Shaxnoza Maxsumova MOTIVATSIYA

Description
Bu kanalda
?Parapsixolog
?Ezoterik(Qalbshunos)
?‍?Shaxnoza Maxsumovaning
FOTO STATUSlari berib boriladi
Admin : @RISING_CENTRE
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

3 years, 10 months ago

​​? Бизнинг сайёрамиз энди барча Юқори цвилизациялар диққат марказидадир!

Aслида, одамлар ухлашяпди. Барча билим ва ҳақиқатлар инсоннинг ҳар бир ҳужайрасида мавжуд. Бироқ, улар унутилинган.

«Нима учун унутилган, бунинг учун ким айбдор?»,- деб сўраяпсизми?

Ҳеч ким айбдор эмас - бу тажриба! Инсонлар учун зарур тажриба.

AСЛ ҲУЖAЙРA фаоллаштирилгач ва хотира тикланганда, одамлар бундай мураккаб йўлни нима учун босиб ўтганларини эслайдилар.

Бундай йўл - онгнинг буюк тажрибасида иштирок этадиган ҳар бир Руҳнинг мустақил қароридир.

Бутун коинотдаги мавжудотлар сайёрамиз онгини кўтаришга ёрдам беради.

Бизнинг сайёрамиз ҳозирда шартсиз Севги, тинчлик, хотиржамликда юксалиш ва бирлашишни истаган барча Юқори цвилизацияларнинг диққат марказидадир.

Ер эски энергияларидан узилди, у юқори ўлчам энергиялари билан ривожланмоқда! Сизчии?!

? Сиз ҳам чуқур уйқудан уйғониб, асл ҳақиқатингизни эслашни истасангиз, «ЯРAТУВЧИ ОНГИ» курсида албатта иштирок этинг!

‼️Янги даврнинг чуқур билимларини мукаммал тарзда эгалланг, чексиз қирраларингизга иқрор бўлинг!??

? Курсга бугун (23.01.21)
Соат 19:00 да старт берилади!

Тўлов бўйича имкониятлар мавжуд!

❤️ ЧЕКСИЗ СЕВГИ билан «ЮКСAЛИШ» маркази жамоаси?

Мурожаат учун:
@Rising_Centre
@YuksalishUZB
——
«YUKSALISh» psixologik markazi

[​​](https://telegra.ph/file/73c74f2df695805f17349.jpg)***?*** **Бизнинг сайёрамиз энди барча Юқори цвилизациялар диққат марказидадир!**
4 years, 4 months ago
***?*** **«KIMLAR BAXTLI» BILASIZMI**!?

? «KIMLAR BAXTLI» BILASIZMI!?

? *Baxt haqida umuman o‘ylamaydiganlar baxtlidirlar.!

? Boshqa bir insonni kulgusidan quvonadiganlar baxtlidirlar.!..

?Yaqinlariga baxt ulasha oladiganlar baxtlidirlar.!..

? O‘z xonadonida baxtli yashayotganlar baxtlidirlar.!..

? Alloh berayotgan nasibasiga shukr va qanoat qila olayotganlar baxtlidirlar.!..

? Boy bo‘lish uchun emas, baxtli yashash uchun intilayoganlar baxtlidirlar.!..

? Kimlargadir baxtli ko‘ringanlar emas, o‘z xonadoniga chinakam baxt ulashayotganlar baxtlidirlar*...!

Aytingchi, siz baxtlimisiz?

«YUKSALISh» Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
*****?*** УНУТМAНГ, ҚAНЧA ҲAДЯ БЕРСAНГИЗ, УНДAН …

*?* УНУТМAНГ, ҚAНЧA ҲAДЯ БЕРСAНГИЗ, УНДAН КЎПРОҒИГA ЭГA БЎЛAСИЗ!

?** Кўпинча бизга ҳеч нарса беришмаётгани тўғрисида
ўйлаймиз.

? Бизнинг назаримизда жуда кичик бўлиб туюлаётган нарсалар ҳам аслида бизга
берилган туҳфалигини баъзан унутиб қўямиз.

? Аслида кичик
ҳадялар берсак ва жавоб тариқасида ўзимиз ҳам унга эга
бўлсак, бу биз учун бойлик оламига йўл очилаётганидан
дарак беради.

? Сиз бошқаларга ҳадя улашаётганингизда юрагингизни ваҳима, чўчиш эгалламасин.

? Бу жараён самимийлик билан амалга оширилмаса, яъни сиз чин кўнгилдан бу ишга қўл
урмасангиз, кутилган натижага эришолмайсиз.

? Бу ишни завқ ва қўли очиқлик билан бажарсангиз, у шу тарзда амалга ошади.

? Унутманг, қанча ҳадя берсангиз, ундан кўпроғига эга бўласиз ва камбағалликдан қутуласиз.

?????

“YUKSALISh” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
*****?*** AСЛИДA НИМA ҲОХЛAЁТГAНИНГИЗНИ БИЛИШИНГИЗ ЖУДA …

*? AСЛИДA НИМA ҲОХЛAЁТГAНИНГИЗНИ БИЛИШИНГИЗ ЖУДA МУҲИМ!
⚪️* Муваффақиятга эришиш учун ўзимизнинг асл табиатимизни яхши тушунимиз керак, бошқача қилиб айтганда, ўзимизни севишимиз, хоҳиш-истакларимизни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак.

⚪️ Бу дунёда ҳар бир инсоннинг бирон соҳага қобилияти бўлади. Сиз ҳам бирон ишни истеъдод, қувонч ва ижод билан яхши бажарасиз.

⚪️ Одатда айнан мана
шундай ўз ишимиз билан шуғулланишимиз бизга
омад ва обрў келтиради.

⚪️ Ҳақиқий муваффақиятга эришиш мумкин, агар биз ўзимиз ва атрофдагиларга қувонч келтирадиган иш билан шуғуллансак.

⚪️ Бу ҳолатда муваффақият ўз-ўзидан, енгил ва хурсандчилик билан келади.

⚪️ Бунинг учун аслида нимани хоҳлашимизни билишимиз керак.

? Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizga obuna bo’ling!?****
Telegram kanalimiz
Instagram sahifamiz
Facebook sahifamiz
YouTube sahifamiz

“YUKSALISh” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
*****?*** ЎЗ КУЧИНГИЗГA ИШОНИНГ!

*? ЎЗ КУЧИНГИЗГA ИШОНИНГ!
ЎЗИНГИЗ УЧУН

БAХТ ВА ОМАДНИ ТAНЛAНГ!
⚪️* Мен барча масъулиятни ўз бўйнингизга олиб, омадсизлик ва бахтсизликларингизда бошқаларни айблашни бас қилишни тавсия қиламан.

⚪️ Масъулиятни бўйнига олиш деганда, ўз истакларини амалга ошириш, ўз танловини мустаҳкамлаш, яхши кўрган иши билан шуғулланишни назарда
тутяпман.

⚪️ Ўзимизнинг қадримизни билиш билан Яратганга бўлган
севгимизни ифодалаймиз.

⚪️ Айблаш, нолиш ва ўзини ҳурмат қилмаслик каби
хусусиятлар бизни ўз келажагимизни яратиш хусусиятидан маҳрум этади.

⚪️ Сизда муваффақиятга эришиш учун барча воситалар бор – истак, ўзингиз бўлган муҳаббат ва Янги фикрлаш тарзи.

⚪️ Бойлик, саломатлик, куч, муваффақият ва муҳаббат.
Сиз бу сўзларни шеър каби ўқишингиз ё қўшиқдай хиргойи
қилишингиз, баралла айтишингиз, сакраб-сакраб, қўлларни ҳаракатга
келтиришингиз мумкин.

⚪️Уриниб кўринг, афсусланмайсиз!

??‍♀️?

“YUKSALISh” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
*****?*** ҚУВОНЧ БИЛАН ЎЗ ТАНЛОВИМИЗНИ МУСТАҲКАМЛАЙМИЗ!

*?* ҚУВОНЧ БИЛАН ЎЗ ТАНЛОВИМИЗНИ МУСТАҲКАМЛАЙМИЗ!

⚪️** Мен биронта таниқли ва муваффақиятга эришган актёр,
бизнесмен ё сиёсатчиларнинг ичида доимо бир нимадан норози, ҳамма вақт нолигани-нолиган, атрофдагиларни айблаган инсонни учратмадим.

⚪️ Муваффақият – бу бахт туйғусининг тўхтовсиз кенгайиб бориши ва олдинга қўйилган мақсадга бирма-бир эришиб
боришдир.

⚪️ Онгингизни қувонч, бахт, оптимистик ёндашув, бойлик ва равнаққа йўналтиринг, шунда ҳаётнинг исталган жабҳасида унинг охир натижасини кўра бошлайсиз.

⚪️ Ўзингизни ҳурмат қилинг ва ўз аурангизни ифлослантирманг.

⚪️ Сизга қувонч, гўзаллик ва бахт энергиясини онгли равишда чорлаш учун қуйидаги маслаҳатларни бермоқчиман:

◽️Севимли мусиқангизга кўпроқ рақсга тушинг;

◽️Агар чарчоқ бўлса, кундузи албатта дам олинг;

◽️Инсонларга миннатдорчилик билдиринг;

◽️Ўзингиз учун вақт ажратинг.

⚪️ Диққатни фақат яхшиликка қаратинг. Ҳамма нарсада
хурсандчиликни кўра олинг!

????❤️????

“YUKSALISh” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
*****?*** ҲAР БИР ЙЎЛИМИЗДAГИ ТЎСИҚ БУЮК …

*? ҲAР БИР ЙЎЛИМИЗДAГИ ТЎСИҚ БУЮК УСТОЗДИР!
⚪️* Ҳаётда шундай вақтлар бўладики, биз иккиланиб қоламиз:
йўлимизда давом этиш керакми ёки орзу-истагимизни унутиш керакми, ё вазият бизнинг фойдамизга кулмаётган бўлса, балки кутиб туриш керакдир.

⚪️ Нима қилишим керак?” Биринчидан, тушкунликка тушмаслик керак.

⚪️ Йиғи келяптими – ўзингизни ушлаб турманг, йиғлаб олинг.
Бизнинг ҳар бир танловимизга қараб келажагимиз ўзгариб боради.

⚪️ Биз ҳаммамиз ҳаёт тажрибасини ўтамоқдамиз, биз севиш, меҳр бериш, кечириш, сабр қилиш, қатъиятли, иродали ва кучли бўлиш, ҳамда бошқа кўплаб фазилатларни эгаллаш учун яшамоқдамиз.

⚪️ Ҳар сафар бошимиз деворга текканда, буни ҳаётимизда ниманидир ўзгартириш керак деган белги сифатида қабул қилишимиз керак.

⚪️ Буни тушуниб етганимизда, бизга катта дарвозалар очилади.

⚪️ Кўпинча ҳаётий қийинчиликлар охир оқибат биз орзу қилган “манзил”га олиб боради.

⚪️ Бошқача қилиб айтганда ҳар бир йўлимиздаги тўсиқ буюк устоздир.

???

“YUKSALISh” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
*****?*** КЕЛИНГ, БИР-БИРИМИЗГA МЕҲР-МУҲAББAТ УЛAШAМИЗ!**

*? КЕЛИНГ, БИР-БИРИМИЗГA МЕҲР-МУҲAББAТ УЛAШAМИЗ!
?* Одамларни қандай бўлса шундайлигича қабул қилинг.

? Сиз янги фикрлаш тарзини танладингиз, лекин
бошқаларнинг онгини
ўзгартира олмаймиз.

? Шуни билингки, ижобий фикр, сўз ва амал албатта ижобий натижани олиб келади.

? Энг муҳими – инсонларга меҳр билан муносабатда бўлинг, шунда улар ҳам сизга яхшироқ муносабатда бўлишаётганини ҳис қиласиз.

? Демак, машқ сифатида кун давомида таниш, нотаниш одамларга мақтов сўзларини айтишга ҳаракат қилинг.

? Ҳар бир инсонда, энг баджаҳл одамдаям бирон ижобий ҳислат бўлади. Уни кўра олиб, хушомад қилинг.

? Меҳр-муҳаббат учун доирани кенг олайлик ва буни онгли равишда бажарайлик.

? Жамиятимизни меҳр-оқибат мустаҳкамлайди?

??‍♀️????‍♀️????‍♀️?

“YUKSALISH” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
ҚЎРҚУВ ВА ШУБҲАДАН ҚУТУЛАМИЗ!***?***

ҚЎРҚУВ ВА ШУБҲАДАН ҚУТУЛАМИЗ!?

? Биз ўзимизга нисбатан муҳаббат уйғотиш билан бир неча қадам ташладик.?

? Лекин онгимизни муваффақиятга тайёрлашда яна бир қадам қолди – қўрқув ва
шубҳадан холи бўлиш.

? Қурқув ҳар бир инсонда бўлган табиий туйғу деб эътироз билдиришингиз мумкин

? Тўғри, лекин қўрқув онгизни бошқаришига йўл
қўйманг!

? Борлиққа ҳар қандай қўрқув ва ўзимизга ишончсизлик аён ва уларни омадсизлик, бахтсизлик ва чеклов кўринишида бизга қайтаради.

? Шундан сўнг, одам мен билгандим, шундай бўлишини деб қўяди. Лекин билмайдики,
бу вазиятни ўзи яратган.

? Инсон қўрқув ва шубҳалари салбий энергетик булут ҳосил қилиб, инсоннинг ўзини таъқиб қила бошлайди.

? Аксинча кучли ишонч ижобий энергетик булут тарзида инсонга муваффақиятларга эришишда ёрдам беради.☺️?

? Ҳар дақиқа, ҳар куни
ўзингизнинг келажагингизни ўзингиз яратмоқдасиз. Уни куч ва қувонч билан
тўлдиринг, қўрқув ва шубҳа билан эмас.?

☀️?☀️?☀️?

“YUKSALISH” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

4 years, 4 months ago
***?*** НИМА БИЛАН ЎЗИМНИ ХУРСАНД ҚИЛСАМ …

? НИМА БИЛАН ЎЗИМНИ ХУРСАНД ҚИЛСАМ ЭКАН?

? Сезяпсизми, энг аввало ўз ўзимизга катта эътибор билан қарашни тавсия этмоқдаман?

? Айнан сиз – кўп қиррали, ҳаётингизда айнан сиз энг муҳим шахссиз.

? Айнан ўзингизга бўлган
муносабат ва Худонинг кўмаги билан муваффақиятларга эришасиз.

? Шунинг учун,
ҳаётингиздаги энг муҳим инсон
бўлган - ўзингиз билан яқин ва ишончли муносабат боғлаб, муваффақият томон йўл олинг.

? Бир умр биз билан бирга
қолувчи – бу ўзимиздир.

? Ҳаракат қилингки, ўзингизга кўпроқ шодлик ва қувонч бағш этишга.

? Буни бошқалардан кутишнинг ҳеч кераги йўқ.

? Сиз ўзингизни, хоҳиш-истак ва дидингизни яхши биласиз, шунинг учун ҳар бир
имкониятдан фойдаланиб, ўзингизни хурсанд қилинг.

???????????

”YUKSALISH” Psixologik Markazi
@Shaxnoza_Maxsumova

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago