Rahimboy Jumaniyozov - Notiqlik san'ati akademiyasi

Description
Notiq - Rahimboy Jumaniyozovning rasmiy kanali
Murojaat uchun: 909946090
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 week, 2 days ago

Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:
• Лондонда тили бурро тадбир уюштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани хам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларини фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда, яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма-юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. • Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...
Ахмаджон Ўринов

1 week, 3 days ago

Дунёда уч нарса борки, минг хоҳлаганиз билан, қайтара олмайсиз:
• ўтган умр;
• айтилган сўз;
• йўқотилган ишонч

1 week, 3 days ago

• Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
• Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
• Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
• Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
• Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
• Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
• Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
• Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
• Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

2 weeks, 1 day ago
2 weeks, 1 day ago

• Бошқанинг иши (биринчи навбатда) сен учун аҳамият касб этса, билгинки, сен соф табиат эгаси экансан!
• Ўзингдан бошқада гўзаллик кўра олаяпсанми, билгинки, сенинг ички табиатинг ҳам гўзал экан!
• Биродарликни сақловчи экансан, билгинки, сенинг нурдан бўлган минбарлар устида дўстларинг бор!
• Бошқанинг яхшилигига муносиб жавоб қайтарар экансан, билгинки, сен вафога лойиқ экансан!

• Ким ўзига айбсиз дўст излар экан, ёлғиз ҳаёт кечиради!
• Ким ўзига бекамикўст аёл излар экан, бўйдоқ умр кечиради!
• Ким ўзига муаммосиз ёр излар экан, изловчи ҳолатда ҳаёт кечиради!
• Ким ўзига комил яқин инсон излар экан, ноқис ҳолатда ҳаёт кечиради!

• Оғзингдан фақатгина икки ҳолатда фойдалан: табассум ва жим туриш.
• Табассум — муаммолар ҳал бўлиши учун!
• Жим туриш — муаммолар ўтиб кетиши учун!

©️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

2 weeks, 1 day ago

“МАНФААТИМИЗГА МОС СЎЗ АЙТАЙЛИК”
Жуда кўпчилик янглишиб Уинстон Черчиллга нисбат берадиган “Англиянинг абадий иттифоқчилари ва доимий душманлари йўқ – унинг манфаатлари абадий ва доимийдир” (“У Англии нет вечных союзников и постоянных врагов — вечны и постоянны ее интересы”), деган “қанотли сўз”ни 1855-1858 йиллар Англия ташқи ишлар министри, 1859-1865 йиллар бош министр бўлиб ишлаган виконт Генри Пальмерстон (1784-1865) 1858 йил 1 март куни парламент мажлисида айтган. Шу гапдан келиб чиқиб АҚШда ўтган Президент сайлови ҳақида гапирсак – Трампнинг ғалабаси туркий дунё учун манфаатлидир. Биринчидан Камала Харрис доимо Туркия ва Озарбайжонга қарши гапириб келди ва у АҚШдаги арман лоббсининг садоқатли хизматкорига айланди. Иккинчидан, унинг сайловолди кампаниясини жуда катта пул билан арман лоббиси қўллаб-қувватлади, эвазига эса Камала хоним Туркияга қарши санкцияларни кучайтириш ва Озарбайжонга санкциялар киритишни ваъда берди. Хўш, шундай экан – Трампнинг ғалабаси туркий мамлакатлар учун манфаатли эмасми?

3 weeks, 1 day ago

• Жойи келганда воз кеча билиш жасорат;
• Ҳурмати йўқ жойни тарк эта билиш фаросат;
• Суймаганга суйкалмаслик эса орият...

3 weeks, 1 day ago

“ЯШАШГА ШОШИЛАМАН”
Тўримдан кўра гўрим яқинлигини англаб турибман. Қўлига бир қути конфет берилган болага ўхшаб қолдим: конфетлар миқдори озайгани сари иштаҳа очилиб боради, жудаям кам қолганида эса ўзгача лаззат билан ёйишни бошлайди.
Ижтимоий қонуниятлар ҳақида ваъз айтишга вақтим йўқ – ҳеч нарса ўзгармаслигини биламан. Ёшига ярашиқсиз қилиқлар қиладиган аҳмоқлар билан баҳслашиш истагим ҳам йўқ. Сийқалик билан курашишга ҳам вақтим қолмаган. Одамларни манипулация қиладиган ва худбинлик парваришланадиган турли машварат-мажлисларга тоқатим йўқ – бундай жойларга боришдан тийиламан.
Энг истеъдодли инсонларнинг мансаби, иқтидори ва ютуқларига эга чиқиш учун уларни бадном этишга уринадиган каслар мени ташвишга солади. Оммавий ахборот воситаларидаги сарлавҳаларни муҳокама қилишга вақтим жуда оз – қалбим шошмоқда. Қутида жудаям оз конфет қолган.
Ўз хатолари устидан кулишга қодир, ҳаётда муваффақият қозонган, ўз бурчини англаб етган ва масъулиятни бўйнига олишдан қочмайдиган мурувватли инсонларгина мени қизиқтиради. Яна инсон қадр-қимматини ҳимоя қила оладиган ва ҳақиқат, адолат, тақводорлик тарафида тура биладиган одамлардан завқланаман. Ана шундай одамлар учун яшасанг арзийди.
Тақдир зарбаларига бардош бериб яна оёққа турган ва қалбида меҳрни асраб қола билган ҳамда бошқалар қалбини тўлқинлантира оладиган одамлар атрофимда бўлса дейман.
Фақат етуклик ва расо ақл туҳфа этиши мумкин бўлган шиддат, ғайрат билан яшашга шошиламан, ҳа, мен шошилишим керак. Бисотимда қолган барча конфетларни ейман, чунки умрим шомида қутида қолган конфетлар шу пайтгача еган конфетларимга қараганда янада маззалироқ туюлади. Мақсадим – ўзлигим билан, яқинларим билан ва виждоним билан уйғунликда охирги манзилга етиб бориш. Иккита ҳаётим бор деб ўйлар эканман, аммо у ягона экан ва уни муносиб яшашим керак.

Энтони Хопкинс, актёр ва кинорежиссёр

Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси

3 weeks, 1 day ago

SHAXMATDAGI FALSAF
Пиёда ўйларкан: "Қанча тер тўксам, қанча олдинга юриб ҳаракат қилсам, тезроқ манзилга етиб шоҳ бўламан"...

Шоҳ ўйларкан: "Пиёда қанча кўп ҳаракат қилса, қанча тер тўкса, мен янада кўпроқ, янада узоқроқ подшоҳлик қиламан"...

4 weeks, 1 day ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago