🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Отправлено из One Read — универсальное средство просмотра файлов: https://st.simplehealth.ltd/uAJjyu
Тошкентдан юборилган ушбу файлда филология фанлари доктори, профессор Боқижон Тўхлиев қуйидаги шеъримга ўзининг гўзал ва олимона муносабатини баён этибдилар.
Бунинг учун у кишига самимий мин-натдорчилик изҳор қиламан.
*✍️
Аҳли Огоҳ:*
*Издиҳомдан изтиробга тушса кўнглинг,
Имконингда кўздан йироқ хилват бордир.
Нопоклардан озор чекса агар дилинг,
Поклигингни асрагувчи узлат бордир.
Агар жойу жалолингдан алам етса,
Олам кенгдир, тўрт томонга ҳижрат бордир.
Дўсту ёринг сени танҳо ташлаб кетса,
Жойнамозга бош қўй, унда Улфат бордир...***
*✍️*
Аҳли Огоҳ:
МУҲАББАТдан ёнган кўзларга қуёш гўё митти бир қора холдек кўринади...
("Минг бир фикр" силсиласидан.
1998-2002)**
@AhliOgoh
**РОБИЯ ал-АДАВИЯ тахминан 717 -- 804 йилларда яшаб ўтган басралик мутасаввуфа аёл. У Каъба зиёрати йўлида етти йил ёнбоши билан (судралиб) юриб борган.
Авлиёлардан бири Робия ал-Адавияга турмуш қуриши зарурлигини айтганда, у: "Турмушга чиқадиган аёлнинг вужуди бўлиши керак, менда эса вужуд йўқ, борлиғим руҳдан иборат",-- деб жавоб берган.
Робия ал-Адавия дейди:
Истиғфоримиз кўп истиғфорларга муҳтождир.
Агар банда қалбида Аллоҳга муҳаббати лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айбларини ювиш билан машғул бўлиб қолади.
Бас! Дунё ва дунё ҳаётидан баҳслашиб, уни ёмонламанг!
Агар қалбингизда дунё севгиси бўлмасайди, уни ёдга олмасдингиз. Зеро, ким бир нарсани севса, ўшани кўп зикр этади.
?**?*???
**Аҳли Огоҳ:
МАРҲУМ ва МЕН
*Бу кун сенга таъзимлар қилдим,
У дунёнинг эй чин одами!
Ҳаёт нима, шеър нима -- билдим,
Билмадим не кубро олами.
Умрим бўйи ортдаман сендан,
Чунки сенга ёр Олий Билим.
Чексиз карра кучлисан мендан,
Олий Билим -- сен етган Ўлим...
Гоҳ сафсата сотаман тинмай,
Гоҳ ҳақ сўзни харид қилмайман.
Мен қанчалар донишманд бўлмай,
Сен билганни ҳаргиз билмайман!
Ёнар дилда совуқ иштиёқ --
Сен билганни билмоғим керак!
Бунинг битта шарти бор бироқ --
Мен ҳам сендек ўлмоғим керак!..
09.03.2017*
**Аҳли Огоҳ:
❤️Тўлишибсан ўн тўрт кунлик ойга ўхшаб!..
Қай бир замон ҳаволаниб келдинг, Ҳаво,
Юрагимга ўт пуркадинг – нажиб наво!
Мен соғ эдим, бемор этиб қўйдинг мени,
Одам эдим, мажнун бўлдим бир бедаво…
Оловланган йигитлигим – кучимдасан,
Ҳар нафасим – ҳар эртаю кечимдасан.
Йироқларда бўлсанг ҳамки, меҳрмоҳим,
Ичга ютган оҳим каби ичимдасан!..
Тушун мени, ҳақни баён этаяпман:
Жоним, хайр…
Чин манзилга кетаяпман…
Етмадинг-ку висолимга, дема ҳаргиз,
Кетаяпман -- васлингга мен етаяпман…
Сенсан менинг ҳам дину ҳам диёнатим,
Дилимдаги садоқатим, хиёнатим.
Сен дунёнинг азал боши, охирисан,
Ҳам ҳаётим, ҳам қойимул қиёматим!..
Биз ошиқу маъшуқдирмиз – наслимиз бир,
Борлигимиз, йўқлигимиз – аслимиз бир.
Сен бўлмасанг, қайда эдим қайдан билай,
Мен бўлмасам, бўлмас эдинг сен ҳам ахир!..
Мени шаксиз шоир қилар сенинг ишқинг,
Сўзни тизиб қойил қилар сенинг ишқинг.
Арш сориға олиб учар қанот бўлиб,
Ҳақ васлига ноил қилар сенинг ишқинг!..
Ва ниҳоят боқди сарви санобарим!
Васл шамин ёқди сарви санобарим!
Ғарқи дарё бўлдим, аммо мен ўлмадим,
Мени қучиб оқди сарви санобарим!!!
Гоҳи йўғу, гоҳида бор туюлгайсан,
Гоҳи ағёр, гоҳида ёр туюлгайсан.
Дунё ичра бир дунёсан ўзинг, жоним,
Гоҳи кенгу, гоҳида тор туюлгайсан…
Тўлишибсан ўн тўрт кунлик ойга ўхшаб!
Тиниқибсан соф ва шаффоф сойга ўхшаб!
Бири-мирим бўлмаса-да, мен ҳам сенга
Кўринаман минг бир қўйли бойга ўхшаб!..
Келгил, жоним, боғ саҳнида кўришайлик,
Гурунглашиб, ғам-ғуссамиз бўлишайлик.
Ўладиган бу дунёда кўп йиғладик,
Энг сўнгги дам биз ҳам бир бор кулишайлик!..
10--12/02/2019**
**Аҳли Огоҳ:
Бир замонлар мен ҳам жажжи бола эдим...
Ерда эмас, осмонларда яшай дердим...
Митти-митти юлдузларни бирлаштириб,
битта ёруғ ка-а-атта ҚУЁШ ясай дердим...**21.03.2002
Мирзо Кенжабек: *
*Охират йўлида йўлдош излагил,
Ҳоли дилинг учун ҳолдош излагил.
Умринг токи хазон бўлмасин десанг,
Ёстиқдош излама, дилдош излагил.*@AhliOgoh
Доктор Ойдин Солиҳнинг ушбу "ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ"
(Йўқотилган шифо изидан) китобини ўқиган одам замонавий медицина ва фармацевтиканинг инсоният саломатлигига қанчалар хиёнаткорлигини, илоҳий қонуниятларга қанчалар зид эканлигини ва, шу билан бирга, жуда кўплаб касалликларни даволаш йўлларини билиб олади!!!
Айрим "мен ҳақиқий доктор-табибман" дегувчилар шапалоқдек бефойда китобчасининг электрон вариантини фалон пулга сотиб турганда, 488 саҳифалик мазкур китобни мутлақо бепул юклаб олишингиз мумкин. Бу учун др. Ойдин Солиҳнинг руҳи покларига дуо айтиб қўяйлик.
**Аҳли Огоҳ:
МОЗИЙДАН САДОЛАР
*Мозий сўйлар:
Бир куни
уч ҳамроҳ тушмиш йўлга,
улкан бир хазинани
киритмоқ бўлиб қўлга.
Алқисса, ул учовлон
бўлишиб бир жону тан,
яширин сийму зарни
топишибди дафъатан!
Шунда очлик, ташналик
қилибди ғавғо, шўриш.
Ғизо учун бирови
шаҳарга қилмиш юриш.
"Ул икковни ўлдирсам,
бойлик менингдир бари... ", --
дея ғизога оғу
қўшибди ўшал бири.
Бул ёқда қолган икков
қилишибди маслаҳат:
"Ул шерикни ўлдирсак,
бизга қолар бор сарват..."
Ғизога кетган ҳамроҳ
шаҳардан қайтган замон
икковлон уни дарҳол
ўлдириб, этмиш гумдон.
Сўнг таомни ютоқиб
еб тугатгач баравар,
заҳар сабаб улар ҳам
кетмиш дунёдан бадар...
Созим куйлар:
Қисматнинг
шулдир аччиқ хандаси.
Бойлик дея жонидан
айрилмиш уч бандаси.
Хазина эса ҳамон
турар ўшал жойида --
сийму зарни назарга
илмасларнинг пойида...
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago