ГУЛ БАҲОР ИЖОДИ 📃✍ АУДИО ШЕЪРЛАР 🎤🎼

Description
Advertising
We recommend to visit

Ҳаётингизда шунчаки кун ўтказманг. Вақтингизни дунё ва охиратингиз учун фойдали амалларга сарфланг...

tiktok.com/@shirinbaxtim

Реклама учун https://t.me/SIFATLIK_REK

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Last updated 3 months, 3 weeks ago

????????? ??????
? хιт мυѕιc 2024+
? мooмвaн мυѕιc
? rυѕѕιan мυѕιc
? вaѕѕ мυѕιc
? reмιх мυѕιc
? clυв мυѕιc



Цⲉⲗь: ?К Ин ɯᴀ Ꭺᴧᴧᴀх☝?❤️
Умер—4.02.2024
Ваш рекламу ʙᴨ - ʙɜ | @PERSI_2002

Last updated 4 months ago

1 month, 1 week ago

Ушбу шеърим барча меҳрибон ўғиллар учун ! Азиз ака ва укажонларим шуни унутмангки Она учун сиз бир умр боласиз ..ёшингиз улғайиб нечага кирган бўлсангиз хам барибир Она учун бола бўлиб қолаверасиз ..сабаби  хеч бир Она  ўз фарзандини кексайиб қариб қолди демайди ..уни бир умр ёш бўлиб юришини истайди..чунки ОНА ЎЗ ФАРЗАНДИНИ ХАТТО ЙИЛЛАРДАН ХАМ ҚИЗҒАНИБ ЯШАЙДИ !
ЖОН БОЛАМ
Ўғлим, жигаргўшам, умрим мазмуни,
Юрагим парчаси, куним мазмуни,
На еру, на кўкка ишонмам сени,
Жон болам, койима, ёниб қизғонсам !

Нафасинг тафтини туйиб турмасам,
Кўзларинг, бўйларинг суйиб турмасам,
Юрагим тўхтайди кўриб тўймасам,
Жон болам, койима, бўзлаб соғинсам !

Онани яратган Тангрим, билади,
Гард қўнса оҳ урган дардим, билади,
Болам деб, сарғайиб рангим синади,
Жон болам, койима, сен деб сарғайсам !

Дунёда, дунё йўқ сендан ошиқроқ,
Бахтингни сўрадим, жондан ошиқроқ,
Гар суйсам болангни ўзингдан кўпроқ ,
Жон болам, койима, телбадек суйсам !

Умр ҳам кексайиб адога кўнса,
Қаддим ҳам эгилиб асога кўнса,
Кўзларим танимай бир онга сўнса,
Жон болам, койима, жовдираб қолсам !

Қўлларим қалтираб ёшим ҳам етса,
Кунимга бир ошам ошим ҳам етса,
Хаёллар тентираб бошимдан кетса,
Жон болам, койима, довдираб толсам !

Умримнинг йиғлоқи сози қолгандур,
Ёзиғим қатида ози  қолгандур,
Кўзимда ўтмишим ёши қотгандур,
Жон болам, койима, ўксиб йиғласам !

Кунларим қизғаниб ғамлар босарман,
Гоҳ билиб, гоҳ билмай онлар босарман,
Тангрим жамолига охир шошарман,
Жон болам, койима, манзилга етсам !

Қизғана..қизғана, сўнг ташлаб кетсам !
Гул Баҳор

@gulbahor_isroilova

1 month, 1 week ago

АЁЛ НЕГА КЎНГЛИНГ ҚОРОНҒУ
Олам ёруғ, кунлар чароғон,
Осмон мовий, булутлар гирён.
Сен дунёни кўрмайсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Гавжум шахар, хаёт авжида,
Умр ўтар, йиллар мавжида.
Қолганмисан ўйлар базмида,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

У нимадир, соядек юрган,
Юрагингни пичоқсиз сўйган.
Хуснинг бузиб, ажинлар солган,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Кулгуларинг қаерда сарсон,
Кўзларингда қотганми армон.
Қандай тирик юрибсан хамон,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Тонг отганин билдингми, ўзи..
Гул очилди, кўрдингми, ўзи...
Ҳеч ўзингни суйдингми, ўзи...
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Нега кўзинг ёнмайди сира,
Нигоҳларинг бунчалар хира.
Ўтмишни қўй, атрофга қара,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Аёл қадри бир япроқ эмас,
Хазон бўлсанг, тупроқ аямас.
Ўзингни сев, ўзгани эмас,
Аёл, нега кўнглинг қоронғу ?!

Гул Баҳор
Исроилова
13.01.2019

🎙 Сабрия

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈

1 month, 1 week ago

✍️Гул Баҳор
Исроилова

🎤Гулруҳ Эшонқулова

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈

1 month, 2 weeks ago

**ДЕВОРГА ОСИЛГАН СУРАТ МИСОЛИ
Ишқимни қолдирдим, уни авайла,
Ўзгалар чангали, оғу солмасин.
Ёшларин артиб тур, гоҳи, гоҳида.
Бечора қалбимдек, ўлиб қолмасин !

Деворга осилган, сурат мисоли,
Илиб қўй, қалбингнинг бир, чеккасига.
Қараб тур, кетмасин тўзиб хаёли,
Умид боғлаб турсин, ҳар эртасига !

Ўзимку сиғмадим, кўнгил уйингга,
Ўйю, хаёлларинг, келмади излаб.
Йўлим туташмади, тақдир йўлингга,
Самода ишқ ва дил, қолдилар бўзлаб !

Энди, жим юрибман, дардимни ютиб,
Ҳеч кимнинг мен билан, асло иши йўқ.
Ўзим кузатдиму, сўнг яна кутиб,
Ўзим, қайтишингга, ишонганим йўқ !

Дайдиган ўйларим, кафтимга олиб,
Овозсиз тупроққа қўйяпман, кўмиб.
Дейманда, бир куни менсиз уйғониб,
Сенинг ўйларингга, бормасин етиб !

Сен бугун, ўзга ишқ туғёнига бой,
Мен эса, гўёки, ўтмиш тимсоли,
Хатто, тополмадим бағрингда, бир жой,
Деворга осилган, сурат мисоли !

Гул Баҳор
Исроилова**@Ahmadi_Everest

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈

1 month, 2 weeks ago

СОҒИНДИМ ОНАЖОН
  ( Жаннатга мактуб)
Салом Онажоним нурли фариштам,
Кўзлари нигорим айрилмас риштам,
Дийдор истагида юракда ситам...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Бугун юрагимни соғинчга ўраб,
Минг зорли дард билан тўкилиб нураб
Қибламга йиқилдим илтижо сўраб...
Соғинидим Онажон...ёмон соғиндим!

Биламан ёшларим кўриб турибсиз,
Жаннатнинг тўридан қараб турибсиз,
Эгилган бошимни силаб турибсиз....
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Озгина йиғладим кўп эмас Она,
Ранжиманг мен ўша йиғлоқи яна,
Гоҳ кулиб, гоҳ ўксиб юрибман, мана...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Керакмас бўларкан сизсиз дунё ҳам,
Ошимга шерикдир кўксимдаги ғам,
Дунё бир кам эмас, энди мен бир кам...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Фақат, орзуларим етим ўзимдек,
Сизга нима қилдим қобил фарзанддек,
Юрагим оқмоқда икки кўзимдек...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Ўзимдан ортмаган кунларим, эссиз
"Болам"..деб пойлаган йўлларим эссиз,
Дунё дунё эмас Волидам сизсиз....
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Бир келинг Онажон пойингиз ўпай,
Майлига бир онда дунёдан кечай,
Совиган бағримда тафтингиз қучай...
Соғиндим Онажон...ёмон соғиндим!

Бир кам дунё аро, энди мен бир кам,
Маккаю Мадинам жаннатим Онам !!!

Гул Баҳор
Исроилова
Москва. 2015. 16.01.

@gulbahor_isroilova

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈

1 month, 2 weeks ago

Ишонманг, ишонманг ҳаммаси ёлғон,
Шунда ҳам кўксимда дод урар армон !

Ишонманг...

Гул Баҳор
Исроилова

🎙Достонбек Алимов

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova👈

4 months, 2 weeks ago

"СИЗНИ ДЕГАН"

Гул Баҳор

?Ахмади Эверест

@gulbahor_isroilova

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova?

4 months, 2 weeks ago

Гул Баҳор
Исроилова

@Ahmadi_Everest

Bizdan uzoqlashmang
@gulbahor_isroilova?

4 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

Ҳаётингизда шунчаки кун ўтказманг. Вақтингизни дунё ва охиратингиз учун фойдали амалларга сарфланг...

tiktok.com/@shirinbaxtim

Реклама учун https://t.me/SIFATLIK_REK

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Last updated 3 months, 3 weeks ago

????????? ??????
? хιт мυѕιc 2024+
? мooмвaн мυѕιc
? rυѕѕιan мυѕιc
? вaѕѕ мυѕιc
? reмιх мυѕιc
? clυв мυѕιc



Цⲉⲗь: ?К Ин ɯᴀ Ꭺᴧᴧᴀх☝?❤️
Умер—4.02.2024
Ваш рекламу ʙᴨ - ʙɜ | @PERSI_2002

Last updated 4 months ago