PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 3 years, 1 month ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 2 years, 3 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 9 months ago
*Ота сизга айтолмаган сўзим қолди
Йилдан йилга одимлаймиз йилни қувиб,
У ҳам бизни чорлайверар овунтириб.
Ортимизда тоғ-тоғ армонларни уюб,
Ота сизга айтолмаган сўзим қолди.
"Яхшимисиз?" деяр эдим, доим "яхши",
Оғриқ йўқми бел, оёқда, юрманг қақшиб?
Жавобингиз соғинчимнинг эди нақши,
Ота сизга тўёлмаган кўзим қолди.
Кўз ўнгимда кулиб турар кўзларингиз,
Яшил боғу ширин мева, сўзларингиз,
Шукроналик ёғиб турган юзларингиз,
Ота сизга тутолмаган тузим қолди.
Саксонда ҳам ҳамроҳ тутиб ишингизни,
Оғриқда ҳам кўрсатмай оқ тишингизни,
Қайдан излай соғинганда исингизни,
Ота сизга тўёлмаган исим қолди.
Ҳар ютинсам томоғимда чақир тикан,
Шарбатда ҳам таъм қолмади, тахир, тетаъм,
Кўрмасам ҳам борлигингиз давлат экан,
Ота сизга боролмаган куним қолди.
Рўзғор дедим, ўз ғоримда қолдим ўрлаб,
"Оилангга бор", деб қувдингиз кўп мажбурлаб,
Фиғонларим етти кўкни тутар ўрлаб,
Ота сиздан кетолмаган куним қолди.
Дарёдилим, совуққотманг қабрларда,
Баҳор яқин, лола унар абрларда.
Қизингизни ташлаб оғир сабрларга,
Ота сизга етолмаган куним қолди.
Нурхон Элмирзаева,
24 февраль, 2025
Абдулла Боқий
Х А Қ
Зикринг шунча, васлинг қанча ёқимли, Хақ
🖊 Барно Султон
🎤 Шохиста Файзиева
ҲАҚ
Чилла сувин қониб ичган ер мисоли,
Пешонадан сизиб чиққан тер мисоли.
Ҳайрат мисол, шукур мисол, вақт мисоли,
Зикринг шунча, васлинг қанча ёқимли, Ҳақ ?!.
Даҳри дунё тортиб олса одам кучин,
Тарки дунё дуруст айни фидо учун.
Шарти кетиб парти қолган одам учун,
Зикринг шунча, васлинг қанча ёқимли, Ҳақ ?!.
Дарё қуриб қолмасин деб ичолмадим,
Ашким боғлаб, ботмасин деб ечолмадим.
Кўпдан кечдим, лекин йўқдан кечолмадим,
Зикринг шунча, васлинг қанча ёқимли, Ҳақ ?!.
Шафқати бор овозингдан дол қаддим рост,
Қайтар дунё - отдан баланд, ё итдан паст.
Қасд қилганнинг уйи куйсин, қасдмаи қасд,
Зикринг шунча, васлинг қанча ёқимли, Ҳақ ?!.
Зикринг шунча, васлинг қанча ёқимли, Ҳақ ?!.
Барно Султон
2024 йил, 6-октябрь
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 3 years, 1 month ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 2 years, 3 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 9 months ago