Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐

Description
Азизлар! Сиз ушбу каналда Зуҳра Бегимнинг шеърларини ўқиб борасиз. Шоиранинг руҳият оламига хуш келибсиз!
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 week, 3 days ago
Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐
1 week, 3 days ago
Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐
1 week, 3 days ago
Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐
2 weeks ago
САБР

САБР
Болаликда қувноқ қизалоқ эдим,
Гулзорда ўйнардим, қувиб капалак.
Орзулар бағрида дунёга келдим,
Тўхтовсиз айланди ҳаёт- чархпалак.

Беғубор қалб ила нозик жўссалар,
Болалик бахтига ярашган сийрат.
Яқин йўлолмаган ғаму ғўссалар,
Ёшликда уйғонган ҳаяжон, ҳайрат.

Шу зайл бошланган эди бу ҳаёт
Узоққа бормасдан тўхтаб қолди йўл.
Ҳасрат тўфонини юбориб бот-бот,
Тўзонлар кетидан ёғаверди дўл.

Бўронлар зарбида қаҳратон заҳри,
Булутлар селида қолиб кетган кун.
Кимнидир тутганда қарғишнинг қаҳри,
Тутоқиб титради надоматдан тун.

Йилларнинг чархида чархланди юрак,
Қасоскор ҳисларни ундирди алам.
То тирик эканман, бедор жон ҳалак,
Фақат ҳақиқатга бўйсунар қалам.

Шоирлик заҳматин олиб бўйнимга,
Ишқ*нинг йўлларида чўри бўлдим мен.
Ёмонлар озори ботди кўнглимга,
Охир оқибатда "бўри" бўлдим мен.

Бешафқат қисматнинг заққумин ютдим,
Кичкина жонимга қилдим кўп жабр.
Умрим баҳорини узоқ йил кутдим,
Ҳақнинг изми билан етказди Сабр.

*Ишқ - Аллоҳ назарда тутиляпти

Зуҳра БЕГИМ

@Zuhra_Begim

2 weeks, 5 days ago
***

Сокин тун ороми ичра тўлғаниб,
Хаёлга элтади саррин саболар.
Юракда шафақ ранг олов чўлғаниб,
Қулоққа чалинар мунгли наволар.

Борлиқни тутганда ширин ифорлар,
Нигоҳлар ортида сукут сақлар ун.
Муштоқ кўнглимизга келса баҳорлар,
Гул бўлиб қайтаман ёнингга бир кун.

Мен чексиз самода ёлғиз бир юлдуз,
Ҳисларим ёйилган замин бағрига.
Дарднинг кўзи ёриб, туғиларкан сўз,
Шу сўз деб бош эгдим кўнгил амрига.

Ишқнинг туғёнида туғилдим қайта,
Қалбимни титратди инжа туйғулар.
Сабр-ла яшадим, шукрона айта,
Шул сабаб чекинди ортга қайғулар.

Нафосат гулшани - умр мазмуни
Ҳаётнинг жилоси - камалак ранглар.
Ошиқ дил орзуга етишган куни
Севгининг самовий куйи жаранглар...

Зуҳра БЕГИМ

@Zuhra_Begim

2 weeks, 6 days ago
Зуҳра Бегим ижоди 💐Ишқ фасллари 💐
3 weeks ago

Юракка етиб борадиган дардли қўшиқ экан. Тингланг.

@Zuhra_Begim

3 weeks, 3 days ago

ОНАМНИНГ КАЛИШЛАРИ          Бунча ҳам қаттиқ экан
Қисматнинг болишлари.
Кўз олдимдан кетмас ҳеч 
Онамнинг калишлари.

Улар остонасида
Турар бир жуфт абгордай.
Кўзимга бутун дунё
Кўринади айбдордай.

Яшайдирман гарчи қўл,
Юзларини соғиниб.
Калишлари даҳлизда
Тураверар оғриниб.

Дардимни яширгайман
Онам ҳолим сўрганда.
Калишлари валекин 
Барин билиб тургандай.

Гарчи тилсиз, забонсиз,
Хомуш, беозордайлар.
Бор дарду ҳижронимдан
Улар хабардордайлар.

Онамнинг кўзёшидан
Бўлса болишлари нам.
Назаримда кечалар
Йиғлар калишлари ҳам.

Улар ҳам гўё мени
Ўртаниб ўйлагайлар.
Бахту бахтсизлигимдан
Қиссалар сўйлагайлар.

Соғинчнинг деворлари
Ёмғирларда емрилган.
Улар ҳам онам каби
Йўлларимга термулган.

Мол йиғмадим мен, аммо
Сув сўрганга сой бердим.
Бир кўнглим бор эди, лек
Мен уни ҳам бой бердим.

Бу дунёда ниҳоят
Бир ҳикматни илғадим.
Калишларни юзимга
Босиб, келар йиғлагим.

Онамнинг калишлари...
Бир умрлик қарзимдай.
Патакларин кўзимга
Суртиб ўлсам арзигай.

Сирожиддин Саййид

3 weeks, 3 days ago
30 октябрь - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси …

30 октябрь - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид таваллуд топган кун.Устозни Самарқанд Ёзувчилар уюшмаси жамоаси номидан муборакбод этаман!

@Zuhra_Begim

4 weeks, 1 day ago
ЁМҒИР ЁҚҚАН КУНДА...

ЁМҒИР ЁҚҚАН КУНДА...

Ёмғир ёққан кунда эсладим Сизни
Эсладим, ўшанда куз фасли эди.
Хиёбон бағрига чорларкан бизни
Боғнинг иккимизга ҳаваси келди.

Шивирлаб, қўлимга қўлингиз бериб,
"Севаман" дедингиз қулоқларимга.
Бугун хиёбонда хаёлан юриб,
Соғинч сабаб бўлди титроқларимга.

Қанчалар бахтиёр эдик азизим,
Юраклар қувончдан жўшиб, тўлғонди.
Маъсума кўнгиллар қилганда базм,
Меҳрга йўғрилган ҳислар уйғонди.

Сўнг ҳаёт бизларни айро йўл томон
Йўллади, ўртада манзиллар олис.
Қайда бўлсангиз ҳам бўлинг, деб омон,
Дуолар қиламан, ниятим холис.

Сокин хаёлларнинг бағрига чўмдим,
Ёмғир ювиб кетди биз босган изни.
Оташин севгини дилимга кўмдим,
Ёмғир ёққан кунда эсладим Сизни.

Зуҳра БЕГИМ

@Zuhra_Begim

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago