Xiyobon

Description
Фикр-мулоҳазалар, таклифлар учун: @xiyobon2019
Телеграм гуруҳи манзили: https://t.me/+3IUa1-wbHHw0ODgy
Youtube да томоша қилиш: https://m.youtube.com/channel/UCYPRh-D_pqHyoGfxapkXsnA
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 week, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 8 months ago

hace 2 semanas

«Мушкулдир»
Агарчи сенсизин сабр айламак, эй ёр, мушкилдур,
Сенинг бирла чиқишмоғлиқ доғи бисёр мушкулдур.
✍️Бобур
🎙 Замира Суюнова

hace 2 semanas, 5 días

"Ёмғир ёғди майда-майдалаб"
🌦

hace 3 semanas

Узоқлардаги бахт
4-манзара

-  Мен сиздан кетаман,- ногаҳон айниб келди аёл.
Эркак  қиш чилласида бошига тўсатдан совуқ сув қуйилган кимсадек музлаб қолди. Индамади.
Унинг кўнгли тубида беадоқ саволлар ғалаён соларди. Лекин бу ғалаёнларнинг биронтасини тилда ифодалаб беролмасди эркак. Сўз бисоти етмасди.
-  Наҳот, -деди у ниҳоят жимликни бузиб, - Кечагина эдику бизга бутун еру само қаршилик қилсада, мен муҳаббатимдан кечмайман деганларинг. Нима бўлганда ҳам биз бирга бўламиз деганларинг. Биронта куч бир-биримиздан айиролмайди, деганларинг?..Ахир, руҳимизу жисмимиз, хаёлимизу ҳаётимиз туташмаганмиди? Ҳаёт синовлари олдида бирга кулиб, бирга йиғламаганмидик? Дардларимизу қувончимиз бирлашиб кетмаганмиди? Бир-биримизни сўзсиз, бир нигоҳ билан тушунардик-ку! Наҳот буларнинг ҳаммаси рўё бўлса? Майли, яқинларинг сени шунга мажбурлагандир. Лекин, сен кўксида юраги уриб турган тирик жонсанку! Наҳот, шу қисматга сен ҳам розисан?! Майли, тасаввур қилгинки, эркинг ўзингда бўлса, сен мени танлаган бўлармидинг?!
Аёл бир лаҳза ўйга толди. Кейин мутлақо совуқ бир оҳангда деди:
-  Дунёда эркак зоти қолмаган тақдирда ҳам, мен сизни танламаган бўлардим...
Эркакнинг бутун жисму жони музлади. Эркак шу лаҳза кўксида юрак деб асраб келгани совуқ ва оғир бир тош эканини англади. Чап кўкрагидаги ана шу тошнинг увишганини умрида биринчи бор ҳис қилди. Шунинг баробарида кимсасиз дунёда меҳр-муҳаббат, вафою садоқат деган туйғуларнинг қанчалар мўртлигини, ўзининг қанчалар ёлғизлигини тушуниб етди у.
Энди умри охиригача ҳеч кимга ишонмай яшашга маҳкумлигини англади.
-  Ҳаммасини тушундим... Сени сеҳрлашипти... Сени заҳарлашипти...Увол, муҳаббат увол...
Эркак бу гапларни овоз чиқариб айтишга уринсада, лекин бор-йўғи лаблари пичирларди, холос. Табиийки, бу гапларни аёл эшитмади. Эшитадиган ҳолатда ҳам эмасди. Унинг ўй-хаёллари тамоман бошқа манзилларда эди...
   (Давоми бор)
P. S. Ёзувчи биродарим Ақрабнинг бу ҳикояси, очиғи эсимдан ҳам чиқиб кетган экан. Ҳайриятки, каналимизни кузатиб борувчи айрим синчков дўстларимиз ҳикоянинг давоми нима бўлди, деб эслатиб қолишди. Мен эса бу саволни Ақрабга бердим. У бунга жавобан ёзганларидан яна бир саҳифасини юборди. Айтишича, яна давоми бор эмиш. Менга қолса, шу ерда нуқта қўйиб берса бўларди, ҳаммамизнинг кўнглимиз жойига тушарди... Начора, давомини кутамиз, воқеаларни бирга кузатамиз...

Лекин қолган воқеаларнинг қандай кечиши мени хавотирга соляпти. Илоҳим, бахайр бўлсин...

https://t.me/xiyobonuz

hace 2 meses, 3 semanas
О, сен, мангу ошиқлик даъвосини қилганим,

О, сен,  мангу ошиқлик даъвосини қилганим,
о, мангу ярам, абадий жароҳатим...
Тушунаман, яшалган ҳисларингдан уяляпсан.
Биламан, бутун дунёга ҳайқириб айтмоқчи бўлган ишқингни кўмишга жой излаяпсан.
Англаяпман, яланғоч ҳолингни биров кўриб қолгандагидек ҳижолат чекяпсан.
Ор қиляпсан, яшалган кунлардан. Севгингдан!

Мен севгилинг эдим, надоматингмас, уятинг эмас, шармандалигинг эмас, дея олмайсиз.
Ўтирасиз ичингизда, жимлик ғорида...

Эй, ишқталаблар,
Севилманг, ишқ деган садақани сўраманг!
Бахтли ва шод бўлманг, севилганингиз учун!
Бари, барчаси бировнинг надоматига, хижолатига айлантирар сизни!
Севилманг!!!

Эҳтирослар ҳовури босилганида,
Жонни жонга, вужудни вужудга туташтирувчи олов пасайганда кўринг ошиқман деганнинг, маъшуқман деганнинг ҳолини...
Ҳолингизга маймунлар йиғлар, одамлар кулар
Гулжамол Асқарова

hace 3 meses

1 декабрь, якшанба,  соат 10:30 да "Toshkent"  телеканалида "Xiyobon"   нинг Ҳабибулла Шамсиев иштирокидаги сони такроран намойиш этилади.

https://t.me/xiyobonuz

hace 3 meses

Гул юборипсан...
✍️Уйғун
?Ҳожиакбар Нурматов

https://t.me/xiyobonuz

hace 5 meses, 3 semanas

Боқий ҳикматлар

Ёлғизлик — одам бўлмайдиганнинг ҳурмати ва муҳаббатидан яхшироқдир.

Дедиларки, кўздан йироқ - кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?

Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!

Кўчанинг дайди итига хоҳ олтиндан, хоҳ юнгдан тасма тақ, барибир кўча итилигича қолаверади.

Ишқни бийрон сайраётган булбулдан эмас, сассиз-садосиз жон бераётган парвоналардан сўра.

Чумолиларнинг ғимирлашини биладиган, сасини ҳам эшитадиган Аллоҳ, қалбларимизнинг астойдил фарёдини эшитмайдими?! Албатта эшитади.

Жалолиддин  Румий

hace 5 meses, 3 semanas

Эски альбомдан

Татьяна Буланова.
Менинг ҳаётим - рангли харита...

hace 5 meses, 3 semanas

ҚУШЧАга

Кетяпсанми, майли, яхши бор,
Балки мени тутгай фарёдинг. 
Тушларимга кирмассан ортиқ,
Ортиқ мени қийнамас ёдинг.

Мен бир уйман...
Келиб-кетарлар,
Лек кўрмаслар илоҳий рангни. 
Юрагим — нон, синдириб олдинг, 
Балки сен ҳам ўз насибангни.

Мунис қушчам, майли омон бўл, 
Сендан сира туймагайман ранж.
Учиб кетар қушлар ҳам ахир,
Парвоз машқин ўрганиб олгач.

Гулжамол Асқарова

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹 Воқеа ёки ҳодиса гувоҳи бўлдингизми, бизга жўнатинг каналга чиқарамиз: @BugungiGapBot 👈

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 week, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 8 months ago