Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Mehrob.uz

Description
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 недели, 4 дня назад

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 недели, 3 дня назад

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 часа назад

5 days, 6 hours ago

ОТА-ОНАНГ ҲУЗУРИГА БОР!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, душманлар билан гина қилишга байъат бермоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
– Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?
– Ҳа, Аллоҳнинг Расули! Улар иккиси ҳам ҳаёт, – деб жавоб берди у киши.
– Ота-онанг ҳузурларига бор! Уларга яхши ҳамроҳлик қил! – дедилар Расули акрам.
Шунда у киши ота-онаси олдига борди. Ота-онаси қалби сурурга тўлди. Ўғлининг фироғида тўкаётган ёшлари тинди. Юзларида табассум жилва қилди.
Бу билан Сарвари коинот инсоният учун ота-онага яхшилик қилиш ҳатто душманга қарши бориб жидду жаҳд қилгандан-да афзалроқ эканини намоён қилдилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.@Mehrob_uz

5 days, 7 hours ago
5 days, 9 hours ago

АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Мусулмонни хурсанд қилиш

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амаллардан мусулмонга хурсандчилик келтиришдир”, дедилар.

Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
@mehrob_uz

1 week, 5 days ago

#БИЛАСИЗМИ?
**Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

  1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
    Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

  2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

  3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
    келганида сур чаладилар.

  4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
    фаришта.**

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

@mehrob_uz

1 week, 5 days ago

#Ривоят

🔻«ОТА-ОНА ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА»🔻

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

**«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди.
«Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар».**

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.

2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.

3. Ота-онаси бўлса туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!
👇**
@MEHROB_UZ

1 week, 6 days ago

АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН

Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ

2 weeks, 6 days ago

#Ҳайит_намози
⁉️ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

  1. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

  2. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

  3. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

  4. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

  5. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

  6. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

*♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:👇*👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

2 weeks, 6 days ago
2 weeks, 6 days ago

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

@mehrob_uz

3 weeks, 6 days ago

#Ғафлатда_қолманг
🌒 Бугун Рамазон ойининг тоқ кечаси:
1 апрельдан
— 2 апрельга ўтар кечаси
Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.Қадр кечаси Аллоҳ таолонинг Муҳаммад алайҳиссалом умматига туҳфасидир. Бу софларни танлаб олиш кечаси, ютуққа эришиш кечаси, мағфират кечаси, жаннатга кириш кечасидир. Бу ана шундай буюк кечадир. Бу кеча Аллоҳ таоло даъватчиларга, жидду-жаҳд қилувчиларга, намозхонларга, рўзадорларга, суннат байроғини кўтарганларга ва тавба қилувчиларга салом йўллайди.

Қадр кечасининг фазилатларидан:1. Шарофатга эришиш кечаси. Аллоҳ таоло уни Қадр сураси билан шарафлаган.

  1. У кеча 83 йил ва 4 ойдан яхшидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Рамазон кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай ой кириб келдики, унда минг ойдан афзал бир кеча бор. Ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Фақат маҳрум кишигина унинг яхшилигидан бебаҳра қолади», деганлар (Ибн Можа ривояти).

  2. Мағфират кечаси. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Муттафақун алайҳ).

  3. Ер куррасига азиз меҳмонлар ташриф буюради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси Рамазоннинг 27 ёки 29-кечасидир, бу кечада ер юзидаги фаришталар майда тошдан ҳам кўп бўлишади», деганлар (Имом Аҳмад ва Ибн Ҳузайма ривояти).

  4. Жаброил алайҳиссалом янгидан тушадилар. Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари Аллоҳнинг қуйидаги оятига биноандир: «Унда фаришталар ва Руҳ (Жаброил алайҳиссалом) Роббининг изни ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар» (Қадр сураси, 4-оят).
    Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо Набий алайҳиссаломнинг вафотларидан кейин Умму Айманнинг ҳузурига бориб, Расулуллоҳни эслаб, Жаброил алайҳиссалом келмай қўйганлари учун йиғлашар эди.

  5. Келгуси йилги ризқлар ва ажаллар нозил бўлади. «Унда (Қадр кечасида) ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур» (Духон сураси, 4-оят). Фаришталар Аллоҳ таоло Ўзининг махлуқотлари учун Лавҳул Маҳфузда битиб қўйган ризқ ва ажаллар мажмуасини дунё осмонига олиб тушадилар.

  6. Муборак кечадир. Аллоҳ таоло шундай деган: «Биз уни (Қуръонни) муборак кечада нозил қилдик» (Духон сураси, 3-оят).

@mehrob_uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 недели, 4 дня назад

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 недели, 3 дня назад

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 часа назад