QALBDA QUR'ON

Description
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор (Имом Муслим)

?Реклама у.н?

@uzbek_great

.

.

.

.

.

.

.

.
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago

hace 2 meses, 1 semana

#РУХИЯТ

ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...

?Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

?Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

?Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

?Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

@PSIXOLOGIYA_DUNYADI_RUMIY

hace 3 meses, 2 semanas

#RUHIYAT

​​?QALBNI HOTIRJAMLIKKA OLIB CHIQISH SHUKRONALIK

?Buning javobi va eng yaxshi usullardan biri— har kecha uxlashga yotishingizdan oldin MINNATDORCHILIK bildirishni istagan insonlaringiz ro'yxatini tuzing.

?Bu sizga odat bo'lganida siz yanada uyg'un va hotirjam bo'lasiz.
Siz izlayotgan TINCHLIK va HOTIRJAMLIKNI his qilasiz.

?Har kuningiz uchun Minnatdorchilik bildirishni davom ettiring.
O'zingiz uchun 5-10 daqiqa vaqt ajrating va bugungi kungacha sizga berilgan eng yaxshi narsalarni
eslang
Agar biror esda qolarli hodisalar ro'y bermagan bo'lsa,

?Siz o'z hayotingiz, yaqinlaringiz borligi, tanavul qilayotganingiz, sog'lom fikrlashingiz, almashinib turgan fasllar, go'zal tabiat uchun Minnatdorchilik bildirishingiz mumkin.

?Kundalik hayotimizdagi kichik bo'lsa ham quvonchli narsalarni qadrlashni o'rganamiz.

Misol uchun:
—Menga berilgan Yangi kun uchun MINNATDORMAN

— Samarali ish haftasi uchun MINNATDORMAN

— Ishdan olgan ajoyib natija va fikrlar uchun MINNATDORMAN

—Bahorning nurli quyoshi uchun MINNATDORMAN

—Bajara olgan barcha ishlarim uchun MINNATDORMAN

—Xayotimdagi Baxtli tasodiflar uchun MINNATDORMAN

—Quvonchli uchrashuvlar va qiziqarli suhbatlar uchun MINNATDORMAN

—Yaqinlarimning g'amxo'rligi uchun MINNATDORMAN

—Mening hayotimdagi barcha yaxshiliklar uchun MINNATDORMAN

?Sizga Sehrli Minnatdorlik energiya oqimini tilayman!??

©Z Xolbayeva

@PSIHOLOGRAM

hace 3 meses, 4 semanas
***✨*****Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин …

**Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ❗️

Фойдали Канал?? @TIBBIYOT_TV AXBOROT LIVE каналига обуна
бўлинг??**https://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJihttps://t.me/+w5GZ0vxPFTNjNzJi

hace 5 meses, 2 semanas

**•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг ?

? @QALBDA_QURON_MARUZA ??**

hace 6 meses, 3 semanas

ТАҚВО – ЎЗИ УСТИДАН НАЗОРАТТақво эҳтиёт бўлиш, қўрқиш, гуноҳ ишлардан сақланиш маъноларини англатади. Тақво инсоннинг ички оламида, қалбида ўрнашган ноёб хислат, инсонни доимо яхшилик қилишга, эзгулик йўлидан боришга чорлаб туради ва барча ёмонликлардан қайтаради.

Тақвони уламолар турлича таърифлашган. Ҳазрат Умар : “Тақво бу – тиканли йўлда оёғингга бирор тикан киргизмай ўтиб боришингдир”, деб тушунтирганлар. Бир сўз билан айтилса, тақво Аллоҳ кўриб турганини билиб, ёмонликлардан сақланиш демакдир.

Тақвонинг хусусияти шунда, у инсонни ўзи устидан назоратчи қилиб қўяди. Тақвоси бор инсон ҳеч ким кўрмай турганида ҳам, кимсасиз жойда ҳам гуноҳ қилмайди, ёмонликдан ўзини тияди.

Тақво виждонни қайраб туриш, уни соф ушлаб туриш омилидир. Агар жамият аъзолари ушбу хислат йўлида ҳамкорлик қилсалар, ўзларида мана шу малакани ҳосил қилишга интилсалар, жамият равнақ топаверади.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни тақводорлардан қилсин!"Мўминларга шифо ва раҳмат" китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

**•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг ?

? @QALBDA_QURON_MARUZA ??**

hace 6 meses, 3 semanas

Аллоҳ таолони зикр қилиш...Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам айтадилар: **«Амалларнинг қийини учтадир,

1- Ўзининг нафсига инсоф қилиш;
2- Молда биродарига ёрдам бериш;
3- Хамма вақт Аллоҳ таолони зикр килиш».Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одам фарзанди Аллоҳнинг азобидан нажот берувчи, Аллоҳнинг зикридан бошқа амал килган эмас».
«Аллоҳнинг йўлида жанг килишчи?»- дейишди.
Аллоҳ йўлида жанг қилиш ҳам нажот бермайди, чунки Аллоҳ таоло:
«Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғдир»**,- деб айтган. (Анкабут, 45- оят).

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий айтадилар: «Билгинки, Аллоҳни зикр қилиш ибодатларнинг афзалидир, чунки Аллоҳ таоло бошқа ибодатлар учун миқдор ва вақтини тайин килди. Аммо зикр учун вақт ҳам миқдор ҳам тайин қилмади, кўпайтираверишни буюрди».

**•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг ?

? @QALBDA_QURON_MARUZA ??**

hace 7 meses, 1 semana

☝️**Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

  1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
  2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
  3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
  4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
  5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
  6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
  7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
  8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
  9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
  10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
  11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
  12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
  13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
  14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
  15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
  16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

(«Ҳидоят» журналидан).

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг ?

? @QALBDA_QURON_MARUZA ??**

hace 7 meses, 2 semanas

КЎП ИСТИҒФОР АЙТСАНГИЗ:

1. ғамингиз кетади,
2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. само эшиклари сизга очилгай,
6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

ИСТИҒФОРНИ ҚАНДАЙ АЙТАСИЗ?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

  1. "Астағфируллоҳ"
    (Аллоҳдан мағфират сўрайман)
  2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи"
    (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
  3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"
    (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

**•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг ?

? @QALBDA_QURON_MARUZA ??**

Telegram

Namoz Vaqtlari ️️| Расмий канал

***✅*** СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН. ***⏰*** ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ. ***👨‍💻*** Админ: @Namoz\_Creator Реклама: @Reklama\_Xaqidaa @Namoz\_Creator Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

**КЎП ИСТИҒФОР АЙТСАНГИЗ:**
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago