🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
27 ~ қисм
Айнан ўша воқеанинг келиб чиқувчи ҳолатларини ҳар ҳил ракурсдан ўйлаб, кўз олдимга келтириб кўрдим:
1) Совғани олган одам: Аввалига эътибордан ҳурсанд бўладию, лекин мана бундай нарсани кўргач, устимдан куляпти деган ўйда ҳафа бўлади. Раис ўзи яхши совғани ўзига олиб қолиб, менга атай шундайини берган деб ўйлаши ҳам мумкин;
2) Совғани олиб бориб берган одам: Аввалига қилаётган ишидан, бир инсонни кўнглини олиш каби баҳтдан баҳраманд бўлаётгани учун ҳурсанд бўладию, лекин мана бундай ҳолатни гувоҳи бўлгач, "мени одамларга ёмон кўрсатишмоқчими?" деган ўйда ҳафа бўлади. У ҳам раис ўзига яхши совғаларни олиб қолиб, мана бунақа сроги ўтган, ахлатга ташлаб юбориладиган нарсалар билан пакетни тўлдириб берар эканда деб ўйлаши мумкин;
3) Совғани тайёрлаб берган одам: Аввалига қилаётган савоб ишидан ҳурсанд бўлиб қилгиси келадию, кейин барибир раис ҳеч кимга бу совғаларни бермайди, ўзига олиб қолади. Шунинг учун муддати ўтганларни солиб берайчи нима қилар экан деган ўйда ўзича "боплайди";
Кўряпсизми...........
Кўряпсизми, ҳар учта ҳолатда ҳам бу ҳақида ҳеч қандай ҳабари бўлмаган, совғаларга ҳатто кўз қири билан ҳам қараб қўймаган, эҳтиёжмандини дуосини олишга иштиёқманд бўлган одам маломатларга қолмоқда....
Айбсиз айбдор бўлиб қолиш каби шундай ҳолатлар бошимдан ўтганлиги сабаб, бирор бир одам (амалдор, раҳбар ва ҳ.к.) ҳақида ёмон ўйлашдан аввал шаҳсан текшириб кўришга, томонларни синчиковлик билан ўрганиб, кейин ҳулоса қилишга одатландим.
Пакет масаласини ҳам ечдим.
Кейинги сафар байрамларда "халқ ўз ҳомийини танисин" деяпман деб, тадбиркорни ўзини уй боши билан эҳтиёжманд оилага кириб, табриклаб чиқишга кўндирдим.
Тадбиркор ҳам кимга эҳсон қилаётганини, муҳтож одам ҳам ким ёрдам қўлини чўзаётганлигини шаҳсан кўриб, бир-бирини таниб, дуо қиладиган бўлдилар.
Ва бунинг оқибатида, ундан кейин тадбиркорларимиз байрамлардан ташқари кунларда ҳам ўзлари ташаббус билдириб, бириктириб қўйилган эҳтиёжманд оиласига нималар кераклигини сўраб олиб, янада яхшироқ эҳсонлар билан ёрдам қиладиган бўлдилар.
Бу масаладаги олдимга қўйган миссиям мен учун кўнгилдагидек бажарилган эди.
(Давоми бор)
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
26 ~ қисм
Ўзимизни ўзимиз ҳимоя қила олганимиз, бироз тинчиганимиз ҳурсандчилиги сабаб ва кириб келаётган янги 2012 йил шукуҳи билан биз ҳам маҳаллада байрам тараддудларини кўра бошладик.
Ҳудудимизда жойлашган тиббиёт коллежи катта залига концерт уюштиришни, ундан аввал эса, ошхонасида ҳар бир уй ўз уйбошилари бошчилигида ўзлари учун стол ясашлари-ю, бизнинг маҳалладаги кўнгилли аҳоли, ҳомийлар томонидан битта 100 кг.ли ош дамланиб берилишини маслаҳат кенгаши ва уй бошилари билан аниқ режалаштириб ҳам олдик.
Ва барчага қилинадиган иш режаларидан вазифа тақсимлаб берилди.
Ўрни келганида бир воқеани эслаб, ибрат учун сўзлаб кетсам.....
Маҳалламиз ҳудудида 1 та ўрта тадбиркор (ишлаб чиқариш цехи бор) ва 9 нафар озиқ ва ноозиқовқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлардан иборат бўлган кичик тадбиркорларимиз бўларди.
Деярли ҳар байрамларда йилига камида 2 маротаба (Наврўз ва янги йил байрамларида) улардан маҳалламизда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз қарияларга байрам совғаси беришларини илтимос қилиб, ёрдам сўралар экан.
Маҳалламизда ҳудди шундай рўйҳатда турувчи 25 нафар фуқаролар бўлиб, табиийки мен ҳам тадбиркорлардан ёрдам сўрадим.
Улар ҳам сира эътироз билдирмасдан, икки, баъзилари эса 3 донадан байрам пакети олиб келиб, маҳалламизга бериб кетдилар.
Биз ҳам у пакетлар ичида ҳатто нима ҳам борлигига қарамай (назаримиз тушса ҳам гуноҳ бўлмасин дея), уларни олиб, бирма-бир уй бошиларига бериб, байрам кунларидан бир неча кун аввал тарқаттириб юборавердик.
Байрам дастуримизга 1 кун қолганида, 7-уй уйбошиси Шоиста опа ниҳоятда ғалати аҳволда хонага кириб келиб, менга қараб:
~ Фотима, мени роса ғалати аҳволга солиб қўйдингизларку?! - деди на салом ва на аликсиз.
~ Ассалому алайкум, Шоиста опа. Ҳорманг. Тинчликми, нима бўлди?
~ Мана буни қаранг! Мен пакетни олиб чиқиб берган бабуля бугун уйига чақириб, "Сен нима мени устимдан куляпсанми?! Нима қилганинг бу?! Мени шунақа ахлат, сроги ўтган нарсаларни ейди деб ўйлаяпсанми?! Ундан кўра очдан ўламан! Шу пайтгача сенларга қараб қолмаганман, бундан кейин ҳам қараб қолмайман!" деб, мана бу нарсани башарамга қараб отди. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим....-дея қўлимга пакетдан бир упаковкадаги печеньени олиб узатди.
Мен ҳам кўриб, ғалати бўлиб кетдим....
У ерда устидаги ўрамаси яхшию, лекин муҳлати ўтиб кетганлигидан моғорлаб, ҳиди ҳам сасиб кетган печенье турарди.
Нима дейишни ҳам билмай қолдим. Ҳақиқатдан ҳам, ҳеч бўлмаса сақланиш муддатларига қараб қўймаганимизга пушаймон бўлиб, "яна нечтасига шу аҳволдагиси берилди экан?, қайси тадбиркор бу ишни қилди экан?" деган саволлар гирдобида қолиб кетдим.
~ Шоиста опа, минг бор узр опажон. Мен тадбиркорларимиз олиб келган нарсалар ҳатто нима эканлигига ҳам қарабман. Сақлаш муддатларини ҳам кўриб қўймабман. Бу менинг ҳатоим, узр. Бу ҳол энди такрорланмайди.... Рости, эҳсонга бунақа нарса солишлари мумкин деб ўйламабман.... Ишониб қолибман...
~ Тўғри айтасиз.... Мен ҳам сизларга ишониб, ҳеч бўлмаса ўзим кўриб қўймабман.... Майли, ҳижолат бўлманг, синглим. Мен холага ўзим тушинтириб қўяман. Бундан буёғи сал эътиборлироқ бўлишимиз керак экан.
~ Ҳақсиз опа, тушунганингиз учун раҳмат.
Қаранг, ишонч....
Сиз ишонган одам ёки ҳолат ишонганингиздай бўлмай қолса, нима бўлишини кўринг...
Демак, ҳудди рус мақолида айтилганидай "Доверяй, но проверяй", ишонинггу лекин текшириб қўйишни ҳам унутманг экан.
(Давоми бор)
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
25 ~ қисм
Юзларидан жаҳллари чиқаётгани шундай билиниб турсада, лекин бир нарса дея олмай, фақат бир-бирларига қараб кўз уриштираётган ходимлар жойидан қимирламаётганликлари сабаб, биттасини елкасидан ушлаб, эшик томон туртдиму:
~ Чиқ деяпман сенларга!!! Ҳужжатинг бўлганида келишасан!!! - дедим рости жаҳл билан. Уларни ҳайдамоқдан нари қилиб чиқариб юборгач, хонамиз темир эшигини қарсиллатиб ёпиб ҳам қўйдим.
Қилаётган ишимга гувоҳ бўлиб турган котибам мен томонга қараб, қотиб қолганди.
Бироз ўтириб, нафасимни ростлаб олгач, 2-3 соат аввал гаплашиб, малаҳат олган устозимга қайта қўнғироқ қилдим.
~ Алло?
~ Алло, устоз?
~ Лаббай, Фатимахон қизим?
~ Ҳудди сиз айтгандай қилдиму, лекин битта айтганингизни қила олмадим-да...,- дедим қилган ишим, ўзимизни ҳимоя қила олганимдан ҳурсанд оҳангда.
~ Нима бўлди яна?
Устозга бироз аввал содир бўлган воқеани, унинг маслаҳати билан қандай қилиб ходимларни мулзам қилиб қўйганларимни айтиб бераётиб:
~ Қўлларидан ушлаб, ташқарига олиб чиқиб қўйдиму, лекин сиз айтгандай кетларига бир тепиб қўя олмадимда....
~ Ҳай, ҳай, қизим! Ҳамма айтганимни ҳам қилаверасизми?! Ахир у МУБОЛАҒА эдику?! - деди устозим хохолаб кулиб юбориб.
~ Устозимсизку, айтганингизни албатта қиламанда!!! - дедим мен ҳам ҳурсанд оҳангда.
Кейинчалик ушбу воқеани ҳар сафар устозим билан эслаганимизда, қотиб-қотиб кулар эдик.
Айнан шу воқеадан сўнг, устозим бирор бир маслаҳат берсалар, ва эмоцияга берилиб тушунтирган жойларини "БУНИСИ ~ МУБОЛАҒА!" деб қўяр эдилар....
P.S. Раҳматлик устозим, тизимда ҳалол, жонкуярлик, одамийлик билан ишлаган, ўз шогирдларига мавжуд қарору, фармонлар ва қонунларни миясига қуйиб қўйиб, ўзини-ўзи ҳимоя қила олишгача тарбиялаб қўя оладиган даражадаги ҲАЗРАТИ ИНСОН Қодиржон Дўмоновнинг ҳақларига дуо қилиб қўйсангиз, илтимос🙏
(Давоми бор)
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл..."
23 ~ қисм
Етиб келгач, хона эшигини тақиллатдим. Ичкаридан:
~ Киринг, - деган овоз келди.
Ва мен, салом бериб ичкарига кириб келдим.
Стол рўпарасида ўтирган Рустамхўжа менга қараб жой кўрсатган ҳолда:
~ Опа, ўтиринг. Мана бу нарсага имзо қўйиб, печать босиб юборсангиз, - дея бир вароқ қоғозни стол устидан менга узатди.
~ Нима экан бу? - қоғозни қўлимга олиб ўқий бошладим.
Ва ўқиганим сари, кўзларим ҳайратдан олайиб борарди.
Бу вароқ бошида МАЪЛУМОТНОМА деб ёзилиб қўйилган бўлиб, унда "Маданият, Халқабод ва Жомий маҳалла фуқаролар йиғинларида мўлжалланган Намунавий маҳалла лойиҳаси тўлақонли амалга оширилди" деган сатрлар қуюқ ҳарфлар билан ёзиб қўйилганди. Ва, маълумотнома охирида менинг фамилиям ёзилган бўлиб, имзо ва муҳр учун жой ҳам турарди...
~ Рустамхўжа ака нима бу?! Нима деяпсизлар?! Ҳали ҳеч нарса қилингани, ҳатто бошлангани ҳам йўқку?!
~ Ээээ опа, кимга қизиқ бу?! Сиз ҳўп деб имзо қўйиб, муҳр билан тасдиқлаб қўяверинг, бўлди. Барибир ҳеч кимни иши ҳам бўлмайди, қилинган ёки қилинмаганини суриштириб ҳам ўтиришмайди.
Унинг гапларини эшитар эканман, деярли 1 ой аввал маҳалламизни гўзаллаштириш истагида қилган сўровим асосида берилган эътибордан ҳурсандчилигим, фаоллар билан кечани кеча, кундузни кундуз демай тузган режаларимиз, маҳалламиз яшовчилари қандай ҳурсанд бўлишлари, мени сабабчи сифатида дуо қилишларини ўйлаб бошим кўкка етганлари ҳақидаги орзулар бир сония ичида кўз олдимдан ўтиб кетди. "Наҳот, ҳаммаси ёлғон бўлса?!" Кабминдаги одамнинг самимият ила айтганларичи?! Нега у ҳолда лойиҳамизни тасдиқлашиб, керакли маблағларни давлат бюджетидан миллиардлар (аниқ суммасини ҳеч ким аниқлаштирмаганлиги сабаб, билмасдим) ажраттирилди?!" деган ўйлар билан турганимда,
~ Имзо қўйинг! - деган овоздан ўзимга келиб кетдим.
~ Рустамхўжака....
~ Ҳа?
~ Ростдан ҳам ҳеч кимни иши бўлмайдими?
~ Айтяпману, ростдан!
~ Ундай бўлса, ким имзо қўйганлигининг нима қизиғи бор?! Айтишингизча, барибир ҳеч ким қизиқмас эканку?! Ўзларингиз имзолаб қўяверинглар. Лекин мен, имзоламайман! - дедим қатъият билан.
~ Нима?!
~ Мен имзо ҳам қўймайман, муҳр ҳам босмайман! Мен қилинмаган ишни қилинди деб ҳеч кимни алдамайман! - дедиму, хонасидан шарт тескари қараб, чиқиб кетдим.
Маҳалламизга келсам, Света опа ишлаб ўтирган эканлар. Мунира опа эса, бир оилани яраштириш учун комиссиямиз билан бирга чиқиб кетган эканлар.
Хонага кириб, эшикни қулфладим. Ва бўлиб ўтган воқеани тўлиқ котибамга сўзлаб бердим. У эса, бироз ҳижолат тортган ҳолда:
~ Наҳот шаҳсан Президент, Бош вазир бош қўшган шундай гўзал лойиҳани ҳам амалга оширишга қўймасалар? Унда нима кераги бор эди бизни ишонтириб? -деди-ю, ўйланиб қолди... Ва:
~ Фатим, булар бу йўлга ўтишган бўлса, сизу бизни мажбурлаш учун ёмонликка ўтмасалар бўлди..... - деди, бироз ўйланиб.
~ Оллоҳга таваккал! Бошимизда борини кўраверамиз! - дедим.
Ва шу кундан бошлаб, ҳақиқатдан ҳам бошимизга ҳеч қаерда йўқ балоларни ёғдириш ишлари бошланиб кетганлигининг секин-аста гувоҳи бўлиб боравердик.
Ҳафтанинг боши келиши биланоқ, йил якуни сарҳисоби баҳонасида шаҳардан Аудиторлик, прокурорлик, жамғарма, хокимият, ииб ва ҳ.к.лардан кунига камида биттадан текширувлар, хафтасига 5-6та текширувлар келавериб, тинимсиз ўтказилавериб, бизга умуман тинчлик бермай қўйдилар.
Лекин, ҳеч нима топа олмасаларда, қайта-қайта текширувлар ўткизавериб, кўзимизни очирмай қўйишди.
Мен нимадир қилишим, буларни бизни тинчгина ишлашимизга йўл қўйишлари учун тўҳтатишим керак эди.
(Давоми бор)
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
22 ~ қисм
~ Ҳўўўўўўш.... Эни 4 метр, узунлиги эса, 14.5 метр. Аниқроқ қилиб айтганда, 58 кв. метр асфальт қилинган. Сиз эса, 70 квадрат метр деганмидингиз?!
~............ - бригадир бир ёш аёл кишининг қилаётган ишлариданми ёки бошқа ҳолатданми негадир тили калимага келмай, ҳайратдан кўзларини катта-катта очиб, қараб тураверарди.
Мен ҳам пайтдан фойдаланиб, турган барчасига қараб, овозимни бироз баландлаган ҳолда:
~ Ҳурматли ишчилар, бу қилган ишларингиз тузилган лойиҳага мос эмаслиги сабаб, текширувимдан ўтмади! Шундай экан, бундан кейин ҳамиша шундай қаттиқ текширилишини инобатга олиб, лойиҳадан чиқмаган ҳолда тўлиқ бажаришларингизни сўрайман! - дедиму, қўлимга ишчи томонидан бироз аввал хонада берилган топшириш-қабул қилиш далолатномасини ва метрни бригадирнинг қўлларига тутқазиб:
~ 12 кв. метр асфальтни кимни бўйнига иляпсиз?! Биринчидан, мен ҳеч қачон бундай сифатсиз ишни қабул қилиб ҳам олмайман, имзоламайман ҳам! Иккинчидан эса, кейинги сафар шундай сунъий равишда бўрттирилган(!!!) маълумотни олиб келсангизлар, майда-майда қилиб йиртиб, олиб келган одамни башарасига отаман. Тушунтира олдимми?! - дедиму, тез-тез ишхонам томон ортимга ҳам қарамай кетиб юбордим.
Бригадир эса, ўз ишчилари билан турган жойида қотиб, қолаверди....
Маҳалла иши ҳаётида энг ёмон кўрган нарсаларимдан бири бу, деярли ҳар куни бўлган-бўлмаган нарсаларни баҳона қилиб, бўлиб ўтадиган мажлислар эди.
Ҳаммани йиғиб олиб хокимликдаги масъуллар соатлаб бир нарсаларни гапириб, ўзича уришиб қўйиб ва ҳ.к.лар билан 3-4 соат вақтимизни бекордан бекорга ўтказишарди.
Аслида мажлисга йиғиб олинган маҳалла раисларию, ширкат раҳбарлари ўша вақт мобайнида ҳудудида қааанча ишларни бажариб юборишлари мумкинлигини билишсада, негадир ҳеч мажлисбозликдан воз кечишни исташмас эди.
Шундай кунларнинг бирида, Сергели туман хокимлигига яна мажлисга келдик. Мажлислар зали олдида, туман ташкилий ишлар бўйича бўлим раҳбари Рустамхўжа турган экан. У мени кўриб:
~ Фотима опа, ҳорманг.
~ Ассалому алайкум. Саломат бўлинг.
~ Опа, мажлисдан кейин хонамга кириб кетинг. Муҳрингиз ўзингиздами?
~ Ҳа ўзимда. Ҳўп кираман,- дедиму, секин аста эшикдан кириб кетдим.
У ҳам муҳим гапини айтиб олган кишидай, шошиб шу қаватда жойлашган хонаси томон кетди.
Мажлис аввалига селектор сифатида 2 соат давом этганидан сўнг, шаҳар ва туман хокимлари ва мутасаддилари бироз аввал эшитган гапларимизни яна қайта-қайта 4 соат бизга сўзлаб беришгач, 6 соат деганида тугаб, ҳаммамизга руҳсат берилди.
Мен эса, бошланишидан аввал орг.отдел раҳбари Рустамхўжа билан келишганлигим сабаб, унинг хонаси томон йўл олдим.
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
21 ~ қисм
Ҳар кунлик ишу, ғам ва ташвишлар билан 2011 йилнинг охири яъни ҳисоботлар даври келиб қолганлигини билмай ҳам қолибмиз.
Шу муносабат билан йил сарҳисобига мен эса деярли 3-чораклик ишим сарҳисобига киришиб кетдик.
Ишхонада котибам, хотин-қизлар ишлари бўйича маслаҳатчим ҳаммамиз ҳисоботимизни қилиб, қоғозлар ичида кўмилиб ўтирсак, бир 35-40 ёшлардаги эркак киши хонага "Мумкинми?" деб кириб келди.
~ Келинг.
~ Ассалому алайкум. Фотима опа ким? - дея ичимизда ёши улуғи бўлган Мунира опага қараб, "сизми?" дегандай имо қилди.
~ Ва алайкум ассалом. Мен, Фотимаман, -дедим келган одамнинг эътиборини жалб қилмоқчи бўлиб.
У мен томонга ярқ этиб қаради-ю, аввалига бироз жим қолди....
Сўнгра:
~ Фотима...., Фотимахон, 24 уй орқа йўлагини асфальт қилгандик. Мана бунга қўл қўйиб юборсангиз.
~ Нима?! Қанақа асфальт?! Қачон?! Нега шу совуқ кунларда?! - дея ҳалиги одамни саволлар гирдобига кўмиб қўйганимни сезмай ҳам қолиб, тинмай жоврардим.
Реакциямни кўриб, аввалига ранги бироз ғалатилашиб, секин:
~ "Намунавий маҳалла проекти" бўйича бизга маҳаллаларингиз ички ва ташқи йўлларини асфальтлаш ишлари тушганди. Бугундан бошладик. Ҳозир 70 кв.метрини асфальтлаб бўлдик. Шу сабабли, топшириш-қабул қилиш баённомасини олиб келгандим, сизга имзо ва муҳр қўйдиришга....
~ Нима?! Ахир мен таклифий лойиҳамда айнан ободонлаштириш ва асфальтлаш ишларини лойиҳанинг якунига аниқроғи 2012 йилнинг ёз ойларига қўйгандимку?! Қиш кунида яна қанақа асфальт?! Нега айнан лойиҳа ижроси якундан бошланяпти?! Ахир, ёпиқ биноларимиздаги ишлар ҳам талайгинаку?! Ҳозир том, подвал, йўлак қисмларини қилса ҳам бўладику?! Наҳот асфальтлаш ва ободонлаштиришни охирроқда қилишни иложиси бўлмаса?!
~ Мен қаердан билай??????? Оддий ишчи бўлсам....
~ Раҳбарингиз борми?
~ Ҳа бор. Бригадиримиз ҳозир ўзлари ҳам ўша уй орқасида қилинаётган иш олдида турибдилар.
~ Қани, юрингчи унда,- дея шошиб, пальтомни кийиб, асфальт қилинган жой томон йўл олдим.
Ўша ерга етиб борсак, бир нечта одамлар чала-чулпа қилинган асфальт устида гаплашиб туришган экан. Ёнларига етиб борганимизда, ҳалиги одам ичларидан бригадирини имлаб, менга кўрсатиб қўйди.
~ Ассалому алайкум. Ҳорманглар.
~ Ва алайкум ассалом. Саломат бўлинг.
~ Ака, нима қиляпсизлар?! Мен шу маҳалланинг раиси бўламан.
~ Кўрмаяпсизми?! Асфальт қиляпмиз!
~ Қишда қанақа асфальт?! Ахир буни ёзнинг иссиқ кунларида қилса, яхши бўлмасмиди?!
~ Бизга қил дейишди, қиляпмиз. У ёғи билан сизнинг ишингиз бўлмасин! Бугун тушликкача 70 кв метр асфальт қилдик, тушликдан кейин яна шунча қилиб, кетамиз. Бу ердаги ҳар кунлик режамиз 150~200 кв. метр асфальтлаш бўлади.
Қабул қилиб олинг қани, - дея сал қўполроқ оҳангда бригадир гапиргач, бўлаётган ишлардан норози кайфиятда жаҳлим чиқиб:
~ Метрингиз борми?! - деб сўрадим.
~ Ҳа бор.
~ Берингчи?!
У бироз ҳайрат билан боқиб, чўнтагидаги метрини олиб, менга узатди.
Бу лойиҳани тайёрлашда шаҳсан катта тажрибага эга бўлган мутаҳассис билан маслаҳатлашиб, ўрганиб тайёрлаганимиз сабабли, текшириб кўриш истагида аввалига қилинган ишнинг ён томонидан ўтиб қараб, ундаги щебень ва асфальт қопламалари баландлигини ўлчадим. Ва:
~ Биласизми, лойиҳамизга асосан, ҳаммаси тайёр бўлгач, щебень баландлиги 20 см., асфальт қопламаси баландлиги эса 10 см.дан кам бўлмаслиги керак эди. Бу ерда эса, щебень баландлиги 12 см, асфальт қопламаси баландлиги эса ошиғи билан 5-6 см. Демак, давлат стандартлари асосида мукаммал қилиб ишлаб чиқилган лойиҳамизга умуман мос келмаяпти?!
~............
~ Энди.... Энди келинг ёрдам бериб юборинг, эни ва узунлигини ўлчайлик, - дея менинг ҳаракатларимни ҳайратда кузатиб турган ишчилардан бирини чорладим.
У яқинлашгач, асфальт қопламаси эни ва узунлигини ўлчадик.
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
19 ~ қисм
25 та кўп қаватли уйлардан иборат бўлган маҳалламиз ҳудудини кечгача айланиб чиқиб, Мурат Назарович билан йўллар масаласида маслаҳатлашиб, у инсондан жуда кўп нарсаларни билиб олган ҳолда, барча ички-ю ташқи йўлларимизнинг ҳолати, қаерга капитал таъмир кераг-у, қаерга жорий таъмир ҳам етаверишини қайд этиб боравердик.
Кечки соат 9лар бўлиб қолганида, айланиб, яна даставвал бошлаган еримизга келиб қолганимизда, Мурат Назарович:
~ Фотимахон, бугун сиз кириб энди дам олинг, кеч ҳам тушиб қолди. Эртага мен бир-иккита шогирдларимни чақириб, ҳаммасини ўлчаб, қанча щебень, қанча тупроқ, қанча асфальт қопламаси кераклигини ҳисоб-китобларини қилиб тушликкача таклифий иш режасини туздириб, бераман.
~ Мурат Назарович, кўряпсиз ҳудудимизда мактаб ва боғчалар ҳам мавжуд. Шунинг учун асосий йўлларда пиёдалар йўлакларини ҳам режалаштириб кетсак бўладими?
~ Албатта бўлади! Демак, уни ҳам ҳисобга олиб кетамиз!
~ Раҳмат, борингизга шукр.
~ Сизга раҳмат. Бир пайтлар ардоқда бўлган, нафақага чиққач унутилган мутаҳассисни ёдга олиб, ёнингизга чорлаганингиз ва албатта маҳалламиз ободлигига жон куйдираётганлигингиз учун.
~ Раҳмат.
~ У ҳолда, эртагача. Худо ҳоҳласа, тушликкача ҳаммасини ҳисоб-китоблари билан тайёрлаб бераман!
~ Борингизга шукр, яхши дам олинг.
~ Сиз ҳам.
Иккимиз бир-биримизга самимий тилаклар билан ҳайрлашгач, мен ҳам шошиб ўзим яшайдиган хонадонимга югурдим, чунки айни дамда жуда қорним очиб кетган эди.
Лекин, бугунги кундаги бошлаган ишимиз самарали бошланганидан жуда ҳурсанд эдим.
Уйга борсам, 9 ёш ўғлиму, 5 ёш қизим аллақачон ухлаб қолиб бўлишган. Турмуш ўртоғим эса, энди ишдан келиб турган экан. У келгач, бизга ҳамиша ёрдам бериб турувчи келин аям фарзандларимни унга топшириб, уйига кетган экан.
Стол устида ҳамма нарса тайёр. Турмуш ўртоғим иккимиз кечки овқат қилишга ўтириб, бугунги кун таасуротлари ҳақида гаплашдик. Менинг жўшқин тарзда сўзлаб бераётганимни, ҳурсандлигимни кўрган турмуш ўртоғим эса, "Фақат кеч қолиб кетмагин, хотин" дея олди, ҳолос.
Эртаси куни тушликкача ўзим бошчилик қилаётган 25та кўп қаватли уйлардан иборат бўлган маҳалланинг барча таклифий лойиҳалари тайёр бўлди.
Унга кўра, уйларнинг эскириб кетган том ва ертўла қисмларини капитал таъмирлаш, йўлак ва фасадларни бўяб, йўлак кириш эшикларига кодли қулфлар ўрнатиш, атрофини ободонлаштириб гуллар эккан ҳолда, ҳар бир уй олдига болалар майдончалари ва ўтириш учун скамейкалар ўрнатиш, ички йўллар таъмирланиши тўлиқ кўзда тутилган эди.
Бу лойиҳа менга қолган икки қўшни маҳалладаги қилишим керак бўлган лойиҳага шпаргалка сифатида ишлатишимга ҳам асос бўларди.
Шу сабабли, уни олиб тушликдан сўнг чап ёнимиздаги "Халқобод" МФЙга йўл олдим. У ерда раис Гулшода опа билан кўришиб, икки кун аввал Вазирлар маҳкамасида бўлган ҳолатни айтиб бердим ва қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида тўлиқ огоҳ этдим.
Гулшода опа ҳам гапларимни эшитиб роса ҳурсанд бўлдилар. У ҳам бир кўп қаватли общежитиенинг 1-хонасида ўтирганлиги сабаб, бу маҳаллага ҳам алоҳида бино ва моддий техник база кераклигини англаб етдим.
Опага куни кеча уй бошиларим ва маслаҳат кенгашим билан қилган ишларимни айтиб берсам, у ҳам бугун кечга ҳаммасини йиғиб, эртага кечгача шундай маълумотлар тайёрлаб келишлари кераклигини тайинлашини айтди. У ҳолда у билан эртага эрталаб кўришишга ва асфальт бўйича мутаҳассисни жалб қилиб беришимга аҳдлашиб, ҳайрлашдик.
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
18 ~ қисм
~ Нима таклиф экан, ака?
~ Аҳолимизни ҳар ҳил шундай ҳолатлардан ҳимоя қилиш учун уйларимиз кириш эшикларига оддий кодовый қулфли эшиклар ёки домофон ўрнаттиришимиз керак. Ва уларнинг кодини фақат хонадон эгалари, маҳалла, уй бошиси билса, бўлди. Биласизми, шунда ҳамиша эшиклар ёпилган ҳолда туриб, ҳамма ҳам кириб кетаверишига тўсқинчилик қилади.
~ Ажойиб таклиф, Яшар ака. Жуда тўғри айтасиз, - дедим. Қолганлар ҳам унинг таклифини маъқулладилар.
Кўп йиллик ҳуқуқ тартибот органларида ишлаб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган одамнинг барибир билгани билганда....
Ишонсангиз, шу вақтгача кириш йўлаклари эшикларида қулф бор ёки йўқлигига ҳеч қачон разм солмаган эканман. Адашмасам, ҳеч қайсинисида бўлмаган ҳам. "Демак, бу таклифимизни бутун республика бўйлаб жорий қилса арзигулик таклиф бўлади!" деб, ичимда жудаям ҳурсанд бўлиб кетдим.
~ Айтганча, бизнинг маҳаллада узоқ вақт бирор бир йўл қурилиш ва ёки қурилиш соҳасида ишлаган мутаҳассис борми? Билмайсизларми?
~ Фатима, Автойўлда СССР даврларида 25 йилдан ортиқ ишлаган, зўр мутаҳассис жителим бор мени домимда, - деб қолди Гульсара опа, 5-уй уй бошиси.
~ Вой, зўрку?! Ўша одам билан мени таништириб қўя оласизми?
~ Албатта!
~ У ҳолда келишдик! Бугун яна таклифлар бўлса ўйлаб, менга эртага олиб келасизлар деган умиддаман. Раҳмат!
Барча билан ҳайрлашиб, Гульсара опа билан ҳалиги айтган мутаҳассиси билан танишиш мақсадида, у яшайдиган ва уй бошилик қиладиган кўп қаватли уй томон йўл олдик.
Опа "Ҳозир" деди-ю, шошиб бир подъездан кириб кетди. Мен эса, ташқарида кутиб ўтирдим. 5 дақиқалар ўтгач чамаси ўша подъезднинг 2-қавати ойнасидан Гульсара опа:
~ Фатимочка, выходи сюда", - деган овози келди.
Мен ҳам "Ҳўп" деганча, ўша подъезд зиналаридан чиқа бошладим.
Нега опа аввалроқ кириб кетганлигини кейин билсам, у ҳозир улар қандай ҳолатда ўтирганлиги, сал у ёқ бу ёғини йиғиштириб олишлари учун вақт бериб, уларни ҳижолат бўлиб қолмасин деган экан.
Ичкарига кирдим. 1-хонали шинамгина
уйда катта ёшдаги эркак ва аёл ўтиришар эди.
~ Ассалому алайкум. Мумкинми?
~ Ва алайкум ассалом. Келинг.
~ Мурат Назарович, бу Фатимахон, раисимиз. Танисангиз керак?
~ Албатта, Гульсарахон.
~ Фатимахон, бу Мурат ака. Мен сизга айтган зўр мутаҳассис.
~ Танишганимдан ҳурсандман.
~ Узр, сизлар гаплашиб олаверинглар. Мен борай бўлмасам, чунки бугун Фатимахон ҳаммамизга катта топшириқ берди. Мен биринчилардан бўлиб, улгуришим керак! - дея фаҳр ила жилмайиб қараб қўйди Гульсара опа.
~ Чой-пой ичмайсизми, Гульсара?, - деди фаҳмимча Мурат Назаровичнинг турмуш ўртоғи.
~ Чой ичмаган жойим-ми? Худо ҳоҳласа, зўр ишларни бошлаяпмиз. Ҳали кўўўп чой ичамиз. Менга эса, ҳозир узр, ростдан ҳам шошиляпман.
~ Ҳай майли, соғ бўлинг,- дея барчамиз ҳайрлашиб қолавердик. 60 ёшлардан ошганлиги қарамай, чайирлиги ва шижоатини сира йўқотмаган Гульсара опа эса, шошиб, югуриб эшикдан чиқиб кетди.
Бироз сукунатдан сўнг....
~ Мурат Назарович, менга мутаҳассис сифатида ёрдамингиз керак.
~ Қандай?
~ Биласизми, мен ҳозир маҳалламизни Намунавий маҳалла проектига киритиш учун таклифий лойиҳа тайёрлаяпман. Режаларим ичида маҳалламизнинг ички ва ташқи йўллари, пиёдалар йўлакларининг капитал таъмирлари ҳам мавжуд. Лекин, буларнинг асфальт қопламалари ва уларнинг миқдори-ю, қоидалари ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман.
~ Тушунарли....
~ У ҳолда, ўзим чиқиб, сиз билан биргаликда йўлларни текшириб, қаерига нима қилишни режалаштирсак, бўлмайдими?
~ Безовта қилиб қўймайманми?
~ Нима деганингиз бу? Кўряпсизу, биттаю битта ўғлимиз оиласи билан чет элда, холангиз иккимиз бир-биримизга ҳар куни термулииииб ўтирамиз. Ўзим ҳам бироз чалғиб оламан баҳонада.
~ Унда жуда яхши. Қачондан иш бошлаймиз?
~ Истасангиз, 10 дақиқада тайёр бўламан.
~ Келишдик. Мен пастда кутиб тураман! - деб аста секин иккиси билан ҳайрлашиб, пастга тушдим.
Ташқарида туриб, ишларимиз жадаллашиб кетаётганлигидан ҳурсандчилик ичимга сиғмай кетаётганди.
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
17 ~ қисм
Тушлик вақти бўлиб қолай деганлиги сабаб, ичкарида иш билан банд бўлиб турган Света ва Мунира опаларга тушликда бемалол гаплашиб оладиган зўр гап борлигини, ва ҳозир тушликдан кейинга маслаҳат кенгашимиз ва уй бошиларимизни маҳаллага келишларини телефон орқали илтимос қилиб, таклиф қилиб қўйишлари кераклигини айтдим. Улар ҳам кайфиятим аъло даражада эканлигини кўриб, яхши хабарни тезроқ эшитиш илинжида, ишга янада шиддат билан киришиб кетдилар.
Тушликка чиққан вақтимизда, маҳалламиз кириш эшигини қулфлаб, уйдан олиб келган егуликларимизни уччовлон ўртага қўйиб, стол атрофига мен, Мунира опа ва Света опалар билан бирлашдик.
Улар олдидаги овқатга қўл ҳам теккизмай, тинмай менга қарардилар. Юз-кўзларидан яхши янгиликни тезроқ эшитиш ниятида эканликлари шундай билиниб турарди.
Мен ҳам секин-аста бугун эрталаб Вазирлар Маҳкамасида бўлган учрашувни сўзлаб бериб, уларни ажойиб янгиликдан боҳабар қила бошладим.
Барчасини, аниқроғи маҳалламизни "Намунавий маҳалла проекти"га кирита олганимни ва бундан кейин 9-қаватли уйнинг қанақадир 1 хонасида эмас, балки алоҳида биномиз бўлиб, моддий техник базамизни янада яхшилашни режа қилаётганимни айтганимдан сўнг,
улар янада ҳурсанд бўлиб кетишди.
Чунки, мен сайланиб келган вақтимда, маҳаллада эски 80-йиллардан қолиб кетган, ёзув машинасидан бошқа нарсага ярамайдиган, ҳатто интернет нималигини тушунмайдиган 1 донагина компьютер бор бўлиб, унда иложсизликдан маҳалла котибаси Света опа ишлаётгани, на раис ва на хотин-қизларда компьютер мавжудмаслигини кўриб, ҳайрон бўлгандим. Маҳалладаги бир бечора принтер ҳам алмисоқдан қолиб кетган бўлиб, у деярли распечатка қилолмасди. Шу сабабли, хужжатларнинг аксариятини қўл ёзмада, ўта зарурларини эса фотостудияларда чиқартириб келишга мажбур бўлар эдик.
Ажойиб янгиликлардан сўнг, ҳаммамиз иштаҳа билан тушликни қилиб олиб, ойналарни очиб, бир ҳавони ўзгартириб олиб, кириш эшигини фуқаролар қабули учун яна очиб қўйиб, яхши кайфият билан ишга бел боғладик.
Ўзим компьютет технологиялари бўйича ҳам курсларни битириб, яхши ўзлаштириб олганлигим сабабли, тез кунларда бўладиган ишларга тайёргарлик кўриб қўйиш мақсадида, ўзимизнинг ҳудудда жойлашиб, фаолият кўрсатувчи "Gals telecom" номли кабель телевидениеси раҳбарига ҳомийлик асосида бизга симли интернет (у пайтларда симсиз, беспроводнойлар мавжуд эмасди) ўтказиб беришларини сўраб, хат тайёрладим. Ва, маҳалла сардоримиз орқали икки нусхада тайёрлаб бериб, иккинчи нусхасига олганликлари ҳақида имзо қўйдириб келишини илтимос қилиб жўнатдим.
Тушликдан сўнг биринма кетин маҳалла маслаҳат кенгашимиз аъзолари ва уй бошиларимиз хонамизга кириб кела бошладилар.
Улар билан ўтириб, маҳалламиздаги мавжуд муаммолар ва айниқса, ҳар бир уй бўйича яъни фасади, кириш йўлаклари, томи, ертўласи, иситиш тизими ва ҳ.к.лар ҳақида 1 кун ичида ҳар бири тўлиқ маълумотлар, таклифлар қилиб келишларини гаплашиб олдик.
Деярли барчасининг маълумотлари борлиги, керак бўлса ёддан айтиб бера олишларини ҳам эшитиб, ҳурсанд бўлиб кетдим. Ва, даставвал сайлов жараёнида қилган режамга қўшимча маълумотлар бўлса қўшиш учун, қўлимга ёзув блокнотимни олиб, уй бошиларимизни эшита бошладим. Барчада деярли бир ҳил муаммо: фасад, йўлаклар эскиргани, томлардан чакка ўтиши, ертўлада сув оқиши ва ҳ.к.
Шунда 2~сонли кўп қаватли уйнинг уй бошиси, фаҳрий пенсионерларимиздан бири Яшар ака:
~ Фатима биласизми, охирги пайтларда подъездларда ҳар ҳил нотаниш одамлар юриши, ўғирликлар, кечаси бомжлар кириб олиши ва шу каби ҳолатлар кўпайиб қолди. Эртадан кечгача уларни ҳайдаб юраман. Лекин, беэътибор бўлиб қолмаслигимиз керак. Шу сабабли, бир таклифим бор эди....
(Давоми бор)
"Оддий, орзуларга тўла аёлдан ҳамиша курашга тайёр блогер бўлишгача ўтилган 15 йиллик йўл...."
12 ~ қисм
Ўша биз кутган сайлов куни ҳам етиб келди.
Барчамиз маҳалламизда жойлашган "Тиббиёт коллежи" биноси катта залига йиғилдик.
Ҳақиқатдан ҳам жуда кўп одам келганди. Ва улар тинимсиз номзодлар ҳақида қўйилган маълумотли флаерларни очиб, ўқиб кўрардилар.
Номзодлар мен ва 3 нафар катта ёшдаги (1 нафар аёл ва 2 нафар эркак киши)лардан иборат эди.
Мажлис бошланди....
Барчамиз бирма-бир чиқиб, ўз бўлажак 4 йиллик фаолиятимиз режа лойиҳаси билан таништиришни бошладик. Аввалига катталар бирма-бир чиқишиб, ўз лойиҳалари билан таништирдилар. Уларнинг лойиҳаларини ёмон дея олмайману, лекин ҳар бириники бир томонлама бўлиб қолиб, маҳалладаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун қамров тўлиқ олинмаганди....
Лекин, номзодлар ўзига яраша намунали, ўғил-қизларини уйлаб жойлаган, қуда-андали, маҳаллада ҳурматлари баланд одамлар эдилар.
Охири бўлиб навбат менга келди.
Мен 10 кун ичида ёд бўлиб кетган лойиҳамни баралла ўқиб, тушунтириб айтиб бердим.
Залда ўтирганлар жим ўтириб, ҳаммаси ҳайрат билан эшитардилар.
Тугатганимдан сўнг, олди қаторда ўтирган 10дан ортиқ сайлов комиссияси аъзоларидан бири бўлган қўл кўтариб турди-ю, мени саволга тутиб кетди.
У одамни мен ва бутун маҳалла яхши танир эди. Узоқ йиллар мобайнида прокуратура тизимида ҳалол ишлаган, ҳозир пенсияда бўлсада, маҳалладаги мавжуд муаммолар учун жон куйидириб, тегишли ташкилотларни ҳамиша ишлашларига ундаб юрадиган маҳалладаги фаоллардан бири Яшар ака эдилар.
~ Фатимахон, ёшингиз неччида?!
~ Ёшим 32 да.
~ Сиз ҳозир номзодингиз қўйилаётган лавозим қандай лавозим эканлигини тушуняпсизми?! Бирор бир қиз чиқариб, ўғил уйламаган, қуда-анда нималигини билмаган одам эртага ажрашмоқчи бўлаётганларни яраштириши кераклиги ва шу каби жуда қаттиқ масъулиятлар борлигини биляпсизми?!
~ Албатта биламан. Лекин мен ёлғиз эмасманку?! Катта ёшдаги хотин-қизлар бўйича маслаҳатчим бўлади. Бундан ташқари фидоий, ёши улуғ, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонлардан маслаҳат кенгаши қиламан. Улар барчасини менга ўргатиб, ёнимда камарбаста бўлиб турсалар бўладику сиз айтаётган ишлар ҳам? Қолаверса, ёш бўлганим сабаб ҳам, югуриб-югуриб маҳалламиз ривожи учун ҳаракатлар қиламан.
Шунда, фаоллардан яна бири Холида опа шарт ўрнидан туриб:
~ Сизга ўйинчоқми бу ишлар?! Режангизнинг қандай катта охватда эканлигини ўзингиз сездингизми?! Шу кичкина жонингизга шунча ишни ёлғиз қила оламан деб ўйлаяпсизми?! Нима кераги бор бундай одамларни қўйнини пуч ёнғоққа тўлдиришни?! - деб менга қараб бақириб юборди.
Мен эса босиқлик билан:
~ Мен яна бир маротаба айтяпман. Лойиҳамни яхшилаб эшитган бўлсангиз, мен маҳалламиз учун жон куйдирувчи фидоий инсонлардан ташкил топган маслаҳат кенгаши, назорат кенгаши ва ҳар бир уйга уй бошилар бириктириб, барчасини биргаликда, яъни маҳалла аҳлининг қўллаб қувватлови билан қиламан деяпман?!
Яна бири туриб савол берди, кейин бошқаси...
Қарасам, мени ҳар томондан саволларга ғарқ қилиб ташлашяпти. Мен ҳам бўш келмай жавоб бериб ташлаяпман.
Охири, Сайлов комиссияси раиси "Бўлди! Сайловга ўтамиз! - дедию, музокараларимизни тўҳтатди.
Мен ҳам "Раҳмат, соғ бўлинглар" деганча, залдан шошиб чиқиб кетдим. Кечки соат бешдан ўтгани, қизимни боғчадан олиб келишим кераклиги учун, биз яшаётган жойдан 500 метр узоқликдаги боғчага югуриб кетдим.
Ва, анави маҳалла фаоллари барчаси мени ҳудди ёқтирмагандай қаттиқ савол-жавобга тутиб ташлаганлари сабаб, барибир сайламасликларига ишончим комил бўлган эди.
(Давоми бор)
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her