Барака ХАЙРУЛЛОҲ

Description
Сени севишимдан ҳеч қачон тонма!
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago
ХАТАР

ХАТАР

Ҳамон тинчимади ғўр сингилларим,
Тақдиридан оғир тушаяпти кеч.
Шундай пешонаси шўр сингилларим,
Бахтнинг нелигини англолмади ҳеч.

Учинчи синфда ўқийди қизим,
Зимдан қараб қўяр аммаларига.
Ўзича нимадир тўқийди қизим,
Худо инсоф берсин ҳаммаларига.

Инсон жараёнлар қулидир, аслан,
Сидрага Пайғамбар етган, афсуски.
Кўнгил чакалакзор гулидир, аслан,
Туйғулар дарбадар кетган, афсуски.

10.12.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ
https://t.me/baraka_xayrulloh

1 month, 2 weeks ago
*АРОСАТ

*АРОСАТ

Дунё деганлари бировнинг уйи,
Унда яшолмайсан бундай очилиб.
Чалиниб қолганда ногаҳон куйи,
Ҳосилинг қоқилмай кетар сочилиб.

Бунга ижаранинг алоқаси йўқ,
Пулини тўласанг, байрам уёғи.
Совуқ нигоҳлардан отилмайди ўқ,
Кўзга ташланмайди, афсус, буёғи.

Зиндонбанд қилади хавотир гоҳи,
Ўтиб бўлмагандек кўнгилни четлаб.
Шунчалар хатарли шеъримнинг чоҳи,
Биргина ўзингга келасан бетлаб.

5.12.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

1 month, 3 weeks ago
*РАҲМАТ

*РАҲМАТ

Тирикман ҳали ҳам, мана, ўлмадим,
Айбимни тан олдим, нохос тўлмадим.
Яқинда бир дўстим айтгани каби,
Ҳеч қандай ҳолатда сохта бўлмадим.

1.12.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

1 month, 3 weeks ago
*ТАНАЛАР

*ТАНАЛАР

Навбатдаги куз тугади бугун,
Мен Боқий тахаллусига нуқта қўйганимдек.
Аммо, хотиралар тирик қолди,
Ризқи тугамаган одамдек худди.

Навбатдаги куз тугади бугун,
Катта амакимнинг куни битганидек.
Лекин, ҳали миллий камчиликлар кўп,
Бола бебошлик қилгани каби.

Навбатдаги куз тугади бугун,
Оғир касал топгандек шифо.
Бироқ, ҳеч нарса ўзгармади деярли,
Қўрс феълим мисол.

30.11.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

1 month, 3 weeks ago

Ҳурматли кузатувчилар! Яқинда ижоднинг қалам билан боғлиқ бошқа бир йўналишида бир нарсалар ёздим. Нашр этиладиган бўлса янгилик нима ҳақидалигини эълон қиламан. Дуо қилиб қўйинг, меҳнатим зое кетмасин!

2 months ago
*ШИША

*ШИША

Ҳаками ғирром бўлган
Улоқлардан чарчадим,
Ўзини тиниқ деган
Булоқлардан чарчадим...
Дўстини сотган анов
Қулоқлардан чарчадим,
Ёраб, бу дунёсида,
Яшамоқлик жасорат.
Энг ёмони қалбингни
Емиради асорат.

Куйлайди билмай тиним,
Муҳаббати ёлғонлар,
Синов келган чоғида,
Иккиланиб қолғонлар.
Ўлган ота қарзини,
Боласидан олғонлар,
Ёраб, бу дунёсида,
Яшамоқлик жасорат.
Энг ёмони қалбингни
Емиради асорат.

Лой кўчадан боради,
Мактабга болаларим,
Тезак ёқиб кексайди,
Қишлоқда холаларим.
Етармикан Тангримга,
Айнан шу нолаларим,
Ёраб, бу дунёсида,
Яшамоқлик жасорат.
Энг ёмони қалбингни,
Емиради асорат.

19.11.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

2 months, 1 week ago
*БОТҚОҚ

*БОТҚОҚ

Инкор этолмасдан оши шўрларни,
Дунё қувватлайди доим зўрларни.
Зимдан туғаяпсан онги кўрларни,
Кимдир қарғаганми, бизларни, Халқим?

Гуручнинг кўрмаги кўпайиб кетган,
Улкан тақдирингга путурлар етган,
Сирингни зоғчалар ошкора этган,
Кимдир қарғаганми, бизларни, Халқим?

Фитрат бузилгандек туюляпти гоҳ,
Атай тузилгандек туюляпти гоҳ,
Илдиз узилгандек туюляпти гоҳ,
Кимдир қарғаганми, бизларни Халқим?

16.11.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

2 months, 1 week ago
*БИРЛИК

*БИРЛИК

Қўшнингни камситма, у чиқар биринчи,
Уйингга ўт кетса агар,
Ноғора чалса ҳам, ҳатто.

Қара, кўзингни оч!
Минг қўйликни бир қўйликка,
Иши тушиши мумкин,
Бу ҳаёт шундай!

Мавло айтганидек,
Бир дарахт бутун бошли ўрмон бўлолмайди, ҳеч қачон!
Ҳеч қачон...!

14.11.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

2 months, 1 week ago
*ДИАЛОГ

*ДИАЛОГ

Мен сени биламан ва англаяпман,
Ҳеч қачон қочмайсан қора меҳнатдан.
Ва лекин,
Танганинг иккинчи томони ҳам бор.

Чақалоқ йиғлайди, оч қолса агар,
Ҳаммага ярашар чиройли яшаш.
Ва лекин,
Ўйлаб кўриш керак муносибликни.

Бозорга бой борар, камбағал эмас!
Буни айтса бўлар ҳар қанақасига.
Ва лекин,
Ўзни таниш лозим Онгли равишда!

14.11.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

2 months, 1 week ago
*ВАҚТ

*ВАҚТ

Ёмғирдек майин эдинг, билардим шуни,
Хафа эмасман, келмаганингга.
Англаяпман худбинлигимни,
Мен сени тушунмадим, холос.

Кечир, ҳаммаси учун...
Кузнинг тасвирлари каби номаълум,
Лаҳзаларни яшадик, бирга.
Мен сени тушунмадим, холос.

Энди жим кетавер,
Ошкор қилма туйғуларингни.
Ўйлаган экансан барини шундай,
Мен сени тушунмадим, холос.

13.11.2024 й.
Барака ХАЙРУЛЛОҲ*https://t.me/baraka_xayrulloh

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago