Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

MA-News

Description
Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика

👉 manewsagency.uz сайтининг расмий канали

👤 Админ: @MANewsAdmin
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

hace 5 días, 9 horas
**Битта хонадоннинг бир ой давомидаги ўртача …

Битта хонадоннинг бир ой давомидаги ўртача электр энергияси сарфи

hace 5 días, 21 horas
MA-News
hace 5 días, 21 horas
MA-News
hace 1 semana, 5 días
MA-News
hace 1 semana, 5 días
MA-News
hace 1 semana, 5 días
MA-News
hace 2 semanas, 5 días
MA-News
hace 2 semanas, 5 días
“Уйинг куйди, шекилли, кулол!” Навбатдаги мурожаат …

“Уйинг куйди, шекилли, кулол!” Навбатдаги мурожаат билан Риштондаги кулоллар номидан 10 тача кулол-ҳунармандлар келишди. Электр тўловларида муаммоли вазият юзага келибдийкан. Мурожаатда тушунтиришларича, Риштон электртаъминот ҳунармандларга хат юборган ва…

hace 2 semanas, 5 días

“Уйинг куйди, шекилли, кулол!”

Навбатдаги мурожаат билан Риштондаги кулоллар номидан 10 тача кулол-ҳунармандлар келишди. Электр тўловларида муаммоли вазият юзага келибдийкан.

Мурожаатда тушунтиришларича, Риштон электртаъминот ҳунармандларга хат юборган ва у ерда ўтган йилнинг ноябр ойидан бери қанча қарз бўлиб қолгани кўрсатилган. (1-2 та хатни расмга олдим)

Хатда асос қилиб олинган ПҚ-77 сон ва ВМ 22-сонли қарорларни ўқиб чиқдим. Президент қарорида ҳунармандлар ҳам аҳоли тўлагандек тўласин дейилган бўлса, Вазирлар Маҳкамаси қарорида агар истеъмол 1000 кВтдан ошиб кетса икки баравар, 5000 кВтдан ошса, уч баравар тўлов, агар 10 минг кВтдан ошса, тўрт баравар тўлов қилиш белгиланган.

Вазирлар маҳкамаси 2018-йил қарор чиқарган бўлса, Президент 2021-йилда қарор чиқаряпти. Яъни, ВМ қарори бўйича аҳоли минг кВтдан ортиқ истеъмол қилиши камайгани шекилли, кейинроқ Президент ҳунармандларниям аҳоли тарифига ўтказиб қўйгандек.

Хоп, аввалига, аҳоли истеъмолини табақалаштириб, кейин ҳунармандларни аҳоли тарифига ўтказишибди ҳам дейлик. Лекин нега орадан 2-3 йил ўтиб кулол-ҳунармандларнинг пулларига хужум қилинмоқда? Огоҳлантириш ҳам берилмаган, кулоллар бехабар бўлишган.

Айрим кулоллар “агар шу хатини ноябрда берганида мен йиғиштирардим бунақа ҳунармандчиликни” деб айтишди. Риштонда 649 та рўйхатдан ўтган ҳунарманд бор. Рўйхатдан ўтмагани қанча, номаълум. Бироқ туманнинг 80-90 минг аҳолиси шу кулолчиликдан даромад олади.

Биргина кулол кластерида 100 та устаси бор, ҳар бир устанинг эса 5 тадан шогирди ёки ёрдамчиси бор. Ҳали касаначилар бор. Бироқ, президентнинг 2021-йилги “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш…” қарори аксинча таъсир қиляптику?! Шу қарорга асосланиб иш қилишса, кулоллар ишламаймиз деб юборишмоқда.

“Ҳисоблагичгача келадиган йўқотиш учун 900 сўмдан берамиз. Тасаввур қилинг, бизга етиб келмаган, йўлда йўқолган электр учун биз тўлов қиламиз. Ҳа майли дедик. Олдиндан лимит оласизлар, 900 сўмдан тўлайсизлар дейишди. Хоп деб бунисигаям майли дедик. Энди ҳе йўқ-бе йўқ, фалон қарорга асосан қарздорсизлар деб туришибди. Бизни ишлашга қўйишадими ўзи йўқми, ука?!” дейди мурожаатчи кулоллардан бири.

“Бошқа районларга ҳали бунақа хат юборилмабди, фақат бизни райондайкан. Кейин бошқа ҳунармандларгаям хат берилмаган, фақат кулолларга юбориляпти” деб қолди яна бир кулол акамиз. Сабабини сўрайман. “Билмасам энди, балки битта электросет ходимини ушлаб беришда хавфсизлигу департамент билан ҳамкорлик қилиб қолганимиз учун қасд олишяптимикин?.. Аниғини билмаймизда. Нега айнан Риштон ва нега айнан кулолларга бундай қилишаётганини” деди у.

Балки Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари дастак бўлаётгандир, бироқ битта туманда шу қарор туфайли 10-15 минг аҳоли ишсиз қолса ким жавобгар бўлади? Ҳеч қандай огоҳлантиришсиз дабдурустдан фалон сўм қарздорлик келиб турса, қишдан энди чиққан кулолларга қандай таъсир қилиши ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керакмиди балки?..

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

Telegram

MA-News

Инсон ва сўз эркинлигига асосланган журналистика ***👉*** manewsagency.uz сайтининг расмий канали ***👤*** Админ: @MANewsAdmin

“Уйинг куйди, шекилли, кулол!”
hace 3 semanas, 6 días
**Қуёшда Ердан 20 марта каттароқ янги …

Қуёшда Ердан 20 марта каттароқ янги тож ёриғи топилди
NASA Қуёш динамикаси обсерваторияси ёриқдаги чақнашлар 1 апрель куни кучли магнит бўронига сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago