Дил синиқлари

Description
Гулноз Мўминова 1978 йили туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган. “Фасллар шивири”, “Сайёҳ қушлар”, “Дил синиқлари”, “Чиғаноқ” ва "комета" номли шеърий тўпламлари нашр этилган.
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago

Мавсумнинг охирги япроғи
Абгор оқиб борар
Куз жилғасидан
Жилға лабида
Телбавор қарсак урар
Ғамларни эгизлатиб
Туғиб ташлаётган Ноябрь...

Г.МЎМИНОВА

1 month, 2 weeks ago

Анна КАМЕНСКА

КУЛГИЛИ
Одам бўлиш қалай энди?
Бир қуш сўради мендан.
Қайдан билай.
Ўз терингнинг маҳкуми бўла-
Интилмоқ чексизлик сари.
Вақтга асир бўла –
Қўл узатмоқ абадиятга.
Мудом иккиланмоқ ва
Мубталоси бўлмоқ умиднинг.
Аёз игнаси бўла-
Бир ҳовуч нурга эврилмоқ.
Ҳаво юта-юта –
Бўғилмоқ сўзсизликда.
Гуриллаб ёна-ёна –
Кул уясида яшамоқ.
Нон кавшамоқ,
Яна тўймоқ очликдан.
Ишқсизликдан ўлмоқ
Ва севмоқ то сўнг нафасгача...
“Кулгили”- деди Қуш
Енгил учиб кета Кўк сари.

Г.М.таржимаси

4 months, 2 weeks ago

Bugun Xalqaro mushuklar kuni edi. Sal qolsa unutibman. Erkatoy mushugim Mushkani va barcha qarindoshlarini tabriklayman? Idishchagiz siz yoqtirgan korm va toza suvga limmo lim bulsin musuchalar?

4 months, 2 weeks ago

Букрилар орасида тўғри қомат хунук кўринади, дейди Бальзак жаноби олийлари. Жанобларининг ўзи ҳам унчалик тўғри бўлмаган-у, лекин тепадаги фикрига қўшилмай иложимиз йўқ. "Чалахотин"ни ёзиб, балоларга қолдим мен сизларга айтсам. Ўқиганларнинг деярли 80 фоизи ҳикоя қаҳрамонини мен деб ўйлаяпти. Оддий ўқувчиларни-ку тушунса бўлар, аммо улар орасида ижодкор дўстларим ҳам бор ва улар анчагина. Кимдир хавотир олган, кимдир танбеҳ берган, кимдир личкада одобномадан дарс ўтган. Умуман олганда, менинг қаҳрамоним шу кунларда саратон билан ёлғиз курашаётган шўрпешона бир келинчак. Воқеалар унинг ҳаётидан олинган. Аёл бўлганим учун унинг дардини ўз танамда ҳис қилдим, изтиробини юрагимдан ўтказиб кўрдим. Балки биринчи шахс тилидан ёзганим хато бўлгандир. Лекин ҳурматли ва ҳурматсиз ақл ўргатувчиларим, мени кечириб қўясизлар, мен уят иш қилдим деб ҳисобламайман. Сал кам 46 ёшимда одобнома дарсига эҳтиёжим йўқ. Омадни кўрингки, олтин минбарда ўтиргандан сабр дарсини, зино устида қўлга тушгандан ахлоқ дарсини эшитадиган бир замонда туғилиб қолибмиз. Афсуслар бўлсин.

4 months, 3 weeks ago

ҲАВО
Гулжамол ва Тилланисога

Қачон бунёд бўлганимни эслолмайман,
Фақат бир нарса эсимда:
Тангри мени Эркак учун яратди,
Эркакнинг ҳузур-ҳаловати учун.
Оғир гуноҳ қилдим –
Жаннатдан ҳайдади Тангри
Севикли Одамига қўшиб
Ер юзида узоқ кездим, кўп йиғладим.
Ўша кезлар Одамга етишимга инонмасам-да,
Тангри қачондир унга
Қовурғасин қайтиб беришига инонардим:
Тангри Одамни севарди!
Тангри суюклисини кечириб, менга етказди.
Қўрини қўриб ўтирдим Одам овга кетганида
Пайдар-пай ўт қаладим ўчоғига –
Олови ўчмасин дедим.
Наслларига она бўлдим –
Кейинчалик бир-бирига пичоқ қайраган,
Бир-бирига дунёни тор қилган наслларига.
У пайт Эркак, Аёл деган гаплар йўқ эди:
Ризқ ғамида юрган Одам бор эди,
Рўзғор қилиб ўтиргич Ҳаво бор эди.
Кейин ағдар-тўнтар бўлди ҳаммаси...
Икки кўксим оналикнинг беминнат чашмаси эди.
Кўксингни тўс – эркакни жалб қилаяпсан,
Гуноҳга чорлаяпсан, дедилар,
Букчайиб қадам ташладим
Тепки еган сингари.
Унингни чиқарма дедилар –
Овозсиз сўзладим, овозсиз куйладим...
(Наслимнинг кўпи соқовлиги шундан)
Унсиз кулгим лабимни қийшайтирди,
Кўзим оқин каттартирди унсиз йиғим.
Ўзим туққан насллар кула бошлади сочим узунлигидан
Нақл тўқидилар: “Сочи узуннинг ақли қисқа”.
Қисқа ақлимнинг ўйлари узайгандан узайди
Улкан ўргимчакнинг бақувват тўрларига илашгандай
Ўйларимга чалкашиб йиқилдим бир куни
Бўға бошладим ўзимни ўйларим билан
Исмимнинг маъноси ўзимга етмай қолди.
Ўла-ўла ўлганимда
Эркакдан чуқурроқ кўмдилар мени –
Гуноҳим кўпроқ эди
Аёллигим учун.

Бир ўтинчим бор:
Қабримни тош эмас,
Қилич билан белгиланг,
Икки дунё савашида савашсиз таслим бўлган жангчиман мен.

Октябрь,2023

4 months, 3 weeks ago

Тилла мени шу вақтларда қийнаётган, тушкунликка солган, лекин сўзга кўчиролмаётган ҳисларимни тушунтириб берди, гўё ичимдагини билгандек, изоҳ кутаётганимни сезгандек. Ўқиб йиғладим. Яқинларимга севгиларим - бўйсуниш ва уларга яхши бўлсин учун ўзимдан кечишга ундайди, аммо англаганим барибир ҳечкимни асролмайман, қутқаролмайман. Севгиларим истаган пайт мендан кеча олишини тан оламан. Севгиларим Инсон бўлишга имкон бермайди, аёлликни турли туман мақомларидан чиқишга қўймайди. Севгиларим сукутга чорлайди, дод солишга қўймайди. Ичга ютилган исёнлар бир кун жазавага солади деб қўрқаман. Севгиларим бўлмаса, оғриқларим бўлмасди. Аммо севгиларимсиз яшолмайман ҳам, демак бу мангу оғриқ. Аёл севгиларини кечириб кечириб ўзидан кечади. Якунда ҳеч вақосиз қолади. Азалий қонун: севги фақат фидолик талаб қилади, ўзингни қуйи даражада кўришга мажбур қилади. Ҳеч кимга боғланма, севма, қутқарма, қарам бўлма деганинг бекор, аёл буюк севгиларсиз, ҳиссиз яшолмайди.

4 months, 3 weeks ago

FARISHTA, O'Z UYINGGA NAZAR SOL!

Bu dunyoda eng katta ma'no -Uy. Doim qochadiganing va doim talpinadiganing ham uy. Men doim uyimdan qochganman. 13 yoshimdan chiqib ketganman. Lekin o'shandan boshlab uyimga qattiq yopishganman. Ichimda, ruhan. Nimanidir endi hal etdim deganimda uyim menga yangi masala, og'riq va o'z navbatida anglash topib beravergan. Uyimga qaytish o'ta og'riqli, lekin shu qadar sevinchli. Og'rig'idan qochib, boshqalarga dil beray desam, boshqalar bilan muammolarim chiqib kelavergan. Bundan tagini ko'tarib qarasam - sabablar "uy" da bo'lgan. Uyni inkor etib, uyga ruhan qaytishlar. Umuman sevgi qolmadi degan joyimda, uy menga o'zini eslatgan. Uyning o'zi sevgi. Sevgi esa bu og'riq. Hech narsa menga "uy" chalik va undagi odamlarchalik ta'sir etmagan. Va eng muhim narsa, eng kim menga hayotni ularchalik chuqur anglatmagan.

Doim tamom bo'ldim , tugadim degan joyimdan shu uy tufayli yana o'tga kirib, qaqnusga aylanib, yangi ma'no bilan tug'ilaveraman.

Bilmayman, "uy" dan to'liq uzilib ketish kerakmi, yo singib?!

4 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago