Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 3 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 4 days, 4 hours ago
O'ylaymanki men bilan doimiy aloqada bo'lgan, ammo so'nggi bir haftada bog'lanolmagan yaqinlarimning barchasi bu kanal va guruhda bor, ushbu xabarim sizlarga birday yetib boradi.
O'tgan hafta boshida telefonim firibgarlik yo'li bilan o'g'irlab ketilgani va dars o'tadigan qo'shimcha gadjetlarimning hammasi birgalikda yo'q qilib tashlangani ma'lum bo'ldi.
Bu haqida tegishli tartibda murojaatlar qildim va keltirilgan zararlar barchasi qoplab berildi.
Menga tarjima, tahrir va shu kabi ishlarda buyurtma bergan, ayniqsa, kundalik dars berib yurgan aziz o'quvchilarimdan uzr so'rayman. Xabar qilishning hech qanaqa yo'li va imkoni bo'lmadi. O'zim yugur-yugur bilan ovvora bo'lib qoldim.
Og'rilik, poraxo'rlik va firibgarlikdan o'zingizni asrang. MAFIYAlar tirik joyda sizga turib beradigan davlat ham bo'lmaydi.
Bayroq haqida turli chellenjlar o'tkazilyapti. Har kim milliy bayramlarni o'ziga xos nishonlaydi. Biz she'r bilan nishonladik. O'quvchilar, ayniqsa, qizlar juda to'lqinlanib eshitishdi.
Bizga millatni uyg'otadigan yangicha qarashlar kerak. Hulkar Murtazayeva shunday uyg'oq vatandoshimiz. O'zi universitet yillaridan tuppa-tuzuk shoira va adabiyotshunos edi. Mayli, jurnalistikada ham millatimizga kam foydasi tegmayapti.
Ijodingizga, ishlaringizga omad tilayman!
#Сўхлик_педагог
Сизни СИЗ қилиб турган нарсалар бор. Агар ҳаётда улардан воз кечсангиз, ҳеч кимга айланасиз.
Мен Ўзбек тили ва адабиёти университетида ўқиб юрганимда факултетимиздаги курсдошларим 167 та эди. 2021 йили шунча битирувчи қаторида диплом олдим. Аммо менинг бошқа дипломлилардан фарқим йўқ эди, аслида.
Кейин ўйлаб қолдим: Мени мен қилиб турган нарса нима?
Шунга қараб, магистратура учун факултет танлашга қарор қилдим.
Агар мен инглиз тилини ўрганишга қарор қилганимда эди, инглиз тилини ўрганган, лекин форс тилини чала биладиган юзлаб мутахассислар қаторида қолардим. Аввало ўзимдаги бўшлиқларни тўлдиришга қарор қилдим. Форс тилини ўргатадиган одам тополмагандан кейин форс тили деб телеграмга қидирув бердим. Қарасам, ўзбек майдонида бундай каналнинг ўзи йўқ. @Forstili_Mominzoda телеграм каналини ўшанда очган эдим. Ҳам ўзим ўрганардим, ҳам ўрганганларимни бошқаларга улашар эдим. Тобора одам сони кўпайиб борди, каналлар сони ҳам.
Ҳар йили Форс тилидан бўладиган миллий сертификат имтиҳонига кириб чиқаман. Мана учинчи марта ижобий натижа билан чиқяпман. Ҳар сафар Б2 га топширишимнинг сабаби ўқувчиларимнинг ёнида бўлиш. Уларни руҳан (фақат руҳан) қўллаб-қувватлаш.
бу зулмат ичинда
сен ила чиндан
қолсаму
соатнинг совуқдан совуқ
йиғисин эмас
юрагинг шивирин тингласам тунлар
танимдан танинга ёйилиб титроқ
эҳтирос тумани аро йўқолсак
тонг чоғи алағда хавотир қолиб
ажалвор ўпичдан кўзимни очсам
бу зулмат Тангридан фарқли ўлароқ
ҳаяжон пинжида
мен яратган ер
денгизи қушлари юлдузлари йўқ
дарахтлар қоялар саҳролари йўқ
парилар малаклар
азоб фариштаси
тамуғ ва ужмоҳ
на Жаброил
на Азроил
на Микоил
на Исрофил
на Азозил
унга сургун қилдим аввал ўзимни
сўнг руҳинг тикладим тахайюлимда
кишвар ичра танҳо иккимиз
сену мен сену мен
махфий суратимда ёширин инжу
бирма бир ечарман сийрат боғичин
қиёфамга кирарсан буткул
шароб симирамиз битта вужудда
сигор тутатамиз
ўқиймиз китоб
лаҳзани лаҳзага
соатни соат
кундузни кечага чегалайди ишқ
сен менга
мен сенга қилгум ибодат
дуолар шубҳасиз бўлгай ижобат
ва ҳеч қачон келмас
сўроқ онлари
бу зулмат ичинда
сен ила чиндан
бир нафас қолмоқлик нақадар гўзал
мену мен мену мен мену мен
Дар ин зулмат
Фақат бо ту
Бимонаму
Гӯш бинҳам
На бар ашки
Соати сард аз сармо,
Гӯш бинҳам
Бар садои дилат шабҳо
Аз танам ларза дарояд бар тани ту
Дар бухори эҳтиросот гум шавем-о
Саҳаргоҳон на аз тарси парешонӣ
Чашм бикшоям зи бӯса:ҳои қотил.
Зулматест, ин ки фарқаш аз Замин танҳо
Офаранда-ш манам танҳо
Надорад баҳру парранда, ситора
Ё
Дарахту қуллаҳои кӯҳ,
Биёбонҳо.
Париёне надорад ӯ
Малакҳое надорад ӯ.
Фариштаи азобаш нест,
Надорад ҷаннату дӯзах.
Дар он нестанд
На Ҷибрилу
На Азроил,
Микоил ҳам
На Исрофил;
Азозил нест...
Бадар кардам бар онҷо аввалан худро
Ва руҳат со:хтам ман дар тахайюлам
Дар ин кишвар фақат ҳар ду:
тую ману тую ман.
Даруни суратам инҷу ниҳон аст
Ва банди сиратамро мекушоям.
Аз он рӯят ту бармегардӣ бар рӯям,
Шаробошомӣ хоҳем кард дар як тан
Ва сигор мекашем,
Бо ҳам -
Китобхонӣ кунем...
ҳар лаҳзаро бар лаҳза
Соатро ба соатҳо
Бипайвандад шабонро ҳам ба рӯзон ИШҚ
Маро ту...
Туро ман мепарасторам
Дуоҳо мешаванд албат иҷобат
Ва аслан рӯзи растохез
НАМЕОЯД!
Дар ин зулмат
Фақат бо ту
Бимонам ман...
чи зебо як нафас мондан
Ману Ман
Ману Ман
Ману Ман.
✍ Ҷонтемир
Мутарҷим:
@ShohruzMominzoda
#шеърларим
#аудио_шеър
ТАСКИНШу икки қароғинг мусаффо чашма,
Қўявер дилимга (ёрилган жомдир)
Бизларни алдаган хотиралардан –
Кўзларингни ёриб туғилган ёмғир.
Тутилган қуёшдай ўтмиши қаро
Отамиз алдаган бизни, эҳтимол,
Ёки бахт ҳақида сафсата сотган
Юраги яримта онамиз – ҳилол.
Осмоннинг этаги бунчалар қуруқ,
Қайдан тўкилмоқда бунча надомат?!
Худо алдамаган бизни ҳеч қачон,
Ахир тириклик ҳам олий каромат.
Минг йиллик саҳройи ёлғизлик ҳаққи –
Захга бериб ётар ҳислар кўксини.
Сен йиғла дунёни покламоқ учун
Уксиниб, ўксиниб, ўксиниб...
2019.19.10, Фарғона шаҳри✍️ @ShohruzMominzoda
#шеърларим
ҚИЁСМенга йиғламоқлни ўргатинг, ака,
Кўз ёш қароғимдан қанчалар йироқ.
Тунлар Сўхимизда майсалар танҳо,
Ака, сув келмаса, қақшайди тупроқ...
...Менга йиғламоқлни ўргатинг, ака!
Ғам-ташвиш кунлари сиздан олисда,
Ғўрага тамшаниб термулади Ой.
У кун мен одамдай қувонмоқ учун —
Бугун йиғламоғим керак ҳойнаҳой.
Бир дилдош шоирим лутф қилгандай:
Ака, мен негадир ичиколмадим.
Энди қотди дийдам, қалбимда менинг —
соғинчим, кўз ёшим қадимдан-қадим.
Болаликни эсланг, калтаклаб мени —
Йиғлатар эдингиз ҳуда-беҳуда.
Ҳаёт калтаклари туфайли энди,
Ака, йиғламоқни соғиндим жуда.
2019.19.10✍@ShohruzMominzoda
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 3 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 4 days, 4 hours ago