Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Mehrob.uz

Description
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago

5 days, 2 hours ago

Аҳли илмлар бирлашмаса бу умматнинг эртаси йўқдир

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

5 days, 6 hours ago

РАСУЛУЛЛОҲ СУЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАНЛАР
Жашиша

Бу сарийдга ўхшаш таомдир. Буғдой янчилиб, қозонга солинади, устига гўшт ва хурмо ташланади. Сўнгра аралаштирилиб пиширилади.
Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга Ойша онамизнинг уйига борадилар. Уларга жашиша келтиради. Саҳобалар ундан ейдилар.

(Галдаги егулик – хайс.
Бизни кузатишда давом этинг).

@mehrob_uz

5 days, 16 hours ago

УМАР ХАТО ҚИЛДИ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу масжидда аёллар маҳрини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари маҳридан ошириб юбормаслик ҳақида ўз фикрини баён қилди. Шу маҳал бир аёл баланд овоз билан халифанинг сўзига қарши чиқди. Бутун жамоат жим бўлиб қолди. Аёл эса аниқ ва равшан далиллар ила халифанинг хатоси ва ўзининг сўзи тўғрилигини исботлаб берди. Унинг аниқ далилларига ҳеч ким эътироз билдира олмади. Балки тўғри айтилган фикрга барча итоат қилди. Умар розияллоҳу анҳу эса аёлнинг ҳақ ва ўзининг ноҳақ эканини билганидан кейин машҳур сўзини айтди:
– Аёл тўғри айтди, Умар эса хато қилди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@Mehrob_uz

1 week, 5 days ago

“ОНАМНИНГ ҚАБРИ”😢😢😢
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари билан йўл юриб бир қабр бошига етганларида уларга ўтиришни буюрдилар. Барчаси жойлашиб ўтирдилар. Сўнг ўзлари аста қадам ташлаб қабрга яқин ўтириб узоқ муножот қилдилар. Кейин овозини чиқариб йиғлай бошладилар. Бизлар ҳам йиғладик. Кейин эса саҳобалар томон юзландилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Нима нарсадирки, сизни йиғлатди, сизни кўриб биз ҳам йиғладик ва қўрқиб кетдик?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг қўлларидан тутдилар. Кейин саҳобаларга имо қилдилар. Улар ҳам яқин бўлишди.
– Менинг йиғлашимдан қўрқдиларингизми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Саҳобалар жавоб беришди:
– Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!
– Икки ёки уч бора шундай деб сўраганларидан кейин баён қилдилар:
– Мен муножот қилганимни сизлар кўриб турган бу қабр менинг онам – Омина бинти Ваҳбнинг қабри. Раббимдан уни зиёрат қилишга изн сўраган эдим, изн берди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@Mehrob_uz

1 week, 5 days ago
Намоз вақтлари:

Намоз вақтлари:
04.05.2024 - ШАНБАTelegram | Facebook | Instagram | YouTube

1 week, 5 days ago

САХИЙЛАР САХИЙСИ

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу сахийлиги билан машҳур эди. Кунларнинг бирида бир боғ ёнидан ўтиб қолди. У ерда бир қул ишлар, хурмоларни йиғар эди. Боғ хўжайинининг ўғли унга икки дона кулча келтирди. Хизматчи кулчаларни ейиш учун энди ўтирмоқчи бўлганида тилини осилтириб, думини ликиллатиб бир кучук келиб қолди. У бир кулчани кучукнинг олдига ташлади. Жонивор кулчани паққос тушириб, яна думини ликиллата бошлади. Хизматчи иккинчи кулчани ҳам кучукнинг олдига ташлади ва туриб ишини давом эттирди.
Бу воқеани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг бу ишидан ажабланиб, ундан сўради:
– Нима учун икки дона кулчани ўзинг емай кучукка бердинг?
Хизчатчи деди:
– Одатда бу ерларда кучуклар бўлмайди. Бу жониворни бу ерга фақат очлик бошлаб келган. Шу боис кулчаларни унга бердим.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу деди:
– Энди нима қиласан?
Хизматчи деди:
– Оч ҳолда кун ўтказаман.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар деди:
– Одамлар мени сахий деб билишади. Бу хизматчи мендан ҳам сахий экан.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг хўжайини олдига бориб, уни сотиб олишини айтди. Қулнинг хўжайини:
– Нега уни сотиб олмоқчисан? – деди.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу кўрган-кузатганларини айтиб берди ва уни сотиб олиб озод қилмоқчи ҳамда боғни ҳам унга олиб бермоқчи эканини айтди.
Қулнинг Хўжайини деди:
– Сен унда биргина шу хислатни кўрдингми? Биз ҳар куни унда ажойиб ҳолатларни кузатамиз, – деди ва уни Аллоҳ розилиги учун озод қилганини ҳамда боғни ҳам унга ҳадя қилганини айтди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.

@mehrob_uz

3 weeks, 1 day ago

ОТА-ОНАНГ ҲУЗУРИГА БОР!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, душманлар билан гина қилишга байъат бермоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
– Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?
– Ҳа, Аллоҳнинг Расули! Улар иккиси ҳам ҳаёт, – деб жавоб берди у киши.
– Ота-онанг ҳузурларига бор! Уларга яхши ҳамроҳлик қил! – дедилар Расули акрам.
Шунда у киши ота-онаси олдига борди. Ота-онаси қалби сурурга тўлди. Ўғлининг фироғида тўкаётган ёшлари тинди. Юзларида табассум жилва қилди.
Бу билан Сарвари коинот инсоният учун ота-онага яхшилик қилиш ҳатто душманга қарши бориб жидду жаҳд қилгандан-да афзалроқ эканини намоён қилдилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@Mehrob_uz

3 weeks, 1 day ago
3 weeks, 1 day ago

АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Мусулмонни хурсанд қилиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амаллардан мусулмонга хурсандчилик келтиришдир”, дедилар.

Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
@mehrob_uz

4 weeks, 1 day ago

#БИЛАСИЗМИ?
**Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

  1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
    Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

  2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

  3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
    келганида сур чаладилар.

  4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
    фаришта.**

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

@mehrob_uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago