🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
*🅰*🅱Sevgan Insoningiz Ismini bosh Harfini tanlang. So'ngra uning harakterini Qanday ekanligini aniq bilib oling! (sinalgan 100%)
🙂ISMINGIZNI BIRINCHI XARFIGA INSON XARAKTERI va SIRLARI...👇**
Оқибат ҳақида ажойиб видеоhttps://t.me/+P4_yRzjBipdQO5wg
**ЕТТИ ҲАҚИҚАТ...
– Менга шогирд бўлиб келганингга қанча бўлди?
– Йигирма йил бўлди, устоз.
– Шу ўтган вақт мобайнида мендан нима ўргандинг?
– Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзгармайдиган етти ҳақиқатни ўргандим.
– Қани, гапир унда!
– Биринчи ҳақиқат шу;
🔘 Ҳар бир инсон нимагадир, кимгадир кўнгил беради, боғланади. Аммо буларнинг ҳаммаси одамни ярим йўлда ташлаб кетади. Мен эса мени ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган, ўлганимда ҳам бирга бўладиган дўст қидирдим ва эзгулик, яхшиликларни танладим. Чунки яхшилик улуғ сафарда одам боласининг ҳеч тугамайдиган озуқаси ва ҳақиқий дўстидир.
– Тўғри айтдинг. Иккинчиси нима?
🔘 Аксарият кишилар ўткинчи дунё молига кўнглини топширган, уларни йўқотмаслик учун куйиб-пишади. Ким бойлиги, ким ҳусни, ким мансабига банди, уларни қўлдан бермаслик учун тинмай ҳаракатда. Мен эса бутун борлиғим ва барча истакларимни Унга топширдим, кўнглимни ёлғиз Унинг севгисига очдим.
– Баракалла, учинчисини сўзла.
🔘 Кишиларнинг бир-бирларидан устун бўлиш учун мусобақа қилаётганларини кўрдим. Бу йўлда бир-бирларини тепиб, босиб ўтишдан ҳам тойишмайди. Мен эса устунликни ўткинчи дунё молларига эгалик қилишдан эмас, ақл ва ахлоқ билан, ҳар турфа ёмонликдан қочиб, доимо яхшиликка восита бўлишдан ахтардим.
– Офарин! Тўртинчисини айт.
🔘 Кузатсам, одамлар эртадан кечгача ўзларининг ишлари қолиб, бошқалар билан машғул бўлишади, уларнинг ҳар бир қадамини билгилари келади. Бундай қилиш билан вақтларини бекорга сарфлашади. Бунга уларнинг худбин, ҳасадгўйликлари сабаб эканини тушундим. Ва кўнглимни бундай кирлардан тозалаб, ҳаммага дўст бўлиб, ҳузур ва ишонч билан яшаш йўлини танладим.
– Тасанно, бешинчиси-чи?
🔘 Кўпчилик одамлар ўз хатоси учун бошқаларни айблашга зўр беришади. Ваҳоланки, кишининг бошига неки келса, ўзи сабабчи. Буни англаб, ўзим билан ўзим жангга киришдим, нафсим сўзига қулоқ солмасликка ва васвасага солаётганнинг домига илинмасликка ғайрат қилдим.
– Буниси ҳам тўғри. Олтинчиси...
🔘 Одамлар ****-ичиш, кийиниш, умуман дунё молларини қўлга киритиш учун ҳалол, ҳаромга эътибор беришмаслиги, бировларнинг ҳаққини ейишларига гувоҳ бўлдим. Ўзгаларни қийнаб бир ёмонлик қилишса, бу гуноҳнинг азобини виждонларига юк қилиб, икки карра ёмонлик қилишган бўлади. Ваҳоланки, тўғри яшаб, дурустлик билан баҳам кўрилса, дунё неъматлари барчага етиб ортишини билдим..!
– Ва ниҳоят, еттинчиси...
🔘 Одамзот доимо нимагадир ишониш ва суянишга муҳтож. Ким молига, ким ҳуснига... Аммо буларнинг ҳаммаси ўткинчи. Буни билиб, мен фақат Аллоҳ таолога суяндим, Ундангина ёрдам сўрадим. Бунинг эвазига қалбимга мустаҳкам ишонч эҳсон этилди.
– Аллоҳ муборак қилсин, мен ҳам бутун йиллар давомида қанча китобларни ўқидим, ўргандим ва сен санаб ўтган етти ҳақиқат уларнинг асоси эканини англадим деган эканлар...!**
#диққат#долзарб *❌* Мусулмонлар идораси огоҳлантиради:
☄️ «Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди».
❗️ДАРАХТ ЭКИШНИ ЁН-АТРОФДАН, САДАҚАНИ ЯҚИНЛАРДАН БОШЛАШ КЕРАК!
❔ Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Мадина шаҳрида хурмо экиб, савоб олинг” мазмунидаги ҳақ эвазига кўчат экишни ваъда қилаётган роликлар тарқалмоқда. Шунингдек, ушбу ерга дарахт экишнинг ажри катта экани, йиллар давомида савоби етиб туриши ҳақида тарғибот қилинмоқда.
?
Шу боис, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мазкур масалани ўрганиб, ўз муносабатини қуйидагича эълон қилади.
? Дарҳақиқат, кўчат экиш савоби улуғ амал. Аллоҳ таоло инсонга Ер юзини обод қилишни буюриб: “У сизларни ердан пайдо қилди ва унга сизни ободлиги учун қўйди”, деб хитоб қилади (Ҳуд, 61).
? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон дарахт ё экин экса-ю, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, албатта, шу сабабли у учун садақа бўлур”, деганлар” (Имом Бухорий ривояти).
? Мўътабар манбаларда: “Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, садақа қилиб, савобини тирик ёки маййитга бағишласа бўлади ва савоби уларга етиб боради...”, деб баён қилинган. Ушбу ояти карима, ҳадиси шариф ва шаръий масалалардан маълум бўладики, вафот этганларга атаб боғ қилиш орқали савобини бағишлаш ва кўчат экиш ажру мукофотли амаллардандир.
? Шубҳасиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатимиз чексиз, Ул зотнинг шаҳарларига севгимиз ҳадсиз, тупроқлари кўзимизга тўтиё. Бироқ, ҳозирги кунда айрим ҳамюртларимизнинг бир неча минг километр масофадан туриб, Мадина шаҳрида хурмо экишга буюртма бериши, ижтимоий тармоқларда кенг ёйиши ва бу ҳолатни оммалаштириши динга ҳам, мантиққа ҳам, суннатга ҳам тўғри келмайди.
? Масалани диний жиҳатдан кўриб чиқадиган бўлсак, ояту ҳадисларда хайру эҳсонни яқинлардан бошлашга кўп кўрсатма келганига гувоҳ бўламиз. Қуръони каримда: “...Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинглар...” (Нисо, 36), деб кўрсатма берилган.
? Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобага: “(Яхшиликни) ўзингдан бошла ва (аввало ўзинга) садақа қил, агар ундан бирор нарса ортиб қолган бўлса, аҳлингга (бер). Агар аҳлингдан бирор нарса ортиб қолган бўлса, қариндошларингга бер. Агар қариндошларингдан бирор нарса ортиб қолса, мана бу ва мана буларга бер", дедилар (Имом Муслим ривояти).
?Демакки, кўчат экишдек хайрли ишларни аввало ҳовли-жойларимиз, кўча-куйларимиз, маҳаллаю гузарларимизда амалга оширишга жуда ҳам катта эҳтиёж бор. Чунки, айрим вақтларда рўй бераётган чанг-тўзонлар, қум ва чанг бўронлари ва иқлим ўзгариши каби ҳолатлар бевосита дарахтзор ва кўчатзорларнинг етишмаслигидандир.
?Янада ҳимматли ҳамюртларимиз бўлса, Орол денгизи атрофида саксовул, қандим, черкес, қорабароқ каби чўл ўсимликлари экиб, ўрмонзорлар барпо қилиш орқали мамлакатимиздаги экологик ҳолатни яхшилаш, зарарли туз ва чанглар кўтарилишининг олдини олишга кўмаклашишлари жуда ҳам зарурдир.
✅ Хулоса, баён этилган ояту ҳадисларга биноан юртдошларимизга аввало ўзлари яшаб турган уй-жойни обод қилишлари, яхши ниятлар ила ён-атрофга мевали ва манзарали дарахтлар экишлари энг савобли амалдир
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази**
*❗️AJOYIB O‘YIN❗️*
TUG‘ILGAN SANANGIZNI TANLANG.
GURUHNI TANLANG
NATIJASINI DO‘STLARINGIZGA ULASHIB ULARNI HAM HURSAND QILING ?
BU BIZDAN SIZGA KICHIK SOVG‘A, DOIM KULIB YURING! ??**
Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди:
– 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар.
– Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан.
– Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у.
– Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай.
У эса кулиб:
– Ҳа, шундай, – деди.
– Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим.
– Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим.
У эса сўзида давом этди:
– Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди.
Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.
Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим.
Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади:
– Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса.
Қайтадан жойимга ўтирдим.
– Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер.
Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди:
– Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун.
Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?!
У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз.
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман».
(Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago