Қайд burchak

Description
Тафаккур шайдоси
Девона пикрлар

Мундарижа: https://t.me/qaydburchak/1000
Канал ҳақида: https://t.me/another_area

Ўқиб фикр қилмаган –
Ўқиганин илмаган.
Тафаккурсиз – мурдасан,
Учраган ҳар турдасан!

✍️10.01.22
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

2 months ago

Даволанинг

Қанча қалблар жаҳлини бошқара олмайдиган касаллар касрига қолиб, вайрон бўлади.

“Жаҳл келганда, ақл кетади, узр-да энди” деб ўзингизни оқламанг. Жаҳлингизни бошқара олмай, вайронкорлик йўлларини тутадиган бўлсангиз, шифокорга бориб даволанинг.

@qaydburchak

2 months ago

Geleceksen | Keladigan bo’lsang…

Олдиндан айтай: гап номаҳрамлар ҳақида эмас.

Ҳаётингга каердандир кириб, сенга жуда яқин бўлиб, бир-бирингга жуда ўрганиб, узоқ вақт бирга бўлиб, кейин шартта йўқ бўлиб қоладиган, изиям ўчиб кетадиган, худди ундай инсон дунёда мавжуд бўлмагандек ғойиб бўладиганлар бор-ку, ўшалардан паноҳ сўраш керак.

Минг яхши инсон ва сенга қолдиргани фақат яхшилик, гўзал хотиралар бўлмасин, сен барибир улардан хафа ҳолда қолаверасан. “Марднинг ишини қилмади” дейсан.

Geleceksen…

31.08.24

@qaydburchak

2 months ago

Одам йўқотиши мумкин бўлган энг муҳим нарсаси — ўзлиги.

(Иймонидан кейин албатта).

@qaydburchak

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago

Айтяптилар:
- Фалончи устоз, арабча ўрганадиган ҳамма ўзбек талабалар танийдиган киши-да.
Мен:
- Мен танимайман, демак арабча ўрганмас эканман-да.
- Йўқ, сиз ўзбекмассиз, Ўзбекистонлик эмассиз.)

@qaydburchak

2 months, 1 week ago

“Етти рақам” фильмида шундай муҳташам бир жумла айтилади:

“Бутун заифликларингни билган, аммо буни сенга қарши ишлатмаган инсон — тўғри инсондир”.

(с) Kitap yazarları

#qayd
@qaydburchak

5 months ago

Агар жаҳлинг чиқса…

Жаҳл пайтида ўзингни маҳкам ушлаб тур. Маҳкам тур. Ғазабнок бўлганингда, ҳар хил хаёллар келганида ўзингни тут. Ажр оласан. Ажрингни Аллоҳ беради. Ҳа, қалбингга қийин бўлади. Демак, риёзат бошланган бўлади. Риёзат бўляптими, ўзгариш бўлади.

Қалбингни бўш ташлаб қўйма. Доим кузат. Танангни ҳам, қалбингни ҳам қанчалик бўш қўяверсанг, шунчалик бўшашиб кетаверади, заифлашади.

@qaydburchak

5 months, 1 week ago

Хонада қулфланиб қолсанг

Хонада қулфланиб қолдим. Эшик ушлагичи носоз, куч билан тортдим, тортдим, узилиб тушди. Қўлимга сочиқ боғлаб, эшикнинг эни 17 см, бўйи 1,6 м.ли қалин ойнасига “Ё Аллоҳ, бисмиллаҳ” деб мушт билан бир урдим, синиб тушди.

Эшикнинг у томонига тушган синиқларни оёқ босишимга хавфсиз жой бўлиши учун бир четга олдим. Ўтаётганимда мих ва ҳоказолар халал бермасин деб собиқ ойна турган эшик четларини қўлим билан текшириб чиқдим.

Ҳаммаси яхши бўлгач, ишга киришдим. Илк уринишда ярмим эшикнинг у томонига ўтмай, қисилиб қолдим, ортга қайтдим. Иккинчи уринишда сўнгги даражагача ингичкалашиб ўтиб кетдим, алҳамдулиллаҳ.

6-қаватдалигим боис деразадан қўшниникига ўтиш энг сўнгги чора эди. Ундан аввал уста чақириш варианти бор эди. Фақат уста 2 та эшикни бузишига тўғри келарди. Чунки уй ичкаридан қулф ва калит қулфда.

Кит қорнида қолган Юнус алайҳиссалом, ғорда қолган 3 солиҳ киши ёдимга келди. Тасбеҳ айтиб, Аллоҳга илтижо ила ҳаракат қилдим, Ўзи нажот берди, осон қутилдим. Одам боласига ақл берган, ўргатган, спортни севдириб, унга йўллаган Зотга ҳамдлар бўлсин.

@qaydburchak

5 months, 1 week ago

Ватанинг

Ойим видео кўряптилар. Қарасам, таниш жойлар.
-Ойи, қаер бу?
-Ватанинг.
-Ватаним...)

Оҳ, қандай ҳам яхши ватансан Мисрим, соғиндим сени.

@qaydburchak

5 months, 1 week ago

#qurbon_hayiti_muborak

Осийлик қилмаган кунинг ҳайитдир

Узоқ йиллардан сўнг ҳайитни илк бор ватанда, яқинлар бағрида нишонлаётганимдан хурсандман.

Эрта тонгдан ҳамма жойнамозини қўлтиқлаб, ҳайит намозига шошади. Атроф азон, хутба овозига тўлади. Қайтишда уйга ул-бул олинади. Биродарлик, муҳаббат балқ уради.

Болалар ҳайитликлар билан хурсанд қилинади. Узоқ-яқин қариндошлар жамланади. Қурбонликлар, қадрдонлар давраси, бир-бирини байрам билан табриклашлар, эзгу тилаклар, дуолар.

Кўчамиз масжиддан қайтиш йўли эди. Ўтган-кетганлардан ҳайитлик тўплаш учун ҳай-ҳайларимни кийиб, намоздан кейин дарвозамиз тагида туриб олардим. Анча-мунча йиғиб қўярдим лекин.

Дадам намоздан қайтишда иссиқ нўхат, чалпак нон ва қаймоқ олиб келардилар. Мен учун байрам таъми шу. Сизники қандай?

Осийлик қилмаган кунимиз ҳайитдир, ҳаётда ҳайитларингиз кўп бўлиши дуоси ила бир финжон айрон устида табрик ёзган

Қайд бурчак

@qaydburchak

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago