Файзбоғ (ТемурМалик)

Description
Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ)

Алоқа: @SivasgaXat_bot

Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz

Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida

Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 weeks, 3 days ago

Китобхон ёшларни кашф этиб, уларни муносиб рағбатлантирадиган энг яхши лойиҳалардан бири, шубҳасиз, “Ёш китобхон” танлови бўлса керак.

Лойиҳа 2017 йилда Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган бўлиб, бугун ҳақиқий бренд даражасига етди.

Мазкур танловнинг бугунги мавқега етишида, катта тизимга айланишида асосий ташкилотчи ҳисобланган Ёшлар ишлари агентлиги жамоасини ҳам эътироф этиш лозим.

Айни кунларда “Ёш китобхон” танловининг бу йилги мавсуми ҳудудий босқичи қизғин давом этмоқда. Миллионлаб ёшларни қамраб оладиган лойиҳада бу йил янги китобхонлар кашф этилади. Мукофотига эса электромобил қўйилган.

🔥@fayzboguz

2 weeks, 4 days ago
**Туркия Сурияда ҳарбий базалар қуриши мумкин**

Туркия Сурияда ҳарбий базалар қуриши мумкин

Туркия Сурия марказида ҳарбий ҳаво базаларини қуриши мумкин. Палмира яқинидаги ҳарбий аэродром, шунингдек, Тияс қишлоғи яқинидаги Т4 авиабазаси вариант сифатида кўриб чиқилмоқда, деб хабар берди Reuters ва Мисрнинг Mada Masr портали 4 феврал, сешанба куни Сурия ва Туркия ҳукуматларидаги манбаларга таяниб.

Шу куни Суриянинг янги раҳбари Аҳмад аш-Шаръа Анқарага келди ва у ерда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Ал-Шаранинг айтишича, мамлакатлар «минтақадаги хавфсизлик таҳдидларига қарши туриш» ва «стратегик шериклик яратиш» учун қўшма стратегия устида ишламоқда.

«Туркия ҳаво базалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини яратиш устида ишламоқда ва тез орада Сурия билан ўзаро мудофаа шартномасини имзолаши мумкин. Бу Туркияга Сурия ҳаво ҳудудидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиш имконини беради», деди Mada Masr нашрига Сурия хавфсизлик доираларидаги манба.

Қатарнинг Al Jazeera телеканали эслатганидек, Туркия Сурия шимолида, давлат чегараси яқинида аллақачон ҳарбий базаларига эга. Улар мамлакатни курд кучларидан ҳимоя қилишга қаратилган. Аш-Шаръа ва Эрдўған ўртасидаги музокараларни ёритган канал мухбири янги мудофаа шартномаси муҳокама қилинганини айтди. «Улар янги ҳарбий базалар ҳақида гапиряпти. Уларнинг жойлашуви ҳозирча номаълум», — дейди журналист.

🔥@fayzboguz

2 weeks, 4 days ago
Файзбоғ (ТемурМалик)
3 months ago
**Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик …

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзини ҳисобдан чиқаришни режалаштирмоқда — BloombergБу Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган қадамларнинг охиргиси» бўлади, деб ёзади нашр.

Давлат департаментининг Конгрессга ёзган мактубида айтилишича, қарзни бекор қилиш «АҚШ ва унинг Европа Иттифоқи, G7 ва НАТОдаги ҳамкорларининг миллий манфаатларига жавоб беради» ва Украинага урушда ғалаба қозонишга туртки бўлади.

2024 йил апрель ойида маъқулланган Американинг 60 миллиард долларлик ёрдам пакети доирасида Украинага тўққиз миллиард доллар миқдорида кредит берилган. Bloomberg`нинг таъкидлашича, кредитнинг ярмидан кечиш Дональд Трамп лавозимга киришгунга қадар «Киевни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган бир қатор қадамларнинг охиргиси» бўлади.

Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг Оқ уй Украинага ҳарбий ёрдам жўнатишни тезлаштиришга қарор қилган, деб ёзади The Wall Street Journal. Хусусан, Пентагон Украинага Patriot ва NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун 500 дан ортиқ самолёт берилишини эълон қилган.

?@fayzboguz

3 months ago
**Энди навбат Алишер Қодировга**

Энди навбат Алишер Қодировга

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Ўзбекистон шу даражага келишида Шавкат Мирзиёевнинг беқиёс ўрни борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, президент сиёсий иродаси билан Ўзбекистон дунё миқёсида ишончли ҳамкор сифатида танилган.

«Ўзбекистон бугун минтақада ҳам, бутун дунёда ҳам ўзини ишончли ҳамкор сифатида намойиш эта олди. Албатта, бу борада сизга миннатдорчилик билдираман. Чунки буюк сиёсий ирода билан Ўзбекистон мана шу даражага келишида сизнинг беқиёс хизматингиз бор», — дея таъкидлади Алишер Қодиров.

Шунингдек, «Миллий тикланиш» раҳбари президент томонидан бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди кўрсатилганини маъқуллаб, бунга бир қанча сабаблар борлигини айтган. Унинг қайд этишича, давлатлараро ишонч масаласи сўроқ остида қолаётган бир пайтда ҳукуматда ишончли кадрлар масаласи ҳам ўта долзарб ҳисобланади.

«Мана шундай даврда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 200 миллиард долларга кўтариш, ўша пулни топиш, тежамкорлик ва барқарорлик билан иқтисодимизни ривожлантириш каби вазифа ҳукумат олдиган қўйиляпти. Бу вазифани бажариш учун бизга албатта энг ишончли инсон керак. Сиз тавсия қилган номзодни биз фракциядошлар ва қуйидаги депутатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, Ўзбекистонга бугунги кунда айнан Абдулла Нигматовичга ўхшаган бош вазир жуда ҳам зарур, деган қарорга келдик», — дейди Қодиров.

?@fayzboguz

3 months ago
**Акмал Саидов президентни “парламент меъмори” деб …

Акмал Саидов президентни “парламент меъмори” деб атади

Депутат Акмал Саидов Қонунчилик палатасининг янги таркибидаги биринчи мажлисида Шавкат Мирзиёевни Янги Ўзбекистон парламенти меъмори, деб атади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Саидов 5 дақиқа давомида президентни турли таърифлар билан мақтаб чиққанини кўриш мумкин.

«Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Парламент — бу халқ уйи, демократия мактаби деганингиз. Бугун халқ хизматчиси, халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингиз, шунда мен ўйлаб қолдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Ким Янги Ўзбекистон парламетининг ташаббускори, меъмори [дейишса], мен сизни айтардим», — деди у.

Саидов рақамларга тўхталаркан, Мирзиёев 8 йилда 14 марта Қонунчилик палатаси минбарида, 4 марта Сенатда гапирганини, бундан ташқари, 4 марта парламент олдида мурожаатнома билан чиққанини эслатиб ўтди. Қонунчилик палатаси билан алоҳида учрашганида палата фаолиятининг дастури ва йўналишларини белгилаб берганиини алоҳида таъкидлади. «Бугунги чиқишингиз ҳам парламент 2030 йилгача фаолият кўрсатадагиган фаолиятларининг устувор йўналишларини билиб олдик», — деди у.

?@fayzboguz

3 months, 1 week ago

Иномарка автомобиллар учун юз бераётган навбатларга изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Пискентдаги полигонда иномарка автомобиллар кўриги учун узундан-узун навбатлар юзага келгани айтилмоқда. Полигонда навбат кутаётганлар учун зарур шароитлар йўқлиги сабабли, ҳайдовчилар совуқда қолишга мажбур бўлмоқда. Жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлардан ҳар бир импорт қилинган автомобиль учун алоҳида сертификат олиш талаб қилингани вазиятни янада қийинлаштирмоқда. Одатда 2-3 кунда якунланадиган жараён ҳозир ҳафталарга чўзилиб, ҳайдовчилар сабр косасини тўлдирмоқда.

Қайд этилишича, 1 ноябрдан Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги импорт машиналарни текшириш тартибини ўзгартирган. Энди уларни текшириш ҳуқуқи UzTest номли компанияга топширилган. Янги тартиб асосан жисмоний шахслар ҳамда хусусий тадбиркорлар олиб келган автомобилларга тегишли.

UzTest компанияси яқин кунларда электрон навбат тизими жорий этилишини ваъда қилмоқда.

?@fayzboguz

3 months, 1 week ago

Маънавият маркази ўзидан бошқаларни аҳмоқ деб ўйлайдими?

Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази бундан кейин миллий медиа маҳсулотлар учун “Маънавият экспертизаси” жорий қилинишини маълум қилди ва бу гап тармоқларда медиа вакилларининг кескин қаршилигига сабаб бўлди.

Марказга кўра, маънавий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомда маънавий экспертиза гуруҳининг асосий вазифалари белгиланган. Низомга мувофиқ, мутахассислар гуруҳи томонидан Ўзбекистон ҳудудида намойиш этилаётган маҳаллий ва хорижий медиа маҳсулотларнинг давлат сиёсати, миллий қадриятлар, маънавий-ахлоқий мезонларга зидлиги ўрганилади ва рухсат берилади.

Бунинг қип-қизил цензура экани, шундоғам қонунда сўз эркинлигини суиистеъмол қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят учун жавобгарлик мавжудлигини билиш учун катта ақл шарт эмас. Буни қарангки, Марказ энди баёнот билан чиқиб, биз сўз эркинлигига дахл қилмоқчи эмасмиз, нотўғри тушунманглар, дебди.

Хўш, Сизнинг материалингизни соҳада қонунлар етарли бўлишига қарамай кимдир "мен кўрсам, уни эълон қилишинг мумкин" деб турса, нима деб тушуниш мумкин? Маънавият маркази ўзининг ҳаракатлари қайси қонун, Конституция ва, халқаро нормаларга мувофиқлигини изоҳлай оладими?

Абдураҳмон Ташанов

?@fayzboguz

3 months, 2 weeks ago

Метрода чоптирган шахс нега қаҳрамонга айланди?

Ижтимоий тармоқларда ғайриоддий чақирув билан кўп йиллик муаммонинг ечилишига сабаб бўлган, яъни метро станцияларининг бирида чоптирган шахс бугун тармоқ қаҳрамонига айланди.

Биз ҳам бугун адвокат ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашиб, бу одам мабодо жавобгарликка тортилса, унга бепул адвокат тақдим қилишга келишдик. Унга жарима солинса, одамлардан пул тўплаб берамиз. Чунки бу чоптириш метро станцияси деворларига эмас, кўп йиллик муаммога бефарқ шахсларнинг юзига чоптириш эди.

Мамлакатда ҳожатхоналар муаммоси аллақачон кун тартибига чиқиши керак бўлган масала эди. Баъзан вилоятларга кета туриб, катта йўл ёқасида бу ишни қилаётганларга қараб уяламиз. Аммо ҳеч ким бу нозик масалани кўтаргиси келмайди.

Бугун ҳокимият тизимида ишлайдиган акаларимиздан бири узоқ мажлисларда ҳам аксарият ёши катталарнинг бу масалада қийналишидан, ўрнатилган режим ва тартиблар уларга оғирлигидан ёзғирди. Улар орасида ҳатто памперс тақадиганлари ҳам бормиш.

Ганди ҳинд халқини озодлик курашига ўргатиб, ҳожатхонага ўргатолмагани ҳақида кимдир ёзганди. Бизни ана шундай ижтимоий муаммони бартараф этишдан ким қайтаряпти?

Абдураҳмон Ташанов

?@fayzboguz

3 months, 2 weeks ago
Файзбоғ (ТемурМалик)
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago