Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 Monat, 2 Wochen her
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 Jahr, 2 Monate her
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 Jahr, 5 Monate her
**“Она кийик илтижоси”
Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).
“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.*✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!*
👉** @NamozDarsliklari
*🌙*💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋
💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!
🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!
💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!
🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹**
➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
**ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.*✅*ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
☝️**Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?
Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.
Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.
Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.
Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.
Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.
Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.*✅*ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
*❗️Энг ёмон соя - қўрқув.
❗️Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
❗️Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
❗️Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
❗️Энг катта бойлик - оқиллик.
❗️Энг катта мерос - тарбия.
❗️Энг катта куч - сабр.
❗️Энг катта хазина - илм.
❗️Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
❗️Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
❗️Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
❗️Энг гўзал кўриниш - табассум.
❗️Энг буюк неъмат - иймон.
❗️*Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.*✅*ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
• КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИНуриддин домла Холиқназар ҳазратлари
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Канал админи тарафидан текширилган...
Ассалому алейкум Азиз саховатпеша инсонлар мусофирда йурган юртдошлар фарзандим учун сиз Сахий инсонлардан бошимни егиб йордам Шифокорлар кизимда ЖИГАР ЦИРРОЗИ кушимча Яна Онкологик Усимталарни ривожланиши тащхисини куйишди. Хич Бир онани фарзанди Билан синамасин екан жажжи фарзандими кузига караб юрак багрим езилиб кетди Йиллар давомида Даволатиб келдик.Хозирда Хиндистонда Даволатиш учун моддий томонлама маблагимиз комади керакли сумма2⃣0⃣ Минг $
Илтимос ехсон килиб Аллохга карз берилар😭😭 Аллох Фарзанд догини курсатмасин хич Бир онага🤲🤲
Уз кард:8600490465244176
С. РАХМОНОВ
Хумо:9860160124475999
А.МАННОНОВ
Мусофирдеги йуртдошларимиз учун
2200701378776717
Собиров С
Мурожат учун тел: 500025789
Ехсон мукофоти Факат ехсондур. Урнини беххисоб килиб тулдирсин.
**Отадан ўтиб кетмаслик, унга имом бўлмаслик...
عَنْ عَطَاءٍ قَالَ: لَا يَؤُمُّ الرَّجُلُ أَبَاهُ وَإِنْ كَانَ أَفْقَهَ مِنْهُ.
Атодан ривоят қилинади:
«Киши отасига имом бўлмайди. Агар отасидан фақиҳроқ бўлса ҳам».
Шарҳ: Ота-бола бор. Ўғил олим, отанинг илми унчалик эмас. Шундай бўлганда ҳам, ўғил отага имомлик қилмайди.
Бу отанинг ҳурмати учун айтилган гап. Демак, ўғил отанинг олдига тушмасин, имом бўлмасин. Агар отасининг илми ўғлиникичалик бўлмаса ҳам, ота имом бўлгани афзал экан.
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيِّ قَالَ: رَآنِي عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَأَنَا أَمْشِي إِلَى جَنْبِ أَبِي، فَقَالَ: لَا تَمْشِ إِلَى جَنْبِ أَبِيكَ، إِنَّمَا يَنْبَغِي لَكَ أَنْ تَمْشِيَ وَرَاءَهُ. قَالَ: فَإِنِّي أَتَوَكَّأُ عَلَى يَدِهِ. قَالَ: فَهَاهْ.
Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдулқорийдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Абдулазиз отамнинг ёнида кетаётганимни кўриб, «Отангнинг ёнида юрма! Сен отангнинг орқасидан юришинг керак!» деди. Шунда отам: «Мен унинг қўлига таяниб кетяпман», деди. «Ундай бўлса, майли», деди».
Шарҳ: Демак, ота-бола йўлда юриб кетаётган бўлса, бола отанинг орқасида юрсин. Отанинг эҳтироми, ҳурмати, улуғланиши мана шу даражададир. Агар ота ўзи рухсат берган бўлса ёки ривоятдаги кишига ўхшаб ўғлига суянадиган бўлса ёки юкини кўтаришиб келса, майли.
Бу ривоятда Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳининг бегона бир болага отасини ҳурмат қилиш бўйича дарс беришлари диққатга сазовор. Мусулмонлар ҳамиша мана шундай йўл тутиб, жамиятда исломий одоб-ахлоқ қарор топишига ҳисса қўшадилар.
Мусулмон халқларда барча замонлар ва маконларда катталар кичикларга тарбиячи, маслаҳатчи, устоз, танқидчи бўлиб келганлар. Бу ишни катталар ўз бурчлари деб, кичиклар ўзлари учун фойдали сабоқ деб қабул қилганлар.
Шу йўл билан халқ ўзини ўзи тарбиялаб борган. Катталар ўз зиммаларидаги амри маъруф ва наҳйи мункар вазифасини адо этганлар. Кичиклар улардан дарс олганлар, тажриба ўрганганлар.*✅*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
**Фарзандингизни қийнаманг…
Саидаброр Умархон**
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 1 Monat, 2 Wochen her
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 Jahr, 2 Monate her
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 Jahr, 5 Monate her