🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 23 hours ago
Сўнгги тахлиллар кўрсатишича, организмида D витамини етишмовчилиги бор болалар – кўпроқ хам овқат аллергияси, хам ташқи омилларга нисбатан аллергик реакцияларига мойил бўлади. D витамини нормал болаларга қараганда, унинг етишмовчилиги бор болаларда эманга нисбатан 2,3 марта, ерёнғоққа нисбатан 2,4 марта кўп аллергик тошмалар аниқланган.
D-витамини кам болаларда амброзия ўсимлигига, итларга, суваракларга, майда қисқичбақалар (креветкалар) ва бир қатор аллергия қўзғатувчиларига нисбатан аллергик реакциялар кузатилган. Тахлилларга қараганда D витамини кўрсаткичи уларнинг организми (қони)да 15 нанограм/мл дан кам бўлган. Айни пайтда ушбу кўрсаткич соғлом болаларда 30нанограм/мл дан ортиқ бўлган.
Дунёда D витамини кам ва аллергияга мойил инсонлар жуда кўп. Текширувчиларнинг фикрича «Улар орасида ўзаро боғлиқлик мавжуд ва D витамини организмда яллиғланишга қарши таъсири этади».
Яна бир текширув натижалари кўрсатишича, овқатга бўлган ўткир аллергик реакциялар кузатиладиган инсонлар сони қиш фаслида сезиларли даражада ортади. Бу қишки мавсумда инсон танасида D витаминини ишлаб чиқарилиши учун зарур бўлган қуёшнинг ультрабинафша нурларини етишмовчилиги билан тушунтирилади.
Текширувда Умуммиллий Саломатлик ва Овқатланиш дастурига киритилган 3136 та бола ва ўсмирлар қатнашган. Текширув мақсади пациентлар билан сухбат, тиббий кўрик ва қонда D витамини кўрсаткичини аниқлашни ўз ичига олган.
Шунингдек, олимлар параллел равишда умумий сони 3454 та бўлган катта ёшдаги инсонларни хам сухбат ва текширувдан ўтказишди. Қизиқарли томони улардаги аллергия ва D витамини билан ўзаро боғлиқлик муносабатларини топишмади.
Бу тахлил, Нью Йоркнинг Albert Einstein тиббиёт коллежи доктори Michal Melamed фикрича, D витамини етишмовчилиги болаларда аллергияга мойиллик яратсада, унинг сабабчиси бўла олмаслигини билдиради. Шунинг учун болалар, витаминларни керакли дозаларда истеъмол қилиши шарт хисоблади. «Энг сўнгги диетик кўрсатмаларда айтилишича болаларда D витамини танқислигини олдини олиш учун кунда 600 IU миқдорида D витамини қабул қилиниши шарт» - деб таъкидлайди Michal Melamed.
Яна бир текширув эса D витамини етишмовчилиги болалардаги аллергия орасидаги боғлиқлик мавжудлигини тахмин қилди. Унга кўра, 2010 йили Clinical Investigation журналида чоп этилган тахлиллар D витамини организмда моғор аллергиясини келтириб чиқарувчи оқсиллар ишлаб чиқарилишини камайтиради.
2010 йилда Бостоннинг Массачусетс штатида ўтказилган яна бир текширув натижасига кўра эса, D витамини даражасини пастлиги респиратор инфекцияларни юқори хавфи билан тушунтирилади.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=886
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Дальтонизмни даволашга қаратилган йўналишлар илмий кенгашлар орасида кўплаб мухокамаларга сабаб бўлиб келади. Дальтонизм - рангли шабкўрлик – кўз тўр пардасининг ёруғлик сезувчи хужайраларини нотўғри ишлаши билан чақириладиган ранг сезгисини ирсий бузилиши хисобланади.
Афсуски дальтонизмга қарши дори воситалари йўқ. Хозирда махсус кўзойнак ва коррекцияловчи линзалар мавжуд бўлиб, дальтоникларга рангни ажратишга ёрдам беради. Аммо уларнинг ножўя таъсирлари бор. Линзалар спектрнинг маълум қисмида ранг сезгисини кучайтирса, бошқа қисмида аксинча сусайтиради. Кўплаб пациентлар, шунингдек, кундузи табиий бўлмаган ёрқин рангларни хис қилиши, кечаси эса атроф мухитни зўр-базўр кўра олиши хақида шикоят қилади. Шу сабабли дальтоник инсонлар кўникишига тўғри келади. Одатда улар кундалик юмушларни бажаришда айтарли муаммоларга дуч келмайди.
Хозирда кўплаб компаниялар ўз махсулотларини яратишда, дальтоник инсонлар эхтиёжини хисобга олади. Жумладан, видеоўйинлар ва дастурлардан фойдаланишда дальтониклар учун махсус иш режимлари мавжуд.
Аммо, замонавий технологик ва илмий қарашлар хам мавжудки, улар янги перспектив ечимларни ваъда қилади. Дальтонизм – бу Х-хромосома билан боғлиқ ирсий касаллик хисобланди. Ирсий табиатига қарамасдан олимлар бу муаммонинг ечими борлигига ишонади. Шундай йўлларнинг бири, ирсий материал хатоларини тузатишга қаратилган. Бу текшириш усули хозирда синов босқичида бўлиб, унинг эффективлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун қатор изланишлар талаб этилади.
Таъкидлаш мумкинки, олимлар арсеналида хозирда мавжуд замонавий технологиялар ёрдамида дальтонизмни тўлиқ даволаш имконсиз бўлиб турибди.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=885
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Бармоқдан (капилляр қон) ва билак венасидан (веноз қон) қон олиш жараёни ўз хусусиятларига эга ва текширув мақсадларига қараб турли тиббий вазиятларда қўлланилади.
Бармоқдан қон олиш одатда тезкор тест тахлиллари учун фойдаланилиб, жумладан қандли диабетни назорат қилиш учун, қоннинг хужайра таркибини (шаклли элементларини) санаш учун ва яллиғланиш мавжудлигини ташхислаш учун қўлланилади. Бу кўрсаткичлар қон ўзанинг барча қисмларида стабил бир хил бўлиб, энг асосийси уларни аниқлаш учун жуда оз миқдорда қон талаб қилинади.
Номсиз бармоқ скарификатор (ёки шприц игнаси) ёрдамида тешилади, чиқаётган кон томчиси эса тест полоскаларига ёки махсус контейнерларга йиғилиб, кейинги текширувлар учун сақланади. Бу усул оддий, тез ва бемор учун (айниқса ёш болалар учун) оз миқдорда дискомфорт туғдиради.
Вена орқали илинган қон асосан кенг спектрли тахлилларга мўлжалланган бўлади. Қоннинг умумий ва биохимик тахлили, гормонлар ва холестерин миқдорини, специфик оқсиллар ва инсон саломатлигини бошқа маркерларини текшириш учун кўп миқдорда қон талаб этилади, ва буни бармоқдан «сиқиб чиқариш» мураккаб хисобланади.
Вена қон томирларидан қон олиш учун шприц ёки вакуумли пробиркалар, хамшира ёки врачнинг махсус кўникмалари бўлиши талаб этилади.
Шундай қилиб, қон олишни усулини танлаш учун тиббий текширув мақсади, талаб этиладиган қон хажми, тахлил тури ва муолажа ўтказилаётган вазият хисобга олинади.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=884
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Бу феноменни тушуниш учун келинг эсга оламиз – организмдаги хар қандай яллиғланиш жараёни тана хароратини ортиши (иситма) билан кечади. Бизнинг иммун тизим шунга мослашган: патоген микроб ва вирусларга қарши кураш учун тана хароратини оширади. Иситмани кўтарилишини асосий йўлларидан бири бу одам организмини энг катта юзали аъзоси – тери қопламаси орқали иссиқлик ажратишни қисқариши хисобланади.
Иситманинг асосий сабаби - вирус ёки бактерияларни организмга тушгандлан кейин зарарли моддалар (токсинлар) ажратишни бошлайди. Бунга жавобан оқ қон таначалари махсус модда – пирогенлар ажратади. Улар бош миянинг тана хароратига жавоб берадиган марказларини таъсирлайди.
Иммун тизимни организмни тезроқ иситиш учун терига келадиган иссиқни тўхтатади, бунинг учун терининг қон томирларини торайтиради. Майда қон томирлар ва мускуллар спазми таъсирида қон оқими секинлаб, ўз навбатида терининг харорати пасаяди, «ғоз териси» га ўхшаб қолади. Хароратнинг бундай фарқланиши хисобига одам совуқ қотганга ўхшаб қалтирайди, ўраниб олгиси, иссиқ нарса қабул қилгиси келади, яланғоч қолганидек жунжикади.
Жунжикиш шу учта белги билан намоён бўлади: инсон иссиқ хонада хам совуқ қотади, мускуллари титрайди ва териси буришиб «ғоз териси» кўринишини олади.
Бу эффект (жунжикиш) одатда тана харорати энди кўтарилаётган пайтидагина кузатилади. Иситма стабил баланд бўлиб олса ва бир қанча вақт давомида сақланиб турса, айтиб ўтилган симптомлар кузатилмайди. Ундан ташқари инсон тана харорати яна жойига тушиб пасаяётган пайтида – инсон қизиганини хис қилади ва терлайди.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=883
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Ректал текширув – бу усулда термометр тўғри ичакка қўйилиб, иситмани ўлчашнинг энг аниқ усуллардан бири хисобланади. Негаки бунда термометр тананинг марказига яқин жойлашади. Аммо бу усул ноқулай ва носанитар саналади. Айниқса болалар учун. Шунингдек, бу усул ўта нозик бўлиб, жамоа жойларида (шифохона, поликлиника) қўлланилганда градусникни яхшилаб дезинфекция қилиниши талаб этилади.
Қулоқдан ўлчаш – шунингдек тимпаник усул деб номланиб, инфрақизил термометр ёрдамида қулоқ ноғора пардаси хароратини ўлчашдан иборат. Бу усул тез ва қулай бўлишига қарамасдан ректал текширувга нисбатан аниқлиги камроқ хисобланади, айниқса ёш болаларда. Тимпаник усул асосан қулоқ аъзоларида шамоллаш бор ёки йўқлигини аниқлаш учун ишлатилади.
Оғиз орқали ўлчаш – орал усул деб хам номланиб, термометр охирини тил остига қўйиш орқали ўлчанади. Бу усул хам етарлича аниқ хисобланади. Аммо бир қатор омиллар: иссиқ ёки совуқ ичимликлар ичиш, чекиш ёки тез-тез нафас олиш каби омиллар текширув натижасига таъсир этиши мумкин.
Тана хароратини қўлтиқ остида ўлчаш – аксилляр усул. Аниқлиги жихатидан пастроқ хисобланади, негаки, қўлтиқ ости сохасидаги харорат тананинг ичидаги хароратдан пастроқ юради. Ундан ташқари семиз одамларда ортиқча ёғ қатлами олинган кўрсаткичга таъсир этиши мумкин. Аммо бу усул қўлланиши жихатидан энг оддий ва қулайдир.
Контактсиз инфрақизил текширувда инфрақизил нурлардан фойдаланиб, тана харорати масофадан текширилади. Тез ва хавфсиз бўлишига қарамай бу усул аниқлиги камроқ хисобланади, айниқса тана харорати бош ва юздан текширилганда. Негаки тананинг бу қисмлари организм томонидан интенсивроқ совийди ва ташқи мухит харорати хам олинган натижага таъсир этиши мумкин. Эндигина иссиқ ёки совуқ сувда чўмилиб чиққан одамда бу усулни қўллаш мумкин эмас.
Қайси усул танланишидан қатъий назар, тана хароратини ўлчашда аниқ маълумотлар олиш учун ишлаб чиқарувчининг йўриқномасига риоя қилиш ва текширув шартларини тўғри бажариш лозим бўлади.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=882
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Аспирин нима?
Аспирин- ацетилсалицил кислота номи билан танилган бўлиб, ностероид яллиғланишга қарши препарат хисобланади. Организмда у оғриқ, иситма ва яллиғланиш келтириб чиқарувчи моддалар миқдорини камайтиради ва қуйидаги холларда қўлланилади:
• Мускуллар оғриғида;
• Бош оғриғида;
• Хайз цикли оғриқларида;
• Тиш оғриғида;
• Бўғимлар оғриғида;
• Тана харорати кўтарилганда;
• Инсульт, юрак хуружлари (стенокардияни) ни олдини олишда
Аспирин қандай ишлайди?
Аспирин – яллиғланиш чақирувчи простагландинлар синтезини камайтиради, силлиқ мускулатураларни қисқартиради ва бўшаштиради,қон томирларни торайтириш ва кенгайтириш орқали қон босимини назорат қилади. Шунингдек, аспирин қон ивиш хусусиятини камайтиради, миокарда инфаркти хавфини камайтиради ва ичаклар саратонини олдини олади.
Аспиринни қабул қилишдан олдин у хақида нималарни билиш керак?
Аспирин ёш ва ўсмир болаларга тана харорати юқори бўлганда, грипп ва сувчечак белгилари бўлганида берилмайди. Шунингдек, аспиринни унинг компонентларига аллергия бўлганда ва қуйидаги холатларда қабул қилиш мумкин эмас:
• Яқин орада ошқозон ва ичакда қон кетиш белгилари кузатилганда;
• Қон ивиши билан боғлиқ муаммолар (масалан, гемофилия) мавжуд бўлганда;
• Астма хуружлари кузатилганда;
• Бошқа ностероид препаратларга аллергик реакция бўлганда.
Аспиринни алкогол билан аралаштириб бўлмайди, акс холда ошқозондан қон кетиш холатлари кузатилиши мумкин.
Аспириннинг қандай ножўя таъсирлари бор?
Аспириннинг энг тарқалган ножўя таъсирлари қаторига ошқозон бузилишлари, зарда бўлиш, уйқучанлик, енгил бош оғриғи киради. Қуйидаги белгилар кузатилганда аспирин қабули дархол тўхталиши лозим:
• Қулоқлар шанғиллаши;
• Онгни хиралашуви, галлюцинациялар;
• Нафас олишни тезлашиши;
• Талвасалар;
• Кучли кўнгил айниши, қайт қилиш ва қориндаги оғриқларда;
• Ахлатда қон аралашиб қолганда;
• Қон аралаш йўтал ёки кофе қолдиғи каби қайт қилганда
• Иситма 3 кундай кўпга чўзилганда:
• Шиш ва оғриқлар 10 кундан кўпга чўзилганда.
Крапивница тошмалари, нафас олишни қийинлащуви, юз, лаб, тил ва томоқни шишида эса дархол тез ёрдамга мурожаат қилиш зарур.
Аспиринни дозаси ортиб кетганда нималар кузатилади:
• Қайт қилиш;
• Қориндаги оғриқлар;
• Диарея;
• Онгни хиралашуви;
• Кўриш ва эшитишдаги муаммолар;
• Нафасни тезлашуви ёки секинлашуви.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=881
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Ўт димланиши нимаси билан хавфли?
Холестаз ўлим хавфини келтириб чиқармасада, бир қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин:
• Жигар, ошқозон ости бези, ўт пуфаги ва ўт йўлларини яллиғланиши.
• Ёғларни эриши билан боғлиқ муаммолар: диарея, ёғда эрувчи витаминлар А, D, Е, K ни сўрилишини бузилиши натижасида ёш болаларни ўсишини секинлашуви.
• Ўтни қонда тўпланиши натижасида: сариқлик ва танадаги кучли қичишиш.
• Хомиладорларда холестаз натижасида: преэклампсия, эрта туғруқлар ва ўлик туғиш холлари.
Ўт димланишини қандай белгилари бор?
Энг кўп учрайдиган белгилар қуйидагилар:
• Интенсив қичишиш, айниқса кечаси кучаяди;
• Сариқлик;
• Қон кетишлар;
• Сийдик рангини тўқариши;
• Ахлат рангини оқариши;
• Қориннинг ўнг устки қисмида (қовурға остида) оғриқ;
• Кўнгил айниши ва қайт қилиш;
• Ёғли таомларни хазм қилишни бузилиши: мол гўшти, лосось, сут ва бошқалар.
Врачга қачон мурожаат қилинади?
Айтиб ўтилган шикоятлар кузатилганда. Айниқса, танадаги кучли қичишишда. Қичишиш – холестазнинг асосий белгиси.
Ўт димланиши нима сабабдан пайдо бўлади?
Ўт димланишини сабаблари шартли равишда икки турга бўлинади:
1. Жигар билан боғлиқ муаммолар. Бунда жигар томонидан ўт суюқлигини ўт йўлларига ажралиши бузилади: Вирусли ва алкоголли гепатит, жигар бактериал абсцесси ёки ўсмаси, сепсис, сил, дори воситалари таъсири.
2. Ўт йўлларидаги муаммолар. Бунда ўт йўллари орқали етарли хажмда ўт суюқлиги ўтиши бузилади. Бунинг сабаби ўт йўлларидаги тош, кисталар ёки ўсмалар, ўт йўллари яллиғланиши (холангит) ошқозон ости бези яллиғланиши (панкреатит) ёки ўсмаси бўлиши мумкин.
Ўт димланишини қандай ташхисланади?
Врач барча симптомларни сўраб суриштиргандан сўнг қуйидаги тахлилларга жўнатиши мумкин::
• Қон ва сийдикнинг умумий тахлили: организм холатини бахолаш учун.
• Қоннинг биохимик тахлили: холестазга хос бўлган билирубин миқдорини аниқаш учун.
• Ўт суюқлиги тахлили: ўт суюқлиги таркиби ва зичлигини аниқлаш учун.
• Жигар ва ўт йўллари УТТ текшируви: ўт ўлларида тош ва ўсмалар бор йўқлигини аниқлаш учун.
• Копрограмма: ичак фаолияти ва хазм қилиш сифатини аниқлаш учун.
• Компьютерли магнит резонансли томография: холестаз сабабини аниқлаш учун.
Ўткир ўт димланиши қандай даволанади?
Ўткир кечувчи холестаздан қутулиш учун уни келтириб чиқарувчи омилларни йўқотиш керак. Врач томонидан қуйидаги препаратлар буюрилиши мумкин:
• Антибиотиклар ёки вирусга қарши препаратлар (инфекцияга қарши даво учун);
• Холестаз дори туфайли келиб чиққан бўлса, у препаратни бошқасига алмаштириш;
• Эндоскопик муолажа: ўт йўллари тиқилган бўлса – очиш, тошни олиш ёки стентлаш.
• Холестаз витамин К етишмаслиги натижасида ривожланган бўлса – биоқўшимчалар ичиш ва ўрнини тўлдириш.
Хроник ўт димланиши қандай даволанади?
Сурункали холестазга олиб келувчи сабабларни даволаш қийинроқ. Врач томонидан қуйидаги даво чоралари қўлланилиши мумкин:
• Овқатланиш режимини коррециялаш. клетчаткага бой ва витаминли махсулотлар истеъмол қилиш.
• Хаёт тарзини ўзгартириш: жисмоний фаол бўлиш ва алкоголдан воз кечиш.
• Урсодезоксихол кислота тутувчи препаратларни ичиш: одатда ўт пуфагида тош аниқланган беморларга буюрилади.
• Налтрексон ёки холестирамин: кучли қичишиш бўлганда буюрилади, улар холестеринни қонга сўрилишини камайтириб, ахлат билан чиқишини тезлатади.
Ўт димланишини олдини олиш чоралари:
• Вирусли гепатит А ва В га қарши эмланиш.
• Алкогол ва наркотикларни истеъмол қилмаслик.
• Юқори миқдорда ёғ ва холестерин тутувчи пархездан воз кечиш, айниқса илгари ўт пуфагида тош аниқланган бўлса.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=880
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
Қон босимини тушиши – гипотония деб аталади.
Артериал қон босимининг энг паст кўрсаткичлари 90/60 мм с.у. ни ташкил этиб, улардан исталган бирини пасайиши - гипотония хисобланади.
Қон босимини 130/80 мм с.у. дан доимий ортиши – қон босимини кўтарилиши деб саналади ва бу барча организм учун хавфли. Қон босимини пастлиги эса кимларнингдир организми учун ўзига хос хисобланади ва тегишли қўшимча белгилар қўшилмаса хавф туғдирмайди. Улар қайсилар бўлиши мумкин:
• бўшашиш;
• терлаш;
• концентрацияни бузилиши;
• кўришни пасайиши;
• кўнгил айниши;
• бош айланишидан тортиб то онгни хирлашувигача;
• хушдан кетиш.
Айтиб ўтилган белгилар хаёт сифатини бузади. Гипотония касаллик эмас ва ўз навбатида қайсидир патологик холатнинг белгиси бўлиши мумкин. Жумладан кескин сувсизланиш, стресс, гормонал бузилишлар, ички қон кетиш, миокард инфаркти, сийдик хайдовчи препаратлар ёки антидепрессантлар ичиш ва бошқалар. Демакки, асосий касаллик сабабини аниқлаш ва уни даволаш гипотонияни йўқотади.
Қон босими тушиб кетганда қачон тез ёрдам чақирилади:
• тана териси оқариб, ёпишқоқ тер билан қопланганда;
• нафас олиш тез-тез ва юзаки бўлиб қолганда;
• пульс бўшашиб, тезлашганда;
• онг хиралашганда.
Бу симптомлар ўткир артериал гипотензия (коллапс, шок) нинг белгилари хисобланиб, хаёт учун хавфли саналади – бош мия ва ички аъзолар гипоксиясини келтириб чиқариши мумкин.
Қон босимини уй шароитида қандай кутариш мумкин?
Врачлар етиб келгунига қадар қуйида айтилганларни бирини ёки бир нечтасини қўллаган холда қон босимини тушириш мумкин:
1. Тузли бирон-бир нарса истеъмол қилинг.
Селёдка ёки брынза бўлаги, тузланган бодринг ва хаказолар, негаки натрий хлор қон босимини кўтаради.
2. Бир-икки стакан сув ичинг.
Суюқлик қон хажмини ошириб, томирлар тонусига таъсир этади. Минерал ёки тузланган сув – бу эффектни янада оширади.
3. Компрессион гольф ёки пайпоқлар кийинг.
Эластик пайпоқлар оёқнинг варикоз кенгайган веналаридаги шиш ва оғриқни камайтиришдан ташқари, улардаги қон хажмини хам камайтиради. Сиқиб чиқарилган қон тананинг асосий қон томирларига йўналтирилади.
4. Тананинг тўғри вазиятини танланг.
Бу усул қон оқимини тананинг пастки қисмларидан тепага йўналтиришга асосланган. Оёқларингизни бир-бирини устига қўйманг, ётган холингизда оёғингизни кўтарган холатга келтиринг ва хаказо.
5. Харакатланинг
Узоқ ўтирган холда қолиб, қон босими тушиши белгиларини хис қилсангиз, қўл-бармоқларингизни харакатга келтиринг, оёқ ва товонлар билан айланма харакат қилинг. Бу қон айланишини тезлатади.
6. Кофе истеъмол қилинг
Кофеин қон босимини оширади. Айтиб ўтамиз кофеманлар учун бу усул ёрдам бермайди.
7. Енгил чигал ёзди машқларини бажаринг
Жисмоний фаоллик пайтида мускулларга кўп кислород керак бўлади. Бу талабни қондириш учун юрак тезроқ уришни бошлайди, кўпроқ қон хажмини хайдаб чиқаради.
8. Совуқ душ қабул қилинг
Бу қон томирларни торайиб, юракни тезроқ ишлашга ундайди.
http://www.gepamed.uz/news/article_detail.php?action=detail&code=878
Каналга уланиш учун:https://t.me/gepamed_ultra
www.gepamed.uz
Гепамед-ультра хусусий тиббий корхонаси
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 23 hours ago