Nargiza Qurbonova

Description
Psixiatr, psixoanalitik Nargiza Qurbonovaning shaxsiy sahifasi



Instagramm: https://www.instagram.com/nargiza_qurbon?igsh=MWtldWhwYnNrNHZrZA==

Facebook: https://www.facebook.com/nargiza.qurbonova.986?mibextid=ZbWKwL
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

23 hours ago

Нега *1⃣*6⃣* *ёшли қизим уйқучи?

🎙Нигора Жалолова, эндокринолог, клиник психолог

https://youtu.be/BgBM_YjAbB0?si=nllZvE_mTYdFRuPd

#mutahasis_maslahati
@Muslimaatuz

2 days, 14 hours ago
Эрини кунда ичишига сабр қилди, калтакларига …

Эрини кунда ичишига сабр қилди, калтакларига сабр қилди. Умри давомида бош мия шикастланишини бир неча маротаба олди. Сурункали стресс оқибатида қон босимининг тез-тез кўтарилиши, бир неча маротаба ўтказилган гипертоник кризлар.
Шу икки ҳолат бош мияда органик бузилишни келтириб чиқаришга яхшигина сабаб. Органик бузилиш деменцияни ривожлантириш эҳтимоли юқори. Деменцияда фақат хотира билан муаммо бўлмайди, ҳулқ атвор бузилиши ҳам кузатилади.
Ота-она севиб қадрламади, ўлгунича ичиб келиб урадиган эр,  отасидан ўрнак олган ўғиллар аёлни шўрини қуритиб ташлашдику. Етмаганига "ёмон" қайнонам, "жинни" ку деб менсимайдиган келинлар.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

3 days, 8 hours ago

Эмоционал эътиборсизлик - бу ота-онанинг фарзандининг ҳис-туйғуларига керакли муносабатларининг етишмаслиги.

✔️ ҳиссиётларини сезишмайди
ҳис-туйғуларига нотўғрт, етарли бўлмаган ва ноадекват муносабат
боланинг ҳис-туйғуларини қадрсизлантириш (ота-оналарнинг адекват реактциялари билан қониқтирилмаган)

Болалигида ҳиссий жиҳатдан эътиборсиз қолган болалар  ўсиб улғайгач  муайян муаммоларга дуч келишади:

💔 ︎ҳис-туйғуларини англаши ва яшашда қийинчилик, эмпатия билан боғлиқ муаммолар‌
💔 ︎одамларга ишонмаслик: бошқалардан зарар кўриши мумкин, шунингдек, ўзига ишонмаслик
💔︎ бўшлиқ ҳисси
💔︎ ўзида нимадир нотўғри эканлигини, ўзини нуқсонли  ва арзимайдиган ҳис қилиши
💔︎ айбдорлик ва уят ҳиссиётларига мойил
💔︎ эмоционал ўзига мос бўлмаган шерикларни танлаши ёки  яқин муносабатлардан қочиш‌
💔 ечим топиш учун муаммоларни, нохуш вазиятларни муҳокама қилишдан қочиш
💔︎ бошқаларга ҳамма нарсасини беради ва  ўзини эҳтиёжларини, истакларни ўчиради, аммо кутувлари бўлади
💔︎ ҳаммани ва ҳамма нарсани назорат қилади
💔︎ Агар бирор нарса  ёқмаса, бошқаларни (одатда жуфтини, фарзандини) уялтириш,  шарманда қилиш, талаб қилиш, ултиматум қўйиш, жазолашга мойиллиги бўлади
💔︎ ўз-ўзига тажовуз (аутоагрессия), ўзини танқид қилиш, ўзини айблаш
💔 ўзининг "нормаллиги" нинг ташқи тасдиғини олиш/лойиқ бўлиш зарурати
💔︎ ўз-ўзини парвариш қилиш, ўз-ўзини қўллаб-қувватлаш ва ўзига раҳм-шафқат билан боғлиқ қийинчиликлар
💔︎ ўз-ўзини идентификациялаш, ўзини ўзи қадрлаш билан боғлиқ муаммолар
💔 ўзидан ва ҳаётдан қониқиш йўқлиги
💔 ўзини бирон бир жойда "уники, унга тегишли" деб ҳис қила олмаслик
💔 ҳавотирланиш
Фармакотерапия билан биргаликда  психотерапия самарали даволайди.  Психоанализ яхши ёрдам беради.
  Ўзингизни эшитинг (ички яраланган болага меҳрибон ота-она бўлинг)
  "Ёмон" бўлиб кўринадиган ҳис-туйғулардан қочишга уринмасдан, туйғулар ва ҳислар билан юзма-юз туринг (барча ҳис-туйғулар керак, барча ҳис-туйғулар муҳим).

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

3 months ago

#Бола_тарбияси

Баъзан ота-она қийин вазиятга ечим топиш ўрнига ундан қочишга, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ёки уни бошқа бировнинг зиммасига юклашга уринади. Натижада бошқаларнинг қўлидан келмайдиган энг муҳим вазифаларни боғчадаги тарбиячига, мактабдаги муаллимга ёки энагага ташлаб қўйишади.
Болалар тарбияси бўйича маслаҳат сўраб келган ота-оналар уларга мутлақо бўйсунмай қўйган ўғилларини, бўйи етиб қолган қизларини олиб келиб, уларни тарбиялаб беришни илтимос қилишади. Лекин бу масала фарзандлар билан эмас, ота-оналар билан ҳал бўлади, чунки оқибат эмас, сабабни ислоҳ қилиш керак. Фарзанд тарбиясидаги ислоҳ эса фарзандлардан эмас, ота-оналардан бошланади…

? «Болаларимиз бамисоли жавҳар,
лекин темирчи ўзимиз» китобидан
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

3 months, 1 week ago

Қоринни соат стрелкаси бўйлаб оҳиста силаш метиоризм (қорин дам бўлиши), қабзиятни олдини олади. Қўлларимизга фарзандимиз терисига ёқадиган болалар мойи ёки кремни оз миқдорда олиб киндик атрофи соат стрелкаси йўналиши бўйлаб силаймиз.

@nargiza_qurbon
https://www.instagram.com/nargiza_qurbon/reel/ChEEHw9q42d/?igsh=MW41NGQycGk3eGNmNw==

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

3 months, 1 week ago

Оёқлар машқи ҳар куни бажарилиши шарт, 4-5 маҳал.

Дисплазия ташҳисли болалар ҳар куни 20 маҳал машқ қилинади.
Тиззаларни ушлаб эҳтиётлик билан қилинади.

@nargiza_qurbon
https://www.instagram.com/nargiza_qurbon/reel/ChB5-XlqUBn/?igsh=MWxuY2JtemtiNWp0Zg==

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

5 months, 2 weeks ago

"Инсон то ўзини ўқимагунича оми бўлиб қолаверади!".

Жалолиддин Румий

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

5 months, 2 weeks ago

Бошқаларда бизларни аччиғлантирадиган нарса, ўзимизни тушунишимизга олиб келади"

Карл Юнг

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

5 months, 3 weeks ago

Уролог шифокорларнинг фикрича, эркакни бутун умри давомида қийнайдиган жинсий муаммолар болалигидан бошланади. Афсус, уларнинг аксарияти фарзанд саломатлигига бепарволик туфайли рўй беради. Мухлисларимиз ўғил фарзанд парваришида бу каби хатоларга йўл қўймасликлари учун бу ҳақда тегишли тавсияларни берамиз. Мавзу юзасидан шифокор-уролог Улуғбек ЭРГАШЕВ маълумот беради.
1. Жинсий аъзоларни исиб кетишдан асранг. Ҳозирги кунда бу энг катта муаммо. Негаки, фарзандларимиз туғилганидан то 2 ёшга тўлгунига қадар куну тун памперсда юришади. Оналар учун қанчалик қулай бўлмасин, шў вақтида алмаштирилмаган таглик жинсий аъзоларнинг қизишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса боланинг мояклари учун хавфли. Худди шу ҳолат оналарнинг болага ҳаддан зиёд иссиқ кийимлар кийдириши оқибатида рўй беради. Кундузи болага памперс кийдириш шарт эмас. Уни чилла даврида тўсишга ўргатсангиз, бас, памперс тақишга эҳтиёж қолмайди. Шу йўл билан фарзандингизни икки нохуш дард – баланопостит (моякларнинг яллиғланиши) ва энурез (сийғоқлик)дан сақлаган бўласиз.
2. Гигиенага риоя қилинг. Албатта, ҳар бир она чақалоқнинг парваришлашнинг умумий қоидаларини билади. Аммо ўғил боланинг жинсий аъзолари парвариши ҳақида ҳамма ҳам хабардор эмас. Ўғил боланинг жинсий аъзоси усти тери билан беркитилган бўлади. Агар она боланинг аъзосини бир кунда 3-4 мартагача илиқ сувда совунлаб ювмаса, жинсий аъзо учини ёпиб турувчи тери остида зарарли бактериялар йиғилиб, у ерда кучли яллиғланиш рўй беради. Бу эса бир қатор сийдик йўллари касалилкларига туртки бўлади ҳамда келажакда ўғилчангизнинг насл қолдириш қобилиятига таъсир қилади. Бундай бўлмаслиги учун болани ҳар уч соатда остини иссиқ сувда яхшилаб ювиш ва сочиқчада артгач, очиқ ҳавода иштонсиз бироз қолдириш фойдали.
3. Тор кийимлар кийдирманг. Бу айниқса ички кийимларга тегишли. Аксарият оналар ўғил фарзандларига тор “плавка” ёки шортик кўринишидаги ички кийим кийдиришади. Улар жинсий аъзони сиқиб, моякларнинг яхши ривожланишига тўсқинлик қилади. Натижада жинсий аъзода қон айланиши бузилади. Оналаримиз ўғилларига халқ орасида “оилавий” деб номланган бўкса ва мояк соҳасини сиқиб турмайдиган кенг ички либос кийдиришлари, унинг 100 фоиз пахтадан тайёрланганини ва ювилганда ўчмаслигига аҳамият беришлари керак. Албатта, ювилгач унга дазмол босишни ҳам ёдда тутиш зарур.
4. Шикастланишдан асранг. Мактаб ёшидаги болалар “уруш-уруш” ўйнаш пайтида бир-бирларига шикаст етказишлари табиий. Кўп ҳолларда бола ўйин билан бўлиб, айнан қайси жойига зарб етганини эсламайди ҳам. Лекин қорин остига тушган кучли зарб кейинчалик уруғ тушишининг қийинлашуви, жинсий заифликка олиб келиши ҳеч гапмас. Кўп ҳолларда бу шикастлар сийдик пуфаги соҳасида бўлади. Оғрик қучидан бола ҳушидан кетиши ҳам мумкин. Болага тенгдошлари билан ўйнаганда қорин остига урмасликни ва ўзини ҳам бундай ҳарблардан ҳимоялаш кераклигини уқтиринг. Борди-ю, бундай ҳолат рўй берган бўлса, бола оғриқдан шикоят қилса, зудлик билан шифокор-уролог ёки андрологга мурожаат қилиш зарур.
5. Юқумли касалликлардан эҳтиёт қилинг. Ўғил бола учун айниқса ёшликда кўп учрайдиган паротит (тепки) касаллиги хавфли саналади. Агар фарзандингизда бу касаллик кузатилса, терапевт билан бир қаторда уни уролог кўригидан ҳам ўтказинг. Чунки тепки боланинг тухумларини зарарлаб, уни нобуд қилиш хусусиятига эга. Ҳар куни бемор боланинг жинсий аъзоларини текширинг, мояклари қизарган ёки шишганлигига алоҳида аҳамият беринг. Бундай ҳолатда шифокор буюрган микробга қарши дори воситалар ёрдамида касалликни даволаш мумкин.
Бола вояга етаётган пайтда уни яна бир нохуш касаллик кутиб туриши мумкин. Гап ўғил болаларда учрайдиган варикоцеле касаллиги ҳақида кетмоқда. У жинсий аъзодаги пастга тортувчи оғриқ, моякнинг катталашуви билан ифодаланади. Бу касалликни зудлик билан жарроҳлик усули қўллаб даволаш талаб этилади. Агар муолажа вақтида бажарилмаса, касаллик боланинг буйрагига, вояга етганида эса эрлик қувватига жиддий таъсир қилиши мумкин. Шундай экан, касалликни олдини олиш муҳим саналади.

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

5 months, 3 weeks ago

Бугун чегирма, текин деб тиқилинчда қийнаган ота-оналардан фарзандларини ҳимоя қилиш зарур. Агар руҳан соғлом бўлишганида бу ҳолатни келтириб чиқаришмаган бўлишарди.
Эсиз, нафслари тарбияланмаган бундай шахслар фарзандларига қандай намуна бўлишар экан а?!

Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Instagram | Facebook | Telegram

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid