PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
CNN канали Ибн Синони ўзбек олими деб кўрсатгани учун тожикларни жахли чиқибди. Тожикистонлик амалдор буни салкам ҳақоратга яқин нарсага тенглаган ва тожик тарихчиларига муносиб жавоб беришларини тавсия қилган.
Шу хабарни ўқидим ва ҳаёлимга Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романи келди. Хотира рашки деган нарса ҳақида ёзилади ўша китобда. Ўлган одамнинг хотирасини ўзгалардан қизғониш назарда тутилади бу билан. Яъни, сизнинг ўлиб кетган яқин қариндошингизни, бир кун келиб, битта еттиёт бегона менинг яқиним эди, деб турса жахлингиз чиқаркан. Ўлиб кетган яқинингизни хотирасини ҳам қизғонар экансиз.
Худди шу нарса тепадаги ҳодисага ҳам мос келади. Ибн Синонинг кимга тегишлилиги энди ҳеч нарсани англатмайди. Ёки бўлмасам Амир Темурнинг ҳам қаерданлиги бизни обрўли миллатга айлантириб қўймайди.
Одамлар Ибн Синонинг тожик бўлгани учун тожикларни хурмат қилишмайди, одамлар тирик тожикларга қараб халққа баҳо беради. Бу ўзбекларга ҳам ва умуман барча миллатларга тегишли нарса.
Сизларни ваколатинглар доирасида битта нарса бор эди ва сиз уни бажармадингиз. Сизлар на янги Ибн Синони чиқардинглар, на янги Навоийни. Ўз вазифаларингни бажармай ўлган одамларни рашк қилиб, шаллақилик қилишни тўхтатсаларинг, камроқ кулгига қолардинглар.
Инсон ҳуқуқларини чеклаш билан — Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат ташкилоти шуғулланади
Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича давлат кенгашининг таклифига кўра, мигрантларга турмушга чиқмоқчи бўлган россиялик аёлларни, никоҳдан олдин суҳбатга чақириш амалиёти қўлланилиши режалаштирилмоқда экан. Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, бу амалиёт сохта никоҳларни олдини олиш учун зарур эмиш.
Бу ерда энг кулгили жиҳат шундаки, одамларнинг ким билан никоҳ қуришини белгиламоқчи бўлаётган ташкилот — Инсон ҳуқуқлари бўйича давлат кенгаши. Тасаввур қилаяпсизми, сизнинг ким билан никоҳ қилишингиз бу аслида сизнинг ҳуқуқингиз, унга аралашиши керак бўлган энг охирги томон — давлат бўлиши керак. Абсурд шундаки, инсоннинг ҳуқуқларини чеклаш билан энди инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиши керак бўлган ташкилот шуғулланмоқчи.1984 асаридаги давлат ташкилотлари эсингиздами? Тинчлик вазирлиги — доимий уруш олиб бориш билан шуғулланади.
Фаровонлик вазирлиги — инсонларга қанча озиқ-овқат берилишини, уларнинг доимий тарзда камайтириб бориш, одамларни камбағаллаштириш билан шуғулланади.
Ҳақиқат вазирлиги — ёлғон билан, инсонларни алдашга мўлжалланган пропагандани ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Муҳаббат вазирлиги — инсонларни кузатиш, уларни қийнаш билан шуғулланади.
Оруэлл 75 йил аввал бу антиутопиясини ёзар экан, келажак авлод бу китобни ўқиб, бундаги даҳшатни ҳис қилиб, бунақа режимларга қарши курашади деб умид қилган бўлса керак. Аслида эса, унинг китоби охирги йилларда диктаторлар учун қўлланма бўлиб хизмат қилмоқда:)
Гарри Поттер — БАЗА
Ҳозир бир подкастда кўриб қолдим, стендап-комик айтаяпти: агар сен ҳазилларинг доим кулгили бўлишини истасанг - уни ичига Гарри Поттерни аралаштир. Гарри Поттер ҳақидаги ҳар бир ҳазил кулгили бўлиши кафолатланган. Ҳеч ким унга бефарқ қарай олмайди, уни ўтказиб юбориш мумкинмас.
Унинг суҳбатдоши профессор ўқитувчи ҳам бу гапни тасдиқлаяпти. Агар дарс ўтаётганингизда талабалар зерикишни бошлашса, маърузангиз ичига Гарри Поттер’дан иқтибос киритиб кетинг ва барчани диққатини ўзингизга жалб қиласиз. Талабалар яна сизни тинглай бошлайди.
Албатта бу гапларни руслар айтяпти ва бизга 100 фоиз мос келмаслиги мумкин, лекин 70-80 фоиз бизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берса керак. Чунки стендапни эшитадиган аудиторияда базавий билимлар бўлади, уларнинг аксарияти Гарри Поттерни ёки ўқишган, ёки фильмини кўришган. Бу аудиторияни Миллионни аудиториясидан фарқи бор хуллас. Талабаларга келадиган бўлсак ҳам ҳолат деярли шундай. Уларнинг аксарияти билимли, базавий билимларга эга, Гарри Поттер эса - База.
Россиялик адабий танқидчи Галина Юзефовичнинг бир гапи бор, Гарри Поттер бутун бошли битта авлодга китобга бўлган муҳаббатни уйғотган. Болалигида Гарри Поттерни ўқиган авлоднинг аксарияти китобхонга айланган.
Бутун бошли авлодни китобхон қилишда бошқа бир асар унга рақобат қила олмаса керак, менимча ҳам. Афсус, унинг китоб версияси бизга анча кеч кириб келди, биз унинг фильмларидан лаззатланиб катта бўлдик. Балки биздаги киноманларнинг фундаментига ушбу франшиза сабабчидир?
Бу битта стендапчи, ўқитувчи ва танқидчининг гаплари. Балки бошқа соҳаларда ҳам Гарри Поттер муҳим аҳамиятга эгадир, ким билсин. Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак битта факт юзага чиқади: Гарри Поттер - БАЗА. Агар фарзандингизда китобга бўлган муҳаббатни уйғотмоқчи бўлсангиз Гарри Поттер ҳақидаги китобларни олиб келинг, бутун дунёда синалган усул сизда ҳам иш берса ажабмас.
АҚШ олий суди TikTok платформасини тақиқланишини ноқонуний деб топмади. Энди Америкада якшанба кунидан бошлаб TikTok ВПНсиз ишламайди.
Олий суд платформани чекланишини сўз эркинлигининг буғилиши деб ҳисобламади ва цензурачиларнинг фойдасига қарор чиқарди.
Энг қизиғи, биз интиладиган демократик, сўз эркинлиги буғилмаган давлатлар ҳам TikTok’ни чеклашмоқда. TikTok бизда ҳам аллақачон чекланганлигини ҳисобга олсак, демократик давлатлар ортидан биз эмас, улар бизнинг ортимиздан ҳаракатланаётгандек:)
Тез орада депутатларимизнинг “ана, Америкада ҳам шунақа-ку!?” деган баёнотларига кўзингиз тушиб қолса ажабланманг, улар доим ёмон томонларни солиштиришга уста бўлиб келишган.
Олтин олма дуо ол, дуо олтин эмасму?’ мақоли ўз актуаллигини йўқотмоқда.
Бугундан бошлаб банкларда 100 граммлик олтин қуймалар ҳам пайдо бўлибди. Шу пайтгача бундан кичкина миқдордагиларини харид қилиш мумкин эди.
Қизлар маҳрга нима сўрашни биласизлар энди.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago