🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago
Зино, фаҳшга яқинлашма, авратларингни сақла!
"Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир". (Исро, 32). Айтинг: «Келингиз, Роббингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни ўқиб берай: Унга бирор нарсани шерик қилмангиз; ота-онага яхшилик қилингиз, болаларингизни қашшоқликдан (қўрқиб), ўлдирмангиз - Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз - фаҳш ишларнинг ошкорасига ҳам, пинҳонасига ҳам яқинлашмангиз, Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир». (Анъом 151). (Эй, Муҳаммад!) Мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёллардан) куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўл)дир. Mўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркаклар) дан куйи тутсинлар ва авратларини (зинодан) сақласинлар! Шунингдек одатда кўриниб турадиганидан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари узра тушириб олсинлар! ... Яна, яширган зийнатларини билдириб, оёқларини (ерга) урмасинлар! Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилингиз, эй мўминлар! Шояд, (шунда) нажот топсангиз. (Нур: 30-31).
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан
@mehrob_uz
Заҳҳок айтади: Кимда қуйидаги икки хислат бўлса, унга дини ҳам, дунёси ҳам татийди:
КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга инсонларнинг энг ёмони учтадир: Ҳарамда гуноҳ иш қилгувчи, Исломда жоҳилият суннати (яъни одати)ни хоҳловчи ва бировни ўлдириш учун унинг қонини ноҳақ талаб қилгувчи» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, уч тоифа инсонлар Аллоҳ таоло учун инсонларнинг энг ёмони ҳисобланади. Улардан биринчиси, Ҳарами шарифда гуноҳ иш қилгувчи инсон, иккинчиси, жоҳилият давридаги ишларни Исломда хоҳловчи инсон, учинчиси эса, бирор мусулмоннинг қонини оқзишни ноҳақдан талаб қилгувчи инсондир.
Савол: Нима сабабдан булар инсонларнинг энг ёмонроғи бўлди?
Жавоб: Бу ишлар ўта қабиҳ ишлар бўлгани учун бу ишни қилган инсонлар ҳам инсонларнинг энг ёмони бўлишди. Гуноҳ аслида хунук ишдир. Аммо у ҳарами шарифда қилинса, янада хунуклашади. Жоҳилият ишлари ҳам нақадар хунук ишлардир. Аммо Исломда бўла туриб, жоҳилият ишининг ривожини исташ янада қабиҳ ва манфурдир. Уни амалга ошириш эса унданда ёмондир. Мусулмон кишининг қонини тўкиш қабиҳдир. Агар унинг қонини тўкиш ноҳақдан бўлса, янада қабиҳ бўлади.
Савол: Аслида инсонларнинг энг ёмони кофир кимса бўлиши керак эди. Нима учун гуноҳи кабирани қилган кимсани ҳадиси шарифда инсонларнинг энг ёмони дейилди?
Жавоб: Бу ерда инсонларнинг энг ёмони дейилиши мутлақ эътибордан бўлмаган. Балки осий мусулмонлар назарда тутилган. Масалан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорни энг ёмон жой деганлар. Бу сўздан у ерда тижорат қилмаслик керак, деган маъно келиб чиқадими? Бу саволга мавлоно Абдулазиз Деҳлавий шундай жавоб берган: «Бориш мубоҳ бўлган жойлар эътиборидан бозор энг ёмон жой саналади. Ушбу сўз бориш ножоиз бўлган жойлар ҳақида айтилмаган».
Ҳадисда келган «суннат» лафзи луғат жиҳатидан ёмон маъносини ҳам ўзига қамрайди. Шунга кўра, бу ерда жоҳилият суннати дейишдан мақсад, жоҳилият одати, йўли демакдир.
«Мишкот ал-масобиҳ шарҳи»дан.
@mehrob_uz
Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор
Илмлар фақат китоблардагина эмас.
Китобларда ҳам учрамайдиган илмлар бор.
Масалан:
– улардан бирини фақат фақирликдан таълим олиш мумкин;
– яна бирини фақат бало-мусибатлар ичра таълим олиш мумкин;
– бошқа бирини фақат касалликда, хаста бўлибгина таълим олиш, ўрганиш мумкин;
– айримларини эса фақатгина ғаму ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганилади.
@mehrob_uz
#Ёд_олиш_учун**МУХТАСАР СИЙРАТ
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учта ўғиллари бор эди:**1. Ҳазрати Қосим розияллоҳу анҳу.
Ҳазрати Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. (Уни Тоййиб ва Тоҳир ҳам дейилар эди)
Ҳазрати Иброҳим розияллоҳу анҳу.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрт қизлари бор эди:1. Ҳазрати Зайнаб розияллоҳу анҳо.
Ҳазрати Руқийя розияллоҳу анҳо.
Ҳазрати Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо.
Абдулқайюм Комил таржимаси.
@mehrob_uz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АЛЛОҲ ТАОЛОГА МУҲАББАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатларини Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бундай ривоят қиладилар: «Қачон азон овози (Аллоҳу акбар) эшитилса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг бағримни тарк этар эдилар. Мен у зотга яқин келганимда, у зот: “Сен кимсан?” деб сўрар эдилар. Мен: “Оишаман”, дер эдим. У зот алайҳиссалом: “Оиша ким?” деб сўрар эдилар. Мен: "Оиша Абу Бакрнинг қизиман”, дер эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Абу Бакр ким?” дер эдилар. Шунда мен у зотнинг қалбларида фақатгина бир исм жой олганини англардим».
"Илоҳий ишқ" китобидан.
@MEHROB_UZ
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago