Muhammad Yusuf izdoshlari

Description
Sen tebratgan beshigini Sohibqiron,
Sening bolang yulduzlarga qo‘ygan narvon.
Bir mayizni qirqqa bo‘lgan bir tanu jon—
Kunlaringga qaytay desang—xalq bo‘l elim.

✍ Muhammad YUSUF

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

8 months, 2 weeks ago

​​АЯ

Ҳовлимизни гулбоғ қилиб, гул экасиз,
Дилдан ҳасрат печакларин юлинг, ая.
Ҳис қиламан: баъзан пинҳон ғам чекасиз,
Сизга кулги ярашади, кулинг, ая.

Кўйлак каби тўздими ё хуш чоғингиз,
Шамол билан тўлдими кенг қучоғингиз.
Чўғи ўчиб, совимасин ўчоғингиз,
Ўзим олай кўнглингизнинг кулин, ая.

Бошимизда йўл бошлади қарчиғай, сор,
Бўйладиг-у, кенг даламиз туюлди тор,
Тойчоқларин излаб бир от кишнади зор,
Бизлар – тарқаб кетган бебош қулун, ая.

Олти бола, олти тақдир, олти йўлак,
Ҳар бирининг бугун ўйи, уйи бўлак.
Набиралар ирғишлайди, қилгай ҳалак –
Қошингизда бир жуфт ўғил-келин, ая.

Гоҳо ойлаб чўзилар уч юз чақирим,
Ўчирмоқчи бўлиб соғинч чўғ-чақинин.
Агар ўнғай эмас ўнг – тушда чақиринг,
Ёки… бизни бахтли қилинг – келинг, ая!

Боримиз не, йўғимиз не – сиз эгасиз,
Бағримизни гулбоғ қилиб, гул экасиз.
Олтинсиз – энг қадри баланд, бой бекасиз,
Сизга кулги ярашади, кулинг, ая!

Нодир ЖОНУЗОҚ,
Самарқанд вилояти.

Муҳаммад Юсуф издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
? *канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi? гуруҳи.

​​AYA

Hovlimizni gulbogʻ qilib, gul ekasiz,
Dildan hasrat pechaklarin yuling, aya.
His qilaman: baʼzan pinhon gʻam chekasiz,
Sizga kulgi yarashadi, kuling, aya.

Koʻylak kabi toʻzdimi yo xush chogʻingiz,
Shamol bilan toʻldimi keng quchogʻingiz.
Choʻgʻi oʻchib, sovimasin oʻchogʻingiz,
Oʻzim olay koʻnglingizning kulin, aya.

Boshimizda yoʻl boshladi qarchigʻay, sor,
Boʻyladig-u, keng dalamiz tuyuldi tor,
Toychoqlarin izlab bir ot kishnadi zor,
Bizlar – tarqab ketgan bebosh qulun, aya.

Olti bola, olti taqdir, olti yoʻlak,
Har birining bugun oʻyi, uyi boʻlak.
Nabiralar irgʻishlaydi, qilgay halak –
Qoshingizda bir juft oʻgʻil-kelin, aya.

Goho oylab choʻzilar uch yuz chaqirim,
Oʻchirmoqchi boʻlib sogʻinch choʻgʻ-chaqinin.
Agar oʻngʻay emas oʻng – tushda chaqiring,
Yoki… bizni baxtli qiling – keling, aya!

Borimiz ne, yoʻgʻimiz ne – siz egasiz,
Bagʻrimizni gulbogʻ qilib, gul ekasiz.
Oltinsiz – eng qadri baland, boy bekasiz,
Sizga kulgi yarashadi, kuling, aya!

Nodir JONUZOQ,
Samarqand viloyati.

Muhammad Yusuf izdoshlariga qo‘shiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
?*kanalimiz.
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi? guruhimiz

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

Telegram

Muhammad Yusuf izdoshlari

Sen tebratgan beshigini Sohibqiron, Sening bolang yulduzlarga qo‘ygan narvon. Bir mayizni qirqqa bo‘lgan bir tanu jon— Kunlaringga qaytay desang—xalq bo‘l elim. ***✍*** Muhammad YUSUF https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari @Muhammadyusufizdoshlariguruhi

[​​](https://telegra.ph/file/8f8a06a0c3cf85de738b7.jpg)**АЯ**
8 months, 2 weeks ago

МУСОФИР СОҒИНЧИ

Она, суратингиз ўпиб йиғладим,
Жоним оғридида, ёмон оғриди.
Меҳрибон топмайин, меҳр топмайин,
Томирим узилди, суягим синди.

Пул топмасанг бўлмас йигитчиликда,
Тишинг синар экан тирикчиликда,
Мусофир болангман, мусофир боланг,
Қийналиб кетдимда қийинчиликда.

Атрофим, бегона билан тўладир,
Дардимни айтмайман фойдаси йўқдир.
Қайтай десам, орим, йўлим тўсадир,
Чидашдан бошқа бир чораси йўқдир.

Нонлар ёпяпсизми иссиққина нон,
Опам келдиларми қаймоқ кўтариб.
Томоғимга тошлар тиқилиб қолди,
Анжир тўлиб турган саватни кўриб.

Қўшним тўй қилди деб бекор айтдингиз,
Демак, Нигорани узатишибди.
Пул топсам ёнига бормоқчи эдим,
Кечикдим, йиғлатиб кузатишибди.

Индамай ишладим ёмғир, қор демай,
Сиз учун катта уй қурмоқчи эдим.
Истаган нарсангиз муҳаййо қилиб,
Доим ёнингизда юрмоқчи эдим.

Бу ерда меҳр йўқ, фақат иш бордир,
Баҳорни сездирмас қаттиқ қиш бордир.
Болалигим ўтган қадрдон жойни,
Ёдимга солгувчи аччиқ, туш бордир.

Яхшиям эшитаман овозингизни,
Аммо овозни ҳеч қучиб бўлмайди.
Сизни соғинтирдим, бу оғир гуноҳ,
Бу гуноҳни асло кечиб бўлмайди.

Бир кун ёнингизга бораман буткул,
Унгача ҳеч касал бўлманг онажон.
Тақдирим шу бахтга етказгунича,
Соғ саломат юринг, ўлманг онажон.

Ҳар бир мусофирнинг тилаги шудир,
Ҳар бирин йиғлатган шу соғинч асли.
Уларнинг жонини асрагин Худо,
Соғ қайтсин юртига, бут бўлсин бағри.

Йиғлаб дуо қилдим, қувонч яқин деб,
Арафа ошини битта ўзим еб.
Йўлга чиқаман мен бир кун қувониб,
Мени онам кутиб оладилар деб..

Рислиғой ҲОТАМОВА

Муҳаммад Юсуф издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
? *канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi? гуруҳи.

MUSOFIR SOGʻINCHI

Ona, suratingiz oʻpib yigʻladim,
Jonim ogʻridida, yomon ogʻridi.
Mehribon topmayin, mehr topmayin,
Tomirim uzildi, suyagim sindi.

Pul topmasang boʻlmas yigitchilikda,
Tishing sinar ekan tirikchilikda,
Musofir bolangman, musofir bolang,
Qiynalib ketdimda qiyinchilikda.

Atrofim, begona bilan toʻladir,
Dardimni aytmayman foydasi yoʻqdir.
Qaytay desam, orim, yoʻlim toʻsadir,
Chidashdan boshqa bir chorasi yoʻqdir.

Nonlar yopyapsizmi issiqqina non,
Opam keldilarmi qaymoq koʻtarib.
Tomogʻimga toshlar tiqilib qoldi,
Anjir toʻlib turgan savatni koʻrib.

Qoʻshnim toʻy qildi deb bekor aytdingiz,
Demak, Nigorani uzatishibdi.
Pul topsam yoniga bormoqchi edim,
Kechikdim, yigʻlatib kuzatishibdi.

Indamay ishladim yomgʻir, qor demay,
Siz uchun katta uy qurmoqchi edim.
Istagan narsangiz muhayyo qilib,
Doim yoningizda yurmoqchi edim.

Bu yerda mehr yoʻq, faqat ish bordir,
Bahorni sezdirmas qattiq qish bordir.
Bolaligim oʻtgan qadrdon joyni,
Yodimga solguvchi achchiq, tush bordir.

Yaxshiyam eshitaman ovozingizni,
Ammo ovozni hech quchib boʻlmaydi.
Sizni sogʻintirdim, bu ogʻir gunoh,
Bu gunohni aslo kechib boʻlmaydi.

Bir kun yoningizga boraman butkul,
Ungacha hech kasal boʻlmang onajon.
Taqdirim shu baxtga yetkazgunicha,
Sogʻ salomat yuring, oʻlmang onajon.

Har bir musofirning tilagi shudir,
Har birin yigʻlatgan shu sogʻinch asli.
Ularning jonini asragin Xudo,
Sogʻ qaytsin yurtiga, but boʻlsin bagʻri.

Yigʻlab duo qildim, quvonch yaqin deb,
Arafa oshini bitta oʻzim yeb.
Yoʻlga chiqaman men bir kun quvonib,
Meni onam kutib oladilar deb..

Risligʻoy HOTAMOVA

Muhammad Yusuf izdoshlariga qoʻshiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
? *kanali,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi? guruhi.

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

8 months, 2 weeks ago

МУҲАММАД ЮСУФГА МЕҲРИМ БЎЛАКЧА

Шоирлик даъвойим эмас, бу ҳавас 
Назм бўстонида мен ким, йўлакча. 
Кимларга кимлару ва лек менда бир
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Ўқисанг ҳар байти қолгувчи ёдда
Бир байти аламда, бир байти шодда. 
Байтидек тўпори, самимий, содда 
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Халқ дардин битгувчи, қалами чўғли
Дўстларга меҳрибон, ёвларга дўғли. 
Бобурнинг юртдоши, Андижон ўғли
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Кўкларни титратган кўнгил ноласи
Байт битган қоғозни хўллаб жоласи
Ҳов ўша қишлоқнинг танти боласи
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Абдулла Орифга ҳурматим баланд 
Эркин Воҳидга ҳам беролмайман панд
Ва лек юрагимнинг тўрин этган банд
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Бир йўқлаб бормадим борлик чоғида 
Шу менинг кўнглимнинг кетмас доғида 
Минг йиллик назмнинг бўстон, боғида 
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Қисматга қўл берган, кетмоққа кўнган
Чақиндек зум чақнаб мангуга сўнган 
Бу кун қабри узра  қизғалдоқ унган
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Шогирдман демоққа балки йўқ ҳаққим
Боқсам ўхшаб кетар дардига дардим
Шоирлар ичра бир мен учун, мардим 
Муҳаммад Юсуфга меҳрим йўлакча. 

Байтлари барҳаёт, ўчмайди шони
Ҳур халқин қалбида, кўчмайди шони
Қора қош, очиқ юз, Ўзбек ўғлони 
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Даъвойим Шоирлик эмас, бу ҳавас
Назм бўстонида мен ким, йўлакча 
Кимда ким меҳри бор билмадим, мени
Муҳаммад Юсуфга меҳрим бўлакча. 

Ғуломжон НОРМАТ.
Сирдарё вилояти.

ОНА СИРДАРЁ

Мен бир ғариб фарзандинг бўлиб,
Пойингга бош урдим, Сирдарё.
Суратингни сўзда битай деб,
Ўтмишга юз бурдим, Сирдарё.

"Илтижо"лар қилиб қошингда,
Сўз сўради, Тўра Сулаймон.
Ҳар бир айтган ўланларида,
Дунё бир ён, сен бўлдинг бир ён.

Ҳалимахон чопқилаб юрган,
Кўчаларинг кездим дарбадар.
Шоирангни минглаб сатрида,
Сенинг мушфиқ нигоҳларинг бор.

Шеър истаган инжиқ қалбларга,
Нур йўллайди, устоз Ҳаётхон.
Сўзи ўйғоқ ашъорларида,
Сенга қайта бағишлайди жон.

Адабиёт, назм бўстонига,
Ниҳол қадар шоир Муҳаммад.
Ҳалимахон илмгоҳида,
Ниш урмоқда уммон шеърият.

Сен нур бердинг, мудроқ қалбимга,
Меҳр бердинг, қўлимдан тутдинг.
Саробнинг санг сўқмоқларидан,
Онам каби опичлаб ўтдинг.

Кўзларига суриб хокингни,
Фарзандларинг қилмоқда дуо.
Нурли йўлга чиқди карвонинг,
Завол билма, Она Сирдарё,
Завол кўрма, Она Сирдарё!

Дилфуза ҒАЗНАЕВА.
Сирдарё вилояти.

Алла...

Алла айтай, жоним болам ,
Қулоқ солгин алла.
Кўксимдаги, орим болам,
Ором олгин алла.
Аллаёоо алла...

Тушларингга кирсин болам,
Каъбатуллоҳ алла.
Пайғамбаринг билгин болам,
Расулуллоҳ алла.
Киндик қонинг тўкилган шу,
Она тупроқ алла.
Аллаёоо алла...

Ором олгин паҳлавоним,
Март ўғлоним алла.
Орзуларим рўёсисан,
Танда жоним алла.
Сенинг билан, ушалгайдур,
Бор армоним алла.
Аллаёоо алла....

Пок ниятла алла айтай,
Орим болам алла.
Тунда ойхам гувох бўлар,
Жоним болам алла.
Аллаёоо алла...

Дилдора АЛИБОЕВА (Офтоб).
Сирдарё вилояти.

Муҳаммад Юсуфни излаб

Қирқ кокили тўлғониб
Куйиб қолди Зебижон.
“Энди оғам қайда? “деб
Жайрон йиғлар бағри қон.

Чин шоирин ахтариб
Ой эгилиб қарайди.
Жайхун ёқдан ҳар куни
Туркман қизлар сўрайди.

Узун тўннинг қўнжини
Ҳўрсиниблар силайман.
Ахир сўрар ялпизлар,
Не дейишим билмайман.

Соғинчини тубига
Кўмиб қўяр Сирдарё.
Қизғалдоқнинг “оҳ“ини
Билар одам йўқми ё?

Билса бордир, лек қисмат
Бир кишига насибми?
Жайрон кўзида кўрдим
Мен Муҳаммад Юсуфни.

Кўзи маъюс жайроним
Йиғламайди, кулмайди.
Ҳақнинг тилин билганлар
Кўп яшашни билмайди!

...Кўзларимда маржонлар,
Қоғозга дил ёраман.
Кўнгил исин соғиниб
Марҳаматга бораман!

Қирқ кокили тўлғониб
Бўзлаб қолди Зебижон.
“Энди оғам қайда? “деб
Жайрон турар бағри қон!

Шоҳсанам КАРИМОВА.
Сирдарё вилояти.

@Muhammadyusufizdoshlari
?Муҳаммад Юсуф издошлари
телеграм канали.

8 months, 4 weeks ago

АЁЛЛАРГА

Кўзингиз нурига чўмилиб суйдим,
Қалбингиз қўрига кўмилиб суйдим,
Сизни юлдуз билиб, ой билиб суйдим,
Момо Ҳаво насли, офтобим, аёл
Нуридийдаларим, моҳтобим аёл!

Дунёни бешикка белаб оласиз,
Болангизга бахтлар тилаб оласиз,
Дард чексам, жонингиз улаб оласиз,
Менинг онажоним, дардкашим аёл,
Меҳри қуёшдайин оташим аёл!

Чаман не, баҳор не, ва тонг не Сизсиз,
Бу чархи-дун недир, осмон не Сизсиз,
Юрак не, муҳаббат ё жон не Сизсиз!
Уйнинг фариштаси, бекаси аёл,
Кўнгилларнинг ёлғиз эгаси аёл!

Гоҳ армон этакдан тутиб ўтади,
Гоҳ бардош  кўксингиз ситиб ўтади,
Садоқат пойингиз  ўпиб ўтади,
Киприклари абру-найсоним аёл,
Меҳри оташ, кўкси осмоним аёл!

Шаҳло АҲРОРОВА,
Жиззах вилояти.

Муҳаммад Юсуф издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
?*канали
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi?
гуруҳи.

AYOLLARGA

Koʻzingiz nuriga choʻmilib suydim,
Qalbingiz qoʻriga koʻmilib suydim,
Sizni yulduz bilib, oy bilib suydim,
Momo Havo nasli, oftobim, ayol
Nuridiydalarim, mohtobim ayol!

Dunyoni beshikka belab olasiz,
Bolangizga baxtlar tilab olasiz,
Dard cheksam, joningiz ulab olasiz,
Mening onajonim, dardkashim ayol,
Mehri quyoshdayin otashim ayol!

Chaman ne, bahor ne, va tong ne Sizsiz,
Bu charxi-dun nedir, osmon ne Sizsiz,
Yurak ne, muhabbat yo jon ne Sizsiz!
Uyning farishtasi, bekasi ayol,
Koʻngillarning yolgʻiz egasi ayol!

Goh armon etakdan tutib oʻtadi,
Goh bardosh  koʻksingiz sitib oʻtadi,
Sadoqat poyingiz  oʻpib oʻtadi,
Kipriklari abru-naysonim ayol,
Mehri otash, koʻksi osmonim ayol!

Shahlo AHROROVA,
Jizzax viloyati.

Muhammad Yusuf izdoshlariga qoʻshiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
?*kanali
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi?
guruhi.

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

8 months, 4 weeks ago

АГАР...

Муҳаббат бор дердим, севги бор дердим.
Бир умр қўлларинг қўлимдан туйса.
Сўзсиз кўнар эдим тақдир ҳукмига,
Ишқ кўнгил кўчамдан сен билан ўтса.

Муҳаббат бор дердим, севги бор дердим.
Ҳисларинг кўксимда ухласа тунлар.
Гард ҳам юқтирмасдим киприкларингга
Мангуга ухласа озор ва унлар.

Муҳаббат бор дердим, севги бор дердим.
Лабларинг шивирлаб исмимни айтса.
Юрак дукурига қулоқ тутардим,
Энг тотли туйғулар тонглар уйғотса.

Муҳаббат бор дердим, севги бор дердим.
Фотиҳалар берса бу кўҳна Очун
Сенга юрагимни ҳадя этардим
Бир лаҳза бахтиёр яшамоқ учун.

Хуршидабону БЕРДИЁРОВА,
Қашқадарё вилояти

Муҳаммад Юсуф издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
?*канали
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi?
гуруҳи.

AGAR...

Muhabbat bor derdim, sevgi bor derdim.
Bir umr qoʻllaring qoʻlimdan tuysa.
Soʻzsiz koʻnar edim taqdir hukmiga,
Ishq koʻngil koʻchamdan sen bilan oʻtsa.

Muhabbat bor derdim, sevgi bor derdim.
Hislaring koʻksimda uxlasa tunlar.
Gard ham yuqtirmasdim kipriklaringga
Manguga uxlasa ozor va unlar.

Muhabbat bor derdim, sevgi bor derdim.
Lablaring shivirlab ismimni aytsa.
Yurak dukuriga quloq tutardim,
Eng totli tuygʻular tonglar uygʻotsa.

Muhabbat bor derdim, sevgi bor derdim.
Fotihalar bersa bu koʻhna Ochun
Senga yuragimni hadya etardim
Bir lahza baxtiyor yashamoq uchun.

Xurshidabonu BERDIYOROVA,
Qashqadaryo viloyati

Muhammad Yusuf izdoshlariga qoʻshiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
?*kanali
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi?
guruhi.

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

10 months, 3 weeks ago

ЯРАЛАНГАН АРСЛОН

Ўкирарди,
фақат ғазабданмас,
шодлигидан,
Томирларида оқаётган куч
Вужудига сиғмаганидан
ўкирарди яқинларда у...
Билмас эди
ҳатто ўзининг
ваҳший эканини ҳам...
Инсонларни кўрса
кўзларида ғазаб чақнамасди,
Ҳайрат ёнарди.
Ғазабданмас,
Ҳайратдан ўкирарди у инсонларни кўрса...
...Отиб кетди
қандайдир бадкирдор уни
азобларга ташлаб,
яралаб...
Ўзи қочди...
Агар у мард бўлса
ё тегмас эди
Ё ўлдириб кетар эди бутунлай...
Ў!
Энди
яраланган арслоннинг
хотирига тушди дафъатан
Боболари ваҳший ўтгани...
Ў!
Энди у шодлигидан эмас,
Танасидан томаётган қонни кўриб,
Ғазаб билан,
алам билан ўкиряпти!
Энди у – ваҳший...

Баҳодир ИСО,
Фарғона вилояти.

Муҳаммад ЮСУФ издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
*канали
,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi гуруҳи.

YARALANGAN ARSLON

Oʻkirardi,
faqat gʻazabdanmas,
shodligidan,
Tomirlarida oqayotgan kuch
Vujudiga sigʻmaganidan
oʻkirardi yaqinlarda u...
Bilmas edi
hatto oʻzining
vahshiy ekanini ham...
Insonlarni koʻrsa
koʻzlarida gʻazab chaqnamasdi,
Hayrat yonardi.
Gʻazabdanmas,
Hayratdan oʻkirardi u insonlarni koʻrsa...
...Otib ketdi
qandaydir badkirdor uni
azoblarga tashlab,
yaralab...
Oʻzi qochdi...
Agar u mard boʻlsa
yo tegmas edi
Yo oʻldirib ketar edi butunlay...
Oʻ!
Endi
yaralangan arslonning
xotiriga tushdi dafʼatan
Bobolari vahshiy oʻtgani...
Oʻ!
Endi u shodligidan emas,
Tanasidan tomayotgan qonni koʻrib,
Gʻazab bilan,
alam bilan oʻkiryapti!
Endi u – vahshiy...

Bahodir ISO,
Fargʻona viloyati.

Muhammad YUSUF izdoshlariga qoʻshiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
*kanali
,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi guruhi.

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

10 months, 3 weeks ago

ТУНДА ШЕЪР АЙТИШДИК

Тунда шеър айтишдик капалак билан,
Ялпизни алқадим,
Гулни алқадим.
Ёнимга судралиб келиб бир илон
Кўзойнак остидан боқди.
Пайқадим.

Қувди ёлғиз ўшал ҳамхонамни у.
Қувди париларни кувган каби дев.
Ҳуркитиб юбориб парвонамни у
Бўйнимга ўралиб олди:
Мени сев!..

Чимзор.
Чимилдиқда совуқ ёр кучдим.
Пўстин гилам қилиб мехробга қоқдим.
Кўзимни чирт юмиб,
Кечалари жим
Мен уни ўпганда —
У мени чақди.

Чақди.
Чақаверди заҳри сўнгунча.
Чақди гоҳ билагим,
Гоҳ юрагимни.
У қанча чақса мен тирилдим шунча.
Шунча эслайвердим капалагимни!..

Ўтмишни унутдим бир тушда гўё,
Ўшал чимзордаги кошонамни ҳам.
Илон маликадан кутулдим,
Аммо,
Энди тополмасман парвонамни ҳам.

Мухаммад Юсуф

Муҳаммад. Юсуф издошларига қўшилинг?
@Muhammadyusufizdoshlari?канали,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi?гуруҳи

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

Tunda she'r aytishdik

Tunda she'r aytishdik kapalak bilan,
Yalpizni alqadim,
Gulni alqadim.
Yonimga sudralib kelib bir ilon
Ko‘zoynak ostidan boqdi.
Payqadim.

Quvdi yolg‘iz o‘shal hamxonamni u.
Quvdi parilarni quvgan kabi dev.
Hurkitib yuborib parvonamni u
Bo‘ynimga o‘ralib oldi:
Meni sev!...

Chimzor.
Chimildiqda sovuq yor quchdim.
Po‘stin gilam qilib mexrobga qoqdim.
Ko‘zimni chirt yumib,
Kechalari jim
Men uni o‘pganda~
U meni chaqdi.

Chaqdi.
Chaqaverdi zahri so‘nguncha.
Chaqdi goh bilagim,
Goh yuragimni.
U qancha chaqsa men tirildim shuncha.
Shuncha eslayverdim kapalagimni!...

O‘tmishni unutdim bir tushda go‘yo,
O‘shal chimzordagi koshonamni ham.
Ilon malikadan qutuldim,
Ammo,
Endi topolmasman parvonamni ham.

Muhammad Yusuf

Muhammad. Yusuf izdoshlariga
qo‘shiling?

@Muhammadyusufizdoshlari?kanali

@Muhammadyusufizdoshlariguruhi?
guruhi

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

10 months, 4 weeks ago

РИВОЯТ

" Мен -- шер " дебон бир жонзот,
Рақибин дебон тулки.
Наъра тортолмай, ҳайҳот,
Элга бўлибди кулки.

ИНСОН бўлиб яшамоқ,
Толедир, саодатдир,
Инсонни инсон билмоқ---
Буюк бир ибодатдир.

Ҳайвонларга бу ётдир...

Тоҳир ОТАХОНОВ,
Андижон вилояти.

Муҳаммад ЮСУФ издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
*канали
,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi гуруҳи.

RIVOYAT

“ Men -- sher ” debon bir jonzot,
Raqibin debon tulki.
Naʼra tortolmay, hayhot,
Elga boʻlibdi kulki.

INSON boʻlib yashamoq,
Toledir, saodatdir,
Insonni inson bilmoq---
Buyuk bir ibodatdir.

Hayvonlarga bu yotdir...

Tohir OTAXONOV,
Andijon viloyati.

Muhammad YUSUF izdoshlariga qoʻshiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
*kanali
,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi guruhi.
https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

10 months, 4 weeks ago

Минг йил яшаймиз дея,
Гарчи ҳозир кўнгил тўқ,-
Йўловчимиз ҳаётда,-
Вақт турининг фарқи йўқ.

Баъзан ўзни хуш ёқиб
Чинорларга менгзаймиз.
Умрни ҳаводаги
Сўзлар билан безаймиз.

Қисмат шу: бир лаҳзага
Боғлаб қўйган бизларни.
Кун келиб ип узилса
Қайдан топай сизларни.

Ўйламагил, мени ҳам
“Эрта топгайман такрор”,
Йўқ, кўзлар ўртасида
Бир киприк қоқиши бор.

Шу сабаб дил изҳори
Йўловчига қарз экан.
Ширин сўз малҳам-дори,
Севишмоқ ҳам фарз экан.

Давлатидан кимдир маст,
Фарзандидан кимдир маст,-
Буларни лек ҳеч кимса,
Йўловчидан сўрамас.

Ҳаромнинг азоби бор,
Ҳалолнинг-чи, сўроғи.
Умр-бу Ҳақ юзига
Дунё парда тортмоғи.

Ҳасад, ғийбат пайтимас,
Фурсат кам, бўлгил чақин!
Асл ҳамроҳ айнимас,
Йўл узоқ, манзил яқин!

Майли, мени васлинга
Гадо этиб кет,эй дўст,
Лекин йўлнинг ҳаққини
Адо этиб кет, эй дўст!...

Гуландом ТОҒАЕВА,
Тошкент вилояти
.

Муҳаммад ЮСУФ издошларига қўшилинг?*
@Muhammadyusufizdoshlari
*канали
,
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi гурyҳи.

Ming yil yashaymiz deya,
Garchi hozir koʻngil toʻq,-
Yoʻlovchimiz hayotda,-
Vaqt turining farqi yoʻq.

Baʼzan oʻzni xush yoqib
Chinorlarga mengzaymiz.
Umrni havodagi
Soʻzlar bilan bezaymiz.

Qismat shu: bir lahzaga
Bogʻlab qoʻygan bizlarni.
Kun kelib ip uzilsa
Qaydan topay sizlarni.

Oʻylamagil, meni ham
“Erta topgayman takror”,
Yoʻq, koʻzlar oʻrtasida
Bir kiprik qoqishi bor.

Shu sabab dil izhori
Yoʻlovchiga qarz ekan.
Shirin soʻz malham-dori,
Sevishmoq ham farz ekan.

Davlatidan kimdir mast,
Farzandidan kimdir mast,-
Bularni lek hech kimsa,
Yoʻlovchidan soʻramas.

Haromning azobi bor,
Halolning-chi, soʻrogʻi.
Umr-bu Haq yuziga
Dunyo parda tortmogʻi.

Hasad, gʻiybat paytimas,
Fursat kam, boʻlgil chaqin!
Asl hamroh aynimas,
Yoʻl uzoq, manzil yaqin!

Mayli, meni vaslinga
Gado etib ket,ey doʻst,
Lekin yoʻlning haqqini
Ado etib ket, ey doʻst!...

Gulandom TOGʻAYEVA,
Toshkent viloyati.

Muhammad YUSUF izdoshlariga qoʻshiling?*
@Muhammadyusufizdoshlari
?*kanali,
@Muhammadyusufizdoshlari?guruhi

https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago