?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
.... Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак кечиришни унутибсиз...
.... Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз...
.... Йиққан молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.…
.... Бошингиз қарздан чиқмай қолдими, демак шукурни унутибсиз ёки Яратганнинг амрига ғилоф иш қилибсиз.…
.... Атрофингизда сиздан хафа булувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз.
Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр~ҳавони йиғиштириб, дилларга меҳр улашинг, ана шундагина ҳаётингиз ўзгаради..
.... Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд ота-она учун кўзгудир.…
.... Лавозимингиз ошдими, билинг, атрофингизда лаганбардорлар кўпаяди. Эътиборли бўлинг, бундай ёлғон "дўст"ларни чин дўстларингиз билан алмаштириб қўйманг...!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ДАРАХТ
Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
- Баҳорда гулга бурканганимда бошим устида арилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим.
- Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим...
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...
Ёнимда танҳо сен қолдинг!
Ўткир Хошимов
«Дафтар ҳошиясидаги битиклар»дан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
УМР ЙЎЛЛАРИ
Кунларнинг бирида Тангри барча тирик жонни йиғиб, ҳар бирига қанча умр беришни белгилашга қарор қилибди.
Биринчи бўлиб Одамни ёнига чорлаб: «Cен, одамзод, у қадар йирик эмассан, шунинг учун сенга 20 йил етади», – дебди. «Жуда камку» ўйлабди одам, лекин эътироз билдиришни ноўрин билиб, индамай бир четга ўтиб турибди.
Тангри эса отга қараб: «Сен катта жонзотсан, шу сабабдан узоқроқ яшашинг керак. Сенга 40 йиллик умр ҳадя этаман» дебди. Бундан эсанкираб қолган от шундай дебди: «40 йил бўйинтуруқ тақиб, омоч ҳайдаб, арава тортиб, бунинг устига хипчин зарбидан азобланиб юраманми? Менга 20 йил ҳам етади. Қолганини Одамга берайлик, унга кўпроқ керак».
Навбат сигирга етибди, у ҳам ўзига 40 йил ажратилганини эшитиб саросимага тушибди ва ярим умрини Одамга туҳфа этишни таклиф қилибди. Тангри бунга ҳам рози бўлиб, ёнига итни чақирибди ва унга 30 йил беришини айтибди. «Йўғ-э, шунча йил занжирда ўтириб, беганаларга ҳуриб, суяк кемириб ётаманми? Менга 15 йил ҳам етади, қолганини Одамга берақолинг» – дея ўз фикрини билдирибди кўппак. Сўнгра 20 йиллик умр таклифини олган мушук ҳам сичқон қувлаб яшаши учун 10 йил кифоя эканини айтиб, қолганини инсонга илинибди.
Шу тариқа Одамзот умр кечира бошлабди. Дастлаб ўзининг 20 йилини яшаб, ғам-ташвиш ва қийинчилик нималигини билмабди. Сўнгра отнинг 20 йиллик даври келиб, худди унингдек тинмай меҳнат қилибди, уй, иш ва оиланинг аравасини тортишига тўғри келибди. Кейинги сигирнинг 20 йили муддати етганда фарзанд, набира ва яқин кишилар Одамни «соғишни» бошлар, ҳамма ундан фойда олишга уринар экан. Итнинг 15 йили кириб келганда Инсон ўз хонадонида ўтириб, уй қоровуллар, набираларини ўйнатиб, уларга ғамхўрлик қилиш билан шуғулланарди. Ниҳоят мушукнинг ҳиссаси қўшилган умр вақти етганда кимдир унинг бошини силаб, парвариш қилар ва, афсуски, кимдир уйдан кўчага ҳайдаб солар экан...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг?
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚИЁМАТЛИ ДЎСТИМГА
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг?
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ҚАЛБИ СИНГАНЛАРГА...
Италиялик машҳур актриса Софи Лорен режисёр Витторио де Сика билан дўст эди. Иккаласи ҳам Италиянинг Наполи шаҳридан эди. Иккаласи ҳам ниҳоятда камбағал оиладан чиққан эди.
Лондонга боришганда Софи Лорен бор йиққан тақинчоқларини ўғирлатиб қўйди. Йиғлашга тушди. Шунда Витторио унга шундай деди:
- Эй Софи! Йиғиларингни яшириб қўй. Иккимиз ҳам Наполининг энг фақир оиласидамиз. Куллар орасидан чиқиб ўзимизни бунёд қилдик. Мол келиб-кетадиган нарса. Илтимос, нарсалар учун йиғлама!
Софи Лорен баттар йиғлаб Витториога деди:
- Сен ҳеч нарсани тушунмайсан. Улар менинг ажралмас бўлагимга айланиб қолган эди!
Шунда Витторио ўзининг ҳикматга айланиб қолган жумласини айтди:
- Ҳеч қачон сен учун йиғлай олмайдиган нарсалар учун йиғлама!
Зиён кўриш ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишимиз лозим. Ўрнини тўлдиришнинг иложи бўлган нарсалар узоқ хафа бўлишга арзимайди.
Бошимизга зиён тушганда ўзимизга назар солайлик. Агар оёқда тик турган бўлсак демак ҳали Аллоҳнинг раҳмати бизни тарк қилмабди!
Абдулқодир Полвонов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Телемухбир йўловчиларни тўхтатиб, савол беряпти:
— Сиз нимани йўқотишдан қўрқасиз?
Бу саволга одамлар турлича жавоб беришяпти. Бири «Ота-онамни йўқотишдан қўрқаман», дейди. Билмайдики, қўрқса-қўрқмаса, ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган энг азиз кишиларини эртами-кечми барибир йўқотади. Бошқа бир одам «Тинчликни», яна бири «Оила бахтини...» деди.
Ҳамма жавоблар тўғри.
Лекин...
Бирон бир киши «Виждонимни йўқотишдан қўрқаман», демади, «Иймонимни йўқотишдан қўрқаман», демади. «Эътиқодни, диёнатни, Ватанга садоқатни йўқотишдан қўрқаман», демади-я!
Мантиқан олиб қаралса, ота-онани йўқотишдан хоҳ қўрқинг, хоҳ қўрқманг, бир кунмас бир кун улар фоний дунёни тарк этишгач, армон билан бўлса-да, яшайверади киши. Худо кўрсатмасин-у, аммо тинчлик йўқолиб, урушга дуч келса ҳам, азоб билан бўлса-да, яшайверади инсон. Оила бахтини ҳеч ким йўқотмасин, аммо бу ҳол юз берса, янги бахт умиди билан ҳаёт кечираверади одам.
Аммо...
Иймонни йўқотса...
Виждонни йўқотса...
Эътиқод, диёнатдан,
Ватанга садоқатдан айрилиб қолсачи... Қандай яшайди!?
Иймонсиз, виждонсиз, эътиқод-диёнатсиз, садоқатсиз ҳам яшаяпман, дегувчи одам ёлғон сўзлабди. У ўзини тирик деб ўйлайди, аслида у тирик мурдадир.
Тоҳир Малик
«Меҳмон туйғулар» китобидан
? Telegram.me/IBRATLI - Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
?**Зийраклик тести
Расмдаги қизларни синчиклаб кузатиб кўринг.
Уларнинг қайси бирининг сочи ўзиники эмас ?*⁉️*
ЭНГ ҚИММАТ НАРСА
Бозорбоши давра қурган сотувчиларни бир-бир йўқлама қилди-да, сўнг ҳар кунлик ҳисоботга ўтди:
-Қани ким қанча сотди, битта биттадан айтинглар.
Давра бир қизиб олди. Шодлик ва ғурур кайфияти оловланган юзлар бозорбошига юзланди.
- Бугун икки қоп Нафрат сотдим,-деди бақалоқ эркак.
- Мен бир ярим қоп Ғийбат, - деди ёши ўтинқираган аёл.
- Бир қоп Ҳасад пулладим,- дея жавоб берди яна бир йигит.
- Ҳақоратлар нинг бозори чаққон бўлди бугун. Бирданига уч қопини сотиб юбордим,- ғурурла деди кекса чол.
- Мен ҳам яхши ишладим. Икки қоп Ёлғон ва бир ярим қоп Шубҳа сотдим,- деди бир жувон.
Бозорбоши ҳамма фурушчиларнинг қайдларини эскириб кетган қалин дафтарига белгилаб чиққач, бир чеккада ғамга ботиб ўтирган ёшгина сотувчи болага қаради.
- Хўш, сен нега индамайсан, бугун ҳам сотолмадингми? Гапир!
- Бир пайса ҳам сота олмадим. Харидорларнинг пули етмаяпти. Меҳр жуда ҳам қиммат экан дейишяпти?!
Умид Али
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
?ЭГАСИНИ ҚИДИРГАН ЮРАК...
Йигит ним қоронғуликда юриб борар экан, юмшоқ, бир нарсага қоқилди. Эгилиб қаради... Ё Аллоҳим, ўзинг омонлик бер... оёқларининг орасида маконидан усталик билан суғуриб олинган бир юрак турарди. Расмлардаги каби тирик ва қонли... Йигит гўё сеҳрлангандек бўлиб, уни ҳовучларига олди ва даҳшатдан ақлдан озаёзди: юрак дук-дук урар ва иссиққина эди.
Йигит, худди қўлларига ёпишиб, бошқа бир аъзоси ҳолига айланган юрақдан қутулишни истар, бироқ ўзи англаёлмаган туйғулар унга тўсқинлик қилаётгандай ҳис этар эди. Бир муддатдан сўнг ўзини сал босиб олиб, юракнинг эгасини топиш учун энг яқиндаги уйнинг эшигини қоқди ва занжир оралиғидан қараган ёш қизга:
— Бу юрак сизники эмасми? — дея сўради. — Ҳозиргина топиб олдим...
Қиз уятчан бир овозда:
— Мен юрагимни уч ой олдин учратганим бир бевафога бердим. Қўшни уйдан сўранг, балки уларникидир, — деди.
Қиз кўрсатган уй кўзни қамаштирар даражадаги ҳашаматли эди. Эшикни очган хизматкорлар уни юқори қаватда ўтирган уй соҳибига олиб бордилар.
Йигит юмшоқ гиламларнинг устига томчилаётган қонларни оёқлари билан ёпишга уринар экан:
— Бу юрак сизникими? — деди. — Ҳали ҳам дукиллаяпти... Уй соҳиби қўлидаги биллур қадаҳдаги шаробдан хўриллатиб бир қултум ичди ва тилла тишларини кўрсатиб:
— Мен юрагимни дунёга сотганман, уковси. Қўшни уйда бир мажзуб (жазбага берилган, Аллоҳ ишқида ақлини йўқотган) бор. У билади бунинг эгасини, — деди.
Тезда совий бошлаган ва борган сайин секин ураётган юракни қўшни пастқамгина уйдаги чолга югуриб олиб борган йигит ҳовлиқиб:
— Бу сизникими? Тезроқ айтинг, бўлмаса, ҳали замон тўхтаб қолади, — дея илтижо қилди.
Чол ўқиётган Қуръони Каримни секин ёпар экан:
— Мен юрагимни ҳамма нарсам билан бирга Аллоҳга бердим, болам, — дея кулимсиради. — Қўлингдагининг эгасини нега ота-онангдан сўрамаяпсан?
— Э, улар ҳар иккалови ҳам қариб-қартайди. Ёш болага ўхшаб ҳадеб хархаша қилаверганларидан, уч кун олдин жанжал кўтариб, уларни ташлаб чиқиб кетдим, — деди йигит.
— Ташлаб чиқиб кетдинг?! Демак, ташлаб қўйдингми?!
Йигит бу гаплар қаршисида лоқайд кўринар эди. Ҳолбуки, қари киши кутилган жавобни анча олдин олиб бўлган эди. У илдам қадамлар билан йигитнинг ёнига келди ва кўйлагининг икки ёқасидан ушлаб, йиртиб юборди.
Йигитнинг чап кўкрагида қўлларида тутиб тургани юрак катталигидаги бир қонли бўшлиқ бор эди...
“Қалбимизнинг нури” китобидан
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлингhttps://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ХАЙРЛИ КУН !
Бисмиллаҳ деб бошладим кунни,
Нурли бўлсин ҳар бир онларим.
Эътиқодга бошлаб кўнгилни,
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Ато этсин тинчлик-омонлик,
Омон бўлсин доим танда жон.
Ҳеч бўлмасин ғийбат-ёмонлик,
Ҳар юракда бўлсин соф иймон.
Ҳайрли кун қадрдонларим!
Бу хаётда шод бўлиб яшанг.
Бахтингиздан қувонсин олам,
Қувончларга ёр бўлиб яшанг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago