PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Дарахтлар жанубдан келмоқда қайтиб,
қуёш қайтиб келар тонгласи шарқдан.
Шамол бўлиб қайтар хотирлар – дайди,
майса бўлиб қайтар ҳар битта марқад.
Баҳорга қайтади кўнгил ҳам, дард ҳам,
булоқлар кўзида тинади осмон.
Умид оғриқларга босади малҳам,
боғларга гул бўлиб қайтар Ёсуман.
Адирларга чиқар қизғалдоқ бўлиб
мен севган аёлнинг жонталаш ёди.
Гулиқаҳқаҳ қайтар, берсин йўлини.
Ҳар неки, баҳорга қайтади, моҳим,
гул қайтар, сой қайтар. Ой қайтмас, дод-эй!
Фалакка қадалар юлдуз нигоҳим.
1999
"Муҳаббат сонетлари" туркумидан * * *
Кўксингга босасан гулларни –
кўксингдаги гуллар қирмизи.
Анбар тутар ўнгу сўлларни,
у “жон иси”, муҳаббат иси.
Сўнаётган юлдуздай маъюс
кўксингдаги гуллар порлайди –
сўнгги дафъа, мени ул қаю –
жудолиқлар сари чорлайди?..
Сен йиғладинг, йиғладим мен ҳам,
хайрлашдик – видога тенгдир.
Ким ўртага айрилиқ солди?
Яратганнинг даргоҳи кенгдир,
тор этади валекин бир ғам:
наҳот ҳажринг ўнг келган фолдир?
2005-2009
Шоира Марҳабо Шодмонидан яна бир ажойиб шеър
...га
Қайтиб бу эшикни тақиллатмайман,
Остонада рангим сарғайди,
Етар…
Қуриган ёғочнинг айби йўқ, бундан
Кетгувчилар-келар,
Келгувчи-кетар.
Унда дил бормиди,
Қулоқ тутгани?
Келиб-кетгувчининг оҳ-воҳларига.
Ҳар гал умид билан урилавердим
Эшикнинг нописанд нигоҳларига.
…Жаннат эшиги, деб ўйладим чоғи,
Тинмай ёш айланар кўз соққасида…
Унинг сукутдаги жавобларидан
Ғурурим жон берди бўсағасида.
Амаллаб қаддимни кўтариб олсам,
Ва шу қиёматдан қололсам омон,
Худойим йўлимни буриб юборар,
Бошқа бир қароргоҳ эшиги томон.
Қайтиб бу эшикни тақиллатмайман,
Ақлимга ҳукмрон кўнглимга қасам!
Унга қараб юрсам оёғим синсин,
Қўлларим узилсин,
Гар тақиллатсам…
https://t.me/faxriyor_sherlari
“Муҳаббат сонетлари” туркумидан
Намозшомгул
1
Мен сени овутмоқ истадим,
сочларингни силаб, эркалаб.
Намозшомгул, мунглим, музтариб,
ҳар саҳар, ҳар сафар эрталаб.
Артгим келди кўзёшларингни,
хам бошингга елкамни тутдим.
Ҳилол каби тим қошларингнинг
қоқ бағримга ботмоғин кутдим.
Кўнгил чўмди оқар ёшингга,
қошларинг бағримга ботмади.
Тошлари ботдими бошингга?
Гулим, сени қай видо енгди?
Қай жудолиқ дилда ётмади?
Қай муҳаббат азангга тенгдир?
2
Тораяди қурбим фазоси,
толдиради сабримни ғуссанг.
Бу не мотам, ишқ қазосими,
Не рангларга бўлдинг мустаҳиқ?
Қайси чаманларнинг гулисан,
севилмаган, топмаган қадр?
Кимга муҳаббатнинг қулисан,
ғаминг надир, аламинг надир?
Қурбим фазосида ёлғизун
юрак от суради – шаҳсувор,
ҳасратимнинг йўллари узун.
Етолмайман ёнингда туриб,
малҳамим йўқ дардингга – увол,
Ололмайман баҳордан қўриб.
3
Кўклам келди эгнингни кўклаб,
Мен бир ғофил, севинч туйибман.
Дил дол этган ўмганни тиклаб,
қайғунг қувончларга йўйибман.
Кимга аза очмишсан, гулим,
менга кўнглинг очмассан нечун?
Сочларингни излайди қўлим
ёшинг дарёсини кечиб.
Суйгим келди сени жонимдан,
исмсиз туйғулар дафъатан
олди чок-чок гирибонимдан.
Ситамларинг келди аритгим...
Юрагимни сенга атадим.
Бу тун соғинчларим қаритди.
4
Чаппароста айланар замин:
айни баҳор кўнгил хазони.
Зоҳирига кўчади замир,
эгнингда бир қайғу азоби.
Чувалади оёқларингга
баҳор эмас, нофармон фасл.
Суйган саринг, куйган сарингга
айролиқлар «этади насиб».
Юрак япроқларин тўкадир,
тўкадир кўзлардан ёш қилиб,
умид осмонлари чўкадир.
Илинчсиз илинждан толасан.
бир кун келар, нафратинг тўлиб,
сен севгидан қасос оласан.
5
Не тонг, баҳор изми куздадир,
саҳарларинг шомларга дўнар.
Кемтиклашиб боради бадр,
кўнгил тақдир мисоли синар.
Илтижолар этдим намозшом:
тангрим, баҳор бундай келмасин.
Жабринг бўлса, бўлса интиқом,
менга бўлсин, гулга бўлмасин.
Гул кўнглаги кўнгил шомидир,
титраюрман мискин, ғамбода
сенсизликнинг аждар комида.
Сипқорурман сўнгсиз ҳасратим,
бир ўтинчим бўлмайди адо:
сени баҳорлардан асрасин!
https://t.me/faxriyor_sherlari
Суврат аҳли билмас, руҳим сафарда –
Шеър битдим пок дилни тутиб назарда.
Ботинни англамас нигоҳдан чўчиб,
Ҳур маъно юзига туширдим парда.
Авлиёхон Эшон https://kh-davron.uz/kutubxona/multimedia/avliyoxon-eshon-sherlar-avliyoxon-eshon-sher-sehri-teleloyihasida.html
Шоир Ўроз Ҳайдар тавсия қилаётган шеър:
КИТОБЛАР ЎЛМОҚДА...
Букчайган ишкопда, сокин маконда
Китоблар ўлмоқда манов жавонда.
Улардан ёмонлик кўрдими биров,
Шунчаки одамлар унутдилар-ов...
Ўқилмай токчага терилиб кетди,
Кўплар интернетга берилиб кетди.
Тилсиз саҳифалар сарғайди қанча
Асрлар ҳикматин маҳкам қучганча.
Шафқатга зор етим каби ҳоли танг
Тахламлар ҳасрати – қават-қават чанг.
Қанчалар бағрикенг, қанчалар содда,
Ташландиқ эканин билмаслар ҳатто.
Интизор, интизор, илҳақдир бари,
Қўлларга бегона, назардан нари...
Тушида кўзларми, ўнгдан изларми-
Мутолаага муштоқ иссиқ юзларни.
Варақда сачраган қатра нур чоғи
Ва бир томчи олма шарбатин доғи,
Саҳифалар нени фош этар буткул:
Бир пайт азиз бўлган, қовжираган гул,
Хатчўпга айланган театр чиптаси,
Тотли қанд юқилик бармоқлар изи...
Остига чизилган мисралар ёки
Белгилар, сўроқлар – тафаккур чоки.
“Қандайин ажойиб дамлар эди, оҳ”, -
Хўрсинар китоблар, излашар паноҳ.
Дераза ортида – ҳув ана, расво,
Балчиқда ётади ул авом дунё,
Жин урсин - виртуал ахмоқлик бўйлаб
Китобга йўл бўлсин, биродар, ўйланг...
Букчайган ишкопда, сокин маконда
Китоблар ўлмоқда тобут - жавонда...
©️ Лариса СПЕРАНСКАЯ,
беларусь шоираси.
©️ Нуриддин Эгамов таржимаси.
\
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago