НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

Description
СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН.

Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari

Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim

💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago

1 Woche, 6 Tage her

​​**Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:

  1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

  2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.

  3. Иш буюрса, бажаради.

  4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

  5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.

  6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

  7. Исмларини айтиб чақирмайди.

  8. Уларнинг ортида юради.

  9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

  10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

  1. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

  2. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.*👉* @NamozDarsliklari

[​​](https://telegra.ph/file/cc79023bee481f4aca244.jpg)**Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:
1 Woche, 6 Tage her
**Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз:

**Тўрт ҳадисда тўрт маҳоратни ўрганамиз:

1 - Тилни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки жим турсин!".

2 - Меъёрни сақлаш (ушлаб туриш) маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Унга аҳамияти бўлмаган ишни тарк қилишлиги кишининг Исломининг гўзаллигидандир!".

3 - Нафсни сақлаш (тийиш) маҳорати:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деганларида У зот: "Ғазаб қилма!" дедилар. Ҳалиги киши бир неча маротаба такрорлади. "Ғазаб қилма!" дедилар.

4 - Қалбни саломат сақлаш маҳорати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсасини биродарига ҳам яхши кўрмас экан (комил) мўмин бўла олмайди".*👉* @NamozDarsliklari

1 Woche, 6 Tage her
**ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ

**ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ҲАДЯ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, мен ҳадя қилинган раҳматман”, – дедилар”.
Байҳақий ривоят қилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг оламларга юборган ҳадясидир. Бу ҳадяни қабул қилганларга дунёда бахтли ҳаёт, охиратда жаннат ваъдаси берилган. Қабул қилмаганлар эса бахту-саодатни ўрни бўлмаган жойдан излаб овора бўлиб ўтишган.

📚"Эътиқод дурдоналари" китобидан.*👉* @NamozDarsliklari

2 Wochen, 5 Tage her
*Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:***— Отадан; …

Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:— Отадан; — Онадан;
— Ака-укадан; — Опа-сингилдан!
Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:— Ғамдан; — Маҳзунликдан;
— Ожизликдан; — Бахилликдан!
Тўрт кишига бағритошлик қилманг:— Етимга; — Мискингга;
— Фақирга; — Беморга!
Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:— Сабрни; — Ҳалимликни;
— Илмни; — Саҳийликни!
👉 @NamozDarsliklari

2 Wochen, 6 Tage her

*🌙*💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹**

➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

2 Wochen, 6 Tage her
**Бир олим зот айтадилар:

**Бир олим зот айтадилар:

Дарсдан сўнг олдимга бир ёши катта мўйсафид келиб деди:

«Мен фақат «Фотиҳа» ва «Ихлос» сураларини биламан халос. Сўнгра йиғлади... Эй шайх! Мен бундан бошқасини билмайман. Уларни (намозда) такрорласам бўладими?», деб сўради.

Олим киши бу ҳолатни кўрсатиб, шундай дедилар:

– Мана бу мўйсафиднинг ихлоси, муҳаббатига бир қаранг-у, Қуръонни тўла ёд олиб, бамдодга ухлаб қоладиган кишига бир қаранг!».*👉* @NamozDarsliklari

3 Wochen, 5 Tage her

**АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ

  1. Соч улашдан қайтарилган.
  2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
  3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
  4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
  5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
  6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
  7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
  8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
  9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
  10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
  11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
  12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
  13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
  14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
  15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
  16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
  17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
  18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
  19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
  20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
  21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
  22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
  23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
  24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
  25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
  26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
  27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
  28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
  29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
  30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.**Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)

Нозимжон Ҳошимжон
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
👉 @NamozDarsliklari

3 Wochen, 6 Tage her

#БИЛАСИЗМИ?

ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ:

  1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
    Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

  2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

  3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик
    натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

  4. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

  5. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан сув ичиш зарур.)

  6. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

Ўз яқинларингизга ҳам УЛАШИНГ!!!📲

➥Линкни босиб расмий "НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇*👇***
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

4 Wochen her

РАМАЗОН 300+ШАВВОЛ 60 = НАТИЖА 360
Оқ қон ҳужайралари инсон иммунитет тизимининг асосий элементидир. Илмий тадқиқотларда аниқланишича, бир кун рўза тутилса, оқ қон ҳужайраси пайдо бўлиб, инсонни турли касалликлардан ўн кун сақлашга кифоя қилар экан.

Қамарий йил эса 355 ёки 356 кунга тўғри келади. Организм учун бир йилга етадиган оқ қон ҳужайраларини пайдо қилиш учун 36 кун рўза тутишимиз керак экан. Демак, шаввол ойида яна олти кун рўза тутсак, иммунитет тизимини тўлиқ тиклаган бўлар эканмиз!

Уламолар суҳбатидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

1 Monat her

*🌙ҚАДР КЕЧАСИ ҚАНДАЙ КЕЧА ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ?*📕 Бу кеча — Қуръони карим нозил этила бошлаган. "Албатта, Биз У (Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик" (Қадр сураси, 1-оят).🧎‍♂️ Бу кеча — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ухламай, тунни ибодат билан ўтказардилар.

🌙 Бу кеча"...минг ойдан яхшироқдир" (Қадр сураси, 3-оят).🟢Бу кеча — қилинган амаллар 1000 ойда қилинган амаллардан афзал ва савоби кўпдир.

🗣Бу кеча — фаришталар тинимсиз мўмин-мусулмонлар ҳаққига салавот ва саломлар айтишади.

🤲 Бу кеча — ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача содир этган барча гуноҳлари мағфират қилинади”, (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти) деганлар.

😄Бу кеча — Аллоҳ таоло бедор бўлувчи бандаларини бошқа ойлардан кўра кўпроқ ажру савоблар билан мукофотлайди.

🔵Бу кеча — иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. Унинг тонгида қуёш қизғиш бўлиб чиқади.

💧 Бу кечада — қуёш чиққунига қадар тинчлик ва сокинлик ҳукм суради. "У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир" (Қадр сураси, 5-оят).🤲 Бу кеча — ҳақида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Ўқилиши: "Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний".Маъноси: "Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).👁Бу кечада — қилинган амаллар салкам 84 йил бетўхтов қилинган ибодатга тенг. 84 йил эса тахминан 30 минг-у 295 кунга тенг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар", деганлар (Имом Термизий ривояти).🤝 Бу кеча — гина-адоват, нафрат-аразлар, хафагарчиликлар унутиладиган, ҳамма бир-биридан розилик ҳамда кечирим сўрайдиган кечадир.

🗣 Бу кеча — барча мўмин-мусулмонларга муборак бўлсин! Фазилатли ой ва муборак куннинг фазилатидан Аллоҳ таоло тўлиқ баҳраманд этсин!

👉https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 3 days, 5 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 10 months, 1 week ago