлган. 7 овоз олмаса бошқа одам танланган.

Бу ёғи тушунарли, айни шу 40 киши дожни сайлаган деб ўйларсиз? Ҳечамда! Ҳаммаси энди бошланган. Ҳалиги бола
қуръа ташлаш йўли билан бу 40 та сайловчи орасидан 12 тасини ажратиб олган, бу 12 киши ... 25 та сайловчини сайлаган, кейин яна қуръа ташлаб, бу 25 сайловчи орасидан 9 та сайловчи ажратиб олинган.

9 та сайловчи энг муҳим танловга киришган:

...

А. Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

Telegram

ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР

Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.

...
4 months, 4 weeks ago
Давлат раҳбарини сайлашнинг энг бемаъни усули

Давлат раҳбарини сайлашнинг энг бемаъни усули

Агар сиз АҚШ президентини сайловчилар сайлаган сайловчилар ҳайъати томонидан сайланишини мураккаб усул деб ҳисобласангиз (илгари мен шундай деб ўйлардим) ишонаверингки тарихда ундан ҳам баттари бўлган. Бу Венеция республикасининг раҳбарини сайлаш эди.

Венеция раҳбари дож деб аталган ва дожлар Венецияни минг йилдан ошиқ вақт давомида бошқарган. Дастлабки 5 аср давомида сайлов тартиби тез-тез ўзариб турган, лекин 1268 йилда 500 йилдан ошиқ сақланиб турган сайлов қоидалари ўрнатилган. Сайланган дож одатда умрининг охиригача давлатни бошқарган, унга истеъфо бериш таъқиқланган, шу билан бирга у тўлиқ ҳокимиятга эга бўлмаган - уни Катта Кенгаш деб аталадиган республика парламенти, Сенат ва синьория (ҳукумат) чеклаб турган, улар дожни истеъфога чиқариб юбориши ҳам мумкин бўлган.
Яхшиси сайлов тартибини кўрайлик:
Тонг саҳарда синьориянинг энг ёш аъзоси Сан Марко жомесида ибодат қилиб олган, сўнг кўчага чиқиб биринчи дуч

...

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat

4 months, 4 weeks ago
ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР
4 months, 4 weeks ago
ТАРИХИЙ ҲАҚИҚАТЛАР
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 Monat her

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 11 Monate her

Last updated 3 Jahre her