🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
ОТА-ОНА ВАФОТИДАН СЎНГ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ИШЛАР
Молик ибн Рабиа розияллоҳу анҳу бундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Ансорийлардан бўлган бир йигит келди ва у зотдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафотидан сўнг мен уларга қилишим лозим бўлган бирор яхшилик қолдими?” У зот: “Ҳа, тўрт яхшилик. Уларнинг ҳақига дуо қилиш ва истиғфор айтиш, уларнинг аҳд-ваъдаларини бажариш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш, улар туфайли боғланган қариндошларинг билан силаи раҳм қилиш. Сен уларга вафотларидан сўнг қилишинг лозим бўлган яхшилик ана шулардир”.
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Амал ва Умид
Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Ким амал қилмасдан туриб, “Аллоҳ таоло мени мағфират қилади ва жаннатга киргизади”, деб умид қилса, бундай шахс ўзини ўзи алдаяпти. Шунингдек, “мен яхши амал қилдим, шунинг учун, албатта, жаннатга кираман”, деб амалига суянаётган бўлса, бундай шахс ҳам ўзини алдаяпти. Аксинча, амалда бардавом бўлсин, амалига ишониб қолмасин – чунки унинг қабул бўлган-бўлмаганини билмайди – лекин Аллоҳ таолонинг раҳматидан умид қилсин, амалларини қабул қилишини сўрасин, У Зотнинг раҳматига суянсин, фазлини сўрасин”.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
•••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈••┈•••┈•••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️
👉 T.me/sayfiddin_boxarziy
Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар:
1️⃣) Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.
2️⃣) Гапираётганларида жим туриш.
3️⃣) Раъйларини қайтармаслик.
4️⃣) Гапларини маъқуллаб туриш.
5️⃣) Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.
6️⃣) Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш.
7️⃣) Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.
8️⃣) Ўтмишдаги аламли
ўринларни зикр қилмаслик.
9️⃣) Отиқча гаплардан
четланиш.
1️⃣0️⃣) Гапларини
тугатмасларидан олдин
эшитмасдан туриб кетмаслик.
1️⃣1️⃣) Олдиларида набираларини
жазоламаслик.
1️⃣2️⃣) Уларга овозни кўтармаслик.
1️⃣3️⃣) Улардан олдин ёки
олдиларидан юрмаслик.
1️⃣4️⃣) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.
1️⃣5️⃣) Улар билан
фахрланишлик,агар улар
шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.
1️⃣6️⃣) Олдиларида оёқ
узатмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.
1️⃣8️⃣) Ҳар доим уларни
ҳақларига дуо хайр қилиш.
1️⃣9️⃣) Олдиларида чарчоқ вахафаликни зоҳир қилмаслик.
2️⃣0️⃣) Ўзлари талаб қилишларидан олдин
хизматларини бажариш.
2️⃣1️⃣) Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш.
Ризқ ажойиботлари
Али Тантовий ҳикоя қилади:
Ушбу воқеани менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш учун уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..
У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ...
Мулоҳаза
🌱 Аллоҳга доим тасбеҳ айтинг..
🤲 Тилингиз Аллоҳнинг зикридан тухтамасин. Тилингиз Аллоҳнинг зикри ила намланиб турсин илоҳим.
🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇
📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 Субҳаналлоҳ
📿 Ла иллаҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳума солли аъла саййидина Муҳаммад
📿 Саллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
📿 Субҳаналлоҳ Валҳамдулиллаҳ вала иллаҳа иллаллоҳ Валлоҳу Акбар.
📿 Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи Субҳаналлоҳил 'азийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
📿 Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ
Дўзах!.. Унинг бир нечта номи бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига исён қилса ва Унинг чегарасидан тажовуз қилса, У зот уни абадий қолиш учун дўзахга (норга) киритадир. Ва унга хорловчи азоб бордир» (Нисо сураси, 14-оят)
«Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамлагувчидир» (Нисо сураси 140-оят)
Аллоҳ таоло айтади:
«Куфр келтирганлар ва оятларимизни ёлғонга чиқарганлар — ана ўшалар дўзах (жаҳийм) эгаларидир!» (Моида сураси, 10-оят).
Аллоҳ таоло айтади:
«Албатта Аллоҳ кофирларни лаънатлади ва уларга дўзахни (саъийрни) тайёрлаб қўйди» (Аҳзоб сураси, 64-оят).
Аллоҳ таоло шундай дейди:
«Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини (сақарни) татиб кўринг», (дейилур)» (Қамар сураси, 48-оят).
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:
«Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га хор-зор этиб ташланур! «Ҳутома» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирур? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир. Қалбларга етиб борадигандур. (Ҳумаза сураси, 4-7-оят).
«Йўқ! Албатта у (жаҳаннам) кучли алангадур. Бошнинг терисини сидириб олувчидир. У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни. Ва (молни) йиғиб, беркитганни». (Маъориж сураси, 15-18-оят),
Аллоҳ таоло айтади:
«Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштирган ва қавмларини ҳалокат диёрига туширганларни кўрмадингми? Жаҳаннамга кирурлар. Бу қандоқ ҳам ёмон қароргоҳ!» (Иброҳим сураси, 28-29-оят).
Қуръони Карим инсонларга Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ зот йўқлигини англатиш ва башарият ягона Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиб яшаши лозимлигини уқтириш мақсадида юборилган. Бу муқаддас китоб ақл эгаларига эслатма бериш ва уларни ўз ақллари ила тўғри йўлни топиб олишга йўллаш мақсадида нозил қилингандир.
Ё Роббим ўзинг бизга дўзаҳингдан паноҳ бериб афв этиб жаннатинга киритгин...
🌙 КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
T.me/sayfiddin_boxarziy
Ким борлиғини ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса, жаннатни ўзига вожиб қилади!
Уҳудда Талҳа розияллоҳу анҳу иш оғир келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам тош устига чиқиб олишлари учун танасини зинапоя қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг орқасига оёқларини қўйиб тошнинг юқорисига чиқиб олдилар ва:
"Талҳа вожиб қилди!",– дедилар.
Яъни, ўзига жаннатни вожиб қилди,– дедилар.
Вожиб қилиш ҳамон давом этмоқда. Ким бутун борлиғини бугун ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса демак у жаннатни ўзига вожиб қилди!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago