Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 3 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 11 months, 2 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Reklama! @RekIama_beriish
Last updated 3 days ago
⚡️⚡️**Tezkor!
Test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi tasdiqlandi**O‘zbekiston Respublikasi ta’lim muassasalariga o‘qishga qabul qilish bo‘yicha Davlat komissiyasining 10-son bayoni bilan 2021-2022-o‘quv yili uchun respublika oliy ta’lim muassasalarining bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar majmuasi, test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi.
Vodiy ta'lim yangiliklari rasmiy kanali ?
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
**''17-noyabr - Xalqaro talabalar kuni"
Ushbu bayram bilan garchi hali talabalik gashtini tatimagan bo‘lsa-da barcha talabalarni tabriklaymiz))
Kanalimiz*?*
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
? Андижон давлат университети маъмурияти ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш бўйича қуйидагиларни маълум қилади:
? 1 босқич кундузги таълим шаклига тавсия этилган талабалар учун анъанавий шаклдаги дарслар 2020 йилнинг 16 ноябрь кунидан (орттирилган (супер) контракт тўлаганлар ҳам) бошланади;
? 2-3-4 босқич талабалари учун эса анъанавий шаклдаги дарслар 2020 йилнинг 23 ноябрь кунидан бошланади;
? ўқишни қандай шаклда давом эттиришни талабанинг ўзи белгилайди. Талаба хоҳласа онлайн хоҳласа анъанавий шаклда дарсга қатнашишни танлайди, бундай танловда сабаб ёки тушунтириш сўралмайди яъни сиздан нима учун шуни танладингиз деган савол қўйилмайди.
? Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар эса ўқишни онлайн шаклда давом эттирадилар. (1 босқич сиртқи бўлимга қабул қилинган ҳамда қўшни давлатлардан февраль-март ойида ўқишини кўчирганлар учун онлайн дарслар қачон бошланиши Сиртқи бўлим телеграм каналида қўшимча равишда эълон қилинади);
? Талабаларга ТТЖ (ётоқхона) беришда ҳозирча фақат доимий турар жойи бошқа вилоятда бўлган ҳамда жуда узоқдан қатновчи талабаларга берилади;
? Ҳозирда талабалар учун дарс жадваллари ишлаб чиқилмоқда. Тайёр бўлиши билан барча факультетларнинг телеграм каналларида ва ушбу каналда эълон қиламиз.
✅Ҳозирда, университет маъмурияти томонидан анъанавий шаклда дарсларни бошлаш учун барча тайёргарлик бошланган. Ўқув ва маиший бинолар ҳамда хоналарда дезинфекция қилинмоқда. Ўқув биноларини пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
? Шу ўринда, Сиз талабалар ва ота-оналардан қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз:
◾️анъанавий таълим бошлангач университет ҳудудига тиббиёт ниқобисиз киритилмайди;
◾️тана ҳарорати 37 даражадан ортиқ бўлган талабалар ҳам биноларга киритилмайди;
◾️талабалар ўзлари билан қўлни тозаловчи антисептик воситаларни олиб юришлари тавсия этилади;
◾️университет ҳудудида қўл бериб, қучоқлашиб, ўпишиб кўришиш қатъиян тақиқланади;
◾️ўзаро мулоқотда оралиқ масофани сақлаш талаб этилади.
☝️Унутманг ўзингизни асраш орқали, яқинларингиз саломатлигини ҳам асрайсиз!
©️Андижон давлат университети ахборот хизмати
❗️Талабаларга тарқатинг.
Каналимиз ?
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
⚡️⚡️⚡️**Олий таълим муассасаларида анъанавий ўқиш 16 ноябрь душанбадан бошланади.
П. С. Кундузи таълим йўналишлари учун
Каналимиз ?**
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
⚡️⚡️⚡️Анъанавий ўқиш қачон бошланади?
Айтишларича, олий таълим муассасалари талабалари коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгунга қадар масофавий (онлайн) шаклда ўқишни давом эттириши мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги анъанавий тарзда дарсларни тиклаш бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмади. Манбамизга кўра, олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга тўлиқ ўтиш мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашганидан кейин ҳам бўлиши мумкин. Вазирлик бу борада якуний қарорни тез орада эълон қилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар қандай янгиликлар каналда эълон қилинади.
Тафсилотлар тез орада.
Каналга уланиш?
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
⚡️⚡️ОТМларда анъанавийда аниқ ўқиш санаси қачондан бошланади?
2020-2021 ўқув йили учун бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни онлайн ёки анъанавий тарзда бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати олий таълим муассасаларининг ўзида қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги манбага асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
*«Ҳозирги вазият мутасаддилардан ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Аввало қабул қилинадиган қарор қандай натижаларни келтириб чиқаришини турли талқинларда кўриб чиқиш керак. Ҳозир ўйламасдан қарор қабул қилиб юборилса-ю, бу одамлар орасида касаллик кўпайиб кетишига олиб келса, кейин буни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Умуман, олий таълим соҳасини мактабгача таълим ёки умумий ўрта таълим тизими билан солиштириб бўлмайди. Бизда вазият хавфлироқ.
Билишимча, бакалавриат ва магистратура босқичида ўқишни онлайн ёки анъанавий тарзда бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ваколати олий таълим муассасаларининг ўзида қолдирилиши ҳам мумкин. Бунда ОТМ қайси таълим йўналишида ўқишни онлайн давом эттириш ёки анъанавий тарзда бошлаш қарорини қабул қилади. Масалан, талабаларга тарих фани бўйича мавзуларни масофавий ҳам ўқитса бўлади ёки тиббиёт йўналишида анъанавийга қайтиш керак, дегандек.
Иккинчидан, ота-оналар ва талабалар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари ҳам тайёр бўлган. Кўрган бўлсангиз, у ерда иштирокчилар анъанавий дарсларни кўпроқ хоҳлашяпти. Бу борада шу ҳафта якуний қарор қабул қилинади»*, деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакили.
Вазирлик ахборот хизмати ходими Баҳриддин Шайвалиев эса 2 ноябрдан бошлаб барча олий таълим муассасаларида анъанавий дарслар бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ўз муносабатини билдирди.
*«Ўқишни қайси шаклда бошлаш бўйича ўтказилган сўровнома ўз якунига етди ва якуний қарор тез орада эълон қилинади.
Олий таълим муассасаларида 2 ноябрдан бошлаб анъанавий дарслар бошланиши бўйича тарқалаётган хабарлар расмий асосга эга эмас. Ҳозир истаган одам Telegram мессенжерида канал очяпти ва уни оммалаштириш учун истаган хабарини эълон қиляпти.
Қандай қарор қабул қилинганда ҳам талабаларга тайёргарлик учун маълум вақт берилади», – деди у.
*Гапнинг лўндаси, ўқиш бошланиш санаси ҳали аниқ эмас. Норасмий хабарларга эътибор бермасликни ва канални кузатиб боришингизни тавсия қиламиз. Расмий маълумотни эълон қиламиз.
Талабаларга юборинг ?**
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
⚡️⚡️Талабаларга контрактни тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан:
*- белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатгача;
- белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилган муддатларгача;
- хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача;
- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан ва қолган қисми олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.
Водий таълим янгиликлари расмий канали ?***
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
**1989-yil 21- oktyabr kuni Davlat tili to'g'risidagi qonun qabul qilingan, unga muvofiq O'ZBEK TILI—davlat tili etib belgilangan.
Bizning iftixorimiz, faxrimiz bo'lgan o'zbek tili bizga olam-olam hurmat olib keldi.Barcha yurtdoshlarimizga, o'zbek millatimizga bugungi bayram muborak bo'lsin, azizlar!
31 yilliging muborak bo‘lsin!
Kanalimiz*?*
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
⚡️⚡️Ҳурматли талабалар,
ушбу видео аввалроқ жойлаган видеони давоми бўлиб, унда масофавий таълим платформасига кирганинггиздан сўнг, профессор-ўқитувчилар томонидан берилган топшириқларни қандай кўриш ва бажарган вазифаларинггизни қандай қилиб устозларга юбориш бўйича йўриқнома мавжуд.
Манба
Курсдошларинггизга юборинг ?
https://t.me/joinchat/AAAAAFDdkAQz3hqo-QPB5A
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 3 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 11 months, 2 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Reklama! @RekIama_beriish
Last updated 3 days ago