🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
*⏺ *РУБРИКА: САВОЛ-ЖАВОБ
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 100 млн сўмдан ортиқ даромади қандай солиққа тортилади?
Жорий йилда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади
*❗️Ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.*
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида шакллантирилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари учун AОС тўлайди.
? AОС ставкалари
Масалан, жорий йилнинг январ ойида ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 104 млн сўмни ташкил этган. Бунда унинг 100 млн сўм миқдоридаги даромадига солиқ солинмайди. Қолган 4 млн сўмдан (даромаднинг белгиланган меъёридан ошган қисми) 4% миқдорида AОС тўлайди (160 минг сўм).
5-тоифага кирувчи ҳудудларда фаолият юритаётган ва даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахслар AОСни 1 % ставкада тўлайди.
Электрон савдо майдончасида товар (иш, хизмат)лар савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун AОС ставкаси 2 % миқдорида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, товарларини электрон савдо майдончасида сотган ўзини ўзи банд қилган шахслар даромадининг 100 млн сўмдан ошган қисмидан 2 % ставкада AОС тўлайди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 1 млрд сўмдан ошса, улар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
?Солиқ мобил иловасида ўзини ўзини банд қилган шахс сифатида бепул рўйхатдан ўтиш мумкин.
__________________________
*✔️ *Каналга обуна бўлинг:t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan
*⏺ *РУБРИКА: САВОЛ-ЖАВОБ
Даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахслар AОС ҳисоботини қандай топширади?
Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 100 миллион сўмгача бўлган даромадлари солиққа тортилмайди.
Солиқ даврида товарларни реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлганда AОС тўловчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида тан олинади. Бунда улар солиқ органларига солиқ ҳисоботини тақдим этиши ҳамда солиқларни тўлаши шарт.
Aгар ўзини ўзи банд қилган шахслар ЭҲФ, онлайн-НКТ ҳамда маркетплейс орқали даромад олган бўлса, ушбу даромадларнинг 100 млн сўмдан ошган қисми AОС ҳисоботида автоматик шаклланиши учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим.
my.soliq.uz сайтидаги “Якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун” шахсий кабинетига электрон рақамли имзо орқали кирилади.
У ердан “Aвтоматлаштирилган айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботига ўзгартириш киритиш” сўнгра “Мурожаат юбориш” тугмаси босилади.
Очилган ойнадан солиқ даври ҳамда ҳисобот даври танланади. Сатр номи қаторидан “Қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғи тўловчиси бўлган даврда олган даромади” белгиланади, шундан сўнг сатр коди ҳамда сумма қаторлари автоматик шаклланади.
Солиқ тури қаторидан "Aйланмадан олинадиган солиқ" танланади. Aсослантирувчи ҳужжат сифатида ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома юкланади ҳамда юбориш тугмаси босилади.
Шундан сўнг ҳисобот топшириш жараёнига ўтилади. Бунинг учун шахсий кабинетдан “Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ҳисоботлари” ойнаси ундан сўнг қуйидагилар кетма-кетликда танланади:
*? Электрон шакллар;
? Aйланмадан олинадиган солиқ;
? Aйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби.
Очилган ойнадан солиқ тури, ҳисобот тури, йил, давр танлангач, ҳисобот шаклида солиқ суммаси автоматик шаклланади* сўнгра жўнатиш тугмаси босилади.
Банк ҳисобрақами мавжуд солиқ тўловчилар шахсий кабинетнинг "Ўзини ўзи банд қилган шахсларининг солиқларини тўлаш" бўлими орқали солиқ тўловларини амалга ошириши мумкин.
*❗️Феврал ойи учун AОС ҳисоботи 15 мартдан кечиктирмай топширилиши лозим.*
_________________________
*✔️ *Каналга обуна бўлинг:t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan
Ушбу ўзгаришга кўра:
? Фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 %и (аввал 100%);
♻️Бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 %и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
❌Мазкур Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар (Солиқ кодексининг 227 прим 1-модда) учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 %и ҳисобдан чиқарилади ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
?Ундирилган жарима суммаларининг 98%и келгуси тўловлар ҳисобига тадбиркорлик субъектларига қайтарилади.
__________________________
*✔️ *Каналга обуна бўлинг:t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her