Олий суд | Расмий канал

Description
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий Telegram-канали

_________

Официальный Telegram-канал Верховного суда Республики Узбекистан
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 5 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 3 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 3 weeks ago

1 year, 8 months ago

Фуқаро Баҳодир Оллоқуловнинг ўғли Бекзод Оллоқулов ва бошқаларга оид жиноят ишига доир видеомурожаати юзасиданЖиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳукмига кўра судланувчи Бекзод Оллоқулов Жиноят кодексининг 127-моддаси 3-қисми ва 267-моддаси 2-қисми “б”, “г” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Судланувчилар Д. Тошбоев, М. Пардаев, С. Ҳасанов эса Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б”, “г” бандлари билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан ушбу Кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукми билан иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган ва ҳозирда Бойсун туман ИИБда сақланаётган “ВАЗ 2107” русумли 70 G 047 LA давлат рақамли автомобил жабрланувчи Қ. Муҳаммадиевга қайтариш белгиланган.

Мазкур суднинг ҳукмидан судланувчилар ва уларнинг адвокатлари норози бўлиб, апелляция тартибида шикоят тақдим қилган.

Айни вақтда Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда. Навбатдаги суд мажлиси 2023 йил 7 апрель куни соат 10:00 га белгиланган.

Демак, мурожаатчи томонидан ва апелляция шикоятида келтирилган важларга апелляция инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

Фуқаро Р. Усмоновнинг Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган мурожаати юзасиданАйни вақтда Р. Усмоновнинг Олий судга йўллаган мурожаатлари белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижаси юзасидан мурожаатчига қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда жавоб юборилиши маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

MA-News Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасиданДаъвогар “ANGOR SURXON G’URURI” МЧЖ Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар - Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ва “XOJIBUVO” фермер хўжалигига нисбатан “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг www.e-auksion.uz веб-портали орқали 2023 йил 6 март куни “ANGOR SURXON G’URURI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли “NEW HOLLAND T7060” русумли давлат рақами 75 FA 799 бўлган трактор техникасининг электрон онлайн-аукцион савдосини ҳақиқий эмас, деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган.

Шунингдек, даъвогар “ANGOR SURXON G’URURI” масъулияти чекланган жамияти даъво аризаси юзасидан даъвони таъминлашни, жавобгарлар Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва “XOJIBUVO” фермер хўжалигига “NEW HOLLAND T7060” русумли, давлат рақами 75 FA 799 бўлган трактор техникасини топшириш-қабул қилиш, мазкур трактор техникасини “XOJIBUVO” фермер хўжалиги эгалигига ўтказиш хатти-ҳаракатларини тақиқлаб қўйишни сўраб, ариза берган.

Мазкур иқтисодий ишни суд мажлисида кўришлик 2023 йил 24 март куни соат 11:00 га тайинланган бўлиб, ажрим тегишли тартибда тарафларга юборилган.

Бундан ташқари, суднинг 2023 йил 10 мартдаги даъвони таъминаш ҳақидаги ажрими билан юқорида қайд этилган трактор техникасини “XOJIBUVO” фермер хўжалиги эгалигига ўтказиш билан боғлиқ хатти-ҳаракатларни тақиқлаб қўйилган.

Даъвогар “ANGOR SURXON G’URURI” МЧЖ 2023 йил 10 мартдаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги суд ажримини шахсан олиб кетган бўлса-да, бироқ биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган.

Шу боис Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига асосан даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

Марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Жиззах вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда суд-ҳуқуқ масалаларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Унда Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Шуҳрат Худаяров, вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Шуҳрат Муллажанов, вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Муротжон Фаязов, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Жиззах вилоят суди ходимлари иштирок этди.Дастлаб, тадбир иштирокчилари вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти Муҳиддин Нурматовнинг “Суд-ҳуқуқ масалаларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти” мавзуси юзасидан вилоят судларига Президентимизнинг Жиззах вилоятидаги виртуал ва Халқ қабулхоналари, Бош вазирнинг тадбиркорлар билан ишлаш ва Бош прокуратуранинг порталларидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича батафсил ахбороти тинглади.

– Ушбу очиқ мулоқотни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – судларнинг фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни тўлиқ хабардор қилиш, бу орқали суд ҳокимияти органларига ишончни оширишдан иборат. Бунда асосий эътибор оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик томонидан муайян суд ишлари (ишни кўриш жараёни, иш натижалари ва бошқалар) ни нотўғри талқин қилиниш, суд ишини нотўғри ёритиш ва изоҳлашни олдини олишга қаратилиши талаб этилади, – дея таъкидлади Муҳиддин Нурматов.

Жиззах вилоят судларига ўтган 2022 йил давомида жами 6 минг 437 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2 минг 994 таси жиноят судлов ҳайъатига, 490 таси иқтисодий судлов ҳайъатига, 2 минг 953 таси фуқаролик судлов ҳайъатига келиб тушган. Шундан, Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари, республика Бош вазирининг тадбиркорлар билан ишлаш ҳамда Бош прокуратура порталлари орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 2 минг 941 та, вилоят судларига жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари)нинг умумий мазмундаги 828 та мурожаати келиб тушганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Жиззах вилоят суди ва Президентнинг вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳамда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси иштирокида олис ҳудудлардаги фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини ўрганиш юзасидан доимий тарзда сайёр қабуллар ўтказиб келинаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, вилоят суди томонидан ҳар чорак якуни бўйича судларга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш аҳволини умумлаштириб, таҳлил қилиб борилиши ҳамда ушбу масала вилоят судининг Раёсатида муҳокама қилиниши ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди. Шундан сўнг, вилоят судлари судьялари тадбир қатнашчиларига суд-ҳуқуқ масалаларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан ўзларининг қўшимча тушунтиришларини ҳам бериб, суд қарорларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиш тартиби ҳақида берган тушунтиришлари, мулоқот иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.

Жонли ва очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда журналистларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича саволларига судьялар томонидан батафсил жавоб берилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago
Олий суд | Расмий канал
1 year, 8 months ago

Нукус ҳарбий судининг девонхона мудири Д. Аллашов томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирокида “Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди.Унда қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг муҳофазаси янада такомиллаштирилмоқда. Жумладан, Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни, энг аввало, инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституциясида ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши, қонунда назарда тутилган ҳолларда, юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилиши, ҳуқуқбузарликлардан жабрланганлар ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши белгиланган. Шунингдек давлат жабрланганларга ҳимояланиш ва одил судловдан фойдаланишни таъминлаши, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратилиши таъминланиши кўзда тутилмоқда.

Тадбир иштирокчиларнинг мавзуга оид савол-жавоблари билан давом этди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

Қашқадарё вилояти судлари мутасаддилари иштирокида Китоб туманида конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилдиСайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

Андижон вилояти суди томонидан “ЎзДонгЯнгКо” қўшма корхонасида конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда вилоят суди раиси Талъатжон Мелибоев ва иқтисодий ишлар бўйича судьяси Дилшодбек Убайдуллаев конституциявий ислоҳотлардан кутилаётган катта ўзгаришлар моҳияти хусусида сўз юритди. Қайд этилганидек, янги таҳрирдаги Конституциямиз илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланмоқда ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилмоқда. Сир эмаски, мамлакатимизда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлашнинг асоси сифатида мулк ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилиш Конституциявий ислоҳотларнинг муҳим устувор йўналиши этиб белгиланмоқда. Учрашувда айни жиҳатлар ҳақида сўз юритилиб, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан боғлиқ суд амалиёти борасида ҳам маълумотлар берилди.

Мулоқотда корхона ишчи-ходимлари ҳам мавзу юзасидан шахсий фикр-мулоҳазаларини баён этдилар, шунингдек, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш баробарида, референдумга бефарқ эмасликларини билдирдилар.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий суд раиси ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев бошчилигида Фарғона вилоятида сайёр қабул ташкил этилди.Ўтказилган сайёр қабулда 79 нафар фуқаронинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 15 та мурожаат юзасидан аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. 18 та мурожаат жойида ўз ечимини топиб, суд фаолияти юзасидан 13 та фуқаро миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида ўтказилган сайёр суд мажлисларида содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан жазони ўтаётган 26 нафар фуқаро қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини муносабати билан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан иш ҳақи, алимент ундириш бўйича мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

1 year, 8 months ago

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг қарори билан ёш ҳуқуқбузарга жарима солиндиСайт I Telegram I Facebook I YouTube

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 5 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 3 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 3 weeks ago