Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)

Description
Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий манзиллари
Веб-сайт: www.toshloq.uz
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100089182191125
YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Jq05toDzz8M
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

1 week, 4 days ago
ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 542 ЙИЛЛИГИ …

ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 542 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ.

Тошлоқ тумани Ахборот-кутубхона марказида Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Бобур ҳаёти ва фаолияти – барчамизга ўрнак” мавзусида маъруза кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Дарҳақиқат, Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир. Унинг лирикасида шеъриятнинг асосий мазмуни бўлган инсоний фазилатлар, ёр васли, унинг гўзаллиги, унга чексиз муҳаббат, ҳижрон азоби, айрилиқ аламлари ва висол қувончлари ниҳоят гўзал ва моҳирона ифода этилган.
Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллаган.
Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган куй, қўшиқлар ва ўқувчиларнинг саҳна кўринишлари тадбирга байрамона руҳ бахш этди.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube

1 week, 4 days ago
КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН АЙРИМ ОИЛАЛАРГА …

КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН АЙРИМ ОИЛАЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ.
Президент Фармони билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.
“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-17-сон) қабул қилинди. Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:
оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube

1 week, 5 days ago
ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА

ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан ўтказилиб келаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.
Қабулларда туман аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан ҳокимга мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.
Бугун ташкил этилган қабулда ҳам элликка яқин фуқаролар туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.
Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган сектор раҳбарлари ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.
Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube

2 months, 2 weeks ago
Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)
2 months, 2 weeks ago
Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)
2 months, 2 weeks ago

“КОНСТИТУЦИЯ – ЭРКИН ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ!” ШИОРИ ОСТИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИГИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Сана муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, тадбирда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев кириш сўзи билан очиб, тадбир қатнашчиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Туман ҳокими ўз сўзида барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳар бир юртдошимиз ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонлайдиган айёмга айланганлигини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан туман Адлия бўлими раҳбари Анваров Акмалжон томонидан бош қомусимизнинг қабул қилиниши тарихи, янгиланган Конституциямизнинг инсон манфаатларига хизмат қилиши, жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини олий қадрият сифатида эътироф этилиши қайд этилди.

Тадбирда туман Маданият бўлими томонидан тақдим этилган бадиий дастур тадбир қатнашчиларига хуш кайфият улашди.

2 months, 3 weeks ago

YANGILIKLAR.

Arzonlashtirilgan oziq-ovqat va qishloq xo'jaligi yarmarkalari, Toshloq tumanlaridan muxbirimiz reportaji.

2 months, 3 weeks ago
Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)
2 months, 3 weeks ago
Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)
3 months ago

YANGILIKLAR.

Toshloq tumanida aholini sifatli oziq-ovqat bilan ta'minlash bo'yicha chora-tadbirlar haqida.

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago