Nargiza Qurbonova

Description
Psixiatr, psixoanalitik Nargiza Qurbonovaning shaxsiy sahifasi



Instagramm: https://www.instagram.com/nargiza_qurbon?igsh=MWtldWhwYnNrNHZrZA==

Facebook: https://www.facebook.com/nargiza.qurbonova.986?mibextid=ZbWKwL
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

1 year, 7 months ago

Селен- кимёвий элемент, Se белгиси билан белгилади. Мўрт, кулранг ялтироқ нометалл.

Хусусиятлари:
Селен микроэлементи қонни суюлтиради, қон қуюқлашини шакллантиришига тўсқинлик қилади, ёмон холестерин даражасини пасайтиради. Атеросклерознинг ривожланишига тўсқинлик қилади, асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатади ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга, астма белгилари билан курашишига ёрдам беради.

Селеннинг асосий анъанавий озиқ-овқат манбалари: дон, саримсоқ, қўзиқорин, жигар, буйраклар, гўшт, балиқ ва денгиз маҳсулотлари. Озиқ-овқат манбаларида селен 2 валентли органик шаклда бўлиб, ҳайвонот маҳсулотларида селеносистеин, ўсимлик маҳсулотларида селенометионин устунлик қилади.

Селен тананинг иммун, антиоксидант ва детоксификация тизимларининг ишида иштирок этади, эркин радикал оксидланиш занжирини тўхтатади ва улар пайдо бўлган пайтда эркин радикалларни зарарсизлантиради.
Селен элементи модда алмашинувида, қалқонсимон безнинг ишида муҳим иш бажаради, ҳужайраларни оксидловчи стресс билан боғлиқ зарарлардан ҳимоя қилади. Селен иммун тизимини мустаҳкамлайди, мия фаолиятини яхшилайди ва юрак қон-томир касалликлари хавфини камайтиради.
Селен ёғ, оқсил ва углеводлар алмашинувида иштирок этади. Аёллар, айниқса ҳомиладор аёл танаси учун жуда зарур. Қариш жараёнини секинлаштиради, тери таранглигини сақлайди. Витамин Е билан биргаликда истеъмол қилиш энг самарали ҳисобланади.
Бир қатор тадқиқотлар шуни тасдиқладики, йод танқислиги билан биргаликда қондаги паст даражалар диффуз бўқоқ ва қалқонсимон без тугунлари хавфининг ошиши билан боғлиқ. Селенни қабул қилиш эндокрин тизим билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларни даволаш учун ҳам, профилактика чораси сифатида ҳам тавсия этилади.
Вазнни назорат қилади, фаолликни оширади ва чидамлиликни яхшилайди, янада самарали машқ қилиш имконини беради.
Селен тестостероннинг биосинтезида иштирок этади ва генитал аъзоларнинг фаолиятини қувватлайди.
Селен врач тавсиясига кўра куннинг биринчи ярмида овқат пайтида тавсия этилади.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

1 year, 7 months ago

Ҳовлини супураётган Дилдорни кўзига чанг кириб кетдими бирданига ачиб кетди. Дарров қўли билан кўзини ишқалаб ишида давом этди. Кечга бориб кўзлари қизариб, ёшланиб ачишди, худди қум тургандек ҳис бўлди (конъюнктивит белгилари). Эътибор бермай уйқуга кетди. Сахар уйғонса иккала кўзлари шишиб кетган, ёшланиб ётибди. Уй аптечкасидаги дорилардан фойдаланиб 2-3 кунни ўтказиб юборди. Кўзлари яхши бўлмай оғриқ кучайиб борди. Офтальмолог кўригига боргандагина вазият жиддийроқ эканлигини билди (иридоциклит ташҳиси қўйилганди). Зудлик билан стационарга ётқизилди.
Бўлимдаги беморлар асосан қариялар, ёшлардан фақат ўзи эканлиги ва энг оғир беморлардан бири эканлигини билгач эса кўз жуда нозик аъзолигини ҳис қилди.
Кўзга бирор ёт жисм тушса, кўз ёш  бези суюқлик ишлаб чиқариб ювиб тозалайди, қўллар доим тоза бўлмайди. Шунинг учун кўзни ишқалашдан сақланинг.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

1 year, 7 months ago

Ҳаёт давомидаги синовлар изи танада қолади. Бош мия органикасидан руҳий бузилишни ривожлантиради.

Қарияларда инволюцион руҳий бузилишлар бўлади. Оилада қариялар билан яшайдиган ўғил ва келинга осон тутманг, бир кунида тўлиқ яшаб кўринг.

Ҳар бир одамни шахсий ҳаёти бор, дам олиш кунларида ҳордиқ олишни хоҳлайди.
Уй тўлов нархлари, рўзғор, фарзандларни қўшимчаларини ҳам борлигини инобатга олинг.
Эри, фарзандларидан ортиб куни билан қари ота-онасини зиёратига кириб келадиган фарзандлари оиласи билан меҳмон қилади. Индамасдан келиб кетинг, ҳар хил пичинг гаплар қилмасдан.
Нега шу ота ҳовлисида қолган ўғил ва келин мажбур, нега қолган ўғиллар ўз хонадонида тансиқ таомлар қилиб ота-онасини олиб кетиб парвариш қилмайди, ўша ўғилларни аёллари ҳам келинку.
Йўқ, шу отасини уйи шу ўғилда қолган, шунга, шу ўғилга турмушга чиққани учун шу аёл ҳаммасига мажбур.
Қизлар ҳам фарзанд.
"Ҳаммаси" меҳмон, тиллари ўткир ва захарли токсик меҳмон!!!

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

1 year, 9 months ago

Нега *1⃣*6⃣* *ёшли қизим уйқучи?

?Нигора Жалолова, эндокринолог, клиник психолог

https://youtu.be/BgBM_YjAbB0?si=nllZvE_mTYdFRuPd

#mutahasis_maslahati
@Muslimaatuz

1 year, 9 months ago
Эрини кунда ичишига сабр қилди, калтакларига …

Эрини кунда ичишига сабр қилди, калтакларига сабр қилди. Умри давомида бош мия шикастланишини бир неча маротаба олди. Сурункали стресс оқибатида қон босимининг тез-тез кўтарилиши, бир неча маротаба ўтказилган гипертоник кризлар.
Шу икки ҳолат бош мияда органик бузилишни келтириб чиқаришга яхшигина сабаб. Органик бузилиш деменцияни ривожлантириш эҳтимоли юқори. Деменцияда фақат хотира билан муаммо бўлмайди, ҳулқ атвор бузилиши ҳам кузатилади.
Ота-она севиб қадрламади, ўлгунича ичиб келиб урадиган эр,  отасидан ўрнак олган ўғиллар аёлни шўрини қуритиб ташлашдику. Етмаганига "ёмон" қайнонам, "жинни" ку деб менсимайдиган келинлар.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

1 year, 9 months ago

Эмоционал эътиборсизлик - бу ота-онанинг фарзандининг ҳис-туйғуларига керакли муносабатларининг етишмаслиги.

✔️ ҳиссиётларини сезишмайди
ҳис-туйғуларига нотўғрт, етарли бўлмаган ва ноадекват муносабат
боланинг ҳис-туйғуларини қадрсизлантириш (ота-оналарнинг адекват реактциялари билан қониқтирилмаган)

Болалигида ҳиссий жиҳатдан эътиборсиз қолган болалар  ўсиб улғайгач  муайян муаммоларга дуч келишади:

? ︎ҳис-туйғуларини англаши ва яшашда қийинчилик, эмпатия билан боғлиқ муаммолар‌
? ︎одамларга ишонмаслик: бошқалардан зарар кўриши мумкин, шунингдек, ўзига ишонмаслик
?︎ бўшлиқ ҳисси
?︎ ўзида нимадир нотўғри эканлигини, ўзини нуқсонли  ва арзимайдиган ҳис қилиши
?︎ айбдорлик ва уят ҳиссиётларига мойил
?︎ эмоционал ўзига мос бўлмаган шерикларни танлаши ёки  яқин муносабатлардан қочиш‌
? ечим топиш учун муаммоларни, нохуш вазиятларни муҳокама қилишдан қочиш
?︎ бошқаларга ҳамма нарсасини беради ва  ўзини эҳтиёжларини, истакларни ўчиради, аммо кутувлари бўлади
?︎ ҳаммани ва ҳамма нарсани назорат қилади
?︎ Агар бирор нарса  ёқмаса, бошқаларни (одатда жуфтини, фарзандини) уялтириш,  шарманда қилиш, талаб қилиш, ултиматум қўйиш, жазолашга мойиллиги бўлади
?︎ ўз-ўзига тажовуз (аутоагрессия), ўзини танқид қилиш, ўзини айблаш
? ўзининг "нормаллиги" нинг ташқи тасдиғини олиш/лойиқ бўлиш зарурати
?︎ ўз-ўзини парвариш қилиш, ўз-ўзини қўллаб-қувватлаш ва ўзига раҳм-шафқат билан боғлиқ қийинчиликлар
?︎ ўз-ўзини идентификациялаш, ўзини ўзи қадрлаш билан боғлиқ муаммолар
? ўзидан ва ҳаётдан қониқиш йўқлиги
? ўзини бирон бир жойда "уники, унга тегишли" деб ҳис қила олмаслик
? ҳавотирланиш
Фармакотерапия билан биргаликда  психотерапия самарали даволайди.  Психоанализ яхши ёрдам беради.
  Ўзингизни эшитинг (ички яраланган болага меҳрибон ота-она бўлинг)
  "Ёмон" бўлиб кўринадиган ҳис-туйғулардан қочишга уринмасдан, туйғулар ва ҳислар билан юзма-юз туринг (барча ҳис-туйғулар керак, барча ҳис-туйғулар муҳим).

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

2 years ago

#Бола_тарбияси

Баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.
Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади…

? «Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин темирчи ўзимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

2 years ago

Қоринни соат стрелкаси бўйлаб оҳиста силаш метиоризм (қорин дам бўлиши), қабзиятни олдини олади. Қўлларимизга фарзандимиз терисига ёқадиган болалар мойи ёки кремни оз миқдорда олиб киндик атрофи соат стрелкаси йўналиши бўйлаб силаймиз.

@nargiza_qurbon
https://www.instagram.com/nargiza_qurbon/reel/ChEEHw9q42d/?igsh=MW41NGQycGk3eGNmNw==

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

2 years ago

Оёқлар машқи ҳар куни бажарилиши шарт, 4-5 маҳал.

Дисплазия ташҳисли болалар ҳар куни 20 маҳал машқ қилинади.
Тиззаларни ушлаб эҳтиётлик билан қилинади.

@nargiza_qurbon
https://www.instagram.com/nargiza_qurbon/reel/ChB5-XlqUBn/?igsh=MWxuY2JtemtiNWp0Zg==

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

2 years, 3 months ago

"Инсон то ўзини ўқимагунича оми бўлиб қолаверади!".

Жалолиддин Румий

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid